09.06.2022 йилдаги ПФ-152-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 09.06.2022 йилдаги ПФ-152-сон
Date of entry into force
10.06.2022
Ҳужжат 10.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6218-сон ва 2021 йил 23 ноябрдаги «Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-25-сон фармонлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4796-сон ҳамда 2022 йил 27 январдаги «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-104-сон қарорларига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 9 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-152-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги «2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПФ-5992-сон Фармони қуйидаги мазмундаги 71-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«71. Белгилансинки, Марказий банкнинг фаолият юритишини таъминловчи ўз идоравий бўйсунувидаги корхона ва ташкилотларнинг тегишли тузилмавий бўлинмалари Марказий банк, шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бош бошқармалари ҳудуди ва биноларида бепул жойлаштирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3165-сон қарорининг 6-бандидан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 июндаги «Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4752-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мазкур қарорга мувофиқ жалб этилган ресурс маблағларининг муддатидан келиб чиқиб, аввал ажратилган кредитларнинг сўндирилган қисми ҳисобидан хизматлар соҳасидаги янги лойиҳаларни (молия соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ва хизматлар соҳасида айланма маблағларни тўлдириш ҳоллари бундан мустасно) молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 14 фоиз ставкада битта лойиҳа бўйича 2 миллиард сўмгача миқдорда кредитлар ажратилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4796-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-илованинг 14-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

14.

«Жаҳон банкининг «Жаҳон ривожланиш индикаторлари» (World Development Indicators, World Bank) маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

1. Жаҳон банкининг «Жаҳон ривожланиш индикаторлари» маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисида мавжуд бўлмаган индикаторларни шакллантириш учун тегишли халқаро ва ҳукумат идоралари ҳамда хусусий ташкилотлар билан биргаликда ҳамкорлик ва тегишли дастурлар доирасида индикаторларни халқаро тан олинган ва тавсия этилган услубият асосида акс эттирилишини таъминлаш.

Доимий

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(И. Норкулов),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

(масъул бўлган индикаторлар доирасида)

2. Жаҳон банкининг «Жаҳон ривожланиш индикаторлари» маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисида шаклланган индикаторларни мониторинг қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) акс эттириш.

Ҳар чорак (ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар)

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-илованинг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«А.А. Икрамов — Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари, Статистика кенгаши котиби».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари»ги ПҚ-5113-сон қарорининг 5-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мазкур қарорга мувофиқ жалб этилган ресурс маблағларининг муддатидан келиб чиқиб, аввал ажратилган кредитларнинг сўндирилган қисми ҳисобидан хизматлар соҳасидаги янги лойиҳаларни (молия соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ва хизматлар соҳасида айланма маблағларни тўлдириш ҳоллари бундан мустасно) молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 14 фоиз ставкада битта лойиҳа бўйича 2 миллиард сўмгача миқдорда кредитлар ажратилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги «Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5233-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг инвесторнинг қиймати 200 миллиард сўмдан (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун — 50 миллиард сўмдан) ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳалари) зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун ушбу тартиб бўйича 50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш харажатлари ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2, 3, 6, 8 ва 9-бандлардан «қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5296-сон Фармони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги «Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6066-сон Фармонига 1-илованинг 3-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3620-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 июлдаги 332-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида, Марказий банкида ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида консультантлар лавозимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 926-сон «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига илованинг 95-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 499-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига 1-илованинг 6-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига 1-илованинг 6-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига 4-илованинг 18-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон)