25.04.2022 йилдаги ПҚ-216-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 25.04.2022 йилдаги ПҚ-216-сон
Date of entry into force
26.04.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 — 2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармони билан репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, перинатал марказларни зарур тиббий техника ва буюмлар билан жиҳозлаш, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш вазифаси белгиланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги беш йил давомида амалга оширилаётган ижтимоий сиёсат оналик ва болаликни тизимли равишда муҳофаза қилиш имконини яратди, натижада оналар ва гўдаклар ўлимининг камайишига эришилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, олис ҳудудларда тиббий ёрдамни мақсадли йўналтириш тизимини юқори даражада ташкил этиш, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг самарадорлигини ошириш, амбулатор ёрдамни янада яхшилаш, шошилинч ва ихтисослашган тиббий ёрдамни ривожлантириш, тиббий генетика ҳамда замонавий скрининг дастурларини жорий этиш талаб этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш, шунингдек, 2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан «Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар 2022 — 2026 йилларда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида оналар ва болалар ўртасида касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш ва соғломлаштириш дастурларини амалиётга жорий этиш, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлом фарзанд туғилиши, ривожланиши ва тарбияси масалалари бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишни тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар, ҳомиладор ҳамда эмизикли аёлларни витамин ва минераллар билан бепул таъминлаш ҳамда мақсадли скрининг тадбирлари орқали касалликларнинг самарали профилактикасини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2022 — 2026 йилларда оналар ва болалар учун тиббий хизмат кўрсатиладиган объектларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) диагностика ва даволашнинг юқори технологияли ҳамда инновацион усулларини амалиётга жорий этиш ҳамда соҳа ходимларининг илмий салоҳиятини мунтазам ошириб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2022 — 2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нукус шаҳрида «Болалар тиббиёт кластери»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 майдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, шунингдек, Тошкент шаҳри оилавий поликлиникаларида болалар бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида амалдаги штат бирликлари доирасида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ҳамда кечаю кундуз шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи педиатрия постлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болаларда ирсий-генетик, шу жумладан орфан касалликларга барвақт ташхис қўйиш бўйича Референс лаборатория ва ҳудудларда унинг 17 та минтақавий лабораторияларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар перинатал марказлари ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида 2022-2023 йилларда жами 29 та шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобил навбатчи реанимацион бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги туғилган чақалоқларда эшитиш нуқсонларини эрта аниқлашга қаратилган аудиоскрининг тадбирларини Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва ҳудудлардаги барча туғуруқ комплексларида татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиоскрининг тадбирлари натижаларини таҳлил қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган электрон кузатув (трекинг) марказларини жиҳозлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Нукус шаҳридаги «Болалар тиббиёт кластери» Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази биносини янгидан қуриш орқали ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси ва Болалар стоматология поликлиникаси «Болалар тиббиёт кластери» таркибига киритилиб, ягона бошқарув йўлга қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Болалар тиббиёт кластери» биноси 2023 йил якунига қадар фойдаланишга топширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 46 та туманлараро перинатал марказларда 6 ўриндан кам бўлмаган чақалоқлар реанимацияси бўлими қўшимча штат бирликлари ажратиш ҳисобидан ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, шунингдек, Тошкент шаҳар оилавий поликлиникаларида ташкил этиладиган болалар бўлими мавжуд штат бирликлари доирасида шакллантирилади ва унда педиатрия йўналиши бўйича барча тор соҳа мутахассислари, мактаб ўқувчиларига хизмат кўрсатиш учун шифокор-педиатрлар, болалар шифокор-гинекологи, тегишли ўрта тиббиёт ходимлари, вакцинация хонаси ходимлари, «тиббиёт бригадалари»даги педиатрия ҳамширалари фаолият юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобил навбатчи реанимацион бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш учун кечаю кундуз фаолият юритадиган қўшимча навбатчилик постлари ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан болалар ҳамда ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун 2022 йил 1 июлдан бошлаб «тиббиёт бригадалари» таркибига қўшимча 3 600 та, 2023 йил 1 январдан бошлаб яна қўшимча 4 900 та ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамшираси ва доя) штатлари ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) билан биргаликда икки ой муддатда оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари тизимига қўшилиши кўзда тутилган янги штатлардан келиб чиқиб, штат меъёрларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги «Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида»ги ПҚ-4513-сон қарори билан ташкил этилган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш кенгаши (А.Н. Арипов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг бажарилишини доимий назорат қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар бир вилоят, туман (шаҳар) кесимида маълумот тақдим этиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда «Репродуктив саломатлик, оналик ва болалик масалалари бўйича» республика штаби, 14 та ҳудудий штаблар фаолиятини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудларда аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат фаолиятини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда ижросини назорат қилиш штабнинг асосий вазифалари ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ҳудудида илик кўчириш амалиётини йўлга қўйиш мақсадида 2022 йилда янги махсус амалиёт комплексининг биносини қуриш ва жиҳозлаш учун Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармасидан зарур маблағ ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 майдан бошлаб Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган бемор болаларга қаровчи шахслар (ота-она ва бошқалар) учун бепул овқатланиш йўлга қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Молия вазирлиги ушбу қарорда кўзда тутилган тадбирларни бажариш учун ҳар йили Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) билан биргаликда 2022 — 2025 йиллар давомида 227 та туғуруқ комплекси ва 46 та туманлараро перинатал марказларни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш учун халқаро молия институтларининг грант ва кредит маблағларини жалб қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Тўйчиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 25 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-216-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги ПҚ-216-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 — 2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Талаб этиладиган маблағ

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

1.

Беш йилга мўлжалланган репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларни скрининг қилиш дастурини ишлаб чиқиш.

Бунда, болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат тизимини янада ривожлантириш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил август

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

2.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида болаларга манзилли ва малакали тиббий хизматлар кўрсатиш. Бунда, қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан болалар ва ҳомиладор ҳамда туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун «тиббиёт бригадалари»га 2022-2023 йилларда қўшимча 8500 та ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамшираси вадоя) штатларини ажратиш (2022 йилда — 3 600 та, 2023 йилда — 4 900 та);

Идоралараро ҳужжат

2022 йил июль

251,1 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

болалар учун профилактик кўриклар дастурини қайта кўриб чиқиб, 18 ёшгача бўлган болаларни педиатр, стоматолог, эндокринолог, ортопед каби энг зарур мутахассислар томонидан манзилли кўрикдан ўтказиш тизимини жорий қилиш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2022 йил июнь

3.

Ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг маслаҳат-ташхислаш поликлиникалари фаолиятини бир томондан бирламчи тизим билан, иккинчи томондан республика болалар тиббиёт муассасалари билан тизимли интеграциялаш.

Ҳар бир маслаҳат-ташхислаш поликлиникасини қўшимча жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

11,1 млрд сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари доирасида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

4.

Болаларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш ва муҳофаза қилишдаги илғор халқаро тажрибага асосланган ҳолда, болалар психоневрологик хизматини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

болалар неврологияси бўйича ташхислаш ва даволаш стандартларини янгилаш ва такомиллаштириш;

болалар ўртасида неврологик касалликларни прогнозлаш ва даволашнинг замонавий усулларини амалиётга татбиқ этиш;

илмий изланишларга қаратилган фаолиятни рағбатлантириш ҳамда мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларини ташхислаш ва нейрореабилитацион асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил август

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

5.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида референс лаборатория ва унинг 17 та минтақавий референс лабораторияларини ташкил этиб, республикада клиник-биокимёвий лабораторияларнинг сифат назоратини таъминлаш юзасидан ягона тизим яратиш.

Бунда:

минтақавий референс лабораторияларни ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, кўп тармоқли Қўқон шаҳар болалар шифохонаси, Бухоро ва Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда Тошкент шаҳридаги Консультатив-диагностика марказида ташкил этиш;

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказидаги референс лабораториядаболаларда ирсий-генетик, шу жумладан орфан касалликларни эрта ташхислашни йўлга қўйиш;

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ва етакчи хорижий марказларда референс лаборатория ва минтақавий референс лабораториялар мутахассисларининг малакасини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар

11,3 млн евро

«KfW» банки (Германия) қарз ва грант маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Вафаев)

6.

Янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими фаолиятини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йилда

31,5 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2023 йилдан бошлаб

47,2 млрд сўм

Бунда:

жойларда 46 та туманлараро перинатал марказларнинг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш ва эҳтиёжларини аниқлаш;

2022 йил июль

туманлараро перинатал марказларида фаолият кўрсатувчи шифокорлар малакасини ошириш.

Режа-жадвал асосида

7.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғуруқ бўлимлари негизида туманлараро перинатал марказлар инфратузилмасини яхшилаш.

