19.04.2022 йилдаги 197-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.04.2022 йилдаги 197-сон
Date of entry into force
20.04.2022
Ҳужжат 20.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 февралдаги 104-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг ташкилий ва методик принципларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш, давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ушбу жараёнлардаги масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишлари 2022 йилнинг август ойида Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Паркент туманида амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш, уларни амалга ошириш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш, молиявий ва моддий-техник таъминот юзасидан амалга ошириладиган тадбирлар, ушбу жараёнларга масъул вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг ҳамда бажариш муддатларини белгиловчи Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш жараёнларига вақтинчалик ёлланадиган ходимлар, ушбу жараёнларга давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш, уларга қўйиладиган талаблар ҳамда ушбу шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш жараёнида респондентларнинг қишлоқ хўжалиги фаолиятига доир маълумотларини йиғишда фойдаланиладиган саволлар рўйхатини ўз ичига олган Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш дастури 4-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш дастури асосида ишлаб чиқилган рўйхатдан ўтказиш сўровнома шаклларидан иборат Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш сўровномалари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар 2022 йилда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ чора-тадбирлар белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш бўйича махсус дастурий таъминотни (кейинги ўринларда — дастурий таъминот) ишлаб чиқсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистика қўмитаси дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича буюртмачи этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастурий таъминотни жорий этиш ва кейинчалик қўллаб-қувватлаш Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишлари амалга ошириладиган ҳудудларни 2022 йил 1 июнга қадар зарур миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг ер участкалари хариталари) билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳамда Жомбой ва Паркент туманлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги 2022 йил 1 июнга қадар аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини якунига етказсин ва синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш даврига қадар мунтазам равишда янгилаб борилишини ҳамда рўйхатдан ўтказиш даврида уларга ўзгартириш киритилмаслигини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда синов тариқасида амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиладиган ходимлар ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун ажратилган бино ва иншоотлар хавфсизлигини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йилда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар сметасини 2022 йил Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадиокомпания билан биргаликда 2022 йилда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси синов натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини 2023 йил 1 февралига қадар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 19 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
197-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига (кейинги ўринларда — синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш) тайёргарлик кўриш, уларни амалга ошириш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишлари 2022 йилнинг август ойида танлаб олинган ҳудудларда амалга оширилади ва рўйхатдан ўтказиш бошланишининг аниқ вақти 2022 йил 1 август соат 00:00 этиб белгиланади (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказиш санаси). Рўйхатдан ўтказиш давомийлиги — 31 кун этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Респондентларнинг қишлоқ хўжалиги фаолиятига доир маълумотларини йиғишда рўйхатдан ўтказиш санасидан кейин содир бўлган хўжалик фаолиятидаги ўзгаришлар ҳисобга олинмайди ҳамда мазкур ўзгаришлар рўйхатдан ўтказиш сўровномалари ва бошқа рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида қайд этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Рўйхатдан ўтказиш сўровномалари синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш дастурига киритилган саволлардан ташкил топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қишлоқ хўжалиги фаолиятига доир маълумотларни тўплаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон ва томорқа хўжаликлари, дала ҳовли участкалари эгалари тўғрисидаги маълумотлар улар яшайдиган хўжаликларга ташриф буюрган ҳолда, респондентлар билан сўров ўтказиш ва уларнинг жавоблари асосида маълумотларни планшет қурилмалари ёрдамида рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини тўлдириш орқали тўпланади. Сўров ўтказилаётган респондентларнинг оғзаки жавоблари асосида рўйхатдан ўтказувчи шахслар томонидан тегишли сўровномаларга маълумотлар киритилади. Рўйхатдан ўтказиш даврида хўжалик бошлиғининг ўзи бўлмаганда, хўжаликка доир маълумотлар ушбу хўжаликнинг вояга етган аъзоси томонидан маълум қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар уларнинг раҳбар ва масъул ходимлари билан сўров ўтказиш ва уларнинг жавоблари асосида маълумотларни планшет қурилмалари ёрдамида рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини тўлдириш орқали тўпланади. Сўров ўтказилаётган респондентларнинг оғзаки жавоблари асосида рўйхатдан ўтказувчи шахслар томонидан тегишли сўровномаларга маълумотлар киритилади. Хўжаликка (ташкилотга) доир маълумотлар ушбу хўжалик (ташкилот)нинг раҳбари ёки бош ҳисобчиси томонидан маълум қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказиш объектида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатдан ўтказиш сўровномаларига маълумотлар туман ҳокимликлари томонидан ажратилган бино ёки хоналарда жойлашган стационар участкаларда (кейинги ўринларда — стационар участкалар) киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
респондентлар рўйхатдан ўтказиш сўровномасидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш сўровномаларига маълумотлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, шунингдек Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаларидаги, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларидаги мавжуд маълумотлар асосида киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган респондентларнинг хўжаликка (ташкилотга) доир маълумотлари тегишли ҳудуд бўйича ногиронлик жамиятларининг ходимлари ёки ушбу шахслар билан муомала қилиш имконияти мавжуд бўлган шахслар кўмагида тўпланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Респондентлар ўзининг қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширадиган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади. Бу жой респондент рўйхатдан ўтган (рўйхатга қўйилган) манзил билан мос келиши ёки мос келмаслиги ҳам мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш жараёнида иштирок этувчи давлат органлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидаги органлар синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга оширишни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — республика комиссияси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида тузилган 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат статистика органлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар ва идоралар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича махсус ваколатли давлат органи сифатида қуйидагиларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўйича методика ва қўлланма материалларни тайёрлайди ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
планшет қурилмалари ёрдамида рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини тўлдириш, таҳлил қилиш ва натижаларини ўз вақтида олиш бўйича ахборот тизими ишлаб чиқилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини чоп этиш, канцелярия буюмлари ҳамда моддий-техник таъминот воситаларини тайёрлаш (сотиб олиш) ва уларни ўз вақтида тегишли ҳудудларга етказиб бериш ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини белгилайди, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятлари статистика бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий статистика бошқармалари) ходимларини ўқитишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) билан биргаликда рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган картографик материалларни тайёрлаш бўйича техник шартларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ҳақида аҳолини ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган субъектларни хабардор қилиш ишларини (шу жумладан, SMS-хабарнома, аудио ва видео реклама материаллари, нашрлар ва бошқалар) мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг ҳудудий комиссиялар билан биргаликда сифатли ўтказилишини ташкил этишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги фаолиятига доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Жомбой ва Паркент туманлари ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олиб, аҳоли пунктларининг тўлиқ рўйхати тузилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томорқа ер майдонлари мавжуд бўлган деҳқон ва томорқа хўжаликлари сонини кўрсатган ҳолда, фуқаролар йиғинларининг тўлиқ рўйхатини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар, боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари сонини кўрсатиб, уларнинг тўлиқ рўйхатини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон ва томорқа хўжаликлари, дала ҳовли участкалари эгалари, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар сонидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда ҳудудларни рўйхатдан ўтказиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлинишини таъминлайди ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий-ҳудудий бирликларда кўчаларнинг номлари, уйларнинг рақамлари кўрсатилган кўрсаткичлар бўлишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб этилган рўйхатдан ўтказувчи ходимлар таркибини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказишга жалб этилган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинча бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини вақтинча сақлаш учун қўриқланадиган бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур транспорт ва алоқа воситалари тақдим этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг сифатли амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказишда хавфсизликни таъминлаш ишлари мувофиқлаштирилишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этилган шахсларнинг хавфсизлигини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар рўйхатлари шакллантирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш жараёнида жамоат тартибини сақлаш мақсадида рўйхатдан ўтказувчи гуруҳларга бир нафар ходим жалб этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ходимларининг синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимлар билан биргаликда рўйхатдан ўтказиш жараёнида иштирок этишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш даврида рўйхатдан ўтказиш материалларининг сақланишини ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органларнинг бинолари ва юклари қўриқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш даврида рўйхатдан ўтказувчи ходимларни рўйхатдан ўтказиш учун корхона ва ташкилотлар ҳудудига киришга тўсқинлик қилмаслик мақсадида корхона ва ташкилотлар маъмурияти билан профилактик тушунтириш ишлари ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш даврида ҳудудларда тинчлик ва осойишталик, жамоат тартиби, фуқаролар хавфсизлигини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Зарур ҳолларда, синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш доирасидаги айрим ишлар ва тадбирларни бажаришга кўмаклашиш учун бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар қўшимча равишда жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳисоб-китоблари Қўмита, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги ва бошқа масъул идоралар томонидан тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Кадастр агентлиги синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш учун зарур картографик материаллар билан таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказиш учун картографик материаллар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жомбой ва Паркент туманларининг маъмурий-ҳудудий хариталари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқ аҳоли пунктлари ва маҳаллаларнинг схематик режалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, Кадастр агентлиги томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар бўйича маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базаси шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга оширишнинг ташкилий режаси (кейинги ўринларда — ташкилий режа) тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан Жомбой ва Паркент туманлари бўйича алоҳида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказиш участкаларининг чегаралари ҳар бир рўйхатдан ўтказиш участкасига тўғри келадиган юкламани (ўртача 4500 та деҳқон хўжалиги (хонадон) ва ўртача 250 та фермер хўжалиги) ҳисобга олинган ҳолда, маъмурий-ҳудудий бўлиниш яхлитлигини (туман даражасида) сақлаш шарти билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказиш участкалари ҳар бир инструкторга тўғри келадиган юклама (ўртача 900 та деҳқон хўжалиги (хонадон) ва ўртача 50 та фермер хўжалиги) ва ҳудуддаги мавжуд хўжаликлар сони ҳисобга олинган ҳолда инструкторлик участкаларига бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инструкторлик участкалари ҳар бир рўйхатдан ўтказувчига тўғри келадиган юкламадан (ўртача 180 та деҳқон хўжалиги (хонадон) ва ўртача 10 та фермер хўжалиги) келиб чиққан ҳолда ҳисоб участкаларига бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий комиссиялар ва республика комиссияси қарорига асосан бориш қийин бўлган ва олис ҳудудларда ҳисоб участкасига тўғри келадиган деҳқон ва томорқа хўжалиги (хонадон) сони ўртача 50 тадан иборат бўлиши мезон сифатида олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айрим ҳолларда ҳисоб участкаларини тузишда рўйхатдан ўтказувчига тўғри келадиган ўртача юклама белгиланган нормалардан кам ёки кўп бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоб участкаси, инструкторлик ва рўйхатдан ўтказиш участкалари сонидан келиб чиқиб, рўйхатдан ўтказиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар сони аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий режани тузишда кўзда тутилмаган ҳолатлар (бетоблик, бахтсиз ҳодисалар, юкланган вазифаларни тўлиқ бажармаслик ва бошқалар) ҳисобга олинган ҳолда ҳисоб участкаси, инструкторлик ҳамда рўйхатдан ўтказиш участкаларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар умумий сонининг 10 (ўн) фоизи иш ҳақи тўланмайдиган кадрлар захираси шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўзда тутилмаган ҳолатлар юзага келганда, рўйхатдан ўтказиш жараёнларига захирадан жалб этилган ходимларга белгиланган тартибда иш ҳақи тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Жомбой ва Паркент туманлари бўйича тайёрланган ташкилий режалар туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланади ҳамда Самарқанд ва Тошкент вилоятлари статистика бошқармаларига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларини ташкил этиш ва уларнинг амалга оширилиши, ҳудудлар даражасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ҳудудий комиссиялар томонидан мувофиқлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш белгиланган ҳудудлардаги ички ишлар органлари томонидан жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар тўғрисидаги маълумотлар 2022 йил июнь ойидан кечиктирмаган ҳолда ҳудудий комиссияларга тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олинган маълумотлар рўйхатдан ўтказилади ва ҳисоб участкалари бўйича гуруҳланади ҳамда рўйхатдан ўтказувчиларни ушбу манзиллар тўғрисида хабардор қилиш учун рўйхатдан ўтказиш участкалари бошлиғи ёки уларнинг ўринбосарларига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб қилинадиган ходимлар тоифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига қуйидаги тоифадаги ходимлар жалб қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика даражасида — республика комиссияси таркибига киритилган вазирлик ва идоралар, Қўмита марказий аппарати ҳамда Қўмита ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ходимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий даражада — тегишли ҳудудий комиссиялар аъзолари, ҳудудий статистика бошқармалари ходимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманларда — Жомбой ва Паркент туманлари статистика бўлимлари ходимлари ва шартнома асосида вақтинча жалб этиладиган туман рўйхатдан ўтказиш бўлимлари ҳамда рўйхатдан ўтказиш участкаси, инструкторлик ва ҳисоб участкалари ходимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қўлланма ва маълумотнома ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, рўйхатдан ўтказишни молиявий ва моддий-техник таъминлашда ҳисоб-китобларни тайёрлаш учун мутахассислар қўшимча равишда шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Самарқанд ва Тошкент вилоятлари, Жомбой ва Паркент туманлари ҳокимликлари синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишлари учун жалб этиладиган шахсларни белгиланган талаблар асосида танлаб олади ва уларнинг рўйхатини шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга оширишга жалб этиладиган шахслар рўйхати Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш жараёнида Қўмитанинг ҳудудий статистика органлари томонидан Жомбой ва Паркент туманлари ҳудуди шартли равишда уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузиш участкаларига бўлинади, бунда участка чегараларида ўртача 750 та уй-жой ва 25 та хўжалик (ташкилот) қамраб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчилар сонини шакллантиришда кўзда тутилмаган ҳолатлар (бетоблик, бахтсиз ҳодисалар, юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармаслик ва бошқалар) ҳисобга олинган ҳолда, асосий таркибга қўшимча равишда иш ҳақи тўланмайдиган 5 фоиз кадрлар захираси шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузиш участкаларига уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчилар бириктирилади. Уларнинг фаолиятини тегишли туман синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Уй-жойлар ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчилар махсус дастур асосида ўқитилиб, бино ва уй-жойлар, хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузиш учун жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчилар ўз участкасини хатловдан ўтказиш давомида респондентлар яшайдиган барча бинолар рўйхатини аниқлайди, картографик материалларни текширади, уларга тегишли белги қўяди ва зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Туманлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий статистика органлари билан биргаликда Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Кадастр агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари орасидан уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчилар танлаб олинади ҳамда шартнома асосида ишга жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш, инструкторлик, ҳисоб ва стационар участкалар ишини ташкил қилиш учун ёлланадиган қуйидаги ходимлар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
респондентдан сўров ўтказиш орқали синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга оширувчи рўйхатдан ўтказувчи ходим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилар ишини назорат қиладиган назоратчи инструктор ходим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инструкторлар ишини назорат қилувчи ходимлар (синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман миқёсида синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларини назорат қилувчи ходимлар (тегишли туман рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман миқёсида синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларини мувофиқлаштирадиган ходим (синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга оширишга жалб қилинган шахслар меҳнатига мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига вақтинча жалб қилинадиган ходимларга Қўмита томонидан тайёрланган махсус гувоҳнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимларга махсус гувоҳномалар беришга тегишли ҳудудий статистика органлари масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар ўқитилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўқитиш давомида қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказишнинг мақсад ва вазифалари, рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга оширишни тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, рўйхатдан ўтказиш сўровномалари таркиби ва унга маълумотларни киритиш тартиби, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи ходимларнинг вазифалари, ахлоқ нормаларини ўргатиш бўйича машғулотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
планшет қурилмаларидан фойдаланган ҳолда сўровномаларни тўлдириш, тўпланган маълумотларни марказий базага юклаш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича машғулотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техника хавфсизлиги бўйича машғулотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчилар томонидан шаҳар, шаҳар типидаги аҳоли пункти, қишлоқ аҳоли пунктларидаги уй-жойлар, бинолар, шунингдек, фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тегишли ер участкалари рўйхатини тузиш бўйича амалий машғулотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
респондентлар билан сўров ўтказиш, келиб чиқадиган барча қийинчиликларни аниқлаштиришга доир муаммоли масалаларни муҳокама қилиш бўйича амалий машғулотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитилган ходимларнинг маълумотларни ўзлаштирганлиги бўйича назорат қилиш ишлари ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимлар ўқитилгандан сўнг махсус гувоҳнома ва кийим (нимча, бош кийим ва бошқалар бўлиши мумкин), рўйхатдан ўтказиш воситалари (планшет, рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари ва канцелярия буюмларини олиб юриш учун сумка) билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Синов тариқасида қишлоқ хўжалигида рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга оширишда, респондентлар сўрови қуйидагича ташкил этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш сўровномалари асосида уйма-уй юрган ҳолда, юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари, томорқа хўжаликлари ва дала ҳовли участкаларини рўйхатдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш сўровномалари асосида хўжалик (ташкилот) раҳбари ва масъул ходимлари билан сўров ўтказган ҳолда, юридик шахс ташкил этган деҳқон хўжаликлари, фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш сўровномалари асосида ҳокимликлар балансида бўлган захира ерларни рўйхатдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ҳисоб участкасидаги хўжаликларнинг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Агар респондент яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатдан ўтказувчи унга инструкторлик участкасига бориб рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва участка манзилини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инструкторлик участкаси тегишли ҳудудларда синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш даврида фаолият юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатдан ўтказувчилар белгиланган тартибда махсус гувоҳнома, сумка ва канцелярия буюмлари билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш даврида инструкторлар рўйхатдан ўтказувчилар томонидан сўров ўтказилган респондентлар сонини кунлик назорат қилади ва уларнинг ҳисобини юритиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўров ўтказишдан олдин ўзини таништириши, респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиши, ташриф мақсадини тушунтириши, шунингдек, синов тариқасида рўйхатдан ўтказишда иштирок этишнинг муҳимлиги, респондентларнинг хўжаликка доир маълумотларининг махфийлиги таъминланиши ва сўров тахминан қанча вақт давом этиши тўғрисида маълумот бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжаликка доир маълумотларни тўплаш жараёнида синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши, уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш сўровномасида келтирилган кетма-кетлик бўйича саволлар бериши, сўровномада мавжуд бўлмаган саволларни бермаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини тўлдириш бўйича йўриқномада келтирилган тушунтиришлардан ташқари респондентга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча равишда тушунтиришлар бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хушмуомала бўлиши, бошқа шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги ёки уларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига хавф солмаслиги, шунингдек, статистика органлари обрўсига путур етказадиган ҳаракатлардан сақланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжаликка доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши ва уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатларига мувофиқ ишларни тўлиқ, сифатли ва белгиланган муддатларда бажариши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилар инструктор, рўйхатдан ўтказиш участкаси ходимлари кўрсатмаларини ўз вақтида ва аниқ бажаради ҳамда бу борада бошқа рўйхатдан ўтказувчилар билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилар иш жараёнида юзага келадиган муаммолар ва уларнинг сабаблари бўйича инструкторга хабар беради ҳамда ушбу муаммоларни имкон қадар мустақил равишда бартараф қилиш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, cинов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилар зарурат туғилганда, оилавий аҳволи, соғлиги ва бошқа кутилмаган ҳолатлар ҳақида инструкторга хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилар мустақил равишда иш режасини тузади, зарур ҳолларда инструктор билан маслаҳатлашади, ўзига бириктирилган ҳудуддаги барча хўжаликларни ҳисобга олган ҳолда сўров ўтказиш учун қулай бўлган йўналишни белгилаб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кун режасини тузишда cинов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилар қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кам вақт сарф этиб, қисқа масофани босиб максимал миқдорда хўжаликларни айланиб, рўйхатдан ўтказишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар хонадонларига Миллий гвардия ёки ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда ташриф буюрган ҳолда зарур хавфсизлик чораларини кўришни ҳисобга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Агар cинов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилар режадан сезиларли даражада ортда қолаётган бўлса, инструкторлар ушбу ҳолатнинг сабабини аниқлаштиради ва зарур ҳолларда, захира таркибидан cинов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилар жалб этилиши юзасидан ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқларига таклиф киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини тўлдириш хўжаликнинг қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширганлигини аниқлашдан бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Сўров давлат тилида ўтказилади. Давлат тилини билмайдиган респондентлар она тилида ёки эркин равишда танланган мулоқот тилида сўровдан ўтказилиши мумкин. Бунда cинов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимлар ушбу ҳудудда яшовчи ёки шу ҳудуднинг аҳолиси билан эркин мулоқот қила оладиган шахслар орасидан танланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида уч кун муддатда танланма равишда назорат кузатуви ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат кузатуви барча ҳисоб участкалари бўйича 10 фоиздан кам бўлмаган қамров билан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат кузатувидан сўнг назорат кузатуви маълумотлари билан синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш даврида рўйхатдан ўтказиш сўровномаларига киритилган маълумотлар солиштирилади ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўлиқлиги ва рўйхатдан ўтказиш сўровномаларига киритилган маълумотлар сифати текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказишнинг хўжаликка доир маълумотлари махфий бўлиб, респондентнинг розилигисиз ошкор этилмайди ва тарқатилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ва назорат кузатуви ўтказилгандан кейин планшетлар, сумкалар ва бошқа ҳужжатлар қуйидаги тартибда топширилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи — рўйхатдан ўтказиш ишлари якунлангандан сўнг 1 (бир) календарь кун муддатда инструкторларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инструкторлар — синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилардан қабул қилиб олингандан сўнг 3 (уч) календарь кун муддатда синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш участкаси бошлиқларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш участкаси бошлиғи — инструктордан қабул қилиб олингандан сўнг 5 (беш) календарь кун муддатда туман синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиқларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиқлари — рўйхатдан ўтказиш участкаси бошлиқларидан қабул қилиб олингандан сўнг 5 (беш) календарь кун муддат ичида тегишли ҳудудий статистика бошқармаларига топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг натижаларини шакллантириш ва таҳлил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма маълумотлар натижалари асосида туманлар бўйича дастлабки маълумотлар хўжалик тоифаларига ажратилган ҳолда шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг натижалари тегишли ҳудудлар бўйича белгиланган жадваллар шаклида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг электрон маълумотлар базаси ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳамда синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг йиғма ҳужжатлари қайта ишлангандан сўнг қонунчиликда белгиланган тартибда сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлигига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларини моддий-техник ва молиявий жиҳатдан таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга оширишга жалб этиладиган ходимлар фаолиятини белгиланган меъёрлар асосида ташкил этиш учун синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларини моддий-техника воситалари билан таъминлаш Қўмита томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчиларнинг сумкалари, канцелярия буюмлари, гувоҳномаси, махсус кийимлари ҳамда бошқа товар-моддий бойликлари Қўмита томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ харид қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини ҳамда планшет қурилмалари тегишли ҳудудий статистика органларига Қўмита томонидан етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш якунлари бўйича амалга ошириладиган ишлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг натижалари бўйича қуйидагилар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш дастури, рўйхатдан ўтказиш сўровномалари, рўйхатдан ўтказиш услублари, рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш бўйича асосий тадбирлар ҳамда фойдаланилган ахборот технологиялари бўйича синов натижалари таҳлил қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов натижаларига кўра 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш дастури, услубий қўлланмалар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда маълумотларни қайта ишлаш усуллари ва қишлоқ хўжалигида рўйхатдан ўтказиш якунларини шакллантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш бўйича «йўл харита»си
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар

1.

Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Халқаро ташкилотлар тавсиялари ва хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш.

2. Синов асосида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг якуний натижаларини таҳлил қилиш.

3. Синов натижаларига кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш ҳамда натижаларини эълон қилиш тартиби, рўйхатдан ўтказиш дастури, рўйхатдан ўтказиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби, рўйхатдан ўтказишнинг якуний маълумотларидан фойдаланиш тартиби каби норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

4. Қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

5. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022-2023 йй.

Давлат статистика қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш, уларнинг натижаларини олиш ва қайта ишлаш, жалб этиладиган вақтинча ходимларни ёллаш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тамойиллари ҳамда услубий асослари ва рўйхатдан ўтказишга оид бошқа масалалар бўйича ташкилий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

1. Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш ҳамда маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш учун вақтинча биноларни ажратиш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш.

2022 йил ноябрь

Давлат статистика қўмитаси

2. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш масалалари бўйича ходимларни ўқитиш тартибини ишлаб чиқиш.

2023 йил январь

Давлат статистика қўмитаси

3. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимларни лавозим мажбуриятларини ишлаб чиқиш.

2023 йил февраль

Давлат статистика қўмитаси

II. Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш

3.

Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш иштирокчиларини картографик материаллар (схематик режа ва хариталар) билан таъминлаш.

1. Туманлар бўйича 1:25 000 ва 1:50 000 масштабда схематик хариталар тузиш.

2. Аҳоли пунктлари бўйича 1:2 000 масштабда схематик режалар тузиш.

3. Аҳолиси зич ҳудудларда ҳамда майдони 200 000 гектардан кичик ҳудудларда 1:25 000 масштабда схематик хариталар тузиш.

4. 200 000 гектардан ортиқ майдонга эга бўлган туманлар бўйича 1:50 000 масштабда схематик хариталар тузиш.

5. Жомбой ва Паркент туманлари марказлари учун 1:10 000 масштабдаги схематик хариталар тузиш.

