Ҳужжат кучини йўқотган 24.08.2007 02.03.1993 йилдаги 118-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.03.1993 йилдаги 118-сон
Date of entry into force
02.03.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 24.08.2007
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ВА КОРХОНАЛАРИДА ЮРИДИК ХИЗМАТ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сонли «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1992 йил 8 январдаги Фармонига мувофиқ ва давлат бошқарув органлари ҳамда корхоналардаги юридик хизмат ходимларининг ҳуқуқ ва бурчларини тартибга солиш, қонунийликнинг таъминланишида уларнинг роли ва масъулиятини ошириш заруриятидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органлари ва корхоналаридаги юридик хизмат тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, юридик хизмат ходимларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда бошқа бошқарув органлари ва корхоналар билан тузилган шартномалар асосида олиб борилади. Аттестация натижалари ҳақидаги хулосалар тегишли органлар ва корхоналарнинг раҳбарларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил охиригача вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа бошқарув органлари ва корхоналарнинг юридик хизмат ходимларини қайта тайёрласин ва аттестациядан ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддат ичида қайта тайёрлаш ва малака ошириш Дастурини ҳамда юридик маслаҳатчиларни аттестациядан ўтказиш комиссиялари ҳақидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарув органлари ва корхоналарнинг маълумотлари асосида юридик хизмат ходимларини қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш жадвалини тузсин ва уларга етказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1993/94-ўқув йилидан бошлаб олий юридик ўқув юртларининг кейинчалик юридик маслаҳатчи бўлиб ишлайдиган талабаларининг давлат бошқарув органларида ва корхоналарда мажбурий стажировкадан ўтишларини ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Юридик маслаҳатчилар ишлаётган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа бошқарув органлари, мулкчиликнинг ҳамма шаклларидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, ҳокимликларнинг адлия бошқармалари билан 1993 йилнинг 1 майига қадар ишлаётган юридик маслаҳатчиларнинг тегишли равишда Қонунчилик муаммоларини тадқиқ қилиш институтида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги «Адолат» ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида ва адлия органлари томонидан бунинг учун жойларда ташкил этиладиган курсларда малакаларини ошириш ва кейинчалик уларни аттестациядан ўтказиш ҳақида шартномалар тузсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа бошқарув органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2 ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва унинг жойлардаги органларига ишлаётган юридик маслаҳатчилар ва уларга бўлган эҳтиёжлар ҳақида маълумотлар берсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш натижаларига қараб, бу лавозимларни тегишли ихтисосга эга бўлган мутахассислар билан таъминлаш масаласини ҳал этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1972 йил 10 июлдаги 285-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1972 й., 6-сон, 35-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарларига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 2 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 2 мартдаги 118-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқарув органлари ва корхоналаридаги юридик хизмат тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом давлат бошқарув органлари, шунингдек, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар юридик хизматининг ҳуқуқлари, бурчлари ва масъулиятларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Юридик хизмат ходимлари лавозимларини эгаллаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Олий юридик маълумотга эга бўлган шахс бошқарув органларида ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналарда юридик маслаҳатчи бўлиб ишлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик, давлат қўмитаси, идора ва республиканинг бошқа бошқарув органи юридик бўлинмасининг бошлиғи ёки юридик маслаҳатчиси лавозимини эгаллаш учун камида 5 йиллик юридик маслаҳатчи иш тажрибасига эга бўлиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Олий юридик ўқув юртлари кейинчалик юридик маслаҳатчи бўлиб ишлайдиган талабалар учун таҳсилнинг охирги курсида амалий кўникмалар ҳосил қилиш учун бевосита давлат бошқарув органлари ёки корхоналарда стажировка ташкил этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат бошқарув органлари ва корхоналар, ёш мутахассислар ва ҳомиладор аёллардан ташқари, барча юридик хизматчилар ходимларини 5 йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармаларига қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш учун юборишга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестация комиссияларининг ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қайта тайёргарлик ва аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва тегишли хулоса бериш Адлия вазирлиги томонидан тегишли органлар ва корхоналар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. Қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш учун тўланадиган ҳақ миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари томонидан қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтган юридик маслаҳатчиларнинг рўйхатлари олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик маслаҳатчи аттестациядан ўта олмаса у 6 ой муддатдан сўнг яна қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтиш учун юборилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар фуқаро аттестация комиссиясининг қароридан норози бўлса, у Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармалари комиссияларининг қарорлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига арз қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Республика хўжалик органларида ва бошқарув органларида ишловчи юридик маслаҳатчиларни аттестациядан ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикасининг хўжалик органларида, бошқарув органларида ва корхоналарида ишловчи юридик маслаҳатчиларни аттестациядан ўтказишни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқарув органларида ва корхоналарида ишловчи юридик маслаҳатчиларни аттестациядан ўтказишни тегишли адлия бошқармалари амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик органлари ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар томонидан ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган юридик маслаҳатчи лавозимларини эгаллаш тартибига қандай риоя этилаётганлигини назорат қилишни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Тартиб бузилса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари бузилишларни бир ой муддат ичида бартараф этиш ҳақида ижро этилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берадилар. Бузилишлар кўрсатилган муддатда бартараф этилмаса, адлия органи амалдаги қонунни ижро этмаган мансабдор шахсни жавобгарликка тортиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бошқарув органлари ва корхоналарнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича юридик маслаҳатчиларнинг самарали ишлашларини таъминлаш, уларнинг фаолиятида қонунчиликни таъминлаш мақсадида бу органлар ва корхоналар юридик хизматларнинг бир маромда ишлаши учун зарур шароитлар яратишга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги юридик хизматларни қонунчилик материаллари, тўпламлар, ҳуқуқшунослик масалалари бўйича бошқа қўлланмалар, шунингдек, юридик адабиётлар билан шартнома асосида таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Бошқарув органлари ва корхоналар юридик хизматининг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бошқарув органининг юридик хизмати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бошқарув бўлинмалар билан биргаликда марказий аппаратда ҳамда вазирлик, идора, бошқа бошқарув органи тизимида қонунчиликнинг тўғри қўлланилишини таъминлашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади; қуйи бошқарув органлари ва корхоналарнинг амалдаги қонунчиликни бузган ҳолда чиқарилган ҳужжатларини бекор қилиш учун чора-тадбирлар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунларни қўллаш тажрибасини ва унинг самаралилигини ўрганади ва умумлаштиради, уларни мукаммаллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди, уларни вазирлик, идора, бошқа бошқарув органлари раҳбариятига кўриб чиқиш учун ҳавола этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) раҳбарларга имзолаш учун тақдим қилинаётган буйруқлар ва бошқа ҳуқуқий мазмундаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб беради ва уларга виза қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий норматив ҳужжатларнинг амалдаги қонунларга мувофиқлигини юридик хизмат томонидан олдиндан текширилмасдан чиқарилишига йўл қўйилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) вазирликка, идорага, бошқа бошқарув органига келадиган ва улар томонидан чиқариладиган норматив ҳужжатларни тартибли ҳисобга олишни ва сақлашни ташкил этади, бошқа бўлинмалар билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларни тартибга солиш, бундай ҳужжатларнинг тўпламларини нашр этиш ишларини бажаради; вазирликлар, идоралар, бошқа бошқарув органларининг амалдаги норматив ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ёки ўз кучини йўқотганларини бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тизимда