23.11.2021 йилдаги ПФ-25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 23.11.2021 йилдаги ПФ-25-сон
Date of entry into force
24.11.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида (кейинги ўринларда — Оролбўйи минтақаси) тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишни ва юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш орқали ҳудудга инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 1 январдан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2031 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ижтимоий солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ўрнатилган солиқ ставкаларини 1 фоиз этиб белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган суммадан 1 фоиз миқдорида белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2025 йил 1 январгача Хоразм вилоятининг Тупроққалъа, Янгиариқ, Янгибозор туманларида янги ташкил этиладиган ва шу туманларда рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари (кластерлар бундан мустасно) бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойда солиғи, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаларини 50 фоизга камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўз ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) эҳтиёжлари учун олиб кириладиган хомашё, материалларни божхона божидан озод қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Хоразм вилоятида янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерларга, дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар, юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш бўйича имтиёзли даврни беш йил этиб белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги икки ой муддатда мазкур банддан келиб чиқиб, Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги «Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5233-сон қарорига мувофиқ зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари қиймати камида 50 миллиард сўм миқдорида белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ушбу тартиб бўйича 50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) Марказий банк (М. Нурмуратов) билан биргаликда Хоразм вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган ва ишсизлик даражаси юқори бўлган 98 та маҳалла учун 2022 — 2026 йиллар давомида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий этиш мақсадида 200 миллиард сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини тадбиркорликка ўқитиш ва жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллиард сўм миқдорида кредит ресурслари ажратилишини кўзда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан инфратузилмани ривожлантириш учун 150 миллиард сўм маблағ ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача Оролбўйи минтақасида фаолият юритаётган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик тадбиркорлик субъектларига корхона қурилиши учун зарур бўлган асбоб-ускуна ва техникаларни республиканинг бошқа ҳудудларидан олиб келиш ҳамда улар томонидан ишлаб чиқарилган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни республиканинг бошқа ҳудудларига етказиб бериш билан боғлиқ темир йўл транспортида ташиш харажатларининг 50 фоиз қисмини қоплаб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий экспортчилар томонидан ишлаб чиқарилган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилишда, уларнинг Каспий денгизигача ташиш билан боғлиқ транспорт харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (С. Умурзаков) бир ой муддатда Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан Оролбўйи минтақасидаги тадбиркорлик субъектларининг юк ташиш харажатларини қоплаб бериш тартибини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (К. Сариев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов), манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикасида 45 та ва Хоразм вилоятида 40 та янги кичик саноат зоналарини белгиланган тартибда ташкил этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Олий Мажлис Сенатига (Т. Нарбаева) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа масъул вазирлик ва идора раҳбарларининг мазкур Фармон ижроси юзасидан ахборотларини эшитишни ташкил этиш (шу жумладан жойига чиққан ҳолда) ҳамда амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур Фармоннинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С. Холхўжаев) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов), манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси К.Р. Сариев, Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Б. Воитов ҳамда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.М. Холхўжаев белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари С.Ў. Умурзаков ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 23 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-25-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2021 й., 06/21/25/1086-сон)