18.07.2022 йилдаги 15-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг, 18.07.2022 йилдаги 15-сон
Date of entry into force
12.08.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ХИЗМАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ

Ипак йигириш корхоналари учун санитария-гигиена талаблари (0029-22-сон СанҚваН)ни тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 12 августда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 102]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ипак йигириш корхоналари учун санитария-гигиена талаблари (0029-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбекистоннинг ипак йигириш ва ипакни қайта ишлаш корхоналари учун санитария нормалари ва қоидалари» (0133-02-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ Б. ЮСУПАЛИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 18 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-сон

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 18 июлдаги 15-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипак йигириш корхоналари учун санитария-гигиена талаблари
(0029-22-сон СанҚваН)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (кейинги ўринларда — санитария қоидалари) ипак йигириш корхоналари учун санитария-гигиеник талабларни белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу санитария қоидалари барча ипак йигириш корхоналарига нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Янги қурилаётган ипак йигириш корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда ушбу санитария қоидалари ҳамда амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ипак йигириш корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган техникалар, асбоб-ускуналар, дезинфекция воситалари, қурилиш ва пардозлаш материаллари ва бошқа буюмлар, шунингдек технологиялардан фойдаланилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ипак йигириш корхоналари ҳудуди, қўшимча бино ва хоналарининг асосий режасига бўлган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ипак йигириш корхоналарини қуриш учун майдон танлаш, бино ва иншоотларни жойлаштириш, режалаштириш ШНҚ 1.03.01-16 «Корхоналар, бинолар ва иншоотларни капитал қурилиши, лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркиби, ишлаб чиқилиши, маъқулланиши ва тасдиқланиши тартиби» ва СанҚваН 0350-17 «Аҳоли яшаш жойи атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг санитария нормалари ва қоидалари» талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Корхонанинг ҳудудида санитар ҳолатни сақлаш учун тозалаш техникаларидан фойдаланган ҳолда доимий равишда тозалаш ишлари амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ипак йигириш корхоналаридаги қўшимча хоналарни лойиҳалаштиришда ШНҚ 2.09.04-09 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талаблари инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ипак йигириш корхоналари биноларининг деворлари ва поллари заҳарли моддаларни ўзига сингдирмайдиган, осон ювиладиган материаллар билан қопланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ипак йигириш корхоналаридаги ҳавонинг чанг билан ифлосланиш даражаси ва микроиқлими СанҚваН 0294-11 «Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари» ва СанҚваН 0324-16 «Ишлаб чиқариш корхоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Иситиш ва совутиш тизимига ҳамда ҳавонинг вентиляциясига бўлган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ипак йигириш корхоналари учун иситиш ва совутиш ҳамда вентиляция тизимини лойиҳалаштиришда ШНҚ 2.04.05-97 «Ҳавони мўътадиллаш, иситиш ва шамоллатиш» ҳамда СанҚваН 0324-16 «Ишлаб чиқариш корхоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари» талаблари ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Барча ишлаб чиқариш, маъмурий-маиший ва қўшимча хоналарда чангни самарали бартараф қиладиган вентиляция тизими бўлиши керак (ишчи ҳудуд зонасида ипак чангининг максимал миқдори 6,0 мг/м3дан ошмаслиги керак). Иш жойидаги ҳавонинг сифатини мунтазам равишда кузатиб бориш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ипак йигириш корхоналарида йилнинг совуқ даври учун нисбий намлик 40 — 60 фоиз (максимал миқдори 75 фоиз) ва ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги 0,4 м/сек дан ошмаслиги, ҳаво ҳароратининг ўртача миқдори 150С дан 210C гача бўлиши керак. Йилнинг илиқ даврида нисбий намлик 40 — 60 фоиздан, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги 0,4 — 0,7 м/сек ошмаслиги, ҳаво ҳароратининг ўртача миқдори 210C дан 290C гача бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипак йигириш корхоналаридаги зарарли ишлаб чиқариш омиллари рўйхати мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ёритилганлик, шовқин ва тебранишга, шунингдек шахсий ҳимоя воситаларига бўлган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Сунъий ёритилганлик хавфсизлик талабларига жавоб берадиган бўлиши керак. Иш жойи бир текис ёритилишига эришиш учун етарлича ёритувчанлик юзасига эга бўлган лампалардан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ипак йигириш корхоналарида табиий ёритилганлик коэффициенти 1,2 фоизни, сунъий ёритилганлик даражаси 500 люксни ташкил этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Иш жойдаги шовқин даражаси СанҚваН 0325-16 «Иш жойларида рухсат этилган шовқин даражаси бўйича санитария нормалари» талаблари, тебраниш даражаси эса СанҚваН 0326-16 «Ишчи жойларда умумий ва локал тебранишларни санитария нормалари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Иш жойларидаги технологик ускуналар шовқинини камайтириш ҚМҚ 2.01.08-19 «Шовқиндан ҳимоя» талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ипак йигириш корхоналари ходимлари ишлаб чиқариш жараёнида қуйидаги шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нафас олиш аъзолари учун шахсий ҳимоя воситалари — ҳар хил турдаги мато ниқоблар, бинтлар, Ф-45 ёки Ф-46 типидаги респираторлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий саноат ифлосланишидан ҳимоя қилиш учун мато рўмоллар, халатлар, кўйлаклар, блузкалар, фартуклар, юбкалар ва бошқалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эшитиш органлари учун шахсий ҳимоя воситалари — қулоқ супрасини ёпиб турувчи қулоқчинлар, ташқи эшитиш канали учун махсус пахталар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 2-иловада келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипак йигириш корхоналари учун санитария-гигиена талаблари (0029-22-сон СанҚваН)
1-ИЛОВА

