Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги капитал қурилишда буюртмачи хизматлари (кейинги ўринларда — буюртмачи хизматлари) фаолиятини ташкилий жиҳатдан такомиллаштириш, қурилишда босқичма-босқич лойиҳа бошқаруви ёндашувига ўтиш, давлат объектлари қурилишини бошқаришга хусусий секторни кенг жалб қилишга имконият яратиш орқали қурилиш сифатини ошириш ҳамда қурилиш жараёни иштирокчиларининг жавобгарлиги ва масъулиятини кучайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 январдан бошлаб 1-иловага мувофиқ Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги буюртмачи хизматлари ва уларнинг ҳудудий филиалларини, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги буюртмачи хизматининг ҳудудий филиалларини (кейинги ўринларда — тугатилаётган буюртмачи хизматлари) тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган буюртмачи хизматлари томонидан марказлашган манбалар ҳисобидан лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилаётган объектларнинг буюртмачиси сифатида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияларини (кейинги ўринларда — инжиниринг компаниялари) белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 январга қадар инжиниринг компанияларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини давлат унитар корхонаси шаклига ўзгартириш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инжиниринг компаниялари тугатилаётган буюртмачи хизматларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Иссиқлик таъминоти объектлари бўйича инжиниринг компанияси» давлат муассасаси республика ҳудудларида иссиқлик тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 июндаги ПФ-104-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2026 й., 06/26/104/0563-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги давлат муассасаси шаклидаги кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича инжиниринг компаниялари ҳудудлардаги кўп квартирали уйларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачи функциясини бажаради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тугатилаётган буюртмачи хизматлари:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда объектларнинг пудрат шартномасига мувофиқ фойдаланишга топшириш муддати 2022 йил этиб белгиланган объектлардаги қурилиш ишларини жорий йилнинг 1 декабрига қадар тўлиқ якунлаб, фойдаланишга топширилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий йил 1 декабрга қадар объектларнинг пудрат шартномасига мувофиқ фойдаланишга топшириш муддати 2022 йил 1 декабрдан ўтадиган, жорий йилда фойдаланишга топшириш имкони бўлмайдиган ва келгуси йилларга ўтувчи объектларнинг ҳудудий жойлашуви бўйича инжиниринг компанияларига топширилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларни инжиниринг компанияларига топширгунга қадар улар бўйича буюртмачи вазифасини бажариб борсин, молиялаштиришни амалга оширсин, тегишли ҳисоботларни қабул қилсин ва топширсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Буюртмачи хизматлари фаолиятини тугатиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган буюртмачи хизматлари томонидан ўзларига юклатилган мажбуриятлар ва объектларни топшириш, инжиниринг компаниялари томонидан эса қабул қилиб олиш ишларига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланишга топшириш ёки инжиниринг компаниясига ўтказишда муаммолари мавжуд ҳар бир объектни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идораларга таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, коммунал, спорт ва бошқа соҳалар учун идоравий қурилиш нормаларини жорий этишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи хизматлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ҳамда улар асосида тегишли қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган буюртмачи хизматларига тегишли бўлган бино-иншоотлар ва товар-моддий бойликлар уларнинг муассислари ёки инжиниринг компаниялари ихтиёрига ўтказилишини таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи хизматларининг бизнес-режаси уларнинг муассиси (вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари) томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи хизматлари раҳбарларига иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳамда фаолиятини яхшилаш мақсадида ички тузилмани ўзгартиришга ҳамда штатлар жадвалини кўриб чиқишга рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
заруратга кўра, буюртмачи хизматлари ўз вазифаларини сифатли бажариши учун, шу жумладан объектларни лойиҳалаш учун техник шартларни мукаммал тайёрлаш мақсадида уларнинг сақлаш харажатлари доирасида илмий-таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, бошқа ташкилотлар, хусусан хорижий компанияларни ҳамда юқори малакали ва малакали мутахассисларни жалб қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи хизматларининг директори ва директор ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган ҳолда муассиснинг қарори билан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи хизматларининг директори корхона фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда муассис ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ҳисобот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи хизматларининг фаолияти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий бош бошқармаларининг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига 14 та штат бирлигидан иборат Буюртмачи хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш департаменти ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги икки ой муддатда буюртмачи хизматларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш, шу жумладан уларнинг фаолиятига замонавий ахборот