Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.08.1997 йилдаги 410-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.08.1997 йилдаги 410-сон
Date of entry into force
20.08.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИНГ ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997-1998 йилларда қишлоқ хўжалигини юқори унумли машина-трактор, ерга ишлов берувчи ва ўрим-йиғим техникаси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат комиссияси томонидан мавжуд паркнинг қишлоқ хўжалиги техникаси аҳволи комплекс тадқиқ этилганлиги, республика аграр секторини тубдан техника қайта жиҳозлашни таъминловчи машиналар билан ҳар йили тўлдириб бориш нормативлари белгиланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «Ўзқишлоқхўжалик-таъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси томонидан АҚШ Эксимбанки ва «Ўзкейсагролизинг» қўшма корхонаси билан биргаликда кредит ва молиявий лизинг шартларида импорт қилинадиган техниканинг айрим турларини етказиб бериш масалалари ишлаб чиқилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси ва «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси томонидан бир қанча етакчи хорижий компаниялар билан биргаликда янги қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш, тузилаётган қўшма корхоналар доирасида хизмат кўрсатувчи сервис марказларини ташкил этиш ниҳоясига етказилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компаниясининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт бўйича харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги машиналари учун улардан фойдаланишдаги ишончлиликни ошириш ва республикада мукаммал тузатиш-тиклаш ишларини олиб бориш учун база яратиш мақсадида эҳтиёт қисмлар ва ишчи органлари ишлаб чиқаришни саноат асосида ўзлаштириш тўғрисидаги таклифи 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
холдинг таркибига кирувчи корхоналар ва хорижий фирмалар билан қўшма корхоналарнинг қишлоқ хўжалиги машиналарининг асосий турларини ишлаб чиқариш дастури тўғрисидаги таклифи 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги машиналари ва агрегатлари ишлаб чиқарувчи янги қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича инвестицияга оид ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги таклифи 3-иловага* мувофиқ қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1—3-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 1997/98 йилларда республика шароитларида синаб кўрилган қишлоқ хўжалиги техникасини 4-иловага* мувофиқ харид қилишга оид таклифига розилик берилсин, бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 4-илова берилмади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шоли ўриш комбайнларини етказиб бериш «Ўзкейсагролизинг» қўшма корхонаси томонидан таъминланадиган лизинг операцияси шартларида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдов тракторлари, шунингдек, ғалла ўриш комбайнлари етказиб бериш бўйича контрактлар қийматининг 85 фоизи АҚШ Эксимбанкининг суғурта қопламаси остида хорижий банкларнинг тўлов муддати 5 йил бўлган кредитлари ҳисобига маблағ билан таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контракт қийматининг 15 фоизи миқдоридаги аванс тўлови ҳамда ҳайдов тракторлари ва ғалла ўриш комбайнлари харид қилиш учун маблағ билан таъминлашни ташкил этиш харажатлари «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий банклар кредитларини ва улар бўйича фоизларни тўлаш «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси даромадлари ҳамда республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири жалб қилинадиган кредитлар бўйича АҚШ Эксимбанкига ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини белгиланган тартибда беришга вакил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки белгиланган тартибда кредит битимини тузсин ва АҚШ Эксимбанки суғурта қопламаси остидаги хорижий банк маблағлари «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасига қайта молиялаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси республикага импорт бўйича келтириладиган тракторлар ва комбайнлар учун бож пошлиналари ҳамда йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар 1998 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги машиналарининг янги турларини харид қилишни қатъий равишда танлов асосида амалга оширсинлар. Тушадиган таклифларни танлов асосида танлаб олиш мақсадида махсус қўшма ишчи комиссияси тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Белгилансинки, мазкур қарорга мувофиқ қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган барча техника машина-трактор парклари балансига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу техникаларни ажратиш кўрсатиб ўтилган паркларнинг техник базаси, сервис ҳолати ва умуман таъминланганлиги билан боғлиқ равишда амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари хўжаликлар томонидан ишлаб турган қишлоқ хўжалиги паркидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, қишлоқ хўжалиги машиналарининг асосланган ҳолда ҳисобдан чиқарилиши ва янгиланишининг назорат қилиниши учун шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасининг Тошкент қишлоқ хўжалигини ирригациялаш ва механизациялаш муҳандислари институти ҳузурида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш ва унга сервис хизмати кўрсатиш учун муҳандис-техник ходимлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув маркази ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда чет эллардан сотиб олинадиган ва чет эл технологиясидан фойдаланган ҳолда қўшма корхоналарда тайёрланадиган тракторлар ва мураккаб машиналарда ишлаш учун механизаторлар тайёрловчи ҳамда уларнинг малакасини оширувчи доимий ишлайдиган курслар ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 20 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
410-сон