Ипак йигириш корхоналаридаги зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати

Ишлаб чиқариш омиллари

Катталик

(рухсат этилган миқдор ёки даража)

Аниқлаш услуби

1. Ипак чанги

6,0 мг/м3

Иш жойи ҳавосидаги чанг даражаси электроаспиратор ёрдамида тарози орқали (гравиметрик усулда) аниқланади.

Бунда АФА-В («В» типидаги аэрозолли фильтр аналитик) фильтрларидан фойдаланиш тавсия қилинади ва намуна олиш вақти камида 10 дақиқа, ҳаво аспирацияси ҳажми камида 20 л/мин бўлиши керак. Фильтрдан ўтган ҳаводаги чанг миқдори мг/м3ларда ҳисоблаб чиқилади:

Х = (К21):V0= мг/м3, яъни:

Х — чанг концентрацияси

К1 — намуна олингунча бўлган фильтр вазни

К2 — намуна олингандан кейинги фильтр вазни

V0 — ўртача шароитда ҳаво ҳажми (ҳаво ҳарорати 20°С, барометрик босим 760 мм. симоб уст.).

2. Шовқин

80 дБ

Иш жойларидаги шовқин даражаси қуйидаги норматив ҳужжатлар бўйича баҳоланади:

ГОСТ ISO 9612-2016-сон «Инсонларга таъсирини баҳолаш учун шовқинни ўлчаш» давлатлараро стандарти;

СанҚваН 0325-16-сон «Иш жойларида рухсат этилган шовқин даражаси бўйича санитария нормалари» санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари.

3. Умумий тебраниш

92 дБ

Иш жойларида умумий тебраниш даражалари частотали таҳлил услубида аниқланади, умумий тебраниш интеграл частотали усули орқали ўтказилади, бунда тебраниш давомийлиги ва тебраниш дозаси ҳисобга олиниши лозим. Тебранишнинг ҳаққоний ҳолатини гигиеник баҳолаш СанҚваН 0326-16-сон «Ишчи жойларда умумий ва локал тебранишларни санитария нормалари» санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ўтказилади.

4. Микроиқлим

Йилнинг совуқ даврида ҳаво ҳарорати 15 — 21 °C, нисбий намлик 40 — 60 фоиз, ҳаво ҳаракати 0,4 м/секунддан кам эмас;

Йилнинг илиқ даврида

ҳаво ҳарорати 21 — 29 °C, нисбий намлик 40 — 60 фоиз, ҳаво ҳаракати 0,4 — 0,7 м/секунд

Иш жойларидаги микроиқлимни гигиеник баҳолаш СанҚваН 0324-16-сон «Ишлаб чиқариш корхоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари» санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига асосан амалга оширилади.

Ассман аспирацион психрометри ёрдамида ҳаво ҳарорати ва нисбий намликни ўлчаш, ҳаво ҳаракати тезлиги — анемометр ёрдамида, нурли иссиқлик — инспекцион актинометр ёрдамида ўлчанади.

Микроиқлим шароитларини баҳолаш иш бошланишида, тушлик танаффусидан олдин ва иш куни охирида ўтказилади.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ипак йигириш корхоналари учун санитария-гигиена талаблари (0029-22-сон СанҚваН)
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқувчилар рўйхати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

А.Б. Искандаров

СГКК ИТИ катта илмий ходими, тиббиёт фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори

Тақризчилар:

Д.А. Зарединов

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази «Гигиена» кафедраси мудири, т.ф.д., профессор

Н.Р. Самигова

Тошкент тиббиёт академияси «Коммунал гигиена ва меҳнат гигиенаси» кафедраси доценти, т.ф.н.

А.У. Садиков

СГКК ИТИ бош илмий ходими, т.ф.д., профессор