тизимларини жорий этиш, зарур давлат ахборот тизимлари ва ресурсларига улаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инжиниринг компанияларига малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ҳужжатлари ва қурилиш ишлари сифатини ошириш ҳамда замонавий лойиҳа бошқаруви тизимини яратиш мақсадида инжиниринг компанияларининг штат жадвалига «лойиҳа бошқаруви бўйича мутахассис», «лойиҳа архитектори», «лойиҳа муҳандиси» лавозимларини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инжиниринг компанияларини қурилиш жараёнини бошқариш, иш ҳажми ҳисобини юритиш, харажатларни назорат қилиш, лойиҳалаш ва қурилиш ишларини мувофиқлаштириш, қурилиш ҳужжатлари билан ишлашга мўлжалланган махсус дастурий таъминот ва сервер ускуналари билан таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) доимий равишда инжиниринг компаниялари ходимларининг малакасини ошириб борсин ва уларнинг амалий стажировкаларини тизимли йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги 2022 йил 1 декабрга қадар Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, қуйидагилар назарда тутилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишда буюртмачи хизмати учун тўланадиган ҳақ миқдорларини лойиҳани бошқариш ва техник назоратни амалга ошириш харажатлари бўйича нормативларни алоҳида-алоҳида ҳисоблаган ҳолда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи хизмати тузилмасини объектлар сони, ҳажми ва қийматига қараб унинг директори томонидан белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, лойиҳа (объект)нинг қиймати ёки капитал қўйилмалар лимитларини мақбуллаштиришда буюртмачи хизматига тўланадиган хизмат ҳақини камайтириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қурилиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда буюртмачи хизматлари ходимлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш бўйича низомни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳар бир ҳудудда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари, консолидациялашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган, қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган, қурилиш ва (ёки) реконструкция қилиш ишлари 2023 йил 1 январдан бошланадиган камида 10 та объектда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда консалтинг хизматлари, лойиҳа бошқаруви хизматлари ҳамда техник назорат хизматларини кўрсатиш давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ танлаб олинадиган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий ташкилотлар томонидан амалга оширилиши тартиби жорий қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қурилиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилишда аутсорсинг асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш бўйича вақтинчалик низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 апрелга қадар «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида техник назорат ишларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини баҳолаш платформасини жорий қилсин. Бунда, рейтинг платформаси учун лойиҳалардаги мақбуллаштириш, қурилиш муддатини қисқартириш, сифатини ошириш, хавфсизлигини таъминлаш мезонлари асос қилиб олинсин;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган техник назорат ишларининг самарадорлигини назорат қилсин ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни доимий равишда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2023 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи хизматлари техник топшириқлар ҳамда унга қўйиладиган функционал ва эксплуатация талабларини идоравий қурилиш нормаларига асосан ишлаб чиқади ва эксплуатация қилувчи ташкилотлар билан келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи хизматларига техник топшириқ, эскиз лойиҳаси, унга қўйиладиган функционал ва эксплуатация талабларини ишлаб чиқишни аутсорсинг шартномалари асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда амалга ошириш ваколати берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи хизматлари томонидан лойиҳа ташкилотини танлаш учун харид қилиш ҳужжатларига қурилиш объектининг эскиз лойиҳаси ҳамда унга қўйиладиган минимал функционал ва эксплуатация талаблари киритилиши шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2023 йил 1 январдан бошлаб оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини ўтказиш бўйича мажбурий тартиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектлар учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини ўтказиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, архитектура танловининг ҳакамлар ҳайъатини шакллантириш тартиби, иштирокчиларни баҳолаш мезонлари, мукофот жамғармаси, танловни ўтказиш муддатлари ва танловни ёритиш тартиби назарда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2023 йил 1 мартдан бошлаб марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг смета қийматини аниқлаш Миллий статистика қўмитаси, Солиқ қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаларини интеграция қилган ҳолда, Қурилиш вазирлиги томонидан жорий этиладиган «Қурилиш ресурслари миллий классификатори» электрон платформаси асосида амалга оширилади;
(9-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.14.00 Қурилиш соҳасидаги назорат ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) идоравий мансублигидан қатъи назар буюртмачи хизмати объектлар бўйича лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тендерларни ташкил этиш, молиялаштиришни очиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва фойдаланишга топширишнинг бориши тўғрисидаги батафсил маълумотларни ҳар ой якуни билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиб боради.
(9-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино ва иншоотларга қўйиладиган минимал функционал ва эксплуатация талабларини, шу жумладан замонавий ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш ва ушбу объектлардан фойдаланиш харажатларини оптималлаштиришга доир талабларни, идоравий қурилиш нормаларини Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида уларнинг идоравий қурилиш нормаларига мувофиқлигини назорат қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур бандда кўрсатилган вазирликларга инжиниринг компаниялари, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, тасарруфидаги объектларда олиб борилаётган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича ўрганиш ўтказиб, инжиниринг компанияларига идоравий қурилиш нормаларига асосланган таклиф ва мулоҳазаларни билдириш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилишда техник меъёрлаш маркази ва Қурилишда стандартлаштириш республика маркази негизида давлат муассасаси шаклида Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилсин.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш вазирлиги икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ зарур чора-тадбирларни амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтга малакали раҳбар ҳамда маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган Қурилишда техник меъёрлаш марказининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган штат бирликларини Қурилиш вазирлигининг марказий аппаратига ўтказсин ҳамда вазирликнинг таркибий тузилмасини такомиллаштирсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.14.00 Қурилиш соҳасидаги назорат ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 2023 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги амалиётлар «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали амалга оширилади:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.01 Давлат сири]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиладиган объектларнинг манзилли рўйхатини ҳар бир лойиҳага идентификация рақами бериш орқали электрон тарзда шакллантириш ва тасдиқлаш (давлат сирини ташкил этувчи махфийлик даражасига эга объектлар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш жараёнида йўл қўйилган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан муаллифлик ва техник назорат бўйича мутахассислар томонидан пудрат ташкилотига кўрсатма бериш ҳамда унинг ижроси юзасидан назорат ўрнатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган буюртмачи хизматларининг 2022 йил учун харажатлар сметасини белгиланган тартибда қайта рўйхатга олсин. Бунда ишдан бўшаётган ходимлар учун компенсация тўловлари назарда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда инжиниринг компаниялари буюртмачилигида амалга оширилаётган қурилиш жараёнини молиялаштиришни режалаштириш ва пудратчи ташкилотлар олдидаги мавжуд кредитор қарздорликни сўндириш тизимини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мақбуллаштириш натижасида ишдан бўшайдиган ходимларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Буюртмачи хизматлари фаолиятини тугатиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда вазирлик ва идоралар ҳузурида ташкил этилган буюртмачи хизматларини босқичма-босқич тугатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 декабрга қадар Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда тугатилаётган буюртмачи хизматларига тегишли бино ва иншоотлар, товар-моддий бойликларни белгиланган тартибда хатловдан ўтказсин ҳамда мазкур мулклардан самарали фойдаланиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қурилиш вазирлиги:

а) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:
(15-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий йил якунига қадар Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва бошқа олий таълим муассасаларини жалб қилган ҳолда қурилиш соҳасида лойиҳаларни бошқариш ва техник назоратни амалга ошириш бўйича ривожланган давлатлардаги таълим стандартлари ва дастурларига асосан лойиҳаларни бошқарувчи ва техник назорат бўйича мутахассисларнинг малакасини оширишга оид ўқув дастурларининг қайта кўриб чиқилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник назорат бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-амалиёт жараёнини самарали ташкил этиб, буюртмачи хизмати мутахассисларининг малакасини доимий тарзда ошириб бориш тизимини жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2023 йил 1 декабрга қадар фуқаролар учун геолокацияси кўрсатилган ҳолда, қурилиш ишларини олиб бориш учун берилган барча рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, шу жумладан қурилиш назоратини олиб боришда чиқарилган хулосалар билан танишиш имконини берувчи очиқ электрон тизим яратсин;
(15-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қурилиш вазири Б.И. Закиров ҳамда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари А.М. Бобоев белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 22 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-378-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги ПҚ-378-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар ҳузуридаги тугатилаётган буюртмачи хизматлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги «Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси» давлат муассасаси ва унинг ҳудудий филиаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси» давлат муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси» давлат муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонасининг ҳудудий филиаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий филиаллари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги ПҚ-378-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи хизматлари фаолиятини тугатиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.
Б.И. Закиров
—
қурилиш вазири, ишчи гуруҳ раҳбари
2.
А.М. Бобоев
—
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
3.
Ш.С. Хидоятов
—
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири
4.
А.Ж. Ортиқов
—
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори
5.
А.Я. Хайдаров
—
молия вазири ўринбосари
6.
Н.Х. Муслитдинов
—
мактабгача таълим вазири ўринбосари
7.
И.Д. Джураев
—
халқ таълими вазири ўринбосари
8.
С.М. Бузрукхонов
—
олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари
9.
У.Ю. Сабиров
—
соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари
10.
У.А. Қўқонбоев
—
маданият вазири ўринбосари
11.
М.В. Исмаилов
—
спортни ривожлантириш вазири ўринбосари
12.
Лавозим бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ишчи гуруҳ ўзига юкланган вазифаларни амалга оширишда, зарур ҳолларда, бошқа тегишли вазирлик ва идораларнинг вакилларини жалб этиши мумкин.