05.09.2022 йилдаги 487-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.09.2022 йилдаги 487-сон
Date of entry into force
05.09.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона соҳасидаги тартиб-таомиллар такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда Жаҳон савдо ташкилоти ва Жаҳон божхона ташкилотининг стандартлари ҳамда тавсияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, шунингдек, миллий божхона қонунчилигини такомиллаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ва «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилаётган ўзгартиришлардан келиб чиқиб, қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этиш талаб этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона соҳасидаги қонуности ҳужжатларининг нормаларини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида» 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сон, «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сон ҳамда «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сон қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тартиботларини рақамлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транзит декларацияси ва товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш тартиботлари учун пасайтирилган божхона йиғимлари ставкаларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини соддалаштирилган тартибда декларациялаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат божхона қўмитаси ва бошқа вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 5 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
487-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 487-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 15-банддаги «нормаси ҳамда акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 16-банддаги «нормаси ҳамда акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 4-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мева-сабзавот маҳсулотларининг божхона назорати ва расмийлаштируви экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими асосида амалга оширилади. Бунда ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш ҳолатлари учун экспорт қилувчи жавобгар ҳисобланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12. Институтнинг магистратура таълим йўналишига қабул қилинган ходимлар Институт тингловчиси ҳисобланади. Магистратурада ўқиш даврида тингловчиларнинг охирги эгаллаган лавозимидагидан кам бўлмаган миқдорлардаги пул таъминоти сақланган ҳолда божхона органларининг ихтиёрида қолдирилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий оператор тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қўмита реестрни ҳар ойда янгилаб борилишини таъминлайди».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 55-сонли қарорига асосан 6-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 4 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2025 й., 09/25/55/0102-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 800-сон қарори билан тасдиқланган Божхона назорати остида автомобиль йўлларида ташилаётган товарларнинг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандидаги «эллик минг АҚШ доллари» сўзлари «юз минг евро» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 531-сон қарори билан тасдиқланган Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«20. Юк операцияларини амалга ошириш учун қўйилган божхона идентификациялаш воситалари божхона органи мансабдор шахси томонидан ўзгартирилади, алмаштирилади, олиб ташланади ёки йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк операциялари божхона назорати зонасида ёки божхона омбори ҳудудида ўтказилганда, қўйилган божхона идентификациялаш воситаларини олиб ташлаш ёки йўқ қилиш божхона органининг рухсати асосида божхона назорати зонасига жавобгар шахс ёки божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси томонидан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона идентификациялаш воситалари ўзгартирилиши, алмаштирилиши, олиб ташланиши ёки йўқ қилиниши божхона органи мансабдор шахсига транспорт воситаларига юкланган товарларга нисбатан божхона кўригида назарда тутилган амалларни бажариш бўйича мажбурият юкламайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 30-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тасдиқловчи ҳужжат» сўзларидан сўнг «(қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ истисно этиб белгиланган ҳоллар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«31. Ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандларида назарда тутилган тартибда божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда сақлаш учун божхона тўловларини таъминлаш миқдори, божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда (айрим турдаги товарларга нисбатан талаб ва шартларсиз бериладиганларидан ташқари), уларни «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилгандаги ҳисобланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан 9-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 8 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг марказий божхона лабораторияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги 790-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-банднинг «б» кичик банди бешинчи хатбошиси «жалб қилган ҳолда,» сўзларидан сўнг «шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-илованинг номи «жалб қилган ҳолда» сўзларидан сўнг «шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 3-илова қуйидаги мазмундаги 23 ва 24-позициялар ва изоҳ қисми билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

Т/р

Номланиши

Ўлчов билиги

Сони

ТИФ тн коди

23.

Стандартлар ва кимёвий моддалар сақлаш мўлжалланган лаборатор музлаткич

дона

1

8418

24.

Аналитик тарози

дона

1

9016

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу рўйхатнинг 2, 6, 7, 23 ва 24-бандларида кўрсатилган технологик асбоб-ускуналар 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сотиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Якуний ТИФ ТН кодлари товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида кўрсатилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Мазкур илованинг 6-банди олтинчи ва еттинчи хатбошшари 2023 йш 1 январдан кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон; 03.02.2025 й., 09/25/55/0102-сон; 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)