Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2026 09.03.2022 йилдаги 107-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.03.2022 йилдаги 107-сон
Date of entry into force
09.03.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 670-сонли «Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат унитар корхоналари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек, устав капиталининг 50 фоизи ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ташқи қарзларни жалб қилишни тартибга солиш, давлат иштирокидаги корхоналар бошқарув органларининг бу борадаги масъулиятини ошириш, мамлакатнинг макроиқтисодий барқарорлиги учун юзага келиши мумкин бўлган фискал хатарларни пасайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарз жалб этилиши уларнинг бошқарув органлари (ижроия органи, кузатув кенгаши, акциядорлар (иштирокчилар, муассис) умумий йиғилиши) қарорлари асосида мустақил равишда амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171-сон қарорига мувофиқ корпоратив буюртмачилар томонидан ташқи қарзлар жалб қилинишини назорат қилиш Давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш бўйича республика комиссиясининг (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) асосий вазифаларидан бири этиб белгиланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро валюта жамғармасининг техник кўмаги доирасида давлат иштирокидаги корхоналарни, уларнинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, хатарлар даражаларига таснифлаш таклифи ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2022 йил 1 майдан бошлаб, 1-иловадаги давлат унитар корхоналари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек, устав капиталининг 50 фоизи ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги корхоналар) томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш, улардан фойдаланиш ва уларнинг миқдорини мақбуллаштириш устидан назорат қилишнинг қуйидаги механизми жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ташқи қарзларни жалб қилиш ва ташқи қарзга хизмат кўрсатишни тартибга солиш мақсадида давлат иштирокидаги корхоналар, молиявий ҳолатига кўра, «паст хатарли», «ўрта хатарли» ва «юқори хатарли» тоифаларига автоматик тарзда тоифаланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ташқи қарз қуйидаги ҳолларда Республика комиссияси рухсати асосида жалб этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«юқори хатарли» тоифасига кирадиган давлат иштирокидаги корхоналар учун — ташқи қарз миқдоридан қатъи назар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ўрта хатарли» тоифасига кирадиган давлат иштирокидаги корхоналар учун — ташқи қарз 20 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдорда бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ташқи қарз қуйидаги ҳолларда Республика комиссиясини хабардор қилган ҳолда жалб этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«паст хатарли» тоифасига кирадиган давлат иштирокидаги корхоналар учун — ташқи қарз миқдоридан қатъи назар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ўрта хатарли» тоифасига кирадиган давлат иштирокидаги корхоналар учун — ташқи қарз 20 млн АҚШ доллари ва ундан кам миқдорда бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) жалб этиладиган ташқи қарз миқдори давлат иштирокидаги корхоналарнинг бизнес-режасида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарнинг жалб қилинадиган ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатлари (фоиз ставкаси, комиссия ва бошқа тўловлар йиғиндиси)нинг юқори чегараси Республика комиссияси томонидан ҳар чоракда белгилаб борилади ва ундан ошмаслиги таъминланади. Бунда, жалб қилинадиган ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларининг белгиланган юқори чегарадан ошишига фақат Республика комиссиясининг рухсати билан йўл қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарнинг йил якуни бўйича молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш халқаро аудиторлик тармоқларига ва халқаро уюшмаларига аъзо бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади, бундан мазкур қарор қабул қилинган санадан олдин танлаб олинган аудиторлик ташкилотлари мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, давлат иштирокидаги корхоналарнинг ташқи қарзлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ва бошқа ҳужжатларини ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш мазкур қарорга мувофиқ Республика комиссиясининг ижобий хулосаси ёки унинг хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарнинг ташқи қарз ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалари, ташқи қарз битимлари бўйича мажбуриятларининг бажарилиши билан боғлиқ бўлган тегишли маълумотлари ҳар чорак якуни билан Молия вазирлигига тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан амалдаги ташқи қарз битимларининг молиявий шартлари (ковенантлари) бузилган ҳолларда, улар бартараф этилгунча ташқи қарзларни жалб қилиш фақатгина Республика комиссиясининг рухсати билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат активларини бошқариш агентлиги Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат активларини бошқариш агентлигининг ахборот тизимида давлат иштирокидаги корхоналарнинг хатар даражасини автоматик тарзда аниқлаш имкониятини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарнинг хатар даражаси тўғрисидаги маълумотлардан Молия вазирлиги томонидан фойдаланиш имкониятини кўзда тутишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Молия вазирлиги ҳар чоракда Республика комиссиясига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарнинг янги жалб қилинган ташқи қарз бўйича ташқи қарз битимларининг молиявий шартларига (ковенантларига) риоя этилиши юзасидан таҳлилий маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан жалб қилинган янги ташқи қарз, унинг ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва кредит линиялари тўғрисида таҳлилий маълумотлар киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда давлат иштирокидаги корхоналар уставлари ва ички ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 9 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 107-сон қарорига

