Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификати ёки маълумотнома олиш учун тест синовида қатнашиш бўйича мурожаатларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон тарзда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификати ёки маълумотнома олиш учун тест синовида қатнашиш бўйича мурожаат қилганда талабгордан 3,5 х 4,5 см ўлчамли фотосуратни ҳамда давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини талаб қилиш бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиҳон ўтказиладиган кунлар олдиндан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) расмий веб-сайти ва ЯИДХП орқали эълон қилинади ҳамда талабгорга имтиҳон кунини мустақил танлаш ҳуқуқи берилади. Имтиҳонни ўтказиш жойи, санаси ва муайян ҳудуд бўйича ўтириш ўринлари сони ваколатли орган томонидан белгиланади;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2026 й., 09/26/411/0797-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест синовлари натижаларини эълон қилиш муддати уч ҳафтадан бир ҳафтагача қисқартирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака сертификати ёки маълумотнома QR-код қўйган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида талабгорга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2022 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агентликнинг амалдаги ҳар бир даража (А2, B1, B2, C1) учун алоҳида имтиҳон топшириш тартибига қўшимча равишда умумлаштирилган кўп даражали (Multi-level) тест тизимини (B1, B2, C1) жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 09/24/17/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, чет тилини билиш даражасини баҳолашнинг кўп даражали (Multi-level) формати 2022 йил 1 мартдан бошлаб — инглиз тили учун, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб — немис, француз ва араб тиллари учун, 2025 йил 1 январдан бошлаб — турк тили учун, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб — хитой, корейс, япон, испан, итальян, форс, дари, пушту, урду, ҳиндий ва уйғур тиллари учун жорий этилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2026 й., 09/26/411/0797-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Агентлик Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 09/24/17/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Адлия вазирлиги:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентнинг талаблари бузилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Агентлик томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматини бепул кўрсатилишини таъминлаш мақсадида барча академик лицейлар битирувчиларининг рўйхатини «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграция платформаси орқали текшириб олиш имкониятини яратсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 09/24/17/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарори 1-бандининг йигирма биринчи хатбошиси ва 2-бандининг иккинчи хатбошиси «Cambridge Assessment English FCE» сўзларидан кейин «Cambridge Assessment English Linguaskill» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2022 йил 1 мартдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 09/24/17/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори М.М. Каримов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 09/24/17/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 16 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Регламент чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 09/24/17/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака имтиҳони — талабгорнинг чет тилини билиш даражасини тест синови, ёзма иш ва оғзаки суҳбат ўтказиш йўли билан аниқлаш шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор — чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатни олиш учун малака имтиҳонини топширувчи жисмоний шахс ёки чет тили ўқитувчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тестология — ўқув фанлари бўйича тузилган тест топшириқлари ва вариантлари мазмунининг мақсадга мувофиқлигини ҳамда билим, кўникма, малакаларни баҳолаш учун ўлчов воситаларини яратиш ва қўллашни ўрганадиган фан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет тилини билиш даражаси тўғрисида сертификат (кейинги ўринларда — малака сертификати) — малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорга икки йил муддатга бериладиган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет тилини билиш даражаси тўғрисида маълумотнома (кейинги ўринларда — маълумотнома) — малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган чет тиллари ўқитувчиларига уч йил муддатга бериладиган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва ваколатли орган ўртасида ахборот алмашинуви фақат идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик ёрдамида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Малака имтиҳони ваколатли орган томонидан давлат таълим стандартларига мувофиқ тайёрланган топшириқлар асосида ҳар бир даража (А2, B1, B2, C1) ва (ёки) кўп даражали (Multi-level) форматда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳони ногиронлиги бўлган (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, ногиронлиги бўлган болалар) талабгорлар учун барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда компьютерда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:

кўзи ожиз талабгорлар учун малака имтиҳони — «тинглаб тушуниш» ва «гапириш» бўлимларидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган талабгорлар учун малака имтиҳони — «ўқиш» ва «ёзиш» бўлимларидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун малака имтиҳони — «тинглаб тушуниш», «ўқиш» ва «гапириш» бўлимларидан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун малака имтиҳони компьютерда махсус дастурда ўтказилади ҳамда талабгорларга ваколатли орган томонидан ёрдамчи (ассистент) бириктирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун махсус тест форматлари асосида ўтказилган малака имтиҳони ҳар бир даража (А2, B1, B2, C1) ва кўп даражали (Multi-level) форматда ўтказилган малака имтиҳони билан бир хил кучга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имконияти чекланган талабгорлар учун махсус имтиҳон форматлари, имтиҳон учун ажратиладиган вақт ва баҳолаш мезонлари ваколатли орган томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Малака сертификати ёки маълумотнома малака имтиҳони якунлари бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаганда ёки кўп даражали тест синовлари якунлари натижаларини белгиловчи жадвал асосидаги баллар бўйича берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ваколатли орган томонидан кўп даражали тест топшириқларининг қийинлик даражаси бўйича малака имтиҳони натижаларини белгиловчи жадвал ишлаб чиқилади ва илмий-методик кенгаш томонидан тасдиқланади ҳамда ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Мурожаат қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Малака имтиҳонининг ўтказиш муддатлари ваколатли орган томонидан белгиланади ҳамда ЯИДХПга киритиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгор сўровномани тўлдириш жараёнида ваколатли орган томонидан ўтказилиши белгиланган чет тиллари доирасида малака имтиҳони кунини танлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Талабгор мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон равишда тўлдиради. Талабгордан сўровномани электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорга сўровнома расмийлаштирилганидан сўнг ваколатли орган томонидан ЯИДХП орқали тест синовидан ўтиш қоидалари тўғрисидаги эслатма берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорнинг сўровномасида унинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Сўровномада талабгор электрон манзилининг кўрсатилганлиги унинг сўровнома бўйича қабул қилинган қарор, малака имтиҳони натижалари юзасидан апелляция хулосаси ҳақида ахборот тизими орқали хабарнома олишга розилигини англатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорлардан сўровномасидаги ҳужжатлардан бошқа қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгордан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака сертификати учун — ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотнома учун — ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, давлат хизмати кўрсатилиши учун рўйхатдан ўтиш ЯИДХП орқали амалга оширилганлиги сабабли талабгордан белгиланган тўлов миқдорининг 90 фоизи ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ногиронлиги бўлган болаларга мазкур давлат хизматини кўрсатишда белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган тўловнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан бешинчи — еттинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорига асосан академик лицейларнинг битирувчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида фақат бир марта бепул ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хизматларини кўрсатиш учун тўлов амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 09/24/17/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 10-бандида белгиланган тўлов суммасининг 50 фоизи ундирилади.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 09/24/17/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағлар — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 09/24/17/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Сўровнома ЯИДХП орқали автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Малака имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш танланган ойнинг белгиланган имтиҳон санасидан камида ўн икки кун олдин якунланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ваколатли орган малака имтиҳонига қўйиладиган талабгорларни ЯИДХП орқали ҳамда ахборот-коммуникация тизимидан фойдаланган ҳолда малака имтиҳонини ўтказиш жойи ва аниқ вақти тўғрисида малака имтиҳони санасидан уч кун олдин хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Маълумотнома олиш учун малака имтиҳонлари йил давомида икки марта — апрель ҳамда октябрь ойларида ўтказилади. Талабгорлар малака имтиҳонлари учун йил давомида рўйхатга олинади. Талабгорларни рўйхатга олиш апрель ойида ўтказиладиган малака имтиҳони учун 31 март санасида, октябрь ойида ўтказиладиган малака имтиҳони учун 30 сентябрь санасида якунланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Малака имтиҳонини ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Чет тилини билиш даражаси тест синови, ёзма иш ва гапириш кўникмасини баҳолаш йўли билан аниқланади, у қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «тинглаб тушуниш» бўлими — оғзаки нутқни қабул қилиш кўникмаларини, эшитилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «ўқиш» бўлими — ўқилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «ёзма иш» бўлими — тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва талабгорнинг луғат захирасидан фойдаланган ҳолда берилган мавзулар бўйича бир-бири билан боғланган матнлар тузиш маҳоратини текширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) «гапириш» бўлими — тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва луғат захирасидан фойдаланган ҳолда, берилган саволларга мос жавоб бериш ва ўз нуқтаи назарини асослаш маҳоратини текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. Кўзи ожиз талабгорлар учун малака имтиҳони — «тинглаб тушуниш» ва «гапириш» бўлимларидан, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган талабгорлар учун малака имтиҳони — «ўқиш» ва «ёзиш» бўлимларидан ҳамда ногиронлиги бўлган ва қўлда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун малака имтиҳони — «тинглаб тушуниш», «ўқиш» ва «гапириш» бўлимларидан иборат бўлади.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Талабгор узрли сабабларга кўра (касаллиги, хизмат сафарида бўлганлиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) малака имтиҳонида иштирок эта олмайдиган бўлса ёки иштирок этмаса, малака имтиҳони ўтказилган санадан уч кундан кечикмай ЯИДХП орқали уни навбатдаги имтиҳонга киритиш ёки тўловни қайтариш бўйича ваколатли органга мурожаат этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ваколатли орган томонидан узрли сабабга кўра тест синовида иштирок эта олмаган ёки ногиронлиги тоифаси имтиҳон турига мос келмаган талабгорга тўловни амалга оширмасдан навбатдаги тест синовида қатнашиш имконияти яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узрли сабабга кўра тест синовларида иштирок эта олмагани бўйича аризалар етти иш кунида кўриб чиқилади. Тест синови учун ариза бериш жараёнида тўлов тўлиқ амалга оширилмаган тақдирда, тўловни қайтариш бўйича аризалар тўлов тўлиқ амалга оширилгандан сўнг белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўловни қайтариш сўралган тақдирда, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ҳамда Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига келиб тушган тўлов миқдори ваколатли орган хулосаси асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан тўлиқ қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгор узрли сабабга кўра тест синовларида иштирок эта олмагани бўйича ЯИДХП орқали ваколатли органга мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгор белгиланган малака имтиҳонига кечиккан ёки узрсиз сабабга кўра келмаган ҳамда малака имтиҳони қоидаларини бузганлик учун аудиториядан чиқариб юборилган тақдирда, амалга оширилган тўлов талабгорга қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2026 й., 09/26/411/0797-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Малака имтиҳони қоғозларда ёки компьютер (онлайн платформа)да ўтказилиши мумкин. Малака имтиҳонини ўтказиш жойи ваколатли орган томонидан белгиланади. Малака имтиҳони ваколатли орган томонидан тасдиқланган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар иштирокида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма ёки оғзаки малака имтиҳони учун имтиҳон комиссияси шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон комиссияси таркиби Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг буйруғи билан тасдиқланади, унга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходимлари, тажрибали педагоглар ва малакали мутахассислар киритилади.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 09/24/17/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака имтиҳони бланкаларда ўтказилганда икки босқичдан иборат бўлади. Бунда биринчи босқич «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «ёзма иш» бўлимларидан, иккинчи босқич «гапириш» бўлимидан ташкил топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака имтиҳони тегишли махсус дастурлар асосида компьютерда ўтказилганда барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун малака имтиҳони барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда компьютерда ўтказилади ҳамда талабгорларга ваколатли орган томонидан ёрдамчи (ассистент) бириктирилади.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Тест синовлари ваколатли орган масъул ходимининг раҳбарлигида ва кузатувида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест синовлари махсус жиҳозланган, видеокузатув билан таъминланган ҳолда ваколатли орган вакилининг назорати остида онлайн ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест синовлари вақтида ҳар бир иш жойида бир нафар талабгор ўтиради. Тест синовларини ўтказиш жараёни доимий видеотасвирга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Малака имтиҳонини ўтказиш учун кузатувчилар жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Малака имтиҳонига жалб этилган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар билан шартнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Малака имтиҳонини топширишда талабгор фуқаролик паспорти, идентификация ID-картаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг аслини тақдим этади. Паспорт ёки идентификация ID-картаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлмаган ёхуд малака имтиҳонига кечиккан талабгорлар имтиҳонга келмаган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. «Тинглаб тушуниш», «ўқиш» бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида компьютерда текширилади. «Ёзма иш» ва «гапириш» бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида имтиҳон комиссияси томонидан текширилади ва натижалари расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Тест синови учун ажратилган вақт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
А2 даражаси бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 40 дақиқа, «ўқиш» учун — 40 дақиқа, «ёзма иш» учун — 40 дақиқа, «гапириш» учун — 10 дақиқа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
В1 даражаси бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 45 дақиқа, «ўқиш» учун — 60 дақиқа, «ёзма иш» учун — 45 дақиқа, «гапириш» учун — 15 дақиқа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
В2 даражаси бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 45 дақиқа, «ўқиш» учун — 60 дақиқа, «ёзма иш» учун — 60 дақиқа, «гапириш» учун — 15 дақиқа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
