31.12.2021 йилдаги 803-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.12.2021 йилдаги 803-сон
Date of entry into force
31.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4629-сон қарорига мувофиқ ҳамда «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, ишчи ходимлари ҳамда юқори малакали мутахассисларининг меҳнат самарадорлиги, касбий ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қарорнинг номланишидаги «Навоий КМК» давлат корхонаси» сўзлари «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) биринчи хатбошидаги «2017 йил 1 майдан бошлаб «Навоий КМК» давлат корхонаси» сўзлари «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иккинчи хатбошидаги «Ҳазорасп» сўзи «Тупроққалъа» сўзи билан алмаштирилсин;
в) учинчи хатбоши «Зомин туманларида,» сўзларидан кейин «Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида» сўзлари билан тўлдирилсин;
а) биринчи хатбошидаги «2017 йил 1 майдан бошлаб» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) иккинчи хатбошидаги «Навоий КМК» давлат корхонаси» сўзлари «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
4. 3-банддаги «Навоий КМК» давлат корхонаси» сўзлари «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.