22.07.2022 йилдаги 398-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.07.2022 йилдаги 398-сон
Date of entry into force
22.07.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 304-бандига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасасини битиргандан кейин ўқишни тугатгандан сўнг тузилган контракт бўйича кўзда тутилган муддат тугамасдан ёки беш календарь йил мобайнида офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўтамасдан ҳарбий хизматни (хизматни) ўташдан бош тортган, шунингдек, контракт шартларини бажармаганлиги, содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли бўшатилаётган ёки бундай контрактни тузишдан бош тортган ҳарбий хизматчи (ходим) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ уни ўқитиш учун сарфланган бюджет маблағларини давлатга қоплаб бериши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришдан олдин Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчи ёки офицерлар таркиби ҳарбий унвонига эга бўлмаган контракт бўйича ҳарбий хизматчи, уларнинг ота-оналари ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахсларни моддий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш миқдорлари, ҳарбий хизматчини олий ҳарбий таълим муассасасида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириб олиш тартиби, ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ундирилмайдиган ҳолатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматчиларни ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳамда тўланмаган бюджет маблағларини ундириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматчини олий ҳарбий таълим муассасасида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш ҳисобини юритиш ҳамда ундирилмаган бюджет маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 22 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
398-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 июлдаги 398-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низом олий ҳарбий таълим муассасаларида бюджет маблағлари ҳисобидан ўқиган ва ўқишни тамомлагандан сўнг тузилган контракт бўйича Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида, ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган вазирликлар ва идораларнинг марказий аппаратлари, ҳарбий округлари (бирлашмалари, бошқармалари), қўшилмалари, ҳарбий қисмлари, ҳарбий таълим муассасалари ва бошқа ҳарбий бўлинмаларида (кейинги ўринларда — ҳарбий қисмлар (муассасалар)) офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни утаётган, шунингдек, ҳарбий хизматда қолдирилган ҳолда давлат органларига ва бошқа ташкилотларга хизмат сафарига юборилган ҳарбий хизматчиларга ҳамда офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўтаётган ходимларга нисбатан татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ундириладиган бюджет маблағларининг миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳарбий хизматчини олий ҳарбий таълим муассасасида ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари, у резервга бўшатилган вақтдаги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида тўрт йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 300 баравари;
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институтида икки йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 650 баравари;
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институтида икки йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 650 баравари;
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институтида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўрт йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 300 баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беш йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 600 баравари;
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институтида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беш йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 600 баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беш йиллик ўқиш (учувчилар таркибини тайёрлаш) учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 000 баравари.
(3-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида беш йиллик уқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 600 баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясида турт йиллик УКИШ учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 300 баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўрт йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 300 баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беш йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 600 баравари миқдорида ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ҳарбий хизматчиларни хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида (олий, олий ҳарбий ва бошқа таълим муассасаларида) ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тузиладиган махсус контрактларда белгиланади ва мазкур Низомга мувофиқ умумий асосларда ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришдан олдин ўқишга киришга номзодлар, уларнинг ота-оналари ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда — ота-оналар) Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда моддий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Олий ҳарбий таълим муассасасида бюджет маблағлари ҳисобидан ўқиган ва уни тамомлагандан сўнг ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида контракт тузган ҳарбий хизматчилар ёки офицерлар таркиби лавозимларига тайинланган ходимлар беш календарь йил ўтмасдан ҳарбий хизматни (хизматни) ўташдан бош тортганлиги, контракт шартларини бажармаганлиги ёки содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли резервга бўшатилса, улардан ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ундириб олинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳолатлар бўйича ҳарбий хизматдан (хизматдан) бўшатиш ҳуқуқига эга мансабдор шахснинг ҳарбий хизматчини (ходимни) резервга бўшатиш тўғрисидаги буйруғида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш белгиланади, тегишли командирнинг (бошлиқнинг) ҳарбий хизматчини (ходимни) ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш ҳақидаги буйруғида эса ҳарбий хизматчидан (ходимдан) ундириладиган маблағларнинг аниқ миқдори кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хизматчини (ходимни) ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ шу куннинг ўзида ушбу ҳарбий хизматчига (ходимга) етказилади ва унга ушбу буйруқнинг маблағларни ундиришга оид қисмидан кўчирма топширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳарбий хизматчидан (ходимдан) ундириладиган бюджет маблағларининг миқдори ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ ҳарбий хизматчи олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг у билан тузилган контрактда кўрсатилган муддатга ёки беш йиллик муддатга мутаносиб миқдорларда бўлинади ҳамда хизмат муддатининг ўталмаган қисмидан календарь ойларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агар ҳарбий хизматчи (ходим) ушбу буйруқлардан норози бўлса, белгиланган тартибда юқори турувчи командирга (бошлиққа) ёки судга шикоят қилиши мумкин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, юқори турувчи командирлар (бошлиқлар) ундирилиши лозим бўлган пул маблағларининг тўғри белгиланганлигини текширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хизматдан (хизматдан) бўшатиш ҳуқуқига эга мансабдор шахснинг ҳарбий хизматчини резервга бўшатиш тўғрисидаги буйруғининг ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш лозимлиги тўғрисидаги ва тегишли командирнинг (бошлиқнинг) ҳарбий хизматчини (ходимни) ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғининг ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундиришга оид қисми белгиланган тартибда бекор қилинган тақдирда, ҳарбий хизматчилардан (ходимлардан) ундирилган маблағлар тўловни тўлаган шахсларга бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қайтарилади.