22.09.2022 йилдаги ПҚ-377-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 22.09.2022 йилдаги ПҚ-377-сон
Date of entry into force
23.09.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, ипотека кредити механизмларидан фойдаланиш амалиётини янада такомиллаштириш ва кенгайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорнинг 1-бандида кўзда тутилган имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг саксон бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йилдан бошлаб ипотека кредити ҳисобига сотиб олинган, қурилган ва реконструкция қилинган мол-мулк унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўттиз олти ой ичида бегоналаштирилганда, мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган даромадлар белгиланган тартибда солиққа тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2021 йилда янги тартиб асосида ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг халқаро молия ташкилотларидан Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун жалб этилган маблағлар ҳисобидан «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖга (кейинги ўринларда — Компания) тижорат банклари томонидан аҳолига берилган ёки бериладиган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 миллиард сўмгача бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Компания томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ресурслар тижорат банкларига 1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда маржа қўлланилган ҳолда жойлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ссудасини қоплаб бериш учун қайтариладиган 300 миллиард сўмгача маблағлар Компаниянинг устав капиталидаги давлат улушини оширишга йўналтирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 декабрдаги ПҚ-394-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 07/23/394/0947-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари йил якунига қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойларни сотиб олиш ва ипотека кредитларини расмийлаштириш жараёнларида фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида вилоятлар марказларида Тошкент шаҳри тажрибаси асосида ипотека марказларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ипотека марказларида ҳудудда уй-жой қурилишини амалга ошираётган қурилиш-пудрат (девелопер) ташкилотларининг сотув офисларини, тижорат банкларининг банк бурчаги ва кассаларини ҳамда хусусий нотариал идораларни жойлаштириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда аҳолига уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия ажратиш жараёнларини рақамлаштириш, шунингдек, ипотека кредити ажратиш тартибини соддалаштиришни назарда тутувчи қарорни қабул қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 декабрдаги ПҚ-394-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 07/23/394/0947-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И.И. Норқулов белгилансин.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 декабрдаги ПҚ-394-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 07/23/394/0947-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 22 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-377-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2022 й., 07/22/377/0843-сон; 18.12.2023 й., 07/23/394/0947-сон)