2022 йил 1 июнь

Кадастр агентлиги,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Жомбой тумани ҳокимлиги,

Паркент тумани ҳокимлиги,

ҳудудий комиссиялар

4.

Аҳоли пунктларидаги деҳқон ва томорқа хўжаликлари рўйхатини шакллантириш.

1. Фуқаролар йиғинлари бўйича деҳқон ва томорқа хўжаликларининг рўйхатини шакллантириш.

2. Шакллантирилган маълумотларни таҳлил қилиш.

3. Амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг ишларини олиб бориш.

2022 йил 1 июнь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Жомбой тумани ҳокимлиги,

Паркент тумани ҳокимлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Давлат статистика қўмитаси

5.

Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг рўйхатини шакллантириш.

1. Хўжалик юритувчи субъектларни ҳудудлар бўйича рўйхатини шакллантириш.

2. Шакллантирилган маълумотларни таҳлил қилиш.

2022 йил 1 июнь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жомбой тумани ҳокимлиги,

Паркент тумани ҳокимлиги,

Кадастр агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Давлат статистика қўмитаси,

Давлат хизматлари агентлиги

3. Амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг ишларини олиб бориш.

Доимий

6.

Ҳудудларда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлиш.

2022 йил 1 июнга қадар

Ҳудудий комиссиялар,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жомбой тумани ҳокимлиги,

Паркент тумани ҳокимлиги,

Давлат статистика қўмитаси
ва унинг ҳудудий органлари,

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва унинг ҳудудий органлари,

2. Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиладиган рўйхатдан ўтказувчи ходимларни танлаб олиш, таркибини тасдиқлаш ҳамда уларни ўқитиш.

2022 йил 1 июлга қадар

3. Алоқа воситалари билан жиҳозланган бинолар билан таъминлашни ташкил этиш.

4. Туман рўйхатдан ўтказиш бўлимларини, рўйхатдан ўтказиш ва инструкторлик участкаларини зарур ҳолларда транспорт воситалари билан таъминлаш.

5. Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг сифатли амалга оширилишини ташкил этиш.

2022 йил

(синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш даврида)

6. Амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг ишларини олиб бориш.

Доимий

7.

Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш учун жалб этиладиган вақтинчалик рўйхатдан ўтказувчи ходимларни танлаб олиш, рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

1. Вақтинча рўйхатдан ўтказувчи ходимларга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш.

2. Вақтинча рўйхатдан ўтказувчи ходимларни танлаш.

3. Вақтинча рўйхатдан ўтказувчи ходимлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2022 йил 1 июнга қадар

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Жомбой тумани ҳокимлиги,

Паркент тумани ҳокимлиги,

ҳудудий комиссиялар

8.

Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчиларни ҳужжатлар ва моддий- техник буюмлар билан таъминлаш.

1. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини тўлдириш бўйича йўриқномаларни етказиб бериш.

2. Рўйхатдан ўтказиш сумкалари ҳамда планшетларни етказиб бериш.

3. Туман синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлимлари, рўйхатдан ўтказиш ва инструкторлик участкаларига канцелярия моллари ва бошқа жиҳозларни етказиб бериш.

2022 йил 1 июлга қадар

Давлат статистика қўмитаси,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Жомбой тумани ҳокимлиги,

Паркент тумани ҳокимлиги

9.

Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш масалалари бўйича статистика органлари ходимларини ўқитиш.

1. Ўқитишнинг режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2. Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимларини ўқитиш.

3. Ҳудудий статистика бошқармалари ходимларини ўқитиш.

4. Туман ва шаҳар статистика бўлимлари ходимларини ўқитиш.

2022 йил 1 июнга қадар

Режа-жадвалда белгиланган муддатларда

Давлат статистика қўмитаси

10.

Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиладиган вақтинча ходимларни ўқитишни ташкил этиш.

1. Ўқитишнинг режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2. Туман синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлими ходимларини ўқитиш.

3. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш участкалари ходимларини ўқитиш.

4. Инструкторларни ўқитиш.

5. Рўйхатдан ўтказувчиларни ўқитиш.

2022 йил 1 июнга қадар

Режа-жадвалда белгиланган муддатларда

Давлат статистика қўмитаси,

ҳудудий комиссиялар,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Жомбой тумани ҳокимлиги,

Паркент тумани ҳокимлиги

11.

Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш.

1.ОАВ ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтларида туркум мақолалар, кўрсатув, эшиттиришлар бериб бориш.

2. Видеороликлар тайёрлаш.

3. Ижтимоий рекламалар тайёрлаш.

4. Кўргазмали қуроллар тайёрлаш.

5. Баннерлар тайёрлаш.

6. Семинарлар ташкил этиш.

7. Текин SMS-хабарнома юборишни ташкил этиш ва бошқа ахборот-тарғибот ишларини амалга ошириш.

2022 йил

(синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш даврида)

Давлат статистика қўмитаси,

Миллий ахборот агентлиги,

Миллий телерадиокомпания,

ҳудудий комиссиялар,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Жомбой тумани ҳокимлиги,

Паркент тумани ҳокимлиги

12.

«Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш.

2. «Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

3. «Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш» ахборот тизимини жорий қилиш.

2022 йил 1 июнгача

Давлат статистика қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Кадастр агентлиги

13.

Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг сифатли амалга оширилишини таъминлаш.

1. Картографик материаллар сифатли тайёрланишини назорат қилиш.

Доимий

Республика комиссияси,

ҳудудий комиссиялар,

Давлат статистика қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Кадастр агентлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жомбой тумани ҳокимлиги,

Паркент тумани ҳокимлиги

2. Тарғибот ва ташвиқот ишларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш.

Доимий

3. Амалга оширилаётган ишларни доимий мониторинг қилиб бориш.

Доимий

4. Рўйхатдан ўтказиш ишларининг белгиланган муддатларда сифатли амалга оширилишини таъминлаш.

Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш даврида

III. Моддий-техник ва молиявий таъминот

14.

Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчиларни канцелярия буюмлари, моддий-техника воситалари ва бошқалар билан таъминлаш.

Давлат харидлари тўғрисидаги қонун талаблари асосида қуйидагиларни бажариш:

канцелярия буюмларини сотиб олиш;

моддий-техника воситалари ва бошқа зарур маҳсулотларни сотиб олиш.

Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш даврида

Давлат статистика қўмитаси,

тегишли вазирлик ва идоралар

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига (кейинги ўринларда — синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш) тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш ҳамда уларнинг натижаларини қайта ишлаш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ташкил этиладиган бўлинмаларга вақтинча ёлланадиган ходимлар рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ташкил этиладиган бўлинмаларга вақтинча ёлланадиган ходимлар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жомбой ва Паркент туманлари миқёсида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман рўйхатдан ўтказиш бўлими бўйича — бўлим бошлиғи, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бош мутахассиси, уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш участкаси бўйича — участка бошлиғи, участка бошлиғининг ўринбосари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инструкторлик участкаси бўйича — инструктор, стационар рўйхатдан ўтказувчи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб участкаси бўйича — синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларни синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш учун вақтинча жалб этиладиган рўйхатдан ўтказувчи ходимлари (уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчилар, рўйхатдан ўтказувчилар, стационар рўйхатдан ўтказувчилар, инструкторлар, рўйхатдан ўтказиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари) сони белгиланган тартибда Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) томонидан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар сони тўғрисида якуний маълумотлар тегишли ҳудудлардаги деҳқон хўжаликлари, томорқа ер ҳамда дала ҳовли участкалари эгалари, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотларнинг хатлови натижаларидан келиб чиқиб шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жомбой ва Паркент туманлари синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлими ходимлари тегишлилигича Самарқанд ва Тошкент вилоятлари статистика бошқармалари (кейинги ўринларда — тегишли ҳудудий статистика бошқармалари) томонидан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишга жалб этилади. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш хусусиятларидан келиб чиқиб, шартнома намуналари Давлат статистика қўмитаси томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчи ходимлар тегишли туманлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий статистика органлари билан биргаликда танлаб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жисмоний ва юридик шахслар ҳудудий комиссиялар ҳамда Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳамда Жомбой ва Паркент туманлари ҳокимликлари томонидан синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жалб этилган рўйхатдан ўтказувчи ходимлар билан тегишли ҳудудий статистика бошқармалари раҳбарлари ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этилган шахсларга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб қилинадиган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши, давлат тилини билиши, умумий ўрта, ўрта махсус (касб-ҳунар таълими) ёки олий маълумотга эга бўлиши, ёши 16 ёшдан юқори бўлиши, ақли расо, аҳоли билан мулоқотга кириша оладиган (гапириш ва эшитиш қобилиятига эга), планшет қурилмаларидан фойдалана оладиган бўлиши талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиладиган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати мавжуд бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиладиган шахсларнинг асосий иш (ўқиш) жойларидаги лавозими ва ўртача ойлик маошлари (стипендиялари) сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга оширишга жалб этиладиган шахслар меҳнатига ушбу Низомга иловасига мувофиқ ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агар шартномада кўрсатилган иш муддати тугамасдан аввал шартнома бекор қилинадиган бўлса, иш ҳақи ҳақиқий ишланган вақтга (муддатга) мутаносиб равишда ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларида фаол иштирок этган шахслар самарали меҳнат фаолиятидан келиб чиқиб, Давлат статистика қўмитаси раиси ҳамда ҳудудий комиссияларнинг қарорига асосан мукофот ёки қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб қилинадиган шахслар меҳнатига Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этилган шахслар билан меҳнат муносабатлари ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Фуқаролик кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиладиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Лавозими

Иш даври

Бир ойлик тўлов миқдори

Туман синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлими

Бўлим бошлиғи

2022 йил май — октябрь

меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,0 баравари миқдорида

Бўлим бошлиғи ўринбосари

2022 йил май — октябрь

меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,0 баравари миқдорида — 10 %

Бўлим бош мутахассиси

2022 йил май — октябрь

меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,5 баравари миқдорида

Рўйхатдан ўтказиш участкаси

Участка бошлиғи

2022 йил июль — октябрь

меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,5 баравари миқдорида

Участка бошлиғи ўринбосари

2022 йил июль — октябрь

меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,5 баравари миқдорида — 10 %

Инструкторлик ва стационар рўйхатдан ўтказиш участкаси

Инструктор

2022 йил июль — сентябрь

меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,0 баравари миқдорида

Уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчи

2022 йил май-май

Стационар рўйхатдан ўтказувчи

2022 йил июль — сентябрь

меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3,5 баравари миқдорида

Рўйхатдан ўтказувчи

2022 йил июль — сентябрь

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Айрим ҳолларда синов тариқасида жалб этиладиган шахсларнинг иш даврига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Саволлар

I БЎЛИМ. УМУМИЙ ТАЪРИФ

1.

Хўжалик номи

2.

Хўжаликнинг СТИРи

3.

Хўжаликнинг ташкил этилган йили

4.

Хўжаликнинг қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширганлиги

5.

Хўжаликнинг иқтисодий фаолият турлари (ИФУТ):

01.1 — Мавсумий экинлар етиштириш;

01.2 — Кўп йиллик экинларни етиштириш;

01.3 — Кўчатхона маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

01.4 — Чорвачилик;

01.5 — Аралаш қишлоқ хўжалиги;

01.6 — Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ёрдамчи фаолият турлари;

03.1 — Балиқ овлаш;

юқорида кўрсатилмаган бошқа иқтисодий фаолият турлари.

II БЎЛИМ. МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ДЕМОГРАФИК ТАЪРИФЛАРИ

6.

Хўжалик раҳбарининг жинси:

эркак;

аёл

7.

Хўжалик раҳбарининг маълумоти:

олий;

ўрта махсус;

ўрта ва тўлиқсиз ўрта

8.

Хўжаликда банд бўлган оила аъзолари, раҳбарни қўшган ҳолда

III БЎЛИМ. ЕР РЕСУРСЛАРИ

9.

Хўжаликка бириктирилган умумий ер майдони

10.

шундан, қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган ер майдонлари

11.

шундан, суғориладиган

12.

14-сатрдан, балиқ боқиш ҳавзалари майдонлари

IV БЎЛИМ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ, ИССИҚХОНАЛАР, КЎП ЙИЛЛИК ДАРАХТЗОРЛАР ВА ТОКЗОРЛАР МАЙДОНЛАРИ

1. Дон ва дуккакли дон экинлари:

13.

Буғдой

14.

Арпа

15.

Жавдар

16.

Дон учун маккажўхори

17.

Оқ жўхори

18.

Шоли

19.

Нўхат

20.

Мош

21.

Ловия

22.

Бошқа дон ва дуккакли дон экинлари (тритикале, тариқ, сули, маржумак (гречиха), ясмиқ (чечевица), бурчоқ (чина) ва бошқалар)

2. Техник экинлар:

23.

Ғўза

24.

Қанд лавлаги

25.

Дон учун кунгабоқар

26.

Зиғир

27.

Соя

28.

Кунжут

29.

Ерёнғоқ

30.

Қизилмия

31.

Наъматак

32.

Бошқа техник экинлар (каноп, стевия, супурги жўхори, тамаки ва мохорка, рапс, махсар, занжабил (имбирь), седана, коврак, сачратқи, далачой, эрмон, андиз, бўймадарон, газанда ўт, маврак, тиканак, мойчечак ва бошқалар)

4. Очиқ ерлардаги сабзавотлар:

33.

Помидор

34.

Бодринг

35.

Бақлажон

36.

Қалампир (ўткир ва бошқалар)

37.

Сабзи

38.

Шолғом

39.

Турп

40.

Редиска

41.

Озиқабоп лавлаги

42.

Пиёз

43.

Саримсоқ пиёз

44.

Барча турдаги карамлар

45.

Кўкат сабзавотлар, жами

46.

Қовоқ

47.

Қовоқчалар

48.

Бошқа сабзавот экинлари (арпабодиён, долчин, кулча қовоқ, қўзиқоринлар ва бошқалар)

5. Озиқабоп полиз экинлари:

49.

Қовун

50.

Тарвуз

6. Сабзавот ва полиз экинлари уруғзорлари:

7. Озиқа экинлари:

51.

Озиқабоп илдизмевалар ва полиз экинлари

52.

Силос, кўк озиқа ва сенаж экинлари

53.

Бир йиллик ўтлар

54.

Кўп йиллик ўтлар

55.

Табиий пичанзорлар

56.

Юқорида келтирилмаган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари

57.

Умумий экин майдонидан, ёш мевали боғлар, шунингдек, кўп йиллик дарахтзорлар қатор ораларидаги экинлар

8. Иссиқхоналар ва парниклар:

58.

Иссиқхоналар ва парникларнинг умумий майдони

59.

шундан, қуйидагилар билан банд:

жами сабзавотлар

60.

шундан:

помидор

61.

бодринг

62.

бақлажон

63.

қалампир (аччиқ ва бошқалар)

64.

редиска

65.

саримсоқ пиёз

66.

барча турдаги карамлар

67.

кўкат сабзавотлар, жами

68.

қўзиқоринлар

69.

цитрус мевалар, жами

70.

сабзавот кўчатлари

71.

полиз кўчатлари

72.

гуллар

73.

гул кўчатлари

74.

9. Кўп йиллик дарахтзорлар ва резавор экинлар:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

1. Уруғлилар:

75.

Олма:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

76.

Нок:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

77.

Беҳи:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

2. Данаклилар:

78.

Олхўри:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

79.

Олча:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

80.

Гилос:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

81.

Ўрик:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

82.

Шафтоли:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

83.

Жийдалар:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

84.

Унаби:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

3. Ёнғоқ мевалилар:

85.

Ёнғоқ:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

86.

Бодом:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

87.

Писта:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

4. Субтропик:

88.

Анжир:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

89.

Хурмо:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

90.

Анор:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

91.

Банан:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

92.

Киви:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

5. Резаворлар:

93.

Қулупнай:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

94.

Хўжағат:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

95.

Маймунжон:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

96.

Қарағат:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

97.

Бектоши узуми (крижовник):

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

6. Цитрус:

98.

Лимон:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

99.

Апельсин:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

100.

Мандарин:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

7. Токзорлар:

101.

Озиқабоп навли токзорлар:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

102.

Кишмиш навли токзорлар:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

103.

Техник навли токзорлар:

жами;

шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари

104.

8. Тераклар

105.

9. Тутзорлар

106.

10. Манзарали дарахтлар

107.

Бошқа турдаги кўп йиллик дарахтлар

11. Ўғит чиқариш:

108.

Органик ўғитлар, жами:

чиқарилган ўғитлар;

ўғитланган (ишлов берилган) майдон

116.

Минерал ўғитлар, жами:

чиқарилган ўғитлар;

ўғитланган (ишлов берилган) майдон

109.

Пестицидлар, жами:

чиқарилгани;

ишлов берилган майдон

V БЎЛИМ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ҲАЙВОНЛАРИ ВА ПАРРАНДАЛАРИ

110.

Катта ёшли қорамоллар бош сони

111.

шундан, сигирлар

112.

Ёш моллар, 1 ёшли бузоқлардан ташқари

113.

шундан, ғунажинлар

114.

1 ёшгача бўлган бузоқлар

115.

Катта ёшли қўйлар бош сони

116.

шундан, 1 ёшдан катта она қўйлар ва тўқлилар

117.

Кичик ёшдагилари

118.

Қўйларнинг умумий бош сонидан, қоракўл зотли қўйлар

119.

шундан, 1 ёшдан катта она қўйлар ва тўқлилар

120.

Катта ёшли эчкилар бош сони

121.

шундан, 1 ёшдан катта она эчкилар ва урғочи эчкилар

122.

Кичик ёшдагилари

123.

Катта ёшли чўчқалар бош сони

124.

шундан, асосий ва текширилаётган она чўчқалар

125.

Кичик ёшдагилари

126.

Катта ёшли отлар бош сони

127.

шундан, биялар

128.

Кичик ёшдагилари

128.

Отларнинг умумий бош сонидан, ишчи отлар

129.

Катта ёшли туялар бош сони

130.

шундан 3 ёшдан катта урғочи туялар

131.

3 ёшгача бўлган ёш туялар

132.

Эшаклар, жами

133.

Хачирлар ва от хачирлар

134.

Мўйнали ҳайвонлар, жами

135.

шундан, қуёнлар

136.

Товуқлар ва хўрозлар, жами

137.

шундан, тухум қўядиган товуқлар

138.

Куркалар

139.

Ғозлар

140.

Ўрдаклар

141.

Беданалар

142.

Туяқушлар

143.

Цесаркалар

144.

Бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги паррандалари

145.

Асалари оилалари, жами

VI БЎЛИМ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ

146.

Дон экинлари

147.

Техник экинлар, пахта хом ашёсидан ташқари

148.

Пахта хом ашёси

149.

Картошка

150.

Сабзавотлар

151.

Озиқабоп полиз экинлари

152.

Сабзавот кўчатлари

153.

Гуллар

154.

Гул кўчатлари

155.

Озиқа экинлари

156.

Мевалар ва резаворлар

157.

Мевали дарахтлар кўчатлари

158.

Узум

159.

Ток кўчатлари

160.

