24.03.2022 йилдаги 129-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.03.2022 йилдаги 129-сон
Date of entry into force
24.03.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш ҳамда бюджет ташкилотларида молиявий назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга оширишни автоматлаштириш мақсадида қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 майдан бошлаб бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ходимларнинг банк пластик карталарига ўтказиш учун ходимлар рўйхати (давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно) Молия вазирлигининг ахборот тизимидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ахборот тизими орқали тегишли тижорат банкининг ахборот тизимига фақат автоматлаштирилган тарзда электрон шаклда юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ташкилотларда ишловчи ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни автоматлаштирилган ҳолда УзАСБО дастурий мажмуасида ҳисоблаш Халқ таълими тизимидаги муассасаларни бошқариш бўйича ягона электрон дастурий тизимда (ERP) шакллантирилган маълумотлар асосида тажриба-синов тариқасида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни автоматлаштирилган ҳолда ҳисоблашда Халқ таълими вазирлигининг тажрибаси жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) халқ таълими, мактабгача таълим бўлимлари ва тиббиёт бирлашмаларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари бухгалтерларига (иқтисодчиларига) бюджет ташкилотларининг штат жадвалларидаги ходимлар, тарбияланувчилар ва даволанувчиларнинг сонини амалдаги ҳолат билан солиштириш мақсадида жойига чиққан ҳолда мониторинг олиб бориш вазифаси юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида, 1 сентябрдан бошлаб эса республиканинг қолган барча ҳудудларида:
(5-банд «а» кичик банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — ДХШ ташкилотлари) ходимларининг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш (ўз ходимларини сақлаш учун давлат бюджетидан субсидия олмайдиган давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали ҳисобга олинади ҳамда мобил илова ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Болалар боғчаси» ахборот тизими) ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда — НМТТБАТ) ҳисоби юритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДХШ ташкилотларининг давлат хусусий-шериклик бўйича битимлари НМТТБАТда электрон шаклда тузилади ва томонларнинг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДХШ ташкилотларига, шу жумладан, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда хусусий мактабгача таълим ташкилотларига ажратиладиган субсидиялар ва компенсациялар ҳажми «Болалар боғчаси» ахборот тизими, НМТТБАТ, «Mehnat.uz», «Soliq.uz», «УзАСБО» ҳамда электр энергияси ва табиий газ таъминоти ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ДХШ ташкилотларида субсидияларни бериш жараёнини рақамлаштиришда ушбу ташкилотларда фойдаланиладиган жиҳозларни харид қилиш, алоқа хизматлари ва НМТТБАТдан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар ДХШ ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ДХШ ташкилотларига субсидиялар ва компенсациялар миқдорлари фақат шахсни биометрик идентификация қилиш технологиялари орқали йиғилган электрон маълумотлар асосида НМТТБАТда ҳисобланади ва 2022 йил 1 октябрдан бошлаб шакллантирилган электрон буюртманома ва ҳисоботлар асосида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, 2022 йил якунига қадар субсидиялар ва компенсациялар миқдорлари шакллантирилган электрон буюртманома ва ҳисоботлар асосида тўланиши Вазирлар Маҳкамаси билан келишилгандан сўнг амалга оширилади.
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) мазкур банднинг «а», «б», «в» кичик бандларда белгиланган талабларни бажармаган ДХШ ташкилотлари ва хусусий мактабгача таълим ташкилотларига субсидиялар ва компенсациялар ажратилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) «Болалар боғчаси» ахборот тизими ва НМТТБАТни давлат ҳамда ДХШ ташкилотларида жорий этиш натижасида иқтисод қилинадиган маблағлар ушбу ахборот тизимларини такомиллаштириш ва ҳудудларда жорий этишга ҳамда Мактабгача таълим вазирлигининг бошқа вазифаларини бажаришга йўналтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича расмийлаштириладиган молиявий ва бухгалтерия ҳужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи ушбу ташкилотларнинг директорларига берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 12 — 50 нафар болага тарбия берилиши учун субсидиялар ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ёлланган тарбиячи ва ёрдамчи хизматчиларга тегишли тоифа бўйича 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга тўланадиган ҳаққа тенг шартларда ва ҳажмларда иш ҳақи тўланади ҳамда биринчи гуруҳ 25 нафар тарбияланувчилардан иборат бўлганда, қўшимча камида 12 нафар тарбияланувчилар рўйхати НМТТБАТга киритилгандан сўнг иккинчи гуруҳ автоматик равишда шакллантирилиб, белгиланган штат бирликлари ажратилишига рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 2022 йил 1 майга қадар мазкур қарорнинг 5-бандидаги тадбирларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» ва механизмларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2023 йил 1 январдан бошлаб бюджет ташкилотларининг бюджет сўровлари, харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади ҳамда уларни тўлиқ электрон шаклда расмийлаштириш тартиби жорий этилади, бундан давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2022 йил 1 июлдан бошлаб ортиқча режалаштирилганлиги аниқланган маблағлар, штат бирликлари тўлдирилмаганлиги, шунингдек, тармоқ, штатлар ва контингентлар бўйича режа бажарилмаганлиги натижасида бўшаб қоладиган маблағларни чегириш ҳар бир чорак якуни бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойининг 25 санасига қадар биринчи даражали ва ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан амалга оширилади ҳамда устувор равишда иш ҳақи ва нафақалар миқдорини, айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 2022 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси жараёнида бюджетдан ажратилган маблағларнинг штат бирликлари тўлдирилмаганлиги, шунингдек, тармоқ, штатлар ва контингентлар бўйича режа бажарилмаганлиги натижасида фойдаланилмай қолган қисмини аниқлаш ва ундан фойдаланишни назарда тутувчи тартибини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 майга қадар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси бюджет ташкилотларидаги штатлар сони, яратилган иш ўринлари, тузилган ва бекор қилинган меҳнат шартномалари, ходимларнинг олий ва олий таълимдан кейинги таълими ҳамда уларнинг тоифа ва малакаси, бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилган ҳолда Молия вазирлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат молиявий назорати инспекцияси, вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари томонидан реал вақт режимида маълумотлар базасидан фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур қарорга 3-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаси Давлат молиявий назорати инспекциясининг «Электрон назоратчи-тафтишчи» дастурий мажмуасига интеграция қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 24 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
129-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 мартдаги 129-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси, вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари томонидан реал вақт режимида маълумотлар базаларидан фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. АТ «Халқ банки».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Реал вақт режимида маълумотлар базасидан фойдаланишга рухсат дастурий комплекс функцияларга ва маълумотлар базаси таркибига аралашиш ҳуқуқисиз берилади.
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2022 й., 09/22/129/0230-сон; 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)