Бунда:

узлуксиз марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация (совуқ ва иссиқ сув);

сув резервуарлари ва уни тозалаш фильтрлари;

автоном электр таъминоти;

тегишли бўлинмаларни туну-кун сиқилган ҳаво ва узлуксиз кислород билан таъминлаш тизими (компрессор) ва бинодаги ҳавони тозалаш тизими (ламинар оқимлар);

туғуруқ залларида, операция хонасида, она ва болани биргаликда даволаш хоналарида ҳароратни 25 — 29С оралиғида сақлаш имконини берувчи марказий иситиш тизими;

туғуруқ заллари ва реанимация бўлимларида тиббий жиҳозлар ва иш жойлари сонини (қувват юкини) ҳисобга олган ҳолда, етарли миқдорда электр таъминоти билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил якунига қадар

16,7 млрд сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

8.

Янги ташкил этиладиган 46 та туманлараро перинатал марказлар моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш учун халқаро молия ташкилотларининг грант ва кредит маблағларини мақбуллаштириш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил якунига қадар

5,2 млн АҚШ долл.

Халқаро молия ташкилотларининг грант ва кредит маблағлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Вафаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

9.

227 та туғуруқ муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш (жиҳозлаш) учун халқаро молия ташкилотларининг грант ва кредит маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2023-2024 йиллар

100 млн АҚШ долл.

Халқаро молия ташкилотларининг грант ва кредит маблағлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Вафаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

10.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари филиалларини тиббий техника билан қўшимча жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

1,89 млн евро

«KfW» банки (Германия) грант маблағлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Вафаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

11.

Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар перинатал марказлари ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида 29 та шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобил навбатчи реанимацион бригадаларини ташкил этиш учун кечаю кундуз фаолият юритувчи навбатчилик постларига қўшимча штат бирликларини ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил

10,8 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов)

2023 йил

16,2 млрд сўм

12.

Ҳудудларда эшитиш заифлиги ва карлик мавжуд болаларни эрта аниқлаш ва кохлеар имплантация амалиёти билан қамраб олишни кенгайтириш.

Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

Амалий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Вафаев)

янги туғилган чақалоқларда эшитиш нуқсонларини эрта аниқлашга қаратилган аудиоскрининг тадбирларини Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва ҳудудлардаги барча туғуруқ комплексларида татбиқ этиш (227 та скрининг аудиометр ва 15 та стационар аудиометрларни харид қилиш);

2022-2023 йиллар

24,5 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

аудиоскрининг тадбирлари натижаларини таҳлил қилиш учун Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида трекинг марказларини зарур анжомлар (компьютер техникаси, принтер, мобил алоқа воситалари (сим-карталар) билан таъминлаш, уларни 227 та туғуруқ муассасаларидаги скрининг аудиометрлари билан улаш ва мунтазам ишлашини ташкил қилиш.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ва унинг 4 та филиали:

2022 йилдан бошлаб

Ҳар йили 2 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд вилояти минтақавий филиаллари;

2022 йил

8 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Андижон, Бухоро вилоятлари минтақавий филиалларида кохлеар имплантация амалиётини тўлиқ йўлга қўйиш, уларни махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

2023 йил

8 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

2014 — 2016 йилларда кохлеар имплантация операцияси ўтказган болаларда нутқ процессорларини алмаштириш дастурини йўлга қўйиш (2022 йилда — 112 нафар, 2023 йилда — 132 нафар, 2024 йилда — 125 нафар).

2022 — 2024 йиллар

Ҳар йили кохлеар имплантацияга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

13.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари томонидан янги туғилган чақалоқлар ва болаларни чуқурлаштирилган аудиологик текширув ва ташхислаш билан тўлиқ қамраб олиш учун қўшимча 13 та аудиолог (сурдолог) шифокорлар штат бирликларини ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

0,6 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов)

Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида аудиолог (сурдолог) мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

(Режа-жадвал асосида)

2022 — 2026 йиллар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

14.

Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тиббиёт ходимларини халқаро стандартлар асосида ўқитиш орқали уларнинг ҳомиладор аёллар ва чақалоқларга, шу жумладан кам вазн билан туғилган чақалоқларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

(Режа-жадвал асосида)

2022 — 2026 йиллар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

15.

786 минг дона (538,5 мингта бачадон ичи воситаси ва 247,5 мингта орал контрацептив воситалар) контрацептив воситаларни харид қилиш. Бунда, халқаро «UNFPA» ташкилоти билан ушбу соҳада шаклланган кўп йиллик ишончли ҳамкорликни кучайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 — 2026 йиллар

Жами 33 млрд сўм

(ҳар йили 8,3 млрд сўмдан)

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазири

(Ишметов)

16.

Республика болалар тиббий реабилитация маркази ва унинг ҳудудий филиаллари учун янгиланган штат меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоралараро ҳужжат

2022 йил сентябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

(Хусанов)

17.

Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг кардиожарроҳлик бўлими учун қўшимча бино қуриш ва уни замонавий ускуналар билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан

Инвестиция дастури доирасида

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(Бобоев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Вафаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Қурилиш вазирлиги

(Закиров),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Турдимов)

18.

Фарғона вилоятида ташкил этилаётган Болалар реабилитация маркази таркибида махсус жиҳозланган кардиожарроҳлик реабилитация бўлимини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари доирасида

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Бозаров),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

19.

Республика ихтисослаштирилган болалар хирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг бино-иншоотларини халқаро талаблар ва стандартлар асосида қурилиш ишларини якунлаш ва тўлиқ жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил якунигача

-

Инвестиция дастури доирасида

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(Бобоев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Вафаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Қурилиш вазирлиги

(Закиров)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига кўра объектлар қиймати ўзгариши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Чора-тадбирлар режасидаги тадбирларни амалга ошириш учун 1 494,9 млрд сўм ҳамда 105,2 млн АҚШ доллари ва 13,2 млн евро талаб этилади, шундан:

млрд сўмда

млн долларда

млн еврода

Давлат бюджети маблағлари

1 467,1

-

-

шундан, маҳаллий бюджети маблағлари

27,8

-

-

Халқаро молия ташкилотлари грант ва кредит маблағлари

-

105,2

13,2

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 сентябрдаги ПҚ-296-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2023 й., 07/23/296/0687-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги ПҚ-216-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июлдаги «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3137-сон қарорининг 1-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) иккинчи хатбошидаги «Oʻzmedimpeks» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда «Oʻzmedimpeks» ДУК деб юритилади)» сўзлари «Oʻzmedimpeks» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда «Oʻzmedimpeks» МЧЖ деб юритилади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи — еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тиббиёт маҳсулотларини сертификатлаштириш фақатгина ўрнатилган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган қарорлари билан тасдиқланган Давлат дастурларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш ҳамда шу мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағларидан ўз вақтида, мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар, реагентлар, реактивлар, бутловчи қисмлар, сарфлов воситалари, дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, давлат харидлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмаси асосида «Oʼzmedimpeks» МЧЖ томонидан амалга оширилади. Бунда, «Oʼzmedimpeks» МЧЖ учун Молия вазирлигида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади ҳамда бюджет маблағлари олувчиси сифатида харажатлар сметаси ўрнатилган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказлашган тартибда харид қилинадиган дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техникалар, махсус тиббий автотранспорт воситалари харидини амалга ошириш бўйича «Oʼzmedimpeks» МЧЖ томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов миқдори Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига асосан «Oʼzmedimpeks» МЧЖ томонидан импорт шартномалари асосида дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техникалар ҳамда махсус тиббий автотранспорт воситаларининг хариди «Oʼzmedimpeks» МЧЖга хизмат кўрсатувчи тижорат банки орқали аккредитив тўлов асосида амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тўққизинчи хатбошидаги «Oʻzmedimpeks» ДУКга» сўзлари «Oʻzmedimpeks» МЧЖга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4890-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидан «ва унинг ижро этувчи аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 46 нафар этиб белгилансин» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жамғармани сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш ҳажми Давлат бюджетидан кафолатланган тиббий хизматларни харид қилиш учун ажратиладиган маблағларнинг 2 фоизи миқдорида белгилансин. Бунда, тиббий хизматларни харид қилиш учун ажратиладиган бюджет маблағлари Жамғарманинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади ва ҳисобот даври охирида маблағларнинг қолдиғи Жамғарма ихтиёрида қолдирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда, ҳар бир бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасининг жон бошига молиялаштириш ҳажми тасдиқланган базавий ставкалар асосида белгиланишини кўзда тутиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кузатув кенгашига ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармани сақлаш учун ажратилган маблағлар доирасида Жамғарма таркибий тузилмаси, штат бирликлари сони, ходимларни моддий рағбатлантириш шартларини белгилаш ва шартнома асосида мутахассислар жалб қилиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-банддан «, унинг таркиби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-бандда «иш ҳақи фонди» сўзлари «ажратилган маблағлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5124-сон қарори қуйидаги мазмундаги 171-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«171. Соғлиқни сақлаш вазирига ушбу қарорга мувофиқ соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари ўртасида тақсимланган вазифалар ва функцияларни, зарур ҳолларда қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова қуйидаги мазмундаги 13-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«13. Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга қаровчи шахслар (ота-она ва бошқалар)».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 07/22/216/0343-сон; 08.09.2023 й., 07/23/296/0687-сон)