11.03.2022 йилдаги ПҚ-160-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 11.03.2022 йилдаги ПҚ-160-сон
Date of entry into force
12.03.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наманган шаҳрида «Янги Наманган шаҳарчаси» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наманган шаҳрининг меъморий қиёфасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, шунингдек, шаҳарнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, замонавий бизнес, молиявий ва туристик инфратузилмаларни жадал ривожлантиришни таъминлаш ҳамда сервис хизматлар турлари ва сифатини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Наманган вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наманган шаҳри Давлатобод тумани ва Тўрақўрғон тумани ҳудудида «Янги Наманган шаҳарчаси» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини (кейинги ўринларда — Янги Наманган шаҳарчаси) барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Namangan New City» дирекцияси номини Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Янги Наманган шаҳарчаси» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш» дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) деб ўзгартириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Янги Наманган шаҳарчасини барпо этиш Наманган шаҳри Давлатобод туманининг «Юксалиш» ва «Орзу» маҳаллалари, Тўрақўрғон туманининг «Еттикон», «Ибрат» ва «Парасмон» маҳаллаларининг туташ ҳудудларидаги 1-иловага мувофиқ жами 1 203 гектар ер майдонида қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I босқичда — 330 гектар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II босқичда — 272 гектар, шундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — 129,57 гектар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III босқичда — 601 гектар, шундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган — 378,83 гектар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳар бир босқич олдинги босқич якунланишига ва ер майдонларининг бош режада белгиланган тартибда ўзлаштирилишига кўра амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Янги Наманган шаҳарчаси барпо этиладиган ер участкаларини белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш қурилишнинг тегишли босқичини бошлаш олдидан амалга оширилади;
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 январдаги ПФ-15-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) бош режага мувофиқ, Янги Наманган шаҳарчаси ҳудудидаги умумий фойдаланишдаги ер участкалари инфратузилма объектлари ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни барпо этиш учун Дирекцияга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун, шу жумладан кўп квартирали уйлар, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун мўлжалланган ер участкалари эса белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамаси, Наманган вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигининг Янги Наманган шаҳарчаси барпо этилиши режалаштирилаётган 1 203 гектар ер майдонидан 2-иловага мувофиқ жами 508,4 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, шундан 436,2 гектар суғориладиган ер участкаларини аҳоли пунктларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари тоифасига ўтказиш тўғрисидаги хулосаси қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадастр агентлиги мазкур бандда назарда тутилган ер участкалари белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиб, Дирекцияга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишидан ёки электрон онлайн-аукционга чиқарилишидан олдин уларнинг ер фонди тоифасига ўзгартириш киритилишини ва бу ҳақида давлат ер кадастри маълумотларида қайд этилишини таъминласин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 январдаги ПФ-15-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Наманган шаҳарчасини барпо этиш мақсадида ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ қоплангандан сўнг ушбу ерлардан бошқа мақсадларда фойдаланилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 январдаги ПФ-15-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ушбу қарорга мувофиқ олиниши сабабли қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ундирилмайди. Бунда, ушбу ерлардан мақсадли фойдаланилиши учун Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков шахсан жавобгар ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Наманган шаҳарчаси ҳудудида ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушган тушумлар (Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган харажатлар чегириб ташланган ҳолда) Дирекцияга ўтказилади ва Янги Наманган шаҳарчасини барпо этиш ишларига сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Наманган вилояти ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида 2024 йил 1 январга қадар, ҳар бир йил якунида тенг улушларда, ушбу қарор билан тоифаси ўзгартирилаётган суғориладиган ер участкалари майдонига тенг миқдорда янги ерлар ўзлаштирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Наманган илмий-тажриба станциясининг ушбу қарорга мувофиқ олиб қўйилаётган ер майдони ўрнига тенг миқдорда бошқа ҳудуддан белгиланган тартибда ер майдонини ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, мазкур бандга мувофиқ янги ерларнинг ўзлаштирилганлиги Наманган вилояти ҳокимининг ўзлаштирилган ер участкаларининг ер фонди тоифасини суғориладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосан давлат ер кадастри маълумотларига ўзгартириш киритиш орқали тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Янги Наманган шаҳарчаси» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш ишларини мувофиқлаштириш ва инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи 3-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Наманган шаҳарчасининг бош режасини ҳамда ҳудудларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Наманган шаҳарчасини тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида барпо этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, Дирекция фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли ташкилотларнинг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини тортиш бўйича ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва корпоратив харидлар очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилишини ҳамда уларнинг назоратини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Наманган шаҳарчасини барпо этиш, ҳудудда кўп квартирали уй-жойлар, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини самарали жойлаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа-қидирув ва қурилиш ишларининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп квартирали уй-жойлар, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш ишларига малакали хорижий мутахассис ва консультантларнинг жалб қилинишини, шунингдек, илғор хорижий технологияларнинг жорий этилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Янги Наманган шаҳарчасини барпо этишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Наманган шаҳарчасини лойиҳалаштириш, қурилиш ишларини назорат қилиш ва бошқариш учун — Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, Дирекция маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий соҳа объектлари, ташқи автомобиль йўллари, ичимлик сув ва оқова сув таъминоти тармоқларини қуриш учун — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар, Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Дирекция маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар. Бунда, ижтимоий соҳа объектлари давлат-хусусий шериклик асосида қурилганда, молиялаштириш давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи электр энергияси ва табиий газ тармоқларини қуриш учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4929-сон қарорининг 2-бандида назарда тутилган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун — Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ва унинг қўшимча манбалари, тадбиркорлик субъектларининг маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп квартирали уй-жойлар, бозор инфратузилмаси ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш учун — тадбиркорлик субъектларининг маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 июлдаги «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини ҳамда Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналарини ривожлантиришни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4782-сон қарорига мувофиқ, Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилган 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларнинг иқтисод қилинган қисми Наманган вилоятининг ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини ҳамда жамоат объектларини барпо этиш ва таъмирлаш учун йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Наманган вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда Янги Наманган шаҳарчаси барпо этилиши муносабати билан Тўрақўрғон туманидан зарур ер майдонини Наманган шаҳри Давлатобод тумани таркибига ўтказиш юзасидан Олий Мажлис палаталарининг қарорлари лойиҳаларини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар олти ойда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 11 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-160-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 мартдаги ПҚ-160-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Наманган шаҳарчасига ажратиладиган ер майдонлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ердан фойдаланувчилар тури

