23.06.2022 йилдаги 343-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.06.2022 йилдаги 343-сон
Date of entry into force
23.06.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарорига мувофиқ ички ишлар органларининг қуйи бўғинидаги таркибий тузилмаси ҳисобланадиган маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари (кейинги ўринларда — масканлар) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. Масканнинг кириш жойида ушбу намунавий лойиҳага иловага мувофиқ туман (шаҳар) бўйича бир хил намунадаги баландлиги 80 см, эни 60 см ўлчамда, тўқ кўк фонга оқ рангда ёзилган пешлавҳа ўрнатилади.