13.01.2022 йилдаги ПҚ-83-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 13.01.2022 йилдаги ПҚ-83-сон
Date of entry into force
14.01.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари турларини кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, мавжуд ҳавзалар имкониятларидан самарали фойдаланиш, интенсив технологиялар асосида балиқ етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда балиқчилик хўжаликларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида ташкил этилган балиқчилик кластерининг аҳоли хонадонлари билан кооперация асосида ишлаш тажрибасини (кейинги ўринларда — кооперация) ҳар бир вилоятда жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, кооперация асосида хонадонларда балиқ етиштириш қуйидаги тартибда амалга оширилиши белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқчилик хўжаликлари хонадон эгаларини балиқ етиштириш бўйича ўқитишни ташкил этади, уларга балиқ етиштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, балиқ чавоқлари, омухта ем, минерал ўғитларни етказиб беради ҳамда улар томонидан етиштирилган балиқни келишилган нархларда сотиб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хонадон эгалари ўз хонадонларида балиқчилик хўжаликлари томонидан етказиб берилган маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда интенсив усулда етиштирилган балиқларни келишилган нархларда уларга сотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимларининг ёрдамчилари хонадон эгалари билан ҳамкорликда кооперация асосида хонадонларда балиқ етиштириш бўйича ташаббускор балиқчилик хўжаликларининг рўйхатини шакллантирсин ҳамда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан биргаликда лойиҳаларни амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 февралдан бошлаб жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйишга рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январга қадар балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка, УЗВ) ҳамда қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80 фоизидан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган субъектлар учун фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқ етиштирувчи хонадон эгаларига ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда балиқ етиштириш прогноз параметрлари 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йилда сунъий (экстенсив) сув ҳавзаларини интенсивлаштириш ва балиқ овлаш ҳажмлари бўйича прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Молия вазирлиги ва тижорат банкларининг Франция тараққиёт агентлигининг «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси доирасида жалб қилинаётган кредит линияси ҳисобидан 20 миллион евро миқдоридаги маблағларни интенсив усулда балиқ етиштириш лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбекчорванасл» агентлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ва Марказий банкнинг 2022 йил 15 январдан бошлаб «Ҳар бир оила — тадбиркор» давлат дастури доирасида тижорат банклари томонидан аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш учун ажратиладиган кредитни базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк тижорат банклари орқали интенсив усулда аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш лойиҳаларини молиялаштириш учун «Ҳар бир оила — тадбиркор» давлат дастури доирасида 2022 йилда 200 миллиард сўм маблағ ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига аъзо корхоналар томонидан хорижий мамлакатлардан балиқчилик соҳаси эксперт ва мутахассисларини жалб қилиш харажатлари ҳамда уларнинг бир йиллик иш ҳақи миқдорининг 50 фоизигача, бироқ ойига 1 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисми Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасидан қоплаб берилади. Бунда, мазкур харажатлар учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 5 миллиард сўм йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича балиқчилик хўжаликларининг масъул ходимлари иштирокида «Ишга марҳамат» мономарказларида ўқув курсларини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг тоғ олди ҳудудидан Ўрмон хўжалиги қўмитаси балансида бўлган 5 гектар ер майдонида «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси томонидан совуқ сув балиқларини етиштириш тармоғини ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий тажриба станцияси лойиҳаси амалга оширилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ушбу лойиҳани «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан биргаликда балиқ маҳсулотларини етиштириш, табиий сув ҳавза ресурсларини аниқлаш ва мониторингини юритиш бўйича мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган лойиҳаларга танловлар асосида маблағлар ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатига «балиқчилик» ихтисослигини киритишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб балиқчилик соҳаси учун юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш ва тармоқ институтлари илмий салоҳиятини ошириш учун Тошкент давлат аграр университети ва Балиқчилик илмий-тадқиқот институти докторантура босқичларига «Балиқчилик» ихтисослиги бўйича ҳар йили 2 тадан ўрин ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда хизмат кўрсатувчи банклар билан келишган ҳолда балиқчилик лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин ҳамда манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш бўйича бир марталик субсидия ажратиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ой муддатда 2025 йил 1 январга қадар кооперация асосида балиқ етиштиришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 90 фоизидан ортиқ қисми балиқ етиштириш ҳисобидан шаклланадиган хўжаликларни солиқларнинг барча турларидан (бундан қўшилган қиймат солиғи ва ижтимоий солиқ мустасно) озод этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бир ой муддатда «Айдар-Арнасой» кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш бўйича, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Айдар-Арнасой» кўллар тизимининг Арнасой сув омбори ҳудудида балиқ овлашга бир йил муддатга мораторий эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, «Айдар-Арнасой» кўллар тизимида шўр сувда балиқ захираларини кўпайтириш бўйича лаборатория марказини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Айдар-Арнасой» кўллар тизими дирекцияси» ДУКни қайта ташкил этган ҳолда унинг устав капиталидаги давлат улушини, камида 30 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, 1 000 та иш ўрнини яратиш ва 2025 йилга бориб йилига 20 минг тонна балиқ овлаш учун балиқ захираларини яратиш шарти билан ишончли бошқарувга бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б. Норқобилов, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раиси О. Мусаев — балиқ ҳосилдорлигини ошириш ва аҳоли хонадонларида балиқ етиштиришни кенгайтириш бўйича ишларни «корхонабай» ва «хонадонбай» ташкил этиб, 2022 йилда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада балиқ етиштириш ҳажмини 700 минг тоннага етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча камида 10 мингта аҳоли хонадонида интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш ҳамда янги 15 та балиқчилик кластерини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳосилдорлиги 25 центнердан паст бўлган 31 минг гектар сунъий сув ҳавзаларида 78 мингта аэратор мосламасини ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарор билан тасдиқланган прогноз параметрларининг ўз муддатида бажарилишига шахсан масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 13 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-83-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 январдаги ПҚ-83-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда балиқ етиштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

(тонна)

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами балиқ етиштириш ҳажми

Шундан:

Сунъий сув ҳавзаларда

Табиий ҳавза ва сув омборларда

Қафас (садок) мосламасида

Интенсив сув ҳавзаларда

Ёпиқ сув айланма тизими (УЗВ)да

ярим интенсив

интенсив кичик сув ҳавзалар

аҳоли хонадонларида

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

50 000

955

9 000

11 850

25 975

1 320

900

2.

Андижон вилояти

55 000

677

31 000

21 265

1 408

650

3.

Бухоро вилояти

45 000

251

4 800

120

13 910

23 925

1 144

850

4.

Жиззах вилояти

55 000

5 786

5 250

1 375

38 574

1 570

1 694

750

5.

Қашқадарё вилояти

45 000

1 212

1 550

2 300

27 300

10 330

1 408

900

6.

Навоий вилояти

50 000

733

11 700

3 640

19 600

10 533

1 694

2 100

7.

Наманган вилояти

60 000

4 184

520

1 500

49 897

1 405

1 694

800

8.

Самарқанд вилояти

48 000

1 201

1 150

915

16 300

24 468

2 266

1 700

9.

Сурхондарё вилояти

35 000

196

660

950

11 540

19 350

704

1 600

10.

Сирдарё вилояти

66 000

14 646

70

47 610

1 180

1 694

800

11.

Тошкент вилояти

65 000

9 565

450

1 620

42 380

5 625

2 860

2 500

12.

Фарғона вилояти

60 000

6 170

250

2 740

43 990

3 090

2 420

1 340

13.

Хоразм вилояти

66 000

8 669

950

130

50 990

3 167

1 694

400

Жами

700 000

54 245

36 351

15 290

404 941

151 883

22 000

15 290

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 январдаги ПҚ-83-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йилда сунъий (экстенсив) сув ҳавзаларини интенсивлаштириш ва балиқ овлаш ҳажмлари бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Аэрация майдони

(га)

Ўрнатиладиган аэраторлар

(сони)

Балиқ овлаш

(тонна)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

850

2 125

10 300

2.

Андижон вилояти

2 200

5 500

26 500

3.

Бухоро вилояти

955

2 390

11 560

4.

Жиззах вилояти

3 150

7 950

35 850

5.

Қашқадарё вилояти

2 000

5 000

24 000

6.

Навоий вилояти

1 500

3 750

18 000

7.

Наманган вилояти

4 200

10 800

47 180

8.

Самарқанд вилояти

1 100

2 750

13 300

9.

Сурхондарё вилояти

820

2 050

9 840

10.

Сирдарё вилояти

3 700

9 350

45 760

11.

Тошкент вилояти

3 315

8 290

39 830

12.

Фарғона вилояти

3 395

8 500

41 940

13.

Хоразм вилояти

3 815

9 545

47 940

Жами

31 000

78 000

372 000

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2022 й., 07/22/83/0022-сон)