25.11.2021 йилдаги 713-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.11.2021 йилдаги 713-сон
Date of entry into force
26.11.2021
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 31 августдаги ПҚ-5241-сон қарорига мувофиқ бириктирилган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари таълим дастурларини тиббиёт олий таълим муассасалари таълим йўналишлари бўйича таълим дастурлари билан ўзаро узвийлигини таъминласин;
6. Молия вазирлиги мазкур қарорга 2-иловага асосан 2021 йилда талаб этиладиган маблағларни 2021 йил Давлат бюджети параметрларида олис ва чекка ҳудудларда бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва эҳтиёжманд аҳоли учун скрининг ва даволаш тадбирларига хусусий шифохоналарни жалб этишга режалаштирилган субсидиялар учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Андижон вилояти маҳаллий бюджетига ажратилишини таъминласин.
Белгилансинки, Институтнинг янги ўқув биноси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 июндаги ПҚ-5154-сон қарорига мувофиқ ажратилган маблағлар ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Марказий илмий-текшириш лабораторияси биноси Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қурилади.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

I. Андижон давлат тиббиёт институти ўқув жараёнларини, илмий ишлар ва хорижий алоқаларни янада ривожлантириш

1.

Андижон давлат тиббиёт институти (кейинги ўринларда — Институт) ўқув жараёнларини ўқитишнинг кредит-модуль тизимига тўлиқ ўтказиш.

1. 2021/2022 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларнинг 1-босқич талабалари учун кредит-модуль тизимини жорий этиш.

2. 2025 йилга қадар Институт ўқув жараёнини тўлиқ кредит-модуль тизимига ўтказиш.

2021 — 2025 йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

2.

Барча ўқув режалари ва фан дастурлари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари малака талабларини кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари бўйича кадрлар буюртмачилари фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифларини ўрганиб чиқиш.

2. Кадрлар буюртмачилари фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириш.

2022 — 2026 йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

3.

Профессор-ўқитувчилар таркибининг фаолият турлари бўйича вақт меъёрларини белгилаш.

Кредит-модуль тизимида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар таркибининг фаолият турлари бўйича вақт меъёрларини қайта кўриб чиқиш.

2022 йил 1 апрель

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов)

4.

Институт учун замонавий дарсликлар ва бошқа ўқув адабиётларини талабалар эҳтиёжига қараб яратиш ва чоп этиш.

1. Талабаларнинг ўқув адабиётларга бўлган эҳтиёжини ҳар йили янги ўқув йили олдидан ўрганиб чиқиш.

2. Эҳтиёжга қараб профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув адабиётлар яратиш режасини шакллантириш.

3. Янги авлод ўқув адабиётларини талабалар сонидан келиб чиқиб, эҳтиёжга қараб чоп этиш.

2022 — 2026 йиллар

Ҳисоб-китоб асосида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), институт ректори (Мадазимов)

5.

Ўқув ва даволаш жараёнига хорижий мутахассисларни жалб этиш, хорижий мутахассислар иштирокида масофавий семинарлар, маҳорат дарслари, тренинг, вебинарлар олиб бориш.

1. Долзарб йўналишлар бўйича хорижий мутахассислар рўйхатини шакллантириш.

2. Қисқа ва ўрта муддатли меҳнат шартномаларини тузиш.

3. Хорижий мутахассислар иштирокида масофавий семинарлар, маҳорат дарслари, тренинг ва вебинарларни ўтказиш графигини ишлаб чиқиш.

2022 — 2026 йиллар

Ҳисоб-китоб асосида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

6.

Институт профессор-ўқитувчиларининг хорижда малака оширишини ташкил этиш.

1. Хорижда малакасини оширадиган профессор-ўқитувчилар рўйхатини шакллантириш.

2. Режа-график асосида малака оширишни ташкиллаштириш.

2022 — 2026 йиллар

Ҳисоб-китоб асосида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

7.

Тиббиёт ва таълим муассасалари менежменти бўйича Андижон давлат тиббиёт институти (кейинги ўринларда — Институт) раҳбар ходимларининг касбий маҳоратини ошириш.

1. Германиянинг Росток ҳамда Туркиянинг Хожитепа университетларида малака оширувчи раҳбар ходимлар рўйхатини шакллантириш.

2. Раҳбар ходимларнинг тиббиёт ва таълим муассасалари менежменти бўйича ўқитилишини ташкил этиш.

2021-2022 йиллар

Ҳисоб-китоб асосида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

8.

Докторантура ва стажёр-тадқиқотчилик институтига (мақсадли докторантурадан ташқари) тўлов-контракт асосида қабул квоталарини белгилаш.

1. Илмий салоҳияти етарли бўлмаган кафедралар эҳтиёжини ўрганиш.

2. Докторантура ва стажёр-тадқиқотчилик қабул квоталарини шакллантириш.

2021-2022 йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов)

9.

Профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ҳамда талабаларнинг Springer, Elsevier, ProQuest, EBSCO, Web of Science ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базаларидан эркин фойдаланиш имкониятларини яратиш.

1. Профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчиларни халқаро илмий-техник маълумотлар базалари платформасидан рўйхатдан ўтказиш.

2. Халқаро илмий-техник маълумотлар базалари платформасидан фойдаланиш бўйича семинар-тренинглар ўтказиш.

3. Халқаро илмий-техник маълумотлар базаларида индексланувчи журналларда илмий мақолалар чоп этиш самарадорлигини ошириш.

4. Ижобий тақриз олинган илмий мақолаларни чоп этиш харажатларини қоплаш.

2022 — 2026 йиллар

Ҳисоб-китоб асосида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