Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 02.07.1999 йилдаги 323-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 02.07.1999 йилдаги 323-сон
Date of entry into force
02.07.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТОШКЕНТ ШАҲРИ АҲОЛИСИНИ ГЎШТ ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН УЗЛУКСИЗ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзгўштсутсаноат» давлат уюшмаси «Тошкентгўшт» ва «Тошкентсут» акциядорлик жамиятларининг молиявий ва ишлаб чиқариш фаолиятини янада барқарорлаштириш, уларнинг самарадорлигини ошириш, тармоққа хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда рақобатбардошли ва юқори сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш асосида Тошкент шаҳри аҳолисини гўшт ва сут маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент шаҳрига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ва тадбиркорлар томонидан 1999 йилда — 85391 тонна, 2000 йилда — 86000 тонна гўшт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзгўштсутсаноат» давлат уюшмаси тасарруфидаги корхоналардан 1-иловага* мувофиқ сут маҳсулотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпаррандасаноат» уюшмаси томонидан 1999 йилда 500 тонна ва 2000 йилда 1200 тонна курка гўшти етказиб бериш прогноз ҳажмларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги кўрсатиб ўтилган маҳсулотларнинг эркин етказиб берилишига кўмаклашсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент шаҳар аҳолиси томонидан истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг асосий ҳажми деҳқон, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар томонидан келтирилиши ҳисобига қопланаётганлигини эътиборга олиб, «Ўзгўштсутсаноат» давлат уюшмаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда республика вилоятларидан келтириладиган молларни сўйиш хизматлари кўрсатиш бўйича Тошкент шаҳрида кушхона майдонини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзгўштсутсаноат» давлат уюшмасининг хорижий инвестициялар иштирокида 2-иловага* мувофиқ қўшма корхоналар ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тайёр гўшт-сут маҳсулотлари нархларини пасайтириш мақсадида «Ўзгўштсутсаноат» давлат уюшмасининг гўшт-сут маҳсулотлари комбинатларига импорт қилинадиган қуруқ сут, гўшт қиймаси, колбаса ва сосиска пўсти, зираворлар ва гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган бошқа ёрдамчи материалларни сотаётган улгуржи савдо корхоналарига юқоридаги товарларни республика ҳудудига олиб киришда улар томонидан тўланган қўшимча қиймат солиғини ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари учун қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаб чиқаришда кўрсатиб ўтилган суммаларни ҳисобга олиш учун 1999 йил 1 июлдан бошлаб счёт-фактураларда алоҳида сатрда ажратиб кўрсатишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасини «Тошкентгўшт» акциядорлик жамияти балансида турган кўп қаватли турар-жойлари ва муҳандислик коммуникациялари, буғ қозони, кучланиш трансформатор кичик станциялари бўлган посёлкани, шунингдек болалар боғчасини тегишли маҳаллий органларга белгиланган тартибда бериш тўғрисидаги масалани бир ой муддатда кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига, «Тошкентгўшт» ва «Тошкентсут» акциядорлик жамиятларига ҳамда «Ўзгўштсутсаноат» давлат уюшмасининг Тошкент вилоятидаги бўрдоқичилик хўжаликларига қорамол, гўшт ва сут етказиб бериш ва уларни қайта ишлаш учун, шунингдек мазкур маҳсулотларни Тошкент шаҳри аҳолисига ва бошқа истеъмолчиларига сотиш юзасидан шартномалар тузиш бўйича амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 2 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
323-сон