Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2025 14.07.2022 йилдаги 386-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 14.07.2022 йилдаги 386-сон
Date of entry into force
15.07.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш жараёнини янада соддалаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 565-сонли «Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада олий таълим ташкилотларига муносиб, билимли ёшларни танлаш имконини беришга ҳамда абитуриентлар орасида соғлом рақобатни яратишга, шу жумладан, диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон халқаро ислом академияси айрим таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони кескин камайиб, қабул чегарасидаги баллар пасайиб кетган. Шу боис Академиянинг баъзи бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ҳамда дастлабки имтиҳондан ўта олмаган абитуриентлар учун бошқа олий таълим ташкилотларига турдош таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларида иштирок этиш имкониятини бериш зарурати юзага келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бошқа олий таълим ташкилотлари билан интеграциясини ривожлантириш, абитуриентлар учун эркин ва адолатли танлов муҳитини яратиш ҳамда қабул жараёнларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абитуриентлар учун олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳони бўйича турдош таълим йўналишлари танлови имкониятларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академиясида дастлабки имтиҳонни таълим шаклидан қатъи назар, фақат диншунослик ва исломшунослик бакалавриат таълим йўналишлари учун татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон халқаро ислом академиясига кириш имтиҳонлари учун қабул комиссиясига ҳужжатларни онлайн тарзда электрон шаклда юбориш орқали ҳужжатларнинг аслини тақдим этиш амалиётини бекор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Д. Тошбоев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 14 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
386-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 386-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 июндаги 466-сон қарори 12-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Академияга талабалар таълим шаклидан қатъи назар, дастлабки имтиҳон («Диншунослик» ва «Исломшунослик» бакалавриат таълим йўналишлари учун), касбий (ижодий) имтиҳон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилинсин. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳон Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган таълим йўналишлари рўйхати бўйича ўтказилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 июндаги 358-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Белгилансинки, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг «Диншунослик» ва «Исломшунослик» бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишга қабул қилиш жараёнида дастлабки имтиҳондан ўтиш тартиби татбиқ этилади. Бунда, дастлабки имтиҳон натижаларига кўра абитуриентларни кириш имтиҳонларининг кейинги босқичларига (касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синовлари) ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-илова (Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом)да:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш «Диншунослик» ва «Исломшунослик» таълим йўналишлари учун ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ, бошқа таълим йўналишлари учун Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Абитуриентлар «Диншунослик» ва «Исломшунослик» таълим йўналишлари учун Академиянинг махсус дастури орқали электрон шаклда қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ректор номига ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролик паспорти (ёки ID-карта) ёки ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт ёшига етмаганлар учун тугилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11, 12 ва 14-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«13. «Диншунослик» ва «Исломшунослик» таълим йўналишлари учун ҳужжатлар олий таълим муассасаларига ўқишга кирадиган абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланган кундан 20 кун давомида қабул қилинади. Охирги ўн кун давомида дастлабки имтиҳонни ўтказиш ва ундан муваффақиятли ўтмаган абитуриентларга Академиянинг «Диншунослик» ва «Исломшунослик» таълим йўналишларидан ташқари таълим йўналишларига ёки бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш имконияти яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Диншунослик» ва «Исломшунослик» таълим йўналишларига дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентлар томонидан кириш имтиҳонларининг кейинги босқичида иштирок этиш учун ҳужжатлар топшириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган умумий тартиб асосида амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«16. «Диншунослик» ва «Исломшунослик» таълим йўналишлари учун абитуриент махсус дастур орқали тақдим этилган ҳужжатларни қайтариб олиш тўғрисида қабул комиссиясига ариза бериш, шунингдек, дастлабки имтиҳон натижаларига кўра кейинги босқичга ўтмаган ҳолларда ҳужжатларни қайтариб олиш ҳуқуқига эга»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Диншунослик» ва «Исломшунослик» бакалавриат таълим йўналишлари учун дастлабки имтиҳон»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илова (Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилиш схемаси)да:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон халқаро ислом академияси бакалавриатининг «Диншунослик» ва «Исломшунослик» таълим йўналишларига қабул қилиш
СХЕМАСИ»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«I босқич» позицияси «Бажариш муддатлари» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Олий таълим муассасаларига ўқишга кирадиган абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланган кундан 20 кун давомида».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2022 й., 09/22/386/0637-сон)