28.02.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2034-5
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи буйруғи, 28.02.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2034-5
Date of entry into force
28.02.2022
Ҳужжат 28.02.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2034-5]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 февралдаги ПҚ-4998-сон «Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2009 йил 13 октябрдаги 36-сон буйруғи (рўйхат рақами 2034, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 45-сон 492-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент бошлиғи Д. РАХИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 21 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-сон

Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат асиллик даражаси палатаси бошлиғи Б. ХУДАЙБЕРДИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 16 февраль

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2022 йил 21 февралдаги 4-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қимматбаҳо металлар — ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги, шу жумладан ёмби ва аффинаж қилинган ҳолатдаги, шунингдек хом ашёдаги, қотишмалардаги, хомаки маҳсулотлардаги, саноат маҳсулотларидаги, кимёвий бирикмалардаги, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлардаги, қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларидаги, ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол парчаларидаги ва чиқиндиларидаги олтин, кумуш, платина ҳамда платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо тошлар — табиий олмослар, ёқутлар, зумрадлар, сапфирлар, александритлар, хом (табиий) ва ишлов берилган тарздаги табиий марварид. Қаҳрабонинг ноёб ҳосилалари қимматбаҳо тошларга тенглаштирилади;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар — юқори мансабдор шахсларга ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 11-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«нақд пулда ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилганда операциянинг умумий суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан ошган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операциянинг суммаси ва тўлов шаклидан қатъи назар мижозни, унинг вакилини ва бенефициар мулкдорини жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга алоқадорлиги ҳақида асосланган шубҳалар мавжуд бўлган ҳолатларда;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«121. Агар, мавжуд мижознинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида ва унга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органга шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 18-банднинг иккинчи — еттинчи хатбошиларидаги «300 бараварига тенг ёки ундан» деган сўзлар «600 бараваридан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 20-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «(рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь)» деган сўзлар «(рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидаги мазмундаги 231-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«231. Бир маротабалик нақд маблағлар билан боғлиқ амалга оширилган операциялар суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан ошган тақдирда шубҳали операциялар деб топилади ва бундай операциялар ҳақида белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши шарт.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси билан келишилган.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2022 й., 10/22/2034-5/0168-сон)