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ҳарбий хизматчи (ходим) ёки ота-оналар томонидан ҳарбий хизматчини (ходимни) ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ ҳарбий хизматчига (ходимга) етказилган ва ушбу буйруқнинг маблағларни ундиришга оид қисмидан кўчирма берилган ёхуд почта, алоқанинг бошқа воситалари орқали ёзма ёки электрон шаклда юборилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида бюджетга банк ёки ғазначилик бўлинмаларига бошқа тўлов тизимлари орқали пул тўланган ҳолда қайтарилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳарбий хизматчиларни ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари жисмоний ва/ёки юридик шахслар (давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно) томонидан ихтиёрий равишда тўлаб берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган муддатда тўланмаган тақдирда, тегишли командирлар (бошлиқлар) ушбу бюджет маблағларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан белгиланган тартибда судга мурожаат этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари бюджетга тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари тўлов амалга оширилган кундан бошлаб уч иш кунида, мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандларида кўрсатилган шахслар томонидан ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) охирги хизмат жойи бўлган ҳарбий қисмга (муассасага) ёки яшаш жойидаги мудофаа ишлари органларига шахсан ёки почта ёхуд алоқанинг бошқа воситалари орқали тақдим этилиши лозим.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, мудофаа ишлари органлари томонидан тўлов ҳужжатлари, ушбу ҳужжатлар қабул қилиб олинган куннинг ўзида ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) охирги хизмат жойига белгиланган тартибда етказилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари қуйидаги ҳолларда ундирилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматчи (ходим) контрактда кўрсатилган (ходимлар учун беш йиллик) муддат тугаганлиги, соғлиғининг ҳолатига кўра ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан ундан хизматда фойдаланишнинг имкони йўқлиги ёки давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатноманинг бекор қилинганлиги сабабли ҳарбий хизматдан (хизматдан) резервга (истеъфога) бўшатилса (чиқарилса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-онасидан бири ҳарбий хизматчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими бўлиб, ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат вазифаларини) бажараётган вақтда ҳалок бўлган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматчи (ходим) олий ҳарбий таълим муассасаларида бакалавриат дастури бўйича махсус сиртқи таълим шаклида ва магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматчи (ходим) ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги) муносабати билан ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилган бўлса.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг тузилган биринчи янги контрактда кўрсатилган муддат (5 календарь йил) давомида ҳарбий қисмда (муассасада) ҳамда ҳарбий хизматда (хизматда) қолдирилган ҳолда хизмат сафарига юборилган давлат органларида ва бошқа ташкилотларда ҳарбий хизматни ўтаган ва ишлаган ҳарбий хизматчи (ходим) уни ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини тўлашдан озод этилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлаган, шунингдек, ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ҳарбий хизматдан (хизматдан) резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) олий ҳарбий таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги давлат намунасидаги дипломи ва унга илова беш йил давомида тегишлича ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида ҳамда резервга бўшатилган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) охирги хизмат жойи бўлган ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) кадрлар бўлинмасида сақланади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг тузилган контрактда кўрсатилган муддат ёки беш календарь йил давомида ҳарбий хизматни (хизматни) ўтаган, шунингдек, ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини тўлиқ тўлаган ҳарбий хизматчига (ҳарбий хизматга мажбурга) олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом ва унга илова унинг ёзма мурожаатига асосан ўн беш кун ичида берилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ўқитишга сарфланган бюджет маблағларининг ҳақиқатда тўланганлиги банк муассасаси ёки бошқа тўлов тизимлари орқали ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) молия бўлинмаси томонидан белгиланган тартибда текширилиб, тасдиқланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини тўламаган ёки қисман тўлаган ҳарбий хизматга мажбурга, унинг ёзма мурожаатига асосан кейинчалик ишга жойлашиши учун олий маълумот тўғрисидаги маълумотнома (дипломнинг вақтинчалик берилмаслик сабаблари кўрсатилган ҳолда) ва ўқиш давомида ўзлаштирган ўқув фанлари рўйхати, ҳажми ҳамда баҳолари қайд қилинган диплом иловасидан кўчирма охирги хизмат жойи бўлган ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) кадрлар бўлинмаси томонидан ўн беш кун ичида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ёки унинг ундирилмаган қисми ҳарбий хизматга мажбур ва ота-оналардан тўлиқ ундириб олингунга қадар ҳарбий хизматга мажбурнинг охирги хизмат жойи бўлган ҳарбий қисмда (муассасада) ҳисобда туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хизматга мажбур ва ота-оналар вафот этган, қонуний кучга кирган суд қарорига кўра бедарак йўқолган деб топилган ёки вафот этган деб эълон қилинган бўлса, ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ёки унинг ундирилмаган қисми ҳарбий қисм (муассаса) томонидан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ушбу Низом талабларининг бажарилиши (ўқитишга сарфланган бюджет маблағларининг ундирилиши) устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи ҳамда ҳарбий хизматни (хизматни) ўташ назарда тутилган вазирликлар ва идораларнинг назорат-тафтиш (ички назорат) бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Мудофаа ишлари бўлимлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий органлари, ҳарбий қисмлар (муассаса)лар

