24.12.2021 йилдаги ПҚ-61-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.12.2021 йилдаги ПҚ-61-сон
Date of entry into force
25.12.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, давлат олий таълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалаларини мустақил ҳал этиш, илмий-тадқиқот фаолиятига маблағларни жалб этиш имкониятини кенгайтириш ҳамда олий таълим муассасалари ўртасида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасалари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасаларига қуйидаги масалалар бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим хизматлари бозоридаги талабни инобатга олган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни қўллай оладиган ва илмий изланиш олиб борадиган маҳаллий ҳамда хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-илмий жараёнларга жалб этилган хорижий юқори малакали мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб белгилашга оид қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчилар штат бирликларини киритиш меъёрларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларни муаллифлик ҳуқуқи бўлган ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри харид қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаси раҳбари ва ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчилари фаолиятига баҳо бериш, улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини (KPI) тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаси раҳбари ва ходимлари, профессор-ўқитувчилари, шунингдек, хорижий мутахассислар учун меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш мезонларига (KPI) асосланган рағбатлантириш тартибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даромадлар ва харажатлар параметрларини тасдиқлаш, уларнинг ижросини муҳокама қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларининг инновацион ва бошқа жамғармалар маблағларини сарфлаш тартиби ва йўналишларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилаш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасалари қуйидагиларни назарда тутувчи молиялаштириш тартибига ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча таълим йўналишлари ва босқичлари бўйича бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдори ҳисоблаб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида бир талабага тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар учун бюджет маблағлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора ҳамда олий таълим муассасаси ўртасида имзоланадиган битим асосида ажратилади (бундан мақсадли маблағлар, шу жумладан стипендия тўловлари, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимояси учун қонунчиликда белгиланган маблағлар, олий таълимдан кейинги таълим харажатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари асосида ажратиладиган бошқа маблағлар мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар учун ажратилган бюджет маблағлари (бундан мақсадли маблағлар мустасно) олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади ва ҳисобот даври охирида маблағларнинг қолдиғи олий таълим муассасаси ихтиёрида қолдирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмаси сифатида ажратилган маблағлар ҳамда тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси тегишлилиги бўйича юқори турувчи вазирлик ва идорада рўйхатдан ўтказилади ҳамда улардан фойдаланиш Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси учун белгиланган тартибга ўхшаш тартибда амалга оширилади. Бунда, молия йили давомида даромадлар ва харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилмайди;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб, бироқ олий таълим муассасасини ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш, истиқболда ривожлантириш ҳамда таълим хизматлари бозоридаги ўзаро рақобат асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасаларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий воситаларни ижарага беришдан тушган маблағнинг 1 фоизи — Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги давлат мулки ижара марказларига, қолган қисми — электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов чегирилгандан кейин мазкур олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни (бундан ер, бино, иншоотлар, жумладан оператив бошқарувга берилган бино ва иншоотлар ҳамда ўқув-илмий лаборатория жиҳозлари мустасно) сотишдан тушган маблағлар тўлиғича ўз ихтиёрида қолдирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий назорат тадбирларини холисона ва мустақил ўтказадиган ички аудит ва молиявий назорат хизмати ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағларнинг сарфланиши юзасидан юқори турувчи вазирликка (идорага) ҳар чоракда белгиланган тартибда ҳисобот берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, харид қилинган товарлар ва хизматлар, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда тасарруфидаги маблағлар, моддий бойликлар ва мулкдан фойдаланиш тўғрисидаги бошқа маълумотлар ўз расмий веб-сайтларига мунтазам жойлаштириб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, жумладан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва стипендия тўловларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ амалга ошириш учун жавобгарлик тегишли олий таълим муассасаси раҳбари зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4391-сон қарорига асосан ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасаларига берилган ваколат ва ҳуқуқлар ушбу қарорга мувофиқ молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасаларига татбиқ этилсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасалари юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет маблағларини олувчи давлат ташкилоти ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати олий таълим муассасаси томонидан таълим хизматлари бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб, бироқ тегишли йўналиш бўйича давлат олий таълим муассасаларида белгиланган базавий тўлов-контракт қийматидан уч баравардан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура мутахассисликлари кесимида қабул шартларида тўлов-контракт қиймати табақалаштирилган миқдорларда белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасаларида қуйидагилар кузатув кенгашларининг асосий ваколатлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасасининг узоқ ва ўрта муддатли стратегик ривожлантириш дастурини тасдиқлаш, халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг юқори ўринларидан жой олиш бўйича мақсадли чора-тадбирларни белгилаш ҳамда унинг амалга оширилишини назорат қилиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасасининг ўрта муддат учун шакллантириладиган бизнес-режасини тасдиқлаш, унинг ижросини муҳокама қилиш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим йўналишлари, мутахассисликлар ҳамда ихтисосликлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул параметрларини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаси олдига қўйилган вазифалар ижроси, мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати бўйича ректор ва проректорлар фаолиятини ўрганиш ҳамда ахборотини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасасининг ички аудит ва молиявий назорат хизматига молиявий назорат ўтказиш учун қўшимча топшириқ бериш ҳамда назорат тадбирларининг натижаси юзасидан ҳисобот олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасасини ривожлантириш ва унинг молиявий фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилоти кўринишида мақсадли капитал жамғармасини шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаси ҳузуридаги таълим ва илмий муассасаларнинг раҳбари ва ходимлари, профессор-ўқитувчилари, шунингдек, хорижий мутахассислар учун меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва самарадорлик мезонларига асосланган рағбатлантириш тартибини мустақил белгилаш;
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича харажатларнинг тақсимланиш улушини мустақил белгилаш.
(6-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда уч ой муддатда давлат олий таълим муассасалари талабалари учун электрон шартномалар тузиш, тўлов-контракт асосида ўқитиш харажатларини онлайн тўлаш ва маблағлар ҳисобини юритиш бўйича ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда — Ахборот тизими) ишлаб чиқсин ҳамда Молия вазирлиги ва Марказий банкнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Ахборот тизимига уланиш идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча давлат олий таълим муассасалари учун мажбурий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот тизимини амалиётга жорий этиш, қўллаб-қувватлаш ва олий таълим муассасаларига шартнома асосида хизмат кўрсатиш вазифаси Олий таълим, фан ва инновациялар ҳузуридаги Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш марказига юклатилсин.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бўйсунувида олий таълим муассасаси мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия ташкилотларини жалб қилган ҳолда 2022 йил якунига қадар давлат олий таълим муассасаларида бозор механизмларига асосланган бизнес жараёнларини жорий этиш, уларни хусусийлаштириш, улар фаолиятига корпоратив бошқарувни жорий этиш ҳамда тўлиқ молиявий мустақиллик бериш орқали таълим сифатини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаси ҳамда битирувчилар ўртасида узвий алоқа ўрнатиш, уларнинг келгуси профессионал фаолияти, эришган ютуқлари ва тажрибаларини ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириб бориш, улар билан талабалар ўртасида алоқа ўрнатиш, маҳорат дарслари ташкил этиш юзасидан зарур чоралар кўрсин. Бунда, битирувчиларнинг келгусида эришган ютуқлари олий таълим муассасаси раҳбари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан бири ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасалари раҳбарларининг фуқароларга таълим хизматлари кўрсатиш қамрови ва сифатини ошириш, таълим жараёнини илғор олий таълим стандартларига мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш бўйича белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка мунтазам равишда ҳисобот бериб боришини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тиббиёт олий таълим муассасаларига уларнинг клиникаларида моддий-техник базани мустаҳкамлаш, шунингдек, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан зарур маблағлар сарфлашга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат олий таълим муассасалари Солиқ кодексига мувофиқ солиқ тўлашдан озод этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасаларига қонунчиликда олий таълим муассасалари учун назарда тутилган солиқ имтиёзлари татбиқ этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасаларига ижтимоий солиқнинг 12 фоиз миқдордаги ставкаси қўлланилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 сентябрдаги «Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6318-сон Фармони 3-бандида назарда тутилган божхона божидан озод қилиш бўйича имтиёз ўқув ҳамда илмий лаборатория жиҳозлари, махсус асбоб-ускуналар, ўқув, илмий-методик адабиётлар, ўқитишнинг техник воситалари, мультимедиа маҳсулотларини олиб кирувчи барча юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда божхона божидан озод қилинадиган товарлар рўйхатини шакллантирсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички аудит ва молиявий назорат хизматлари учун давлат олий таълим муассасалари харажатларини «УзАСБО» дастурий мажмуаси орқали онлайн мониторинг қилиш имкониятини яратсин. Бунда, харажатларни амалга оширишда йўл қўйилиши мумкин бўлган хато ва камчиликлар бўйича «таҳлика-таҳлил» тизимини йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан ажратмаларнинг Молия вазирлиги ахборот тизими орқали автоматик тарзда ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Миллий телерадиокомпания Миллий ахборот агентлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда ушбу қарор мақсади ва вазифаларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритишга доир махсус медиа-режа ишлаб чиқсин ҳамда унинг ижросини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги уч ой муддатда қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги билан биргаликда бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдори асосида молиялаштириш тартибини назарда тутувчи қарор лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2022 йил 1 июль ва 2023 йил 1 январга қадар ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 24 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-61-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Андижон давлат тиббиёт институти

