10.06.2022 йилдаги 326-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.06.2022 йилдаги 326-сон
Date of entry into force
11.06.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш ва давлат молиявий назорати органлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат молиявий назорати органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, унда фуқаролар иштироки ролини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш ва давлат молиявий назорати органлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат аудити» дастурига фуқаролар томонидан танланиши мумкин бўлган назорат объектлари рўйхатини киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар томонидан энг кўп маротаба танланган назорат объектларида назорат тадбирини ўтказиш тартиб-таомиллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат молиявий назорати органи ва ички аудит хизматлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорат инспекцияси ҳамда вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари назорат ишларининг йиллик режасини февраль ойнинг 10 санасидан кечиктирмай, шунингдек, фуқаролар иштирокидаги аудит бўйича ўтказилган назорат тадбирининг натижалари тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай «Давлат аудити» дастурида жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2023 йил давомида иқтисодиёт ва молия йўналишидаги олий таълим муассасаларида вазирлик ва идораларда ички аудит хизматларини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари юзасидан амалий семинарлар ўтказиш графигини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 10 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
326-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 326-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш ва давлат молиявий назорати органлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаб бориш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш ҳамда давлат молиявий назорати органи ва вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаб бориш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низом талаблари Давлат молиявий назорати инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) ҳамда вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари (кейинги ўринларда — ички аудит хизматлари), барча бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар учун татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат аудити» дастури — Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг «Давлат аудити» дастурий комплекси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли тузилма — Инспекция ҳамда ички аудит хизматлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат объекти — бюджет ташкилоти, давлат мақсадли жамғармалари ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат тадбирлари — ички аудит хизматлари томонидан ўтказиладиган аудит тадбирлари ҳамда Инспекция томонидан ўтказиладиган қонунчиликда белгиланган молиявий назорат шакллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар иштирокидаги аудит тизими — фуқаролар томонидан танланган назорат объектларини саралаш, уларда назорат тадбирларини ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиб бориш жараёни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган назорат объектини аниқлаш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Назорат объектини аниқлашда иштирок этиш учун фуқаролар «Давлат аудити» дастурида рўйхатдан ўтадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Фуқароларни «Давлат аудити» дастурида аутентификациялаш электрон рақамли имзо воситалари, мобил телефон рақамлари, шахсларнинг биометрик маълумотлари, Мобил-ID, Face-ID шунингдек бошқа усуллар билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Фуқаролар томонидан келгуси йил учун танланиши мумкин бўлган назорат объектлари рўйхати ваколатли тузилмалар томонидан ҳар йили 31 декабрь санасига қадар жорий йил учун тасдиқланган биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари сифатида белгиланган вазирлик ва идоралар кесимида шакллантирилади ҳамда «Давлат аудити» дастурига киритилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ички аудит хизматлари мавжуд бўлмаган вазирлик ва идоралар бўйича назорат объектлари рўйхати Инспекция томонидан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Фуқаролар томонидан танланиши мумкин бўлган назорат объектлари рўйхатига қуйидагилар киритилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли тузилмаларнинг йиллик режасига киритилган назорат объектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолияти давлат ҳокимияти ва бошқарувида алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари сифатида эътироф этилган идоралар ҳамда улар тизимидаги назорат объектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
охирги икки йил мобайнида фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали танланган ва назорат тадбирлари ўтказилган назорат объектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиялаштириш давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир сифатида эътироф этилган вазирлик ва идоралар ҳамда улар тизимидаги назорат объектлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, фаолияти давлат ҳокимияти ва бошқарувида алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган идоралар рўйхати Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Давлат аудити» дастурига киритилган рўйхат таркибидан назорат объекти фуқаролар томонидан назорат тадбирини ўтказиш зарурлигининг сабаби келтирилган ҳолда танланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, фуқаролар томонидан календарь йил давомида бир назорат объектини бир марта танлаш амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Фуқаролар томонидан назорат объектини танлаш «Давлат аудити» дастурида ҳар чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Фуқаролар томонидан танланган назорат объектлари рўйхати ва улардаги танлашлар сони «Давлат аудити» дастурида автоматик тарзда шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Назорат тадбирлари ўтказиладиган назорат объектлари рўйхати ва назорат тадбирлари ўтказиш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар «Давлат аудити» дастурида ҳар чорак биринчи ойининг 15 санасига қадар эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳар чорак охирги ойининг 10 санасига қадар фуқаролар томонидан танлашлар сони 10 тадан ортиқ бўлган назорат объектлари таркибидан энг кўп марта танланган учтасида назорат тадбири ўтказилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, энг кўп марта танланган назорат объектларида танлашлар сони бир хил бўлганда, уларнинг барчасида назорат тадбирлари ўтказилади ҳамда назорат тадбирлари ўтказилган объектлар икки календарь йил давомида фуқаролар томонидан танланиши мумкин бўлган назорат объектлари рўйхатига қайта киритилмайди.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Назорат тадбирлари тегишли ваколатли тузилмалар томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ички аудит хизматлари мавжуд бўлмаган вазирлик ва идоралар бўйича назорат тадбирлари Инспекция томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Танлов натижаларига кўра рўйхатдаги 10 тадан кўп танланган назорат объекти сони фақат битта бўлган ҳолларда, ушбу назорат объектида назорат тадбири ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Танлашлар сони бўйича учта энг кўп танланган назорат объектлари таркибига кирмаган назорат объектлари календарь йили давомида кейинги чоракка ўтказилади ҳамда натижалари сақлаб қолинган ҳолда танлашга қайта қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Назорат тадбирлари якунлангандан сўнг 3 иш куни ичида назорат тадбирлари натижалари тўғрисидаги маълумот «Давлат аудити» дастурида эълон қилинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ваколатли тузилмалар фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ваколатли тузилмалар фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаш (кейинги ўринларда — баҳолаш) «Давлат аудити» дастури орқали ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Баҳолаш мазкур Низомнинг 2-бобида кўрсатилган тартибга мувофиқ аниқланган назорат объектларида ўтказилган назорат тадбирлари натижалари тўғрисидаги эълон қилинган маълумот асосида фуқаролар томонидан баҳолаш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Баҳолаш учун фуқароларни «Давлат аудити» дастурида аутентификациялаш электрон рақамли имзо воситалари, мобил телефон рақамлари, шахсларнинг биометрик маълумотлари, Мобил-ID, Face-ID шунингдек бошқа усуллар билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Баҳолаш ваколатли тузилмалар томонидан эълон қилинган назорат тадбирлари натижалари тўғрисидаги маълумот асосида назорат тадбири ўтказилган чоракнинг охирги ўн кунлигида «Давлат аудити» дастурида амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Баҳолаш ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган маълумотга 1 дан 5 гача (1 энг паст ва 5 энг юқори балл) бутун сонлардаги шкала асосида баҳо бериш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Баҳолаш натижаларининг ўртача баҳоси «Давлат аудити» дастурида автоматик тарзда алоҳида саҳифада яхлитлаш орқали акс эттириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Баҳолаш натижаларига назорат тадбирларини ўтказган ваколатли тузилмаларнинг ходимлари натижаси сифатида қаралади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, 10 нафардан кам фуқаролар томонидан баҳоланган назорат тадбирлари баҳолаш натижаларининг ўртача баҳосини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Баҳолаш натижаларининг ўртача баҳосидан келиб чиқиб ваколатли тузилмалар ходимларининг натижалари қуйидагича белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5 балл бўлган ходим — « намунали»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4 балл бўлган ходим — «яхши»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 балл бўлган ходим — «қониқарли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 баллгача бўлган ходим — «қониқарсиз».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Баҳолаш натижаларининг рейтинги бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«намунали» деб топилган ходимга — лавозим маошининг 25 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«яхши» деб топилган ходимга — лавозим маошининг 15 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қониқарли» деб топилган ходимга — лавозим маошининг 5 фоизи миқдорида пул мукофоти бериш орқали рағбатлантириш амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ходимларга пул мукофоти бериш бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Баҳолаш натижаларига кўра натижаси «қониқарсиз» деб топилган ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган кўринишда чоралар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Рағбатлантириш ва чора кўриш масаласи белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш ва давлат молиявий назорати органлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Инспекция ҳамда ички аудит хизматлари