хўжалик ҳисобини мустаҳкамлаш, ижара муносабатларини ва меҳнатни рағбатлантиришни ташкил этишнинг бошқа самарали шаклларини жорий қилиш учун ҳуқуқий воситалардан фойдаланишни яхшилаш, хўжалик шартномаларининг ролини ошириш ва унинг бажарилиши учун масъулиятни кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ўзига қарашли корхоналар чет-эл компаниялари ва фирмалари билан иқтисодий ва илмий-техник алоқалар ўрнатаётганда уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) маҳсулот сифатини ошириш, меҳнат ҳақидаги қонунга риоя этилишини таъминлаш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, моддий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, камомадлар, ўғирлашлар, қўшиб ёзишлар ҳамда самарасиз харажатлар ва нобудгарчиликларнинг олдини олиш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортишга қаратилган ҳуқуқий тадбирларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) тармоқдаги даъво қўзғатиш ишларининг аҳволини ва унинг амалиётини таҳлил қилади, хўжалик суди томонидан низоларни кўриб чиқиш натижалари бўйича корхоналар фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) судда, хўжалик судида, бошқа ташкилотларда ҳуқуқий масалалар кўрилаётганда белгиланган тартибда вазирликнинг, идоранинг, бошқа бошқарув органининг манфаатларини ифодалайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) вазирлик, идора ва бошқа давлат бошқарув органи тизимидаги ҳуқуқий ишларга раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига қарашли корхоналарда бу ишларнинг аҳволини текшириб боради, бу ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун вазирлик, идора, бошқа бошқарув органининг раҳбариятига, ҳайъатига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик, идора, бошқа бошқарув органлари тизимидаги ҳуқуқий ишларнинг ва юридик хизматлар фаолиятининг ижобий тажрибасини ўрганади ва умумлаштиради, унинг амалда тадбиқ этилишига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқий ишлар ва юридик хизмат фаолиятининг турли йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмалар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) вазирлик, идора, бошқа бошқарув органлари марказий аппарати ходимларининг юридик умумий ўқувини ташкил этишда ва ўтказишда қатнашади, тармоқ юридик хизматга уни корхоналарда ташкил этишда ёрдам беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликни тушунтиришга оид ишларни олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) замонавий техника воситаларидан фойдаланиш асосида қонунчилик бўйича ахборот-маълумотнома ишларини олиб боради; амалдаги норматив ҳужжатларга киритилган янги ўзгартиришлар ҳақидаги ахборотни, Адлия вазирлиги кўрсатмалари ва республика хўжалик судларининг тажрибасини ўзига қарашли корхоналарга тезкорлик билан етказади; вазирлик, идора раҳбариятига қонунчилик бўйича маълумотнома материалларини тайёрлайди, ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) вазирлик, идора, бошқа бошқарув органи тизимида қонун бузилишлари аниқланган тақдирда юридик хизмат зарур чоралар кўриш, бундай камчиликларни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш учун тегишли раҳбарга бу ҳақда ахборот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Корхоналарнинг юридик хизмати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) корхона ишининг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлинмаларнинг ўзаро муносабатларини ва бўлинмаларнинг иқтисодий жавобгарлигини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатлар тизимини, корхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик ва ижтимоий фаолиятининг бошқа масалаларини тайёрлаш ва жорий қилишда иштирок этади; раҳбарият билан келишиб бу ишда қатнашиш учун мансабдор шахсларни ва мутахассисларни жалб этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхонада белгиланган ички хўжалик даъволарини қўзғаш ва кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисод, молия, ҳисоб-китоб хизматлари ва бошқа бўлинмалар билан биргаликда корхонанинг хўжалик фаолияти натижаларини иқтисодий-ҳуқуқий таҳлил қилади, самарасиз харажатларнинг таркибини ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини, баланс ҳисобидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволини ўрганади, суд ва тергов органларига жўнатиш учун пул маблағлари ва товар-моддий бойликларнинг камомади ва уларни ўғирлашлар бўйича материалларни расмийлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қонунчилик актларини, юқори бошқарув органларининг норматив ҳужжатларини, корхона маҳаллий норматив актларининг тартибга солинган ҳисобини ва сақланишини ташкил этади; бошқа бўлинмалар билан биргаликда корхонанинг идоравий норматив ҳужжатларини тартибга солиш