19.04.2022 йилдаги ПҚ-211-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 19.04.2022 йилдаги ПҚ-211-сон
Date of entry into force
19.04.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2022 йил 2 мартдаги 1901-IV-сон ҳамда Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 17 мартдаги СҚ-503-IV-сон «Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чегараларини ўзгартириш ва Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинганлиги ҳамда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чегаралари ўзгартирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала тумани ҳокимлиги ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимлиги, давлат органлари ва ташкилотларининг Кўкдала туманидаги бўлинмалари рўйхати ҳамда уларнинг штат бирликлари чекланган умумий сони 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида жойлашган давлат органлари ва ташкилотларининг бошқарув ходимлари вазирлик ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўкдала туманини ташкил этиш билан боғлиқ зарур комплекс ташкилий-техник тадбирлар режасини ишлаб чиқиб тасдиқласин ва унинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда Кўкдала тумани ҳокимлигини ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларини улар учун бино қурилгунга қадар «Кўкдала» МФЙ ҳудудидаги педагогика коллежи биносининг бўш турган қисмига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда Кўкдала тумани ҳокимлигини ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларини сақлаш харажатларини ўз ичига олган Кўкдала тумани бюджетининг ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўкдала тумани ҳокимлиги ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилоти бўлинмалари учун маъмурий бинолар қурилишини таъминласин. Бунда, маъмурий бинолар Кўкдала тумани ҳокимлиги учун — республика бюджети маблағлари ҳисобидан, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари учун — уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қурилиши белгилаб қўйилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Кўкдала туманини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек, юзага келадиган ижтимоий масалалар ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Кўкдала тумани ташкил этилиши муносабати билан янги ташкил этилаётган давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларини етарли тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Кўкдала тумани ҳокимлиги Кўкдала туманида фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар билан тузилган ер ижараси шартномалари юзасидан Чироқчи тумани ҳокимлигининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича вориси ҳисобланиши белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Миллий статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ва юритишда Кўкдала туманининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бир ой муддатда Кўкдала тумани ташкил этилиши натижасида маъмурий-ҳудудий чегаралар ўзгариши муносабати билан ер ҳисоботларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Олий суд, Мудофаа вазирлиги, Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар икки ой муддатда Кўкдала туманида ўз тузилмаларини ташкил этиш чораларини кўрсин ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан маъмурий бинолар қуриш масаласини кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тижорат банкларига Кўкдала туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида мазкур туман ҳудудида банк инфратузилмасини ташкил этиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Адлия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Кўкдала туманига ўтказилган маъмурий ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг жойлашган жойига (почта манзилига) оид маълумотлар улардан ариза ёки маълумот талаб этмаган ҳолда, тўғридан-тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги билан биргаликда Кўкдала туманида умумий штат бирликлари доирасида адлия бўлими ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларини ташкил этиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Кўкдала туманида давлат хизматлари маркази биносининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ёки маҳаллий бюджет ёхуд ўз маблағлари ҳисобидан қурилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва «ЎзшаҳарсозликЛИТИ»ДУК билан биргаликда уч ой муддатда Кўкдала тумани маъмурий-ҳудудий чегарасини ҳисобга олган ҳолда, туманнинг 2040 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Молия вазирлиги қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар ташкил этилаётган Кўкдала тумани ҳокимлиги ҳамда мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг сақлаш харажатларини молиялаштириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2691-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Қашқадарё вилояти ҳокими в.б. М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 19 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-211-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 апрелдаги ПҚ-211-сон қарорига
1-ИЛОВА

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимлиги, давлат органлари ва ташкилотларининг Кўкдала туманидаги бўлинмалари рўйхати ҳамда уларнинг штат бирликлари чекланган умумий сони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ташкилот номи

Штат бирликлари сони

I. Қўшимча штат бирликларини киритиш ҳисобидан ташкил этиладиган бошқарув ходимлари сони

1.

Туман ҳокимлиги

28

шу жумладан:

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази

4

II. Белгиланган штат бирликлари доирасида ташкил этиладиган бошқарув ходимлари сони*

2.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими

5

3.

Молия бўлими

10

4.

Адлия бўлими

2

5.

Халқ таълими бўлими

6

6.

Мактабгача таълим бўлими

6

7.

Қурилиш бўлими

3

8.

Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими

4

9.

Маданият бўлими

3

10.

Спорт бўлими

2

11.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

3

12.

Қишлоқ хўжалиги бўлими

9

13.

Ирригация бўлими

4

14.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими

5

15.

Тиббиёт бирлашмаси

14

16.

Транспорт сектори

1

17.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

7

18.

Оила ва хотин-қизлар бўлими

3

19.

Давлат солиқ инспекцияси

14

20.

Статистика бўлими

3

21.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси

4

22.

Кадастр агентлиги бўлими

2

23.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

3

24.

Ғазначилик бўлинмаси

4

25.

Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

4

26.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

6

27.

Вилоят «Чорванасл» марказининг туман вакили

1

28.

Ёшлар ишлари агентлиги бўлими

3

29.

Ободонлаштириш бошқармаси

7

30.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бўлими

5

31.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси

3

32.

Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти

3

33.

Юридик хизмат кўрсатиш маркази

4

34.

Давлат хизматлари маркази

5

35.

ФҲДЁ органи

3

Жами

189

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган бошқарув ходимлари умумий чекланган сони доирасида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг туман тузилмалари уларнинг умумий чекланган штат бирликлари доирасида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 апрелдаги ПҚ-211-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2691-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2691-сон қарорига 3в-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Қашқадарё вилояти» бўлимида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«I тоифа» кичик бўлимининг 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

5.

Чироқчи

33

28

5

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«II тоифа» кичик бўлими қуйидаги мазмундаги 5-позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

5.

Кўкдала

28

24

4

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жами» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

Жами

445

378

67

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 164-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

165.

Республика бўйича жами

5 173

4 433

740

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 07/22/211/0318-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)