26.01.2022 йилдаги 42-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.01.2022 йилдаги 42-сон
Date of entry into force
26.01.2022
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида диний ташкилотнинг фаолияти тугатилганда кредиторларнинг даъволари бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлмаган, ибодат қилиш учун мўлжалланган мол-мулкнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.