11.03.2022 йилдаги ЎРҚ-758-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 11.03.2022 йилдаги ЎРҚ-758-сон
Date of entry into force
12.03.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 17 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 19 ноябрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номидаги ҳамда биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларидаги «бошқа мажбурий тўловларни» деган сўзлар «йиғимларни» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги «бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 188-модданинг иккинчи қисмидаги «бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-модда, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) қуйидаги мазмундаги 173-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«173-модда. Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган, ушбу Кодекс 175-моддасининг иккинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор маъмурий жавобгарликка тортилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг санкциясидаги «бир бараваридан беш бараваригача» ва «беш бараваридан етти бараваригача миқдорда» деган сўзлар тегишинча «ўн баравари» ҳамда «йигирма баравари миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмининг санкциясидаги «беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда» ва «етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда» деган сўзлар тегишинча «йигирма беш баравари миқдорида» ҳамда «қирқ баравари миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисмининг санкциясидаги «ўн бараваридан эллик бараваригача» ва «қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда» деган сўзлар тегишинча «етмиш баравари» ҳамда «саксон баравари миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул маблағлари билан ёки пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоблар шаклига қараб, уларнинг нархларини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 166-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«166-модда. Товарларни (маҳсулотларни) уларнинг сифатини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш ёки мажбурий равишда рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик юритувчи субъектларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ва саноат товарларини (маҳсулотларини) уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиши, худди шунингдек сотиш мақсадида олиш —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни (маҳсулотларни) мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни (маҳсулотларни) мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар белгисида ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган ери тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаган товарларни реализация қилиш, худди шунингдек реализация қилиш мақсадида олиш —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номидаги «бошқа мажбурий тўловларни» деган сўзлар «йиғимларни» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг диспозициясидаги «бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг санкциясидаги «уч бараваридан беш бараваригача» ва «беш бараваридан етти бараваригача миқдорда» деган сўзлар тегишинча «ўн баравари» ҳамда «ўн беш баравари миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмининг санкциясидаги «беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда» ва «ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда» деган сўзлар тегишинча «йигирма баравари миқдорида» ҳамда «ўттиз баравари миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 175-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«175-модда. Солиқ солиш объектларининг ҳисобини ва ҳисоботини юритишнинг белгиланган тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойда (даромад) ёки бошқа солиқ солиш объектларининг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритиш, агар бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқларнинг ёки йиғимларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, худди шунингдек камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов интизомини бузиш, шу жумладан қарздор корхоналардан тўловларни ундириш бўйича солиқ органларининг инкассо топшириқларини бажармаслик, корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар мавжуд бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузадиган ҳаракатларни амалга ошириш —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотномасиз корхоналар ва ташкилотларга ҳисоб-китоб ҳисобварақларини ёки бошқа ҳисобварақларни очиш —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка солиқ тўловчи томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш ва солиқ органларига тегишли ахборот бериш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 176-модданинг тўртинчи қисмидаги «бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмидаги «1741, 175» рақамлари «1741-моддасида, 175-моддасининг тўртинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жиноят ишлари бўйича судлар якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқади, бундан ушбу Кодекс 60-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 601, 65, 68, 681, 99-моддасида (қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясига оид қисмида), 175-моддасининг биринчи, учинчи ва олтинчи қисмларида ва 283-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 264-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат солиқ органларига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмаларига ушбу Кодекс 1591, 168-моддасида, 174-моддасининг учинчи қисмида, 2153-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Ушбу Кодекс 175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар давлат солиқ органларига тааллуқлидир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 271-модда биринчи қисмининг 11-бандидаги «175-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларида» деган сўзлар «175-моддасининг биринчи, иккинчи ва бешинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) 283-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган, шунингдек солиқ ёки божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ёки Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) 287-модданинг 8-бандидаги «1651, 166, 170-моддаларида» деган сўзлар «1651-моддасида, 166-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 170-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) қуйидаги мазмундаги 3093-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3093-модда. Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жарима солиш тўғрисидаги қарор солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини қўллаш орқали олинган материаллар илова қилинган ҳолда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида солиқ тўловчининг (ҳуқуқбузарнинг) шахсий кабинетига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак: қарорнинг рақами; қарор чиқарилган сана ва жой; қарорни чиқарган органнинг номи, мансабдор шахснинг лавозими ҳамда фамилияси, исми, отасининг исми; солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами; маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой ва ҳуқуқбузарликнинг тавсифи; ушбу Кодекс Махсус қисмининг содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси; тайинланган жарима ва уни тўлаш тартиби; жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш муддати ва тартиби».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 474-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 312-модда, № 12, 415-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 474-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 166-модда, № 5, 267-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимларининг бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларидаги ички аудит, шунингдек шахсий хавфсизлик бўлимларининг мансабдор шахслари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бўлимларининг бошлиқлари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг шахсий хавфсизлик бўлими мансабдор шахслари, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 15-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига давомийлиги йигирма тўрт иш кунидан иборат бўлган ҳақ тўланадиган ҳар йилги таътиллар берилади. Давлат солиқ хизмати органларининг ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган мансабдор шахсларига давомийлиги беш иш кунидан, йигирма беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган мансабдор шахсларига эса давомийлиги ўн иш кунидан иборат бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин. Бунда таътиллар учун ҳақ тўлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги 841-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-573-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил № 10, 672-модда, 2021 йил № 1, 16-модда, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 11-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ташқи савдо операцияларининг бажарилиши устидан назорат ва мониторингни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қуйидаги мазмундаги 111-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«111-модда. Ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминламаганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Енгиб бўлмас куч таъсири юзага келганда активларни репатриация қилиш муддати енгиб бўлмас кучнинг таъсир муддатига узайтирилади. Енгиб бўлмас куч таъсири ҳолатлари юз берганлиги ушбу ҳодиса ўзида содир бўлган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспортга оид контрактнинг суғурта полиси бўйича суғурта товони суммаси резидентларнинг ҳисобварағига келиб тушганда (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) жарима қўллаш мақсадида мазкур экспортга оид контракт бўйича дебитор қарздорлик суммаси келиб тушган суғурта товони суммасига камайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминламаганлик учун жарималар қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар бўйича етказиб бериш муддати даврида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан йўқ қилинганлигини ёхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик юзага келган санадан олдинги ўттиз олти ой ичида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар ушбу Қонун талабларига мувофиқ репатриация қилинган активлар суммасига нисбатан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жарима тўқсон кунлик муддат ичида ташқи савдо операциялари бўйича репатриация қилинган активлар суммасига мутаносиб равишда ўн кунлик муддатда ихтиёрий тарзда тўланган тақдирда, тўланган жарима суммаси резидентга қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан тўқсон кун ичида ташқи савдо операциялари бўйича активлар тўлиқ репатриация қилинган тақдирда, тўланган жарима қайтарилади, жарима қўллаш тўғрисидаги ишни юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш учун кўрилган барча чоралар бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахснинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарималарни ундириш ундирилиши лозим бўлган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида тўловларни бўлиб-бўлиб ҳар ойда тўлаш имконияти берилган ҳолда амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда; № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 47-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳисобварақ-фактуранинг шакли ва уни тўлдириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 89-модданинг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ундирилиши бошқа давлат органлари ва ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган давлат божининг ҳамда бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 90-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ тўловчининг топшириқномаси ёки солиқ органининг инкассо топшириқномаси бажарилмаганлиги (қисман бажарилганлиги) тўғрисидаги банк хабарномасининг шакли ва уни электрон шаклда узатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 112-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ва тўхтатиб туришни бекор қилиш тўғрисидаги солиқ органининг қарорларини банкка электрон шаклда юбориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 113-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор банкка электрон шаклда юборилганда банк ушбу қарорни олган сана ва вақт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тартибда белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 114-модданинг