13.06.2022 йилдаги ПФ-153-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 13.06.2022 йилдаги ПФ-153-сон
Date of entry into force
13.06.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (кейинги ўринларда — саноат зоналари) фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада соддалаштириш, инвестициялар жалб қилиш учун шароитларни яхшилаш, инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишни таъминлаш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги давлат муассасаси шаклидаги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар (кейинги ўринларда — ягона дирекциялар) сифатида қайта ташкил этилсин ҳамда уларга қўшимча равишда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш, улар ҳудудидаги ер майдонлари, бино ва иншоотларни электрон онлайн-аукционга чиқариш вазифалари юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари тугатилиб, уларнинг вазифалари тегишинча махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига ҳамда ягона дирекцияларга юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асосларига «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКнинг хулосасини олиш талаби бекор қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, махсус иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этилаётган лойиҳаларнинг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан мустақил равишда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2022 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат зоналари ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича қарорлар махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ҳамда ягона дирекциялар томонидан ўн иш кунида қабул қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус иқтисодий зоналар ҳудудида аукционга чиқарилган ер майдонларини ижарага бериш бўйича аукционда бир иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам савдолар ўтказилган ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат зоналари ҳудудида реализация қилинадиган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи учун тўловни тўлиқ амалга оширган харидорларга мазкур ижара ҳуқуқини кредит маблағларини ушбу ер участкасида лойиҳани амалга ошириш учун йўналтириш шарти билан кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилади;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПФ-233-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат зоналарида бино-иншоотларни электрон онлайн-аукцион орқали ижарага беришда сотиб олиш тўловларини йигирма тўрт ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги ПФ-135-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2024 й., 06/24/135/0696-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмларни олиб киришда божхона имтиёзлари фақат товарлар «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган тақдирда қўлланилади;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун аукцион орқали ер ижарага олинганда ижара тўловлари лойиҳа ишга тушгунга қадар, бироқ 2 йилдан кўп бўлмаган муддатга кечиктириб тўланиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Саноат зоналари бош режасига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат зоналари инфратузилма билан таъминлангандан ва давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилингандан сўнг улар ҳудудидаги ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат зоналарида ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида хусусий инвесторларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда инфратузилма билан таъминлаш ишларини амалга оширишга рухсат берилади ҳамда кейинчалик ушбу харажатларни саноат зоналарининг маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-159-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2024 й., 06/24/159/0828-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ташқи савдо ва логистика ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарига махсус иқтисодий зоналар ҳудудида хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ва қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ҳолларда иштирокчи мақомини олишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига зарур ҳолларда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда, туман (шаҳар)ларда кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш дирекцияларини ташкил этиш ҳуқуқини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ва ягона дирекцияларга ҳар бир лойиҳа учун алоҳида лойиҳа менежерлари фаолиятини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ва ягона дирекциялар раҳбарларига дирекциялар тузилмаларига, зарур ҳолларда, ўзгартириш киритиш ваколатини бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги бино-иншоотларни ҳамда ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаларига ҳамда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига тушадиган пул маблағларини ягона дирекцияларга қарашли зоналарда белгиланган тартибда инфратузилма яратиш, уларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва ягона дирекцияларнинг талабномасига асосан уларнинг ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтириш.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат зоналари имкониятларидан самарали фойдаланиш, уларнинг дирекциялари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича инвестиция буюртманомалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан беш кун муддатда тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона дирекциялар раҳбарларини тайинлаш ҳамда белгиланган тартибда махсус иқтисодий зоналар бош режаларини тасдиқлаш Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг бош режалари туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида ер ва бино-иншоот муносабатларини тартибга солиш, шу жумладан уларни хусусийлаштириш масалалари бўйича ҳукумат қарорини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда инвесторларнинг махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ва ягона дирекциялар ҳамда давлат идоралари билан ҳамкорлик жараёнларида «ягона дарча» тамойили асосида хизмат кўрсатиш тизимини жорий қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Кадастр агентлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини тугатиш ҳамда унга ажратилган ер майдонларини кейинчалик ушбу ер майдонларида боғдорчилик ва узумчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун тегишли ҳокимликлар захирасига қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фармацевтика соҳасига ихтисослашган махсус саноат зоналари ҳудудларида ушбу зоналарнинг асосий йўналиши бўйича жойлаштирилган ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига зарар етказмайдиган бошқа йўналишдаги корхоналарни ўрнатилган тартибда жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи ер майдонларининг шаҳар ва туманлар ҳокимликлари захирасига қайтарилишини ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Б. Воитов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 13 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-153-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5600-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «маъмурий кенгашларининг» сўзлари «дирекцияларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги «махсус иқтисодий зоналар маъмурий кенгашлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан божхона имтиёзлари қўлланган ҳолда импорт қилинадиган ўхшаши бўлмаган технологик ускуналар ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари божхона расмийлаштируви товарлар рўйхатини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» (кейинги ўринларда — Марказ) ДУКнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн иккинчи хатбошидаги «ўн беш» сўзлари «беш» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн олтинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи — ўнинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-банднинг «в» кичик банди, 5-банднинг учинчи хатбошиси ва 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3356-сон қарорида 1 ва 4-бандлар, 6-банднинг олтинчи хатбошиси ҳамда 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 июндаги «Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4363-сон қарори 6-бандидаги «2022» рақами «2025» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январдаги «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4574-сон қарорининг 7-банди қуйидаги мазмундаги «д» кичик банди билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«д) Кластер ҳудудида ер участкаларини ажратиш уларни Дирекция томонидан электрон онлайн аукционга чиқариш орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5600-сон Фармонида белгиланган тартибда амалга оширилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й., 06/22/153/0518-сон, 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон; 21.11.2023 й., 06/23/198/0868-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 10.09.2024 й., 06/24/135/0696-сон; 17.10.2024 й., 06/24/159/0828-сон; 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон; 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)