1-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи қарзларни жалб қилиш, улардан фойдаланиш ва уларнинг миқдорини мақбуллаштириш устидан назорат қилинадиган давлат иштирокидаги корхоналар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Давлат иштирокидаги корхоналар номи

Давлат улуши

1.

«Навоийуран» ДК

100,0

2.

«Навоий КМК» АЖ

100,0

3.

«Олмалиқ КМК» АЖ

97,5

4.

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ

81,6

5.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар*

100,0

6.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

100,0

7.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар*

99,6

8.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

100,0

9.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар*

99,9

10.

«Ўзтрансгаз» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар*

99,5

11.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар*

100,0

12.

«Uzbekistan airways» АЖ

100,0

13.

«Uzbekistan airports» АЖ

100,0

14.

«Ўзаэронавигация маркази» ДУК

100,0

15.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

100,0

16.

«Тошкент метрополитени» ДУК

100,0

17.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ

100,0

18.

«Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар*

100,0

20.

«Ўздонмаҳсулот» АЖ

100,0

21.

«Махсустранс ИЧБ» ДУК

100,0

22.

«Ўзбектелеком» АЖ

94,1

23.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ

77,6

24.

«Ангрен иссиқлик электр станцияси» АЖ

99,0

25.

«Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси» АЖ

99,6

26.

«Ўзбеккўмир» АЖ

97,9

27.

«Ўзсувтаъминот» АЖ

100,0

28.

«Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар***

100,0

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*** устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар ҳамда ушбу юридик шахсларнинг улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-242-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2023 й., 07/23/242/0556-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 107-сон қарорига

2-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг таркибидаги ташкилотлар (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги корхоналар) томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхонанинг ташқи қарзи — давлат иштирокидаги корхонанинг хориждан маблағ жалб қилиши натижасида юзага келган мажбуриятлари йиғиндиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи орган — Молия вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа — иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш учун ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа бўйича ташаббускорлар — лойиҳа, қайта молиялаштириш ёки кредит линияни жалб қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқувчи ҳамда уни амалга оширувчи давлат иштирокидаги корхоналар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа концепцияси (паспорти) — лойиҳанинг номи, мазмуни, иштирокчилари, мақсади, амалга ошириш муддатлари, қиймати, молиялаштириш манбалари, лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари мавжудлигини, самарадорлиги ва кутилаётган натижаларни ўз ичига олувчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика комиссияси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171-сон қарорига мувофиқ тузилган Давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш ва хатарларни аниқлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш корхонанинг молиявий ҳолати бўйича хатарлар даражасидан келиб чиқиб, ушбу низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ Республика комиссияси рухсати билан ёки уни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳолати бўйича хатарлар даражаси ушбу корхоналар томонидан тақдим этиладиган маълумотлардан келиб чиқиб, ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга асосан Давлат активларини бошқариш агентлигининг ахборот тизимида автоматик тарзда «паст хатарли», «ўрта хатарли» ва «юқори хатарли» деб тоифаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ушбу маълумотлар ёки уларнинг бир қисми Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Давлат солиқ қўмитасидан идоралараро электрон ҳужжат айланиши воситасида олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳолати бўйича хатарлар даражаси тўғрисидаги маълумот корхоналардан Давлат активларини бошқариш агентлигининг ахборот тизимида очиладиган уларнинг шахсий кабинети орқали олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг хатарлар даражаси 100 баллик рейтинг тизимида баҳоланади. Бунда, давлат иштирокидаги корхоналар рейтинг натижаси 60 баллдан паст бўлганда хатар даражаси — «юқори хатарли», 60 баллдан 80 баллгача бўлганда — «ўрта хатарли» ва 80 баллдан 100 баллгача бўлганда — «паст хатарли» деб тоифаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хатар даражаси «юқори хатарли» бўлганда миқдоридан қатъи назар, «ўрта хатарли» бўлганда ташқи қарз миқдори 20 млн АҚШ долларидан ошган ҳолатда ташқи қарзлар Республика комиссияси рухсати асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хатар даражаси «паст хатарли» бўлганда ташқи қарз миқдоридан қатъи назар, хатар даражаси «ўрта хатарли» бўлганда эса ташқи қарз миқдорининг 20 млн АҚШ доллари ва ундан кам бўлганда ташқи қарз Республика комиссиясини хабардор (бошқарув органи қарор қабул қилгандан сўнг 5 иш кунида) қилган ҳолда жалб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур низомнинг 7-банди учинчи хатбошисига мувофиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналар жалб этиладиган ташқи қарз суммаси, уни жалб қилиш шартлари ва ишлатиш мақсадлари тўғрисидаги маълумотни уни жалб қилиш тўғрисида бошқарув органи қарор қабул қилинган санадан бошлаб 5 иш кунида кейинчалик Республика комиссиясини хабардор қилиш учун Ишчи органга тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзни жалб қилишда Республика комиссияси рухсатини олиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур низомнинг 7-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналар ташқи қарзларни жалб қилишда Ишчи органга ташқи қарзларни жалб қилиш тўғрисида аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ лойиҳа концепцияси (паспорти);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот йили якуни бўйича аудиторлик ташкилоти хулосаси нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи қарз маблағларини жалб қилиш тўғрисидаги тегишли бошқарув органининг қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи орган сўровига мувофиқ корхонанинг молиявий ҳолатига боғлиқ бошқа маълумотлар (жумладан, молиявий моделлар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ишчи орган аризани кўриб чиқиб, кўриб чиқиш натижасига кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ушбу низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки қўшимча ҳужжатларни ўрганиш талаб этилганда бу тўғрисида 2 иш куни ичида давлат иштирокидаги корхонани хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳужжатлар тўлиқ бўлганда 10 иш кунида тегишли ҳужжатларни Республика комиссиясига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ишчи орган қуйидаги ҳолларда давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларнинг жалб қилинишини Республика комиссиясига киритмаган ҳолда рад этиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
охирги 12 ой давомида давлат иштирокидаги корхонанинг давлат томонидан кафолатланган ёки кафолатланмаган кредитлари бўйича ёки Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети олдида муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхонанинг охирги ҳисобот йили учун молиявий ҳисоботининг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлмаганда ёки салбий хулоса мавжуд бўлганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи орган давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларнинг жалб қилинишини Республика комиссиясига киритмаган ҳолда рад этилганлиги тўғрисида давлат иштирокидаги корхонани хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисидаги ташқи қарзни жалб қилиш билан боғлиқ ҳужжатлар, жумладан лойиҳа ва таҳлилий маълумотлар Ишчи орган томонидан Республика комиссиясига киритилади ва мажлис ўтказиладиган кун ҳақида давлат иштирокидаги корхоналар ва Республика комиссияси аъзоларини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Республика комиссияси ташқи қарзни жалб қилиш бўйича давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳужжатлари ва лойиҳаларини кўриб чиқиб, давлат иштирокидаги корхоналар томонидан жалб этиладиган маблағларни қайтармаслик хавфи юқори бўлганда ёки лойиҳанинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаганда ташқи қарзни жалб қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Республика комиссияси лойиҳаларни кўриб чиқишда қуйидаги устувор мақсадлардан келиб чиқиб ташқи қарзни жалб қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий-иқтисодий, стратегик аҳамияти ҳамда натижадорлиги ва ўз-ўзини оқлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзлар ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳа ёки кредит линияларнинг натижалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Республика комиссияси давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тақдим этилган ташқи қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ҳужжатларни кўриб чиқиб, рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Республика комиссияси баёни Ишчи орган томонидан тайёрланади ва имзолангандан кейин 1 иш кунида давлат иштирокидаги корхоналарга етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Республика комиссияси лойиҳаларнинг умумий қийматига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ташқи қарзни жалб қилган давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти ва ҳолатини мониторинг қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ташқи қарз жалб қилингандан сўнг давлат иштирокидаги корхоналар Ишчи органга ҳар чорак якуни билан 30 кун ичида, йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 25 февралига қадар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа доирасида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишларнинг натижадорлиги ва истиқболда амалга ошириладиган режалар бўйича маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб қилинган барча қарз битимлари, жумладан, ташқи ва ички қарзлари хорижий ва миллий валюталарда, асосий қарз (қолдиғи) ва фоиз тўловлари, шунингдек, муддати ўтган тўловлар кесимида маълумотлар ҳамда улар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда Ишчи органининг сўрови асосида янги жалб қилинган ташқи қарз ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳа самарадорлигининг мониторингини олиб бориш учун талаб этиладиган бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Республика комиссияси ва Ишчи органнинг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Республика комиссияси қуйидаги вазифаларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомда белгиланган ҳолларда жалб қилинаётган ташқи қарз ҳисобидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган лойиҳа ташаббускорларининг тақдимотларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзни жалб қилишни маъқуллаш ёки рад этиш бўйича қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан молиялаштирилган лойиҳа натижадорлигини назорат қилади, тегишли корхоналарнинг бу борадаги ҳисоботларини эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи қарзни жалб қилишнинг мақбул молиявий шартлари миқдорларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан жалб қилинаётган ташқи қарзга доир масалаларни ҳар чоракда камида бир марта кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ишчи орган қуйидагилар вазифаларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналардан ташқи қарз ҳисобидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган лойиҳа бўйича тегишли маълумотларни ушбу Низом доирасида қабул қилиб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи қарзни жалб қилиш учун мурожаат қилган давлат иштирокидаги корхоналар ҳолатини таҳлил қилади ва тегишли таклиф ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳолати бўйича хатарлар даражасини инобатга олган ҳолда улар томонидан ташқи қарзни жалб қилиш ҳажмларининг юқори миқдорини белгилаш бўйича таклифларни Республика комиссиясига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика комиссияси томонидан тасдиқланган ташқи қарзни жалб қилишнинг молиявий шартлари ва қарз юки юқори миқдорларини давлат иштирокидаги корхоналарга етказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика комиссияси кун тартибига давлат иштирокидаги корхоналарнинг ташқи қарз ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳага доир масалаларини кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади, иштирокчиларни йиғилиш ўтказиш куни ҳақида хабардор қилади, лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдимотлар ўтказилишини ташкил этади, мажлис баённомалари лойиҳасини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика комиссиясининг баённомаларини ижро этиш учун тегишли давлат иштирокидаги корхоналарга юборади, уларнинг бажарилишини назорат қилади ва Республика комиссиясига ҳар чоракда камида бир марта ахборот киритиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда камида бир марта Республика комиссиясига қабул қилинган қарорларнинг ижроси бўйича ахборот тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи қарз жалб қилишда давлат иштирокидаги корхоналар томонидан Республика комиссиясини хабардор қилиш учун тақдим этилган маълумотларни 10 иш кунида Республика комиссиясининг навбатдаги йиғилишига маълумот учун киритиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзни жалб қилиш бўйича Республика комиссияси рухсатини олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни 15 иш кунида Республика комиссиясига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан жалб қилинган ташқи қарз ҳисобига молиялаштирилган лойиҳанинг натижадорлиги, уларнинг ўз-ўзини оқлаши бўйича таҳлиллар ҳамда ва мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотлар тақдим этилгандан сўнг 10 иш кунида маълумотларни умумлаштирган ҳолда Республика комиссиясига ахборот киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи қарз жалб қилиш бўйича давлат иштирокидаги корхоналар учун турли халқаро кредит рейтинглар ва муддатлар кесимида халқаро молиявий бозорлар ҳолатидан келиб чиқиб АҚШ доллари, евро, йен, юань ва Россия рублида ташқи қарзни жалб қилишнинг мақбул молиявий шартлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда Республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарз битимларининг молиявий шартлари (ковенантлари)га риоя этилишини мониторинг қилади ва Республика комиссиясига ҳар чоракда ахборот киритиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналар бўйича хатарлар таҳлилини доимий янгилаб боради ва улар бўйича ягона маълумотлар базасини яратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ташқи қарзлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларга ўзгартириш киритиш юқорида кўрсатиб ўтилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Давлат иштирокидаги корхоналар ушбу Низомга мувофиқ уларнинг хатарлар даражасини ҳисоблашда фойдаланиладиган ҳисоботларни (маълумотларни) ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ой давомида, йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 25 февралига қадар электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда Давлат активларини бошқариш агентлигининг махсус ахборот тизимида жойлаштириб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Хатарлар даражасини аниқлаш

Давлат иштирокидаги корхоналар,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳолати бўйича хатарлар даражаси ушбу корхоналар томонидан тақдим этиладиган маълумотлардан келиб чиқиб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ахборот тизимида автоматик тарзда «паст хатарли», «ўрта хатарли» ва «юқори хатарли» деб тоифаланади.

ҳар чоракда чорак тугаганидан кейин бир ой ичида, йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 25 февралига қадар

2-босқич

Ташқи қарзни жалб этиш тўғрисида хабардор қилиш

Давлат иштирокидаги корхоналар

(паст хатарли)

1. Жалб этиладиган ташқи қарз суммаси, уни жалб қилиш шартлари ва ишлатиш мақсадлари тўғрисидаги маълумотни Молия вазирлигига (кейинги ўринларда Ишчи орган) Республика комиссиясини хабардор қилиш учун тақдим этиш.

бошқарув органи қарор қабул қилгандан сўнг 5 иш кунида

Молия вазирлиги

2. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва Республика комиссиясининг навбатдаги йиғилишига маълумот учун киритиш.

10 иш кунида

3-босқич

Ташқи қарзни жалб этишга рухсат олиш

Давлат иштирокидаги корхоналар

(ўрта ва юқори хатарли)

1. Ишчи органга ташқи қарзни жалб қилиш бўйича тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этиш.

ташқи қарз маблағларини жалб қилиш тўғрисидаги тегишли бошқарув органининг қарори қабул қилингандан сўнг

Молия вазирлиги

2. Аризани кўриб чиқиб, кўриб чиқиш натижасига кўра:

а) ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки қўшимча ҳужжатларни ўрганиш талаб этилганда бу тўғрисида давлат иштирокидаги корхонани хабардор қилиш;

ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг 2 иш кунида

б) давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларнинг жалб қилинишини Республика комиссиясига киритмаган ҳолда рад этиш;

в) ҳужжатлар тўпламини Республика комиссиясига киритиш.

ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг 10 иш кунида

Республика комиссияси

3. Ташқи қарзни жалб қилишга рухсат бериш ёки рад қилиш тўғрисида (қайтармаслик хавфи мавжуд бўлган ёки лойиҳа иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаганда) қарор қабул қилиш.

Республика комиссиясининг навбатдаги йиғилишида

(ҳар чоракда камида бир марта)

Молия вазирлиги

4. Комиссия қарорини давлат иштирокидаги корхоналарга етказиш.

1 иш кунида

4-босқич

Жалб қилинган ташқи қарз мониторинги

Давлат иштирокидаги корхоналар

1. Ташқи қарз жалб қилиш лойиҳаси доирасида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишларнинг натижадорлиги ҳамда мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотларни Ишчи органга тақдим этиш.

ҳар чоракда чорак якунлангандан кейин 30 кун ичида, йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 25 февралига қадар

Молия вазирлиги

2. Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарз маблағларининг натижадорлиги ва улардан самарали фойдаланиш, лойиҳаларни ўз-ўзини оқлаши бўйича таҳлиллар ва уларнинг натижаси бўйича тақдим этилган маълумотларни умумлаштирган ҳолда Республика комиссиясига ахборот киритиш.

ҳар чоракда, маълумотлар тақдим этилгандан сўнг 10 иш кунида

Республика комиссияси

3. Ташқи қарз маблағларидан фойдаланиш натижадорлигини кўриб чиқади ва бу борада тегишли давлат иштирокидаги корхонанинг ҳисоботини эшитади.

ҳисоботларнинг тақдим этилишига кўра

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилишда хатарларни аниқлаш бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш формулалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Кўрсаткичлар

Ҳисоблаш формуласи

I. Ликвидлик кўрсаткичлари

Жорий ликвидлик даражаси

жорий активлар

–––––––––––––––––––––––

жорий мажбуриятлар

Тез ликвидлик даражаси

(жорий активлар — товар моддий захиралар)

––––––––––––––––––––––––––––––––––––––

жорий мажбуриятлар

Кунлик кредитор қарзлар айланмаси

(мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарздорлик*365)

–––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––

сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларнинг таннархи

Кунлик дебитор қарзлар айланмаси

(харидор ва буюртмачиларнинг қарзи*365)

––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––

(маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан соф тушум + асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари)

II. Тўлов қобилияти кўрсаткичлари

Қарз (мажбуриятлар)нинг капиталга нисбати

жами мажбуриятлар*

–––––––––––––––––––

жами ўз маблағлари

Қарз (мажбуриятлар)нинг активларга нисбати

жами мажбуриятлар*

–––––––––––––––––––

жами активлар

Мажбуриятларнинг EBITDAга нисбати

жами мажбуриятлар

––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––

(соф фойда (зарар) + фойда солиғи + фоизлар шаклидаги харажатлар + асосий воситалар эскириши ўзгариши + номоддий активлар амортизация суммаси ўзгариши)

EBITDAнинг қарз тўловларига нисбати

(соф фойда (зарар) + фойда солиғи + фоизлар шаклидаги харажатлар + асосий воситалар эскириши ўзгариши + номоддий активлар амортизация суммаси ўзгариши)

––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––

(фоизлар шаклидаги қарз харажатлар + қарзнинг асосий тўлови)

Фоиз харажатларининг қопланиши

(соф фойда (зарар) + фойда солиғи + фоизлар шаклидаги харажатлар)

––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––

фоизлар шаклидаги харажатлар

III. Даромадлик кўрсаткичлари

Соф фойда маржаси %

соф фойда (зарар)

–––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––

(маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан соф тушум + асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари)

Операцион фойда маржаси %

(соф фойда (зарар) + фойда солиғи + фоизлар шаклидаги харажатлар)

–––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––

(маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан соф тушум + асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари)

Айланма маблағларнинг рентабеллиги %

(соф фойда (зарар) + фойда солиғи + фоизлар шаклидаги харажатлар + асосий воситалар эскириши ўзгариши + номоддий активлар амортизация суммаси ўзгариши)

–––––––––––––––––––––––––––––––––––––––

(жорий активлар — жорий мажбуриятлар)

Активларнинг рентабеллиги %

соф фойда (зарар)

–––––––––––––––––––

жами активлар

Капиталнинг рентабеллиги %

соф фойда (зарар)

––––––––––––––––––––

жами ўз маблағлари

Харажатларнинг қопланиши

(маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан соф тушум + асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари)

–––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––

(сотилган маҳсулот(товар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи + бошқа операцион харажатлар)

IV. Ташқи қарзга боғлиқ кўрсаткичлари

Ташқи қарзнинг мажбуриятларга нисбати

жами ташқи қарз*

––––––––––––––––––––

жами мажбуриятлар*

Хорижий валютадаги ташқи қарзнинг жами қарзга нисбати

хорижий валютадаги ташқи қарз

––––––––––––––––––––––––––––––

жами қарз

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Жалб қилиниши кўзда тутилган ташқи қарзларни ҳам ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилишда хатарларни баҳолаш тизими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Кўрсаткичлар

Хатарларни баҳолаш тизими*

Юқори

Ўрта

Паст

Қиймати

Балл

Қиймати

Балл

Қиймати

Балл

Қиймати

Балл

I.

Ликвидлик кўрсаткичлари

1.1.

Жорий ликвидлик даражаси

1,25 дан паст

0

1,25 — 1,50

3,0

1,50 — 1,75

4,0

1,75 дан юқори

5,0

1.2.

Тез ликвидлик даражаси

0,8 дан паст

0

0,8 — 1,0

3,0

1,0 — 1,10

4,0

1,10 дан юқори

5,0

1.3.

Кунлик кредитор қарзлар айланмаси

90 дан юқори

0

60 — 90

1,2

60 — 45

1,6

45 дан паст

2,0

1.4.

Кунлик дебитор қарзлар айланмаси

50 дан юқори

0

40 — 50

1,2

40 — 35

1,6

35 дан паст

2,0

II.

Тўлов қобилияти кўрсаткичлари

2.1.

Қарз (мажбуриятлар)нинг капиталга нисбати*

1,50 дан юқори

0

1,0 — 1,5

3,6

1,0 — 0,75

4,8

0,75 дан паст

6,0

2.2.

Қарз (мажбуриятлар)нинг активларга нисбати*

0,75 дан юқори

0

0,50 — 0,75

3,0

0,50 — 0,35

4,0

0,35 дан паст

5,0

2.3.

Қарз (мажбуриятлар)нинг EBITDAга нисбати

3,0 дан юқори

0

2,0 — 3,0

6,0

2,0 — 1,75

8,0

1,75 дан паст

10,0

2.4.

EBITDAнинг қарз тўловларига нисбати

0,75 дан паст

0

0,75 — 1,25

6,0

1,25 — 2,0

8,0

2,0 дан юқори

10,0

2.5.

Фоиз харажатларининг қопланиши

1,20 дан паст

0

1,2 — 1,5

3,0

1,5 — 1,75

4,0

1,75 дан юқори

5,0

III.

Даромадлилик кўрсаткичлари

3.1.

Соф фойда маржаси %

4,0 дан паст

0

4,0 — 8,0

3,0

8,0 — 10,0

4,0

10,0 дан юқори

5,0

3.2.

Операцион фойда маржаси %

5,0 дан паст

0

5,0 — 10,0

3,0

10,0 — 12,5

4,0

12,5 дан юқори

5,0

3.3.

Айланма маблағларнинг рентабеллиги %

10,0 дан паст

0

10,0 — 15,0

3,0

15,0 — 17,5

4,0

17,5 дан юқори

5,0

3.4.

Активларнинг рентабеллиги %

0,0 дан паст

0

0,0 — 4,0

3,0

4,0 — 6,0

4,0

6,0 дан юқори

5,0

3.5.

Капиталнинг рентабеллиги %

0,0 дан паст

0

0,0 — 8,0

3,0

8,0 — 11,5

4,0

11,5 дан юқори

5,0

3.6

Харажатлар қопланиши

1,0 дан паст

0

1,0 — 1,25

3,0

1,25 — 1,35

4,0

1,35 дан юқори

5,0

IV.

Ташқи қарзга боғлиқлик

4.1.

Ташқи қарзнинг мажбуриятларга нисбати*

0,4 дан юқори

0

0,3 — 0,4

6,0

0,30 — 0,25

8,0

0,25 дан паст

10,0

4.2.

Хорижий валютадаги ташқи қарзнинг жами қарзга нисбати

0,4 дан юқори

0

0,3 — 0,4

6,0

0,3 — 0,2

8,0

0,2 дан паст

10,0

Жами баллар

0

60,0

80,0

100,0

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: * Жалб қилниши кўзда тутилган ташқи қарзларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика комиссияси ушбу хатарларни баҳолаш тизими кўрсаткичлари ва балларини ўзгартириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг хатарлар даражаси 100 баллик рейтинг тизимида баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, давлат иштирокидаги корхоналар рейтинг натижалари қуйидагича тоифаланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60 баллдан паст бўлганда хатар даражаси — «юқори хатарли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60 баллдан 80 баллгача бўлганда — «ўрта хатарли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80 баллдан 100 баллгача бўлганда — «паст хатарли».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан жалб қилинаётган ташқи қарз лойиҳаларининг концепцияси (паспорти) шакли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

I. Лойиҳанинг тавсифи

Лойиҳанинг номи:

Тармоқ номи:

Лойиҳа тури:

(Лойиҳа доирасида янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва бошқа турдаги ишлар кўзда тутилган)

Кредитор номи:

(Кредитор ҳақида тўлиқ маълумот)

Давлат иштирокидаги корхона:

Лойиҳа амалга ошириладиган жой (вилоят, туман, шаҳар):

II. Бошқарув органи хулосаси

Хулоса, давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий кўрсаткичлари, кредиторлар танлови натижалари, ташқи аудит хулосаси, қарз жалб этиш бўйича топшириқ мавжудлиги, хатарлар таҳлили ҳақидаги батафсил маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

III. Лойиҳанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича маълумот

Қўшимча маълумотлар

1.

а) Лойиҳанинг ТИА/ТИҲК мавжудлиги: Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг.

2.

б) Лойиҳа қуйидагилардан бирига киритилган бўлса:

Инвестиция дастури

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ёки қарори / Вазирлар Маҳкамаси қарори

Қўшимча маълумотлар

Бошқа

Батафсил маълумотлар ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг

3.

а) Капитал қўйилмалар ва бошқа харажатлар суммаси (АҚШ долларида):

б) Эксплуатация харажатлари миқдори (АҚШ долларида):

в) Умумий харажатлар (АҚШ долларида):

г) Давлат корхонасининг ташқи қарз юки ҳажми:

давлат кафолати остида ташқи қарзлари

давлат кафолатисиз ташқи қарз маблағлари

д) Лойиҳанинг иқтисодий яшаш муддати: ____ йил

Аниқ маълумот бўлмаса, оралиқ муддатни белгиланг:

<10 10-30 >30

4.

Лойиҳалар бўйича хатарлар

Хавф ёки хатарлар турлари

Хатарларни олдини олиш чоралари

Лойиҳага тегишли хавф хатарлар

Дизайн ва технологияларнинг эскириш хавфи

Яширин нуқсон хавфи

Ер сотиб олиш ва кўчириш билан боғлиқ хатарлар

Молиявий хатарлар

Қурилиш билан боғлиқ хатар (аниқ бўлмаган)

Қурилиш билан боғлиқ хатар (аниқ бўлган)

Ишга тушириш билан боғлиқ хатарлар

Лойиҳа шартномаси тузулганидан кейинги лойиҳага киритиладиган ўзгаришлар

Солиқ билан боғлиқ хатарлар

Тарифларнинг ўзгаришига боғлиқ хатарлар

Қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришларнинг лойиҳага салбий таъсири хатарлари

Лицензия, рухсатномалар кечикиши ёки берилмаслиги хатарлари

Қўшимча маълумотлар

Сиёсий беқарорлик хатарлари

Таъмирлаш ва реконструкция қилишга оид хатарлар

Қарз маблағларини қайтарилмаслиги натижасида мулк мусодараси бўйича хатарлар

Операцион хатарлар

Экологик/ижтимоий хатар (эксплуатация билан боғлиқ)

Оператив фаолият билан боғлиқ бўлган хатарлар

Талаб билан боғлиқ хатарлар

Бошқа

5.

Ташаббус кўрсатилган лойиҳа бўйича ташқи қарзларнинг жалб этилиши иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни/муаммоларни ҳал этишга қаратилганми?

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

6.

Ташаббус кўрсатилган лойиҳа доирасида илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш назарда тутилганми?:

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

7.

Ташаббус кўрсатилган лойиҳа инновацион ёндашувни ўз ичига олганми ва тарафлар учун мақбул бўлган мутаносиб нафни таъминлаб бера оладими?

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

8.

Ташаббус кўрсатилган лойиҳа доирасида автоматлаштирилган электрон ҳисоб-китоблар ва ҳисоботларни жорий этиш назарда тутилганми?

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

9.

Лойиҳани амалга ошириш учун ер участкасига зарурат борми?

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, керакли ер участкаси майдонини кўрсатинг (га.):

10.

а) Лойиҳани амалга ошириш оқибатида ижтимоий муаммолар келиб чиқиш эҳтимоли мавжудми?

Қўшимча маълумотлар

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, изоҳланг:

Асослантириш учун тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг.

б) Лойиҳани амалга ошириш оқибатида экологик муаммолар вужудга келиш эҳтимоли мавжудми?

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, изоҳланг.

Асослантириш учун тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг.

11.

Лойиҳани амалга оширилиши зарур бўлган қўшимча иш ҳажмларини кўрсатинг:

Сув таъминоти объектларини қуриш

Газ таъминоти объектларини қуриш

Электр таъминоти қурилмаларига уланиш

Кириш йўллари

Транспорт боғланиши

Бошқа

Ушбу билан шуни маълум қиламанки, мазкур лойиҳанинг концепцияси шаклида келтирилган маълумотлар ва тақдим этилган тасдиқловчи барча ҳужжатлар ҳақиқий ва тўғри ҳамда Кузатув кенгаши (акциядорлар, таъсисчилар умумий йиғилиши, муассис) томонидан маъқулланган.

Давлат иштирокидаги корхона

(Биринчи раҳбар)

______________________________

(Ф.И.О., имзо, ташкилот муҳри)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ишчи орган аризани 5 иш кунида кўриб чиқиб, ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки қўшимча ҳужжатларни ўрганиш талаб этилганда бу тўғрисида 2 иш куни ичида давлат иштирокидаги корхонани хабардор қилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/107/0197-сон; 03.08.2023 й., 07/23/242/0556-сон)