Номзод, уларнинг ота-оналари ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахсларни белгиланган тартибда моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма равишда огоҳлантириш.

Олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришдан олдин

2-босқич

1. Ҳарбий хизматдан (хизматдан) бўшатиш ҳуқуқига эга мансабдор шахс

1. Ҳарбий хизматчиларни (ходимларни) резервга бўшатиш ва пул маблағларини ундириш тўғрисида буйруқ қабул қилиш.

1. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда

2. Командир (бошлиқ)

2. Шахсий таркиб рўйхатидан чиқариш (ундириладиган пул маблағларининг аниқ миқдорини кўрсатган ҳолда) тўғрисида буйруқ қабул қилиш. Буйруқни ҳарбий хизматчига (ходимга) етказиш ва кўчирма бериш ёки тегишли алоқа каналлари орқали юбориш.

2. Буйруқ қабул қилинган кун

3-босқич

1. Ҳарбий хизматчи (ҳарбий хизматга мажбур), унинг ота-онаси ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахслар, юридик ва жисмоний шахслар

1. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ихтиёрий тўлаш.

1. Буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида

2. Командир (бошлиқ)

2. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари ихтиёрий тўланмаганда уни суд тартибида ундириш чораларини кўриш.

2. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда

4-босқич

1. Ҳарбий хизматчи (ҳарбий хизматга мажбур), унинг ота-онаси ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахслар, юридик ва жисмоний шахслар

1. Ўқитишга сарфланган бюджет маблағлари бюджетга тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатларини охирги хизмат жойи бўлган ҳарбий қисмга (муассасага) ёки яшаш жойидаги мудофаа ишлари органларига шахсан ёки почта ёхуд алоқанинг бошқа воситалари орқали тақдим этиш.

1. Тўлов амалга оширилган кундан бошлаб уч иш кунида

2. Ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) кадрлар бўлинмаси

2. Контрактда кўрсатилган муддат (беш календарь йили ) давомида ҳарбий хизматни ўтаган, шунингдек, ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини тўлиқ тўлаган ҳарбий хизматчига (ҳарбий хизматга мажбурга) олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом ва унинг иловасини бериш.

2. Ҳарбий хизматчининг (ҳарбий хизматга мажбурнинг) ёзма мурожаатига асосан ўн беш кун ичида

5-босқич

Ҳарбий қисм (муассаса) командири (бошлиғи)

Ундирилмаган ўқитишга сарфланган пул маблағлари бўйича ҳисобот юритиш.

Етказилган зарар қоплангунга ёки ихтиёрий тўлаб берилгунга қадар

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/398/0660-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)