2.

Андижон давлат университети

3.

Бухоро давлат техника университети

4.

Бухоро давлат тиббиёт институти

5.

Бухоро давлат университети

6.

Геология фанлари университети

7.

Гулистон давлат университети

8.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

9.

Навоий давлат университети

10.

Наманган давлат университети

11.

Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти

12.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети

13.

Самарқанд давлат тиббиёт университети

14.

Самарқанд давлат университети

15.

Самарқанд давлат чет тиллар институти

16.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

17.

Термиз давлат университети

18.

Тошкент архитектура-қурилиш университети

19.

Тошкент ахборот технологиялари университети

20.

Тошкент давлат аграр университети

21.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

22.

Тошкент давлат техника университети

23.

Тошкент давлат тиббиёт университети

24.

Тошкент давлат транспорт университети

25.

Тошкент давлат шарқшунослик университети

26.

Тошкент давлат юридик университети

27.

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети

28.

Тошкент кимё-технология институти

29.

Тошкент фармацевтика институти

30.

Урганч давлат университети

31.

Фарғона давлат университети

32.

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети

33.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

34.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

35.

Ўзбекистон миллий педагогика университети

36.

Ўзбекистон Миллий университети

37.

Қарши давлат университети

38.

Қорақалпоқ давлат университети

39.

Қорақалпоғистон тиббиёт институти

40.

«Cyber university» давлат университети

41.

«ToshTech» техника университети.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: 2023 йил 1 январдан бошлаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига Республика олий таълим кенгаши ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга қўшимча давлат олий таълим муассасаларини киритиш ҳуқуқи берилади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги «Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5787-сон Фармони 6-бандининг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5987-сон Фармони 16-бандининг еттинчи хатбошиси «барча ажратмалардан» сўзларидан кейин «2025 йилга қадар» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3389-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошисидан «ҳамда олий таълим муассасаларининг оширилган тўлов-контракт тушумлари (5 фоизгача миқдорда)» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли Фармонига асосан 4-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги «Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4007-сон қарори 5-бандининг «а» кичик банди учинчи хатбошисидан «олий тиббиёт таълим муассасалари ҳисобварақларида жамланадиган пуллик ўқиш контрактлари бўйича тушумлар, шунингдек,» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги «Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4041-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 4, 6, 7 ва 8-бандлардаги «2019/2020» рақамлари «2020/2021» рақамлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «2019/2020 ва 2020/2021» сўзлари «2020/2021 ва 2021/2022» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4319-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4391-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 7-банди қуйидаги таҳрирдаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур банднинг «а», «б» ва «в» кичик бандлари молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 12-банднинг биринчи хатбошисидаги «2022» рақами «2025» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги «Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4666-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Молия вазирлиги 2022/2023 ўқув йилида соғлиқни сақлаш соҳаси учун 50 нафар менежер мутахассисларни магистрлик йўналиши бўйича давлат гранти асосида тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш чораларини кўрсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5020-сон қарори 15-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2021/2022 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари томонидан уларнинг Кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 150 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 октябрдаги «Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5254-сон қарорининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022/2023 ўқув йилида соғлиқни сақлаш соҳаси учун 50 нафар менежер мутахассисларни магистрлик йўналишида (Master of Нealthcare Administration) давлат гранти асосида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер ва бошқа нодавлат олий таълим ташкилотларида тайёрлаш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда шартномалар тузилишини ва бу билан боғлиқ харажатларнинг мазкур мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 январдаги «Тошкент шаҳрида «Санкт-Петербург давлат университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4942-сон қарори 3-бандининг олтинчи хатбошисидаги ва 9-бандининг «б» кичик бандидаги «2021/2022» рақамлари «2022/2023» рақамлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги «Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 124-сон қарорининг 5-бандидан «, шу жумладан Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг оширилган тўлов-контракт суммасини тўлашдан тушадиган маблағлар» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт) шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг мазкур маблағлар бўйича молия йили охирига қолдиқ (тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағлар ҳам инобатга олинган ҳолда) қисмининг 4 фоизи миқдоридаги ажратмалар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 5-банддаги «1 апрелидан» сўзлари «10 январидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон; 02.04.2022 й., 07/22/188/0259-сон, 22.06.2022 й., 07/22/290/0563-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)