ишларини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) корхона раҳбарига имзолаш учун тақдим қилинаётган буйруқлар ва ҳуқуқий мазмундаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунга мувофиқлигини текширади ва уларга виза қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона ҳуқуқий актларининг, уларнинг амалдаги қонунга мувофиқлиги тўғрисида юридик хизматнинг визаси бўлмаса, чиқарилишига йўл қўйилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) корхонанинг тузилма бирликлари ва бўлинмалари раҳбарлари томонидан чиқарилган юридик ҳужжатларнинг қонунларга мувофиқлигини назорат қилишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) бошқа корхоналар билан хўжалик шартномалари, шунингдек, чет эл компаниялари ва фирмалари билан контрактлар тайёрлаш, тузиш ва уларнинг ижросини назорат қилишга оид ишларда қатнашади, шартномалар ва контрактлар лойиҳаларига виза қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) даъво ишларини олиб боради, судда, хўжалик судида, шунингдек, бошқа органларда ҳуқуқий масалалар кўрилаётганда белгиланган тартибда корхона манфаатларини ҳимоя қилади; даъво ишлари агар бошқа бўлинмалар томонидан олиб борилса, бу ишга раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) моддий бойликларни ҳисобдан чиқариш ҳужжатлари, бузилишлар ва суиистеъмолликлар топилган тафтиш ва қайта рўйхатга олиш актлари бўйича ҳуқуқий хулосалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) меҳнат жамоаси томонидан ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш масалаларини ҳал этишда ўзини-ўзи бошқаришни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилишига ёрдам беради; жамоа шартномасини тайёрлашда ва тузишда қатнашади, меҳнат жамоаси кенгашига, касаба уюшмаси қўмитасига ва бошқа жамоат ташкилотларига ўз ваколатларини амалга оширишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) юридик умумий ўқувини ташкил этишда ва уни амалга оширишда қатнашади, ходимларни амалдаги қонунлар билан таништиради, уларни қўлланиш тажрибасини тушунтиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) корхона фаолиятида қонунчиликни бузиш ҳоллари аниқланса, бу ҳақда уларни бартараф этиш ва олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўриш учун раҳбарни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Юридик хизматнинг ҳуқуқи ва масъулияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Юридик хизмат қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат бошқарув органи, корхона, тузилма бирликлари фаолиятида қонунчиликка риоя этилишининг аҳволи билан танишиш; тафтиш ўтказишларда ва қайта рўйхатга олишларда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мансабдор шахслардан давлат бошқарув органларида, корхоналарда белгиланган тартибда ҳужжатлар, маълумотномалар, ҳисоб-китоблар ва ўз бурчларини бажариш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) раҳбариятга қонун бузишларни бартараф этиш, келтирилган зарарни қоплаш, амалдаги қонунларнинг бажарилишини таъминламаган ёхуд бузаётган бўлинмалар ва хизматларнинг раҳбарларини, бошқа ходимларни жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) давлат бошқарув органи ва корхона раҳбарияти билан келишилган ҳолда норматив ҳужжатлар ёки бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, шунингдек, ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ юридик хизмат томонидан ўтказиладиган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун бошқа бўлинмалар ва хизматларнинг ходимларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) давлат бошқарув органи, корхона раҳбарияти томонидан чақириладиган ҳайъат мажлисларида, тегишли кенгашларда, йиғилишларда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Юридик хизмат ходимлари Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ ушбу Низомда кўзда тутилган вазифаларни бажармаганликлари учун интизомий ва моддий жавобгардирлар. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги органлари давлат бошқарув органлари, корхоналарнинг юридик хизмат ходимларини ўтказилган текширишлар натижалари бўйича уларни ўз хизмат вазифаларини бажармаганликлари учун интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида тақдимнома киритишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Юридик хизмат ходимларига ҳуқуқий ишларга тааллуқли бўлмаган бошқа ишларнинг юклатилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик хизматга юклатилган вазифаларни бажаришга ва унга берилган ҳуқуқлардан фойдаланишга қаршилик кўрсатувчи мансабдор шахслар, бунинг оқибатида қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйилса, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига зарар етса, мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг органлари тақдимномаси бўйича юридик жавобгарликка тортиладилар.