Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 26.02.1999 йилдаги 88-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.02.1999 йилдаги 88-сон
Date of entry into force
26.02.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖУРНАЛИСТ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика олий таълим муассасаларида журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг бугунги ҳолати қониқарсизлиги, таълим ва тарбия тизими, журналистика мутахассислиги бўйича ўқув режа ва дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмалари ҳамда бошқа турдаги адабиётларнинг жаҳон андазаларига жавоб бермай қолганлиги, шунингдек соҳа моддий-техник базасининг заифлиги сабабли ўқув жараёнини ташкил этишда, ўқитиш усулларида жиддий камчиликларга йўл қўйилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мавжуд нуқсонларни бартараф этиш, журналист кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда дунё андазалари даражасига кўтариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент давлат университети журналистика факультети замон талабларига мувофиқ тарзда қайта ташкил этилсин, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида халқаро журналистика факультети очилсин ва 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб олий маълумотли журналист кадрлар тайёрлаш ана шу ўқув юртларида амалга оширилиши, бошқа олий ўқув юртларидаги (Қорақалпоқ давлат университетидан ташқари) журналистика факультетлари (бўлимлари) тугатилиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Журналистлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Тошкент давлат университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети журналистика факультетлари негизида мақсадли усулда амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда олий таълим таркибидаги журналистика факультетларининг янги тузилмасини ҳамда шу соҳадаги бакалавриат ва магистратура бўйича Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги 92-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 22-сон, 158-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999/2000 ўқув йилигача журналистика факультетларида аттестация натижалари асосида замон талаблари даражасида журналист кадрлар тайёрлашга қодир етук профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ишга мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги чуқур билим ва катта тажрибага эга бўлган таниқли амалиётчилар ҳамда соҳа мутахассислари кенг жалб этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999/2000 ўқув йилигача журналистика факультетларининг моддий-техника базасини инвентаризациядан ўтказиб, уларни ўқув дастурлари ҳамда мазкур миқдорда компьютер техникаси, ўқув теле- ва радиостудиялари, чет тилларини мукаммал ўрганиш учун техник ускуналар билан таъминлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси билан келишган ҳолда 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат университетининг журналистика факультети қошида ўқув-услубий қўлланмалар, дарсликлар, соҳани яхшилаш бўйича таҳлилий тавсиялар тайёрлаш, журналистика истиқболларини прогнозлаш масалалари билан шуғулланувчи хўжалик ҳисобидаги илмий-услубий марказни ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тест маркази билан биргаликда 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
журналистика факультетларига қобилиятли талабалар қабул қилиш мақсадида абитуриентларни тест синовлари билан бир қаторда ижодий имтиҳонлардан ўтказишни ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили ягона мезонлар асосида журналистика факультетларининг рейтингини аниқлаш ва таҳлил этиш, улардаги таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва амалий иш олиб боришни йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат матбуот қўмитаси, «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, «Жаҳон» ахборот агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
журналистика факультетларида юқори босқич талабалари учун ихтисосликлар бўйича машҳур ва таниқли журналистларнинг ўқув студияларини ҳамда ўз таҳририятлари қошида журналистика факультетларининг ҳаракатдаги филиаллари ёки ўқув марказларини ташкил этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қобилиятли, ўз маҳоратларини намоён эта бошлаган талабаларнинг амалий тажрибаларини ошириб бориш мақсадида уларни иш ўрганувчи сифатида таҳририятларга ижодий ходимликка қабул қилиш чораларини кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб мустақил Ватанга ва миллий истиқлол ғояларига садоқатли, юқори журналистик иқтидорини намоён этган, фаол жамоатчи, хорижий тилларни яхши биладиган талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қўшимча Давлат стипендияси таъсис этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат стипендиясининг совриндорларини аниқлаш ва стипендияни молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сонли қарорида кўрсатилган тартиб бўйича амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, «Умид», «Устоз», Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармалари ва бошқа манфаатдор идоралар журналистика факультетларининг илғор педагоглари ва иқтидорли талабларининг хорижий давлатларнинг етакчи ўқув ва илмий марказлари, оммавий ахборот воситалари таҳририятларида ҳамда халқаро ташкилотларнинг матбуот хизматларида мақсадли ўқув амалиёти ва стажировкалар ўташи учун шарт-шароит яратсин ва амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги журналистика факультетларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хусусан, уларни замонавий компьютер ҳамда лингофон хоналари, ўқув теле- ва радиостудиялари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртмасига мувофиқ маблағ ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 26 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88-сон