Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 19.05.2005 йилдаги 128-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.05.2005 йилдаги 128-сон
Date of entry into force
19.05.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

2010 ЙИЛГАЧА ПОЧТА АЛОҚАСИ ШОХОБЧАЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ, АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ НЕГИЗИДА ХИЗМАТЛАРНИНГ ЯНГИ ТУРЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2010 йилгача почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидаги мақсадли вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш Дастурнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, почта алоқаси фаолият кўрсатишининг бозор механизмларини кенг жорий этиш, тармоқда замонавий ва самарали инфратузилмани шакллантириш, рақобатни ривожлантириш;

умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш;

хизматларнинг янги турлари комплексини жорий этиш, уларнинг турларини кенгайтириш, сифатли почта алоқаси хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;

почта алоқаси тармоқларида янги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш;

умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси шохобчалари инфратузилмасини замонавийлаштириш ва ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш.

3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда тасдиқланган Дастурни амалга ошириш учун хорижий банклар, халқаро молия ташкилотларининг кредитлари ва инвестицияларини жалб этиш чора-тадбирларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 19 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 19 майдаги 128-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йилгача почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Ўзбекистон Республикаси почта алоқасининг ҳозирги аҳволи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатнинг почта алоқаси шохобчалари таркибий жиҳатдан «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти шохобчаларидан иборатдир, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
189 та туман ва шаҳар узелларидан, 2991 та алоқа бўлимларидан (улардан 2305 таси қишлоқ жойларда) иборат бўлган 14 та минтақавий филиаллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 та ихтисослаштирилган филиал — «Халқаро почтамт», «Халқаро тезкор почта», «Ўзбекистон маркаси»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта жўнатмаларининг мунтазам равишда ташилишини таъминловчи 1 та темир йўл, 34 та авиа, 529 та автомобиль йўналишлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Почта алоқаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарорига мувофиқ «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида универсал хизматларни эксклюзив амалга оширувчи миллий оператор ҳисобланади, шунингдек халқаро почта айирбошлашни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Почта хизматлари бозорида анъанавий хизматлар, шу жумладан ёзма хат-хабарларни, жўнатмаларни, почта пул жўнатмаларини юбориш ва бошқа хизматлар кўрсатилади. «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти табиий монополист ҳисобланадиган почта алоқасининг маҳаллий хизматлари сегментидан фарқли равишда, халқаро хизматлар сегментида рақобат мавжуд, унда 10 тадан ортиқ маҳаллий, хорижий фирмалар фаолият кўрсатмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ табиий монополиялар субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари кўрсатиш соҳасида белгиланган. Почта хизматларининг ривожланаётган бозори шароитларида умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат томонидан тартибга солишни фаолиятнинг тегишли турлари бўйича умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси операторлари фаолиятини лицензиялаш воситасида жорий этиш зарурияти пайдо бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асосий воситалар ва мол-мулкнинг (почта тарозилари, мебеллари ва шу кабилар) эскириши 57 фоизни, почта автотранспорти парки бўйича — 73 фоизни ташкил қилади, бу минтақаларда почта жўнатмаларини айирбошлаш ва манзиллар бўйича ажратиш жараёнининг тезлигига салбий таъсир кўрсатади ҳамда уларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш имконини бермайди (вилоят марказлари ўртасида 3 кун, бошқа аҳоли пунктларигача — 10 кунгача).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот-коммуникация технологияларининг етарли жорий этилмаганлиги сабабли почта алоқаси корхоналари томонидан хизматларнинг янги турлари кўрсатилмаяпти, уларнинг турлари кенгаймаяпти, почта жўнатмаларини ишлаш ва етказиб беришни автоматлаштириш даражаси пастлигича қолмоқда, бу кўрсатилаётган хизматлар сифатига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Дастурнинг асосий мақсади ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида хизматларнинг янги турларини ривожлантириш, Ўзбекистоннинг барча ҳудудида почта алоқаси универсал хизматларининг кафолатли ва сифатли кўрсатилишини таъминлаш ушбу Дастурнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўйилган мақсаддан келиб чиққан ҳолда қуйидаги мақсадли вазифаларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, почта алоқаси фаолият кўрсатишининг бозор механизмларини кенг жорий этиш, тармоқда замонавий ва самарали инфратузилмани шакллантириш, рақобатни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизматларнинг янги турлари комплексини жорий этиш, уларнинг турларини кенгайтириш, сифатли почта алоқаси хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси тармоқларида янги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси шохобчалари инфратузилмасини замонавийлаштириш ва ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ахборот-коммуникация технологиялари негизида почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш ва хизматларнинг янги турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1. Почта шохобчаларини замонавийлаштириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турли хил почта жўнатмаларини етказиб беришда аниқ тарификацияни таъминлаш учун почта алоқаси узелларини ва бўлимларини зарур миқдордаги электрон ўлчов воситалари билан жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлараро, вилоятлар ва туманлар ички автомобиль почта йўналишларини мақбуллаштириш учун минтақалараро айирбошлаш пунктларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта жўнатмаларини ва пул маблағларини ташувчи почта автомобиль техникаси паркини янгилаш, шунингдек уларни кўчма алоқа воситалари билан қўшимча жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси корхоналарида видеокузатиш ва фойдаланишни электрон назорат қилиш тизимларининг техник имкониятларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта жўнатмаларини ва даврий матбуотни ишлаш, манзиллар бўйича ажратиш айирбошлаш пунктларини портатив рентген-телевизион қурилмалар билан жиҳозлаш, шунингдек қўлда ишлатиладиган металл детекторлар билан қўшимча жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2. Почта алоқасининг янги хизмат турлари комплексини жорий этиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта хизматлари — электрон почта, гибрид почта, электрон почта маркаси, «Товарларни почта орқали етказиб бериш», почта жўнатмаларини етказиб беришни Интернет ёки телефон орқали назорат қилиш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интерактив хизматлар — компьютер технологияларига асосланган сўзлашув пунктларидаги телефон, факсимил алоқа хизматлари, электрон маълумотнома тизими, Интернетдан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий хизматлар — пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда молиявий тўловлар бўйича операциялар, электрон пул жўнатмалари, ҳисоб-китоб-касса операциялари бўйича хизматлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта жўнатмаларини ишлаш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш жараёнларида янги ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.3. Почта алоқаси шохобчаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта жўнатмаларини етказиб бериш, ишлаш, манзиллар бўйича ажратиш ва мониторингини юритиш тизимини тегишли равишда замонавийлаштирган ҳолда почта инфратузилмасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларни узатишнинг мавжуд корпоратив тармоғини замонавийлаштириш йўли билан почта алоқасининг автоматлаштирилган тизимини яратиш, унга почта алоқасининг барча филиалларини, туман, шаҳар узеллари ва бўлимларини улаш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида янги хизматлар турларини кўпайтириш учун иш ўринларини компьютер технологиялари билан тегишли равишда жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғи орқали газеталарга, даврий, бошқа матбаа нашрларига ва турли товарларга буюртмаларни қабул қилиш, шунингдек уларни буюртмачиларга тегишли почта алоқаси бўлимлари орқали етказиб бериш йўли билан электрон савдо тизимини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатишнинг замонавий технологиялари (АТМ, Frame Relay, Fast Ethernet, Gigabit Ethernet)ни қўлланган ҳолда халқаро пул жўнатмаларини етказиб бериш бўйича почта алоқаси хизматлари кўрсатишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002—2010 йилларда компьютерлаштиришни ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурини амалга оширишда қатнашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.4. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларини халқаро амалиёт ва стандартлар талабларига мувофиқлаштириш юзасидан уларга ўзгартиришлар киритиш, тегишли фаолият турлари бўйича умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари кўрсатиш бўйича почта операторлари фаолиятини лицензиялаш механизмини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қабул қилинган Ҳукумат қароридан келиб чиққан ҳолда почта алоқаси корхоналари томонидан пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш бўйича норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-коммуникация технологияларини қўлланган ҳолда почта хизматларини жорий этиш ва кўрсатиш бўйича фаолиятни тартибга соладиган почта алоқасининг тармоқ ишлаб чиқариш-технологик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Дастурни амалга ошириш босқичлари ва молиялаштириш манбалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1. Амалга ошириш босқичлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурни иловага мувофиқ Тадбирлар режасига биноан 2005—2010 йиллар мобайнида амалга ошириш назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи босқичда (2005—2007 йиллар) қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникациялар тизимини яратиш, унга тегишли миқдорда иш ўринларига эга бўлган почта алоқасининг 14 та минтақавий ва битта ихтисослаштирилган филиалини, 189 та туман ва шаҳар узелларини ҳамда 622 та шаҳар ва қишлоқ алоқа бўлимларини улаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқасининг автоматлаштирилган узеллари ва бўлимларида ахборот-коммуникация технологияларига асосланган янги хизмат турларини ташкил этиш ва жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус почта мебеллари билан жиҳозлаш, хизмат кўрсатиш инфратузилмаларини белгиланган талабларга мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль паркини янгилаш ва почта хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган махсус автомобиль техникасини сотиб олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи босқичда (2008—2010 йиллар) қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқасининг қолган 1865 та шаҳар ва қишлоқ бўлимларини автоматлаштиришни тугаллаш, уларни ташкил этилаётган корпоратив тармоққа қўшимча равишда интеграциялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси бўлимлари негизида 1065 та фойдаланиш ўринларига мўлжалланган, Интернетдан жамоа бўлиб фойдаланиладиган 204 та минтақавий пунктлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси узеллари ва бўлимларини замонавий электрон ўлчов воситалари билан қўшимча жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақавий почтани ишлаш ва етказиб бериш муддатларини жадаллаштириш учун иккита минтақалараро айирбошлаш пунктлари ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2. Дастурни молиялаштириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари, хорижий инвестициялар, тижорат банкларининг кредитлари, шунингдек халқаро молия ташкилотларининг грантлари Дастурни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш негизида почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштиришга молиявий ресурсларни мақсадли жалб этиш фаолиятни фаоллаштириш ва янги хизматлар комплексларини шакллантириш имконини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йилгача почта алоқаси тармоғини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш дастурига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йилгача почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р‎

Тадбирлар номи‎

Бажариш муддатлари‎

Амалга ошириш шакли‎

Молиялаштириш манбалари‎

Масъул бажарувчилар ‎

‎1

2‎

3‎

‎4

5‎

6‎

I. Почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш

‎1.

Почта алоқаси узеллари ва бўлимларини почта жўнатмаларининг ҳар хил турларини жўнатишда аниқ тарификацияни таъминлаш учун зарур миқдордаги электрон ўлчов воситалари билан жиҳозлаш.‎

2005—2010 йиллар‎

‎Ишлар жадвали

‎«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти‎

‎2.

‎Вилоятлараро, вилоят ва туман ички автомобиль почта йўналишларини мақбуллаштириш учун минтақалараро айирбошлаш пунктларини ташкил этиш.

2008—2010 йиллар‎

Идоравий буйруқ‎

Хорижий молия ташкилотлари грантлари ва кредитлари‎

‎Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти

‎3.

Почта жўнатмалари ва пул маблағларини ташийдиган почта автомобиль техникаси паркини янгилаш ва уларни ҳаракатланадиган алоқа воситалари билан қўшимча жиҳозлаш.‎

2005—2007 йиллар‎

‎Идоравий буйруқ

Хорижий молия ташкилотлари грантлари ва кредитлари‎

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти‎

‎4.

Почта алоқаси корхоналарида видеокузатиш ва электрон назорат тизимларининг техник имкониятларини кенгайтириш.‎

2005—2007 йиллар‎

Идоравий буйруқ‎

«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари‎

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти‎

5.‎

‎Почта жўнатмаларини ишлаш, манзиллари бўйича ажратиш ва даврий матбуот айирбошлаш пунктларини портатив рентген-телевизион қурилмалар билан жиҳозлаш, шунингдек уларни қўлда ишлатиладиган металл детекторлар билан қўшимча жиҳозлаш.

2008—2010 йиллар‎

‎Идоравий буйруқ

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари‎

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти‎

II. Почта алоқаси хизматларининг янги турлари комплексини жорий этиш

‎6.

Почта хизматлари – электрон почта, гибрид почта, электрон почта маркаси, Интернет ёки телефон орқали почта жўнатмаларининг ҳаракатини назорат қилиш тизими.
‎Интерактив хизматлар – сўзлашув пунктларида компьютер технологияларига асосланган телефон, факсимил алоқа хизматлари, электрон маълумотнома тизими, Интернетдан фойдаланиш.
‎Молиявий хизматлар – молиявий тўловлар бўйича операциялар, электрон пул жўнатмалари, ҳисоб-китоб-касса операциялари бўйича хизматлар. ‎

2005—2007 йиллар‎

Идоравий буйруқ‎

«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари‎

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти‎

7.‎

Почта жўнатмаларини ишлаш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш жараёнларида янги ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш. ‎

‎2005—2007 йиллар

‎Идоравий буйруқ

«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари‎

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти‎

III. Почта алоқаси шохобчаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш

‎8.

Почта жўнатмаларини етказиб бериш, ишлаш, мазиллари бўйича ажратиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш тизимини тегишли равишда замонавийлаштирган ҳолда почта инфратузилмасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.‎

2005—2010 йиллар‎

Техник-иқтисодий асосларни босқичма-босқич ишлаб чиқиш‎

«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари ‎

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти‎

‎9.

Маълумотлар узатишнинг мавжуд корпоратив тармоғини замонавийлаштириш йўли билан почта алоқасининг автоматлаштирилган тизимини яратиш, унга почта алоқасининг барча филиалларини, туман, шаҳар узеллари ва бўлимларини улаш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини кўрсатиш учун иш ўринларини компьютер технологиялари билан тегишли равишда жиҳозлаш.‎

2005—2010 йиллар‎

Ташкилий-техник тадбирлар‎

Хорижий молия ташкилотлари грантлари ва кредитлари‎

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти‎

10.‎

Маълумотларни узатиш тармоғи орқали газеталарга, даврий, бошқа босма нашрларга ва ҳар хил товарларга буюртмалар қабул қилиш йўли билан электрон савдо тизимини ташкил этиш ҳамда уларни почта алоқасининг тегишли бўлимлари орқали буюртмачиларга етказиб бериш.‎

‎алоҳида жадвал бўйича

Ташкилий-техник тадбирлар‎

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари‎

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти‎

‎11.

Маълумотлар узатишнинг замонавий технологиялари (ATM, Frame Relay, Fast Ethernet, Gigabit Ethernet)ни қўллаган ҳолда халқаро пул жўнатмаларини жўнатиш бўйича почта алоқаси хизматлари кўрсатишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.‎

2005—2010 йиллар‎

Ташкилий-техник тадбирлар‎

Хорижий молия ташкилотлари грантлари ва кредитлари‎

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти‎

IV. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

‎12.

Қонун ҳужжатларини халқаро амалиёт ва стандартларга мувофиқлаштириш юзасидан уларга ўзгартиришлар киритиш, фаолиятнинг тегишли турлари бўйича умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари кўрсатиш юзаси´ан почта операторлари фаолиятини лицензиялаш механизмини жорий этиш.‎

2005—2006 йиллар‎

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси‎

«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари ‎

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги‎

‎13.

‎Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қабул қилинган Ҳукумат қароридан келиб чиққан ҳолда почта алоқаси корхоналари томонидан пенсия ва нафақаларни етказиб бериш бўйича норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш.

2005 йил‎

Пенсия ва нафақаларни тўлаш тўғрисида янги таҳрирдаги низомни тасдиқлаш‎

«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари‎

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси‎

14.‎

‎Ахборот-коммуникация технологияларини қўлланган ҳолда почта хизматларини жорий этиш ва кўрсатиш бўйича фаолиятни тартибга солувчи почта алоқасининг тармоқ ишлаб чиқариш-технологик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

алоҳида жадвал бўйича‎

Тармоқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари‎

«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари‎

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 19-20-сон, 144-модда)