ўн учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш видеотасвирга олинган ҳолда, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 129-модда учинчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3) якка тартибдаги тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жойида ёки ўз яшаш жойида»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ахборотни банк томонидан маълум қилиш тартиби ва шакллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ органи томонидан банкка сўров юбориш шакли ва тартиби ҳамда банклар томонидан солиқ органларининг сўровларига кўра ахборот тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 138-модданинг йигирма тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Камерал солиқ текшируви ўтказиш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи қисми чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сайёр солиқ текшируви ўтказиш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) 140-модданинг ўн учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ аудити ўтказиш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) 145-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кўздан кечириш видеотасвирга олинган ҳолда амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) 153-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«153-модда. Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислигини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислиги видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланиш воситасида амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Видеотасвирни ёзиб олиш тўхтовсиз ва изчил равишда олиб борилади. Видеотасвир материалларининг кўчирма нусхаси солиқ тўловчига ёки унинг вакилига солиқ назоратига оид тадбир тугагач тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларда видеотасвирга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликда видеоёзув тақиқланган ҳолларда ёки видеоёзувга олиш имконияти мавжуд бўлмаганда холислар солиқ назоратини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларга мажбурий тартибда жалб этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) 173-модданинг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ органининг талабига кўра телекоммуникация алоқа каналлари орқали электрон шаклда ҳужжатлар тақдим этиш тўғрисидаги талабномани юбориш ва ҳужжатларни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) 174-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ органи асослантирилган фикрининг шакли ва уни тузишга доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) 209-модданинг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Чет эл юридик шахсларида иштирок этиш тўғрисидаги хабарноманинг ва назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақидаги хабарноманинг шакли, шунингдек уларни тўлдириш ҳамда тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) қуйидаги мазмундаги 2271-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2271-модда. Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни, шунингдек товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) 248-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) 257-модда учинчи қисмининг иккинчи жумласидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) 261-модда учинчи қисмининг иккинчи жумласидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) 274-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ суммаларининг ўрнини қоплаш тартиби ва шартлари, ушбу моддага мувофиқ камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби, шунингдек чет давлатлар фуқароларига солиқ суммаларини қайтариш (ТАХ FREE) тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22) 426-модда иккинчи қисмининг 12-банди «кўп квартирали уйлар» деган сўзлардан кейин «ва ётоқхоналар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) 483-модда қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи — ўн бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Қизириқ, Музработ, Шеробод туманларида, тоғли ҳудудларида ва ер майдонлари шўрланган ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтиб, янгидан ташкил этилган ва ушбу туманларда (ҳудудларда) ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари (бундан кластерлар мустасно) юридик шахслардан олинадиган ер солиғини, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, айланмадан олинадиган солиқни, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммасини тўлашдан 2024 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудудларида ва ер майдонлари шўрланган ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтиб, янгидан ташкил этилган ва ушбу ҳудудларда ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари (бундан кластерлар мустасно) 2021 йил 10 сентябрдан 2024 йил 1 январга қадар бўлган даврда фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмларида кўрсатилган тоғли ҳудудларнинг ҳамда ер майдонлари шўрланган ҳудудларнинг рўйхати халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ҳамда паррандачилик хўжаликлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан 2020 йил 1 майдан 2022 йил 1 ноябрга қадар озод қилинади. Бунда зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларининг рўйхати халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 2-моддаси ва 5-моддасининг 17-банди ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади (бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 2-моддасининг 3-банди тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари ҳамда 5-моддасининг 17-банди (товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш қисмида (тамаки, алкоголь ва пиво маҳсулотларидан ташқари) ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 5-моддаси 23-банди иккинчи хатбошисининг қоидалари 2021 йил 1 июлдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 5-моддаси 23-банди учинчи хатбошисининг қоидалари 2021 йил 10 сентябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 5-моддаси 23-банди бешинчи хатбошисининг қоидалари 2020 йил 1 майдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 11 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-758-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон)