Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.1998 14.01.1993 йилдаги 31-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.01.1993 йилдаги 31-сон
Date of entry into force
14.01.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.1998
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» НЕФТь ВА ГАЗ САНОАТИ МИЛЛИЙ КОРПОРАЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги 523-сонли «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон давлат нефть ва газ саноати концернини «Ўзбекнефтгаз» нефть ва газ саноати миллий корпорациясига айлантириш тўғрисида»ги Фармонни бажариш ва республика нефть ва газ саноатида бозор муносабатларини ривожлантириш шароитларини аниқ шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Республика нефть ва газ саноати бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекгазсаноат» ва «Ўзбекнефть» ишлаб чиқариш бирлашмаларини тугатиш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекгазсаноат» ва «Ўзбекнефть» ишлаб чиқариш бирлашмаларининг корхона ва ташкилотлари негизида «Ўзнефтгазқазибчиқариш» давлат-акционерлик бирлашмасини тузиш, унинг марказий аппаратини Тошкент шаҳрида жойлаштириш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илгари «Ўзбекнефтгаз» концерни таркибига кирган «Ўзбек-НИИПИнефтгаз» ва «ЎзНИИгаз» институтлари «Ўзгазтехника» махсус конструкторлик-технологик бюроси ва норматив-тадқиқот станцияси негизида «Нефтгазфан» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасини тузиш, уни Тошкент шаҳрида жойлаштириш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнефтгазқурилиш» ишлаб чиқариш бирлашмасини «Ўзнефтгазқурилиш» давлат-акционерлик бирлашмасига айлантириш, уни Тошкент шаҳрида жойлаштириш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнефтгаз» давлат концернининг савдо-ишлаб чиқариш бирлашмасини «Нефтгазтаъминот» савдо-ишлаб чиқариш акционерлик бирлашмасига айлантириш, унинг марказий аппаратини Тошкент шаҳрида жойлаштириш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фарғонанефтторгсинтез» ишлаб чиқариш бирлашмасини «Ўзнефтниқайтаишлаш» ишлаб чиқариш бирлашмаси деб қайта номлаш ҳақида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумот учун қабул қилинсинки, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 8 сентябрдаги 418-сон ва 1992 йил 23 декабрдаги 585-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат-акционерлик бирлашмаси («Ўздавнефтмаҳсулот») ва Ўзбекистон табиий газни ташиш давлат бирлашмаси («Ўзтрансгаз») Ўзбекнефтгаз корпорацияси таркибига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавнефтмаҳсулот» акционерлик бирлашмасининг давлат нефть инспекцияси бош бошқармаси ва «Ўзбекгазсаноат» бирлашмасининг Ўрта Осиёга газ-техника маркази Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш «Ўзнефтгазинспекция» давлат инспекцияси билан бирлаштирилсин ва у бевосита корпорацияга бўйсундирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнефтгаз» концерни таркибига кирувчи бирлашмаларнинг («Ўздавнефтмаҳсулот» бундан мустасно) ташқи иқтисодий алоқалар, шунингдек асбоб-ускуналар билан бутлаш ва моддий-техника ресурслари билан таъминлаш масалалари билан шуғулланувчи таркибий бўлинмалари тегишли равишда «Ўзташқинефтгаз» ва «Ўзнефтгазкомплект» бирлашмалари билан бирлаштирилсин ва улар бевосита корпорацияга бўйсундирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1-иловада* кўрсатилган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар, давлат томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги «Ўздавжамғарма» ҳамда республика нефть ва газ саноатини ривожлантиришдан манфаатдор бўлган бошқа юридик шахслар, шу жумладан, хорижий юридик шахслар ҳам «Ўзбекнефтгаз» нефть ва газ саноати миллий корпорациясининг аъзоси ҳисобланишига розилик билдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон нефть ва газ саноати давлат концерни билан тузилган шартномалар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда корпорациянинг аъзолари йиғилиши томонидан тасдиқланган ўз Устави асосида амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига берилган ваколатлардан келиб чиққан ҳолда тармоқни ривожлантириш учун марказлаштирилган тартибда ажратиладиган капитал маблағлар лимитларининг, моддий-техника ресурслари ва давлат эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотлар квоталарининг фонд сақловчиси вазифасини бажаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади, зарур бўлганда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларида ва хорижда филиаллар ва ваколатхоналар очади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
газ билан ишлайдиган объектларни қуриш ва ишлатиш, газопроводларни муҳофаза қилиш зоналарида унинг ҳажми ва ишлар бўйича хулосалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ хўжалигида нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона фойдаланишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, назорат қилишни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси таркибига кирувчи бирлашмаларнинг нефть, газ, конденсат қазиб чиқариш ва нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларини сақлаш ва ривожлантириш, умумтармоқ ва бошқа харажатларни маҳсулотлар таннархи ва корпорациянинг бирлашма ва корхоналари ихтиёрида қоладиган фойдадан ажратмалар ҳисобига маблағ билан таъминлаш мақсадида корпорацияни барақарорлаштириш ва ривожлантириш ягона жамғармасини тузиш ҳақидаги таклифларига розилик билдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнефтгаз» корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда корпорациянинг барқарорлаштириш ва ривожлантириш ягона жамғармасига маблағ ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-акционерлик бирлашмалари ёпиқ турдаги акционерлик жамияти шаклида юридик шахс ҳуқуқлари билан тузилади ва ўз таркибида амалдаги қонунчиликка мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган давлат корхоналарига (ишлаб чиқариш бирликларига) эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавжамғарма» орқали давлат, «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси, давлат тасарруфидан чиқарилган корхоналар, бирлашмаларнинг таркибий бўлинмалари жамоалари, тармоқларнинг ривожланишидан манфаатдор бўлган республика ва хорижий юридик шахслар давлат акционерлик жамиятининг аъзолари ҳисобланадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Нефтгазтаъминот» савдо-ишлаб чиқариш бирлашмаси юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган очиқ турдаги акционерлик жамияти ҳисобланади. «Ўздавжамғарма» давлат номидан, «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси ва корпорация таркибига кирувчи давлат акционерлик бирлашмалари ва давлат юридик шахслари, савдо-ишлаб чиқариш бирлашмасининг давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналари меҳнат жамоаларининг аъзолари, шунингдек бошқа манфаатдор юридик шахслар унинг қатнашчилари бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акционерлик жамиятининг чиқарилаётган акцияларнинг белгиланган қийматига мос келадиган дастлабки устав сармояси «Ўзбекнефтгаз» давлат концерни таркибига кирувчи бирлашмаларнинг давлат тасарруфидан чиқариладиган корхоналари ва таркибий бўлинмалари давлат мулки асосида ташкил топади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акционерлик бирлашмалари «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг аъзолари ҳисобланадилар ва ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби принциплари асосида, бирлашманинг Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда қатнашчиларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган Уставига мувофиқ амалга оширадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилаётган акционерлик ва давлат бирлашмалари, «Ўзбекнефтгаз» корпорациясининг белгилашига биноан тегишли равишда «Ўзбекгазсаноат», «Ўзбекнефть», «Ўзбекнефтгаз» қурилиши ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳамда «Ўзбекнефтгаз» концернининг савдо ишлаб чиқариш бирлашмаси билан тузилган мажбуриятлар ва шартномалар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Таркибий бирликлар ҳуқуқлари билан бирлашмалар таркибига кирган бўлинмаларнинг давлат мулки тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқлари билан давлат-акционерлик бирлашмаларига биркитиб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси, «Ўзнефтгазқазибчиқариш», «Ўзнефтгазқурилиш» давлат-акционерлик бирлашмалари, «Нефтгазтаъминот» савдо-ишлаб чиқариш акционерлик бирлашмаси, «Нефтгазфан» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси таъсис этилгунга қадар қайта ўзгартирилаётган ва тугатилаётган концернлар, бирлашмалар зиммасида илгари уларга юклатилган функцияларни амалга ошириш сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси бирлашмалари ва корхоналари билан биргаликда уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналар ва ташкилотларининг акцияларидаги давлат улуши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» ва «Ўзнефтгаз» қурилиш давлат-акционерлик бирлашмалари бўйича камида 51 фоиздан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 30 июндаги 272-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, 2-иловада* кўрсатилган корхоналар сармоясининг 100 фоизи республика мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси ўзига берилган ҳуқуқга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатга тегишли бўлган акциялар пакетларига мувофиқ акционерлик бирлашмалари бошқарувларига бирлашмалар фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқларини беришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини акционерлик бирлашмаларига уларни ривожлантириш учун шартнома асосида беришни амалда қўлласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қатнашчилар йиғилиши «Ўзбекнефтгаз» корпорациясининг юқори органи ҳисобланади, у бошқарув ишчи аппарати тузилмасини, сонини, уни моддий рағбатлантириш тизими ва шартларини тасдиқлайди. Бошқарув ижро этувчи орган ҳисобланади, у мувофиқлаштириш бошқариш фаолиятини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпорация марказий аппарати тузилмаси 3-иловага* мувофиқ тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпорация бошқарув раисини ва унинг ўринбосарларини корпорация қатнашчиларининг йиғилиши сайлайди ва Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди. Корпорацияда раиснинг 8 нафар ўринбосарлари, шу жумладан, айни бир вақтда тегишли равишда «Ўзнефтгазқазиболиш» ва «Ўзнефтгазфан» бирлашмаларининг бош директорлари ҳисобланадиган 2-нафар биринчи ўринбосарлари; корпорация раисининг 3-нафар ўринбосари — «Ўздавнефтмаҳсулот», «Ўзнефтгазқурилиш», «Ўзтрансгаз» бирлашмаларининг бош директорлари; раиснинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари ва раиснинг моддий-техника таъминоти масалалари бўйича ўринбосари, раиснинг нефть ва газ қидириш Ер геологик-қидирув ишлари бўйича ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 январдаги 2-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпорация бошқаруви раиси ўз мақомига, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра — вазирга, раиснинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 сентябрдаги 398-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпорация ва унинг бирлашмалар ходимларининг маиший, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича олдинги иш жойларидаги ҳуқуқлари сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корпорация таркибига кирувчи бирлашмаларнинг тузилмаси ва Уставини кўриб чиқиш учун 20 кун муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддат ичида корпорация Уставини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзшартномасавдо» ва «Ўздавпахтасаноатсотиш» давлат уюшмалари 1993 йил ва ундан кейинги йиллар учун моддий-техника ресурсларига квоталарни кўриб чиқишда «Ўзбекнефтгаз» корпорациясига маҳсулотларнинг республика Ҳукумати томонидан бошқариладиган рўйхати бўйича материаллар, асбоб-ускуналар ва буюмлар ажратишни назарда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси учун зарур алоқа воситаларини ўрнатишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларни ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолияти бўйича ўз ҳуқуқлари доирасида кирувчи масалаларни ўз вақтида ҳал этишда ёрдам кўрсатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат нефть ва газ саноати («Ўзбекнефтгаз») концерни фаолияти масалалари» номли 1992 йил 13 майдаги 233-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси аппарати қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент ш., Охунбобоев кўчаси, 21-уй.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил январь ойида вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи саноати, энергетика , кимё ва металлургия мажмуи мажлисида кўриб чиқилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 14 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-сон