25.07.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1981-4
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи, 25.07.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1981-4
Date of entry into force
25.07.2022
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 511-сон «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятига ҳамда таълимга оид қонунчилик такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Буйруқ муқаддимасидаги «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низом муқаддимасининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: