09.03.2022 йилдаги 106-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.03.2022 йилдаги 106-сон
Date of entry into force
09.03.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ «Автомобиль тарихи» маълумотларини (давлат рўйхатидан ўтказилган сана, босиб ўтган масофаси, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқалар ҳақида) автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали шартномавий асосда Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали аниқлаш давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2022 йил 1 майдан эътиборан «Автомобиль тарихи» маълумотларини шартномавий асосда Давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП ёки веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Автомобиль тарихи» маълумотларини олиш имкониятини назарда тутувчи «Автомобиль тарихи» дастурини ишлаб чиқсин ва ишга туширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматининг ЯИДХП, Давлат хизматлари марказлари, шунингдек, веб-сайтлар ва мобиль иловалар орқали автоматик тарзда реал вақт режимида кўрсатилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимларнинг давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда тўланиши имкониятини яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда масъул вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат хизматини кўрсатиш учун зарур бўлган қуйидаги маълумотлар 2022 йил 1 майга қадар рақамлаштирилишини ҳамда «Автомобиль тарихи» дастурида акс эттириб бориш учун ахборот тизимларининг тўлиқ интеграция қилинишини, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан — автотранспорт воситалари агрегат маълумотлари (давлат рақами белгиси, давлат рўйхатидан ўтказилган сана, русуми (модели), ишлаб чиқарилган йили, тури, кузов (шасси) рақами, тўла (юксиз) вазни, двигатель рақами ва қуввати, ёнилғи тури, ранги, ўриндиқлар сони, алоҳида белгилари ёки ўзгарган агрегат маълумотлари (мавжуд бўлса), рўйхатга олинган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги ҳамда «Автомобиль тарихи» маълумотларига оид бошқа маълумотлар (давлат органлари томонидан бевосита Ички ишлар вазирлигига тақдим этиб бориладиган маълумотлар билан бирга);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан — фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (битим)лар тузилганлиги, шунингдек, автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ҳақидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан — автотранспорт воситасига нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан — йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий равишда барча суғурта ташкилотларига юборилган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан — автотранспорт воситасида йўловчи ташиш учун лицензия варақаси берилганлиги (берилмаганлиги) тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Гаров реестри» ДУК томонидан — автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ҳақидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан — транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига тақдим этиб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2022 йил 1 майдан бошлаб автотранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жараёнида автотранспорт воситасининг босиб ўтган масофаси ҳақидаги маълумотлар, жумладан, техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам мажбурий тартибда ахборот тизимига киритишни йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, «Автомобиль тарихи» ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича мурожаат бўйича сўровлар веб-сайтлар ҳамда уларнинг иловалари орқали паспорт (идентификация ID-картаси) маълумотларини киритмаган ҳолда йўлланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда хизмат кўрсатиш учун тўловлар қатъий равишда ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий веб-сайтлар вакилларининг (тадбиркорлик субъектларининг) мурожаатлари асосида «Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати веб-сайтлар (уларга иловалар, онлайн эълонлар ёки савдо платформалари) орқали кўрсатилишини йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу қарорнинг 4-бандида назарда тутилган манфаатдор вазирликлар ва идоралар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Автомобиль тарихи» маълумотлари доимий янгилаб борилишини, ушбу маълумотлар реал вақт режимида тақдим этилишини таъминлаб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 9 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/106/0196-сон; 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)