Фойдаланувчилар сони

Контур сони

Жами ер майдони

(гектар)

шундан:

Жами қишлоқ хўжалиги ерлари

шу жумладан

Бошқа тоифадаги ерлар

суғориладиган ерлар

суғорилмайдиган ерлар

1.

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари

21

49

263,2

263,2

221,15

42,05

2.

Наманган илмий-тажриба станциясининг ерлари

1

14

128,88

128,88

119,3

9,58

3.

Хусусий боғ майдонлари ва томорқа далалари

80

26

59,43

59,43

38,86

20,57

4.

Ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхоналар

29

36

56,89

56,89

56,89

5.

«Наманган» ЭИЗ ерлари

1

24

199,8

199,8

6.

«Юксалиш» массиви ерлари

1

30

390

390

7.

Маҳаллий ҳокимият захирасидаги ерлар

1

37

36

36

8.

Каналлар ва умумфойдаланишдаги йўлларга ажратилган ерлар

16

43

68,8

68,8

Жами:

150

259

1203

508,4

436,2

72,2

694,6

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 мартдаги ПҚ-160-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Янги Наманган шаҳарчаси» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш учун тоифаси ўзгартирилаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Мавзе номи

Дала контур рақами

Ер майдони

(га)

шундан:

суғориладиган

кўп йиллик дарахтзорлар

бошқа ерлар

Жами

508,4

436,2

20,8

51,4

1.

Тўрақўрғон тумани

Ибрат

219, 225, 253, 255, 246, 247, 269, 270, 271, 272, 317, 318, 319, 320, 323, 329, 330, 334, 331, 332, 333, 335, 336, 337, 371, 372, 373, 239, 240, 241, 322, 243, 245, 316

276,02

266,15

3

6,87

2.

Давлатобод тумани

Ибрат

379, 374, 375, 377, 328, 376

43,93

39,69

2

2,24

3.

Ободон

1016, 1071, 985, 997, 998, 999, 1000, 1013, 1014, 1001, 1005, 1060, 1007, 1008, 1009, 1010, 1015, 1002, 1003, 993, 1012, 1070, 987, 1012, 1069, 986, 972, 974, 1006

181,36

124,71

15

41,65

4.

Ижодкор

20, 16, 19, 2, 3, 4, 6, 7, 12, 13, 14, 20, 1

7,09

5,65

0,8

0,64

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 мартдаги ПҚ-160-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Янги Наманган шаҳарчаси» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш ишларини мувофиқлаштириш ва инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Ш. Абдуразаков

Наманган вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳи раҳбари

2.

Д. Адилов

қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

3.

А. Воитов

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

4.

А. Бобоев

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари

5.

Ж. Абруев

молия вазири ўринбосари

6.

А. Аллаберганов

Кадастр агентлиги директори ўринбосари

7.

Т. Юсупов

Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари

8.

С. Султанов

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари

9.

Ғ. Жамолов

Наманган шаҳар ҳокими

10.

Лавозимига кўра

Тўрақўрғон тумани ҳокими

11.

А. Таджимирзаев

Наманган шаҳри Давлатобод тумани ҳокими

12.

Ж. Алиев

Марказий банкнинг Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи

13.

Х. Сабиров

Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

14.

А. Тиллаволдиев

Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

15.

Б. Матмусаев

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи

16.

Лавозимига кўра

Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Янги Наманган шаҳарчаси» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш» дирекцияси раҳбари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 07/22/160/0212-сон)