Фуқаролар томонидан танланиши мумкин бўлган назорат объектлари рўйхатини «Давлат аудити» дастурига киритиш.

ҳар йили 31 декабрга қадар

2-босқич

Фуқаролар

1. «Давлат аудити» дастурида аутентификациядан ўтиш.

1. Заруратга кўра

2. «Давлат аудити» дастурига киритилган рўйхатдаги назорат объектларини танлаш.

2. Ҳар чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар

3-босқич

«Давлат аудити» дастури*

«Давлат аудити» дастури орқали автоматик тарзда фуқаролар томонидан танланган назорат объектлари рўйхати ва улардаги танлашлар сонини шакллантириш.

Ҳар чорак биринчи ойининг 10 санаси (автоматик тарзда)

4-босқич

Инспекция ҳамда ички аудит хизматлари

Назорат тадбирлари ўтказиладиган назорат объектлари рўйхати ва назорат тадбирлари ўтказиш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни «Давлат аудити» дастурида эълон қилиш.

Ҳар чорак биринчи ойининг 15 санаси

5-босқич

Инспекция ҳамда ички аудит хизматлари

1. «Давлат аудити» дастурида шакллантирилган рўйхатдаги энг кўп марта танланган назорат объектларининг учтасида назорат тадбирини ўтказиш.

1. Ҳар чорак охирги ойининг 10 санасига қадар

2. Назорат тадбирлари якунлангандан сўнг уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни «Давлат аудити» дастурида эълон қилиб бориш.

2. Назорат тадбирлари якунлангандан сўнг 3 иш куни ичида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг «Давлат аудити» дастурий комплекси.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш ва давлат молиявий назорати органлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли тузилмалар фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Фуқаролар

1. «Давлат аудити» дастурида аутентификациядан ўтиш.

1. Заруратга кўра

2. Ваколатли тузилмалар фаолияти самарадорлигини назорат тадбирлари натижалари тўғрисидаги маълумотлар асосида «Давлат аудити» дастурида баҳолаш.

2. Назорат тадбири ўтказилган чоракнинг охирги ўн кунлигида

2-босқич

«Давлат аудити» дастури*

Ваколатли тузилмалар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларининг ўртача баҳосини алоҳида саҳифада яхлитлаш орқали акс эттириб бориш.

Назорат тадбири ўтказилган чоракдан кейинги ойнинг биринчи кунида

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/326/0515-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)