Гўшт, тирик вазнда

161.

Сут

162.

Тухум

163.

Асал

164.

Балиқ

165.

Жун

166.

Қоракўл тери

167.

Мўйнали ҳайвонлар терилари

VII БЎЛИМ. МАВЖУД ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИ

168.

Юк автомобиллари

169.

Ер ҳайдовчи тракторлар

170.

Шудгорловчи тракторлар

171.

Трактор тиркамалари

172.

Трактор омочлари

173.

Трактор ўргичлар

174.

Трактор хаскашлар

175.

Пахта экувчи сеялкалар

176.

Дон экувчи сеялкалар

177.

Культиваторлар

178.

Пахта териш машиналари

179.

Дон ўриб-йиғувчи комбайнлар

180.

Озиқа ўриб-йиғувчи комбайнлар

181.

Текислагичлар

182.

Ариқ ва канал қазгичлар

183.

Трактор пуркагичлари ва чанглатгичлари

184.

Соғиш қурилмалари

185.

Сут сепараторлари

186.

Ўзгартириладиган қурилмали мотоблоклар, мотокультиваторлар

187.

Ҳайвонлар тортиб юрадиган аравалар (от, эшак, ҳўкиз ва бошқалар)

188.

Ун тегирмони ва жувоз (дон оқлайдиган, ёрма тортадиган)

189.

Сув насослари

VIII БЎЛИМ. МАВЖУД МАХСУС ОМБОРХОНАЛАР ВА САҚЛАШ ЖОЙЛАРИ

190.

Дон, техник ва озиқа экинлари уруғларини қўшган ҳолда:

Омборхоналар:

миқдори

қуввати

Сақлаш жойлари:

миқдори

қуввати

191.

Картошка:

Омборхоналар:

миқдори

қуввати

Сақлаш жойлари:

миқдори

қуввати

192.

Сабзавотлар:

Омборхоналар:

миқдори

қуввати

Сақлаш жойлари:

миқдори

қуввати

193.

Полиз:

Омборхоналар:

миқдори

қуввати

Сақлаш жойлари:

миқдори

қуввати

194.

Мевалар ва резаворлар:

Омборхоналар:

миқдори

қуввати

Сақлаш жойлари:

миқдори

қуввати

195.

Узум:

Омборхоналар:

миқдори

қуввати

Сақлаш жойлари:

миқдори

қуввати

196.

Озиқабоп илдизмевалар ва тугунакмевалар:

Омборхоналар:

миқдори

қуввати

Сақлаш жойлари:

миқдори

қуввати

197.

Пичан:

Омборхоналар:

миқдори

қуввати

Сақлаш жойлари:

миқдори

қуввати

198.

Силос:

Омборхоналар:

миқдори

қуввати

Сақлаш жойлари:

миқдори

қуввати

199.

Сенаж:

Омборхоналар:

миқдори

қуввати

Сақлаш жойлари:

миқдори

қуввати

200.

Минерал ўғитлар:

Омборхоналар:

миқдори

қуввати

Сақлаш жойлари:

миқдори

қуввати

201.

Органик ўғитлар:

Омборхоналар:

миқдори

қуввати

Сақлаш жойлари:

миқдори

қуввати

202.

Пестицидлар:

Омборхоналар:

миқдори

қуввати

Сақлаш жойлари:

миқдори

қуввати

203.

Совуткичлар, жами:

Омборхоналар:

миқдори

қуввати

Сақлаш жойлари:

миқдори

қуввати

204.

шундан, минус 8 ва ундан паст даражадаги:

Омборхоналар:

миқдори

қуввати

Сақлаш жойлари:

миқдори

қуввати

IX БЎЛИМ. МАВЖУД ҚАЙТА ИШЛАШ ҚУВВАТЛАРИ

205.

ун

206.

ёрма

207.

аралаш ем

208.

гўшт маҳсулотлари

209.

сут маҳсулотлари

210.

ўсимлик ёғи

211.

сабзавот консервалари

212.

мева ва резаворлар консервалари

213.

узум консервалари

214.

бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари

X БЎЛИМ. ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ ШАРТЛАРИ

2022 йилда хўжалик томонидан кредит маблағларининг олиниши

Қандай мақсадларда кредит маблағлари олинган:

215.

айланма маблағларни тўлдиришга

216.

техника, машина ва ускуналар олишга

217.

қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва паррандаларини олишга

218.

янги ишлаб чиқариш объектлари қуришга

219.

ишлаб чиқариш объектларини реконструкция, модернизация қилишга

220.

бошқа мақсадлар

XI БЎЛИМ. КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР (ИФУТ)

221.

01.61 — Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш билан боғлиқ ёрдамчи хизматлар

222.

01.62 — Чорвачилик соҳасидаги ёрдамчи хизматлар

223.

01.63 — Ҳосил йиғилгандан кейин кўрсатиладиган деҳқончилик соҳасидаги хизматлар

224.

01.64 — Уруғлик фондини шакллантириш ва ишлов бериш бўйича хизматлар

225.

02.4 — Ўрмон хўжалиги (ўрмончилик ва ёғоч тайёрлаш) соҳасидаги техник хизматлар

226.

03.00.7 — Балиқ овлаш ва балиқчилик билан боғлиқ ёрдамчи хизматлар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш сўровномалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш дастури асосида ишлаб чиқилган синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш сўровнома шакллари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-DTXR shakli. «Юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжалиги ва томорқа хўжалигини рўйхатдан ўтказиш сўровномаси» — 5.1-илова;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-YuDXR shakli. «Юридик шахс ташкил этган деҳқон хўжалигини рўйхатдан ўтказиш сўровномаси — 5.2-илова;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-DНR shakli. «Жамоа боғдорчилиги, полизчилиги ва узумчилиги ҳамда фуқароларини (дала ҳовлини) рўйхатдан ўтказиш сўровномаси» — 5.3-илова;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-FXR shakli. «Фермер хўжалигини рўйхатдан ўтказиш сўровномаси» — 5.4-илова;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-QXTR shakli. «Қишлоқ хўжалиги ташкилотини рўйхатдан ўтказиш сўровномаси» — 5.5-илова;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-ZER shakli. «Захира ерларни (туман ҳокимликлари балансида бўлган) рўйхатдан ўтказиш сўровномаси» — 5.6-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига
5.1-ИЛОВА

5.2-ИЛОВА

5.3-ИЛОВА

5.4-ИЛОВА

5.5-ИЛОВА

5.6-ИЛОВА

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/197/0328-сон, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)