С1 даражаси бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 40 дақиқа, «ўқиш» учун — 60 дақиқа, «ёзма иш» учун — 60 дақиқа, гапириш учун — 15 дақиқа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп даражали формат бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 45 дақиқа, «ўқиш» учун — 60 дақиқа, «ёзма иш» учун — 60 дақиқа, «гапириш» бўлими учун — 15 дақиқа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотнома олиш малака имтиҳони бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 40 дақиқа, «ўқиш» учун — 60 дақиқа, «ёзма иш» учун — 60 дақиқа, «гапириш» учун — 15 дақиқани ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Малака сертификати олиш малака имтиҳонининг ҳар бир даража учун ўтказиладиган тест синови:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тинглаб тушуниш», «ўқиш» бўлимларининг ҳар бири 30 та саволдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ёзма иш» бўлими иккита ёзма топшириқдан (даражага боғлиқ ҳолда биринчи топшириқ — 30 — 150 та сўздан, иккинчи топшириқ — 50 — 250 та сўздан);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«гапириш» бўлими топшириқларнинг учта туридан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Кўп даражали тест синови:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тинглаб тушуниш» ва «ўқиш» бўлимларининг ҳар бири 35 та топшириқдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ёзма иш» бўлими иккита ёзма топшириқдан (биринчи топшириқ — 100 — 150 та сўздан, иккинчи топшириқ — 200 — 250 та сўздан);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«гапириш» бўлими топшириқларнинг 3 та туридан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Маълумотнома олиш малака имтиҳонининг тест синови:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тинглаб тушуниш» бўлими 30 та топшириқдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ўқиш» бўлими 30 та топшириқдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ёзма иш» бўлими иккита ёзма топшириқдан (биринчи топшириқ — 150 та сўздан, иккинчи топшириқ — 250 та сўздан);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«гапириш» бўлими учта топшириқ туридан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Талабгор қуйидаги ҳолларда тест синовларидан четлаштирилган ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда луғат, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, ҳар хил турдаги шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2026 й., 09/26/411/0797-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест синови ўтказилаётган вақтда бошқа талабгорлар билан мулоқот қилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест материалларини аудиториядан олиб чиқишга, саволлар китобини йиртиб олишга, саволларни кўчириб олишга ҳаракат қилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саволлар китобини бошқа талабгорларга берса, тест синовини ўтказиш жараёнига халақит қилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали талабгорнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгор жавоблар варақалари билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлганлиги учун уни тўғри тўлдиришга масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ваколатли орган тест синовлари натижаларини улар якунланган кундан бошлаб бир ҳафтадан кечикмай Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Тест синови ҳар бир бўлимининг энг юқори баҳоси 30 баллни ва барча бўлимлар учун максимал баҳо 120 баллни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест синови якунлари бўйича энг юқори баллнинг 60 фоизидан кам (72 баллдан кам) балл олган талабгор даража шартларини бажармаган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп даражали формат бўйича тест натижалари қийинлик даражаси бўйича белгиланган малака имтиҳон натижаларини белгиловчи жадвалга мувофиқ эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест синови натижаларига кўра ижобий баҳоланмаган талабгорлар навбатдаги тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, қайта тўловни амалга оширган тақдирда тест синовларига қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Тест синови ўтказилиши жараёнида талабгор томонидан танланган ойда фақат битта чет тилидан тест топширишига рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Тест синовлари якунланган кундан бошлаб бир ҳафта ичида тестология меъёрлари бузилиши ҳолати аниқланса, ваколатли орган томонидан тест синови натижалари бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги ҳолатларда тестология меъёрлари бузилган деб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест материаллари хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш қоидалари бузилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорлар томонидан тест материалларини олдиндан қўлга киритиш ҳолати аниқланса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест синови натижалари таҳлилига кўра тақсимот нормал тақсимотдан кескин фарқ қилса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест синови натижалари бекор қилинган ҳолатда талабгорларнинг хоҳишига кўра ваколатли органга келиб тушган тўлов миқдори қайтарилади ёки қайта тест синовлари ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Талабгорларнинг жавоб варақалари ваколатли органда бир йил муддатда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Малака имтиҳони натижалари бўйича бериладиган ҳужжатни расмийлаштириш, бериш ва уларнинг реестрини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ваколатли орган имтиҳон натижалари тўғрисидаги буйруқ чиқарилганидан бошлаб бир иш куни мобайнида малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификат ёки маълумотноманинг электрон шаклини шакллантиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда талабгорга ЯИДХП орқали юборади, ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида юридик кучга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сертификат мазкур Регламентнинг 3-иловасига, маълумотнома 4-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва берилган ҳужжатларнинг реестрига тегишли ёзув киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
351. Кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун ўтказилган малака имтиҳони сертификатлари ҳар бир даража (А2, B1, B2, C1) ва кўп даражали (Multi-level) форматда ўтказилган малака имтиҳони сертификатлари билан бир хил кучга эга бўлади.
(351-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ваколатли орган томонидан берилган ҳужжатларнинг реестри юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-карта ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатнинг ҳисобга олиш рақами ва берилган санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатнинг амал қилиш муддати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестр электрон шаклда юритилади ва унинг шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгор малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб уч иш кунида ЯИДХП орқали ваколатли органга апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Талабгор апелляция шикояти бериш учун ушбу Регламентнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон равишда тўлдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун ваколатли органнинг буйруғи билан 3 — 7 нафар ваколатли орган ходимлари, тажрибали педагоглар ва малакали мутахассислардан иборат бўлган Апелляция комиссияси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция шикояти икки ҳафта мобайнида кўриб чиқилади. Талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида ЯИДХП орқали хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест синови натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикояти қондирилишини рад этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест синовлари натижаларини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қондириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикояти қаноатлантирилишини рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
апелляция мазкур Регламент талабларини бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
апелляцияда кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топмаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака имтиҳони натижаларини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қондириш тўғрисидаги қарор шикоятда кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топса қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Талабгор Апелляция комиссияси қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ваколатли орган ходимлари томонидан ариза берувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотлар махфийлиги таъминланади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган томонидан баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари формати ҳамда малака имтиҳони учун ажратиладиган вақтга хорижий тажрибадан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификат ёки маълумотноманинг электрон шаклини шакллантиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда талабгорга ЯИДХП орқали юборади.
Буйруқ чиқарилганидан бошлаб бир иш куни мобайнида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 09/24/17/0019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
__________________
(санаси)
__________________
(рақами)
1. Ф.И.О.:
2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса):
8. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бепул топшириш имтиёзига эгалиги (академик лицейларнинг битирувчи курс ўқувчилари**):
Ҳа/Йўқ
9. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чегирма қўлланилиш ҳуқуқига эгалиги (Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзолари, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар):
Ҳа/Йўқ
10. Чет тиллари ўқитувчилари учун маълумотнома бериш тест синовлари***
Ҳа/Йўқ
11. Имтиҳон топшириш куни:
12. Имтиҳон топшириш ҳудуди:
13. Имтиҳон топшириш тили ва даражаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги электрон фотосурат фуқаролиги бўлмаган шахслар, 16 ёшга тўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари томонидан илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** академик лицей битирувчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида фақат бир марта бепул ташкил этилади ҳамда имтиҳон санаси, тили ва даражаси ваколатли орган томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*** бунда хорижий тиллар ўқитувчилари ваколатли орган томонидан белгиланган саналарда Чет тилидан малака ва уни билиш даражаси бўйича маълумотнома учун малака имтиҳонига рўйхатдан ўтадилар.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатнинг ДАВЛАТ НАМУНАСИ
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI DAVLAT TEST MARKAZI
STATE TEST CENTER UNDER THE CABINET OF MINISTERS OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
____________________________________________________________________________________________ CHET TILINI BILISH DARAJASI TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT
Talabgor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar | Candidate Details: Shaxsni tasdiqlovchi hujjat seriya va raqami | ID series and number: Familiyasi | Surname: Ismi | First Name: Otasining ismi | Patronymic Name:
2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2022 йил 1 мартдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 31 декабрдаги 352-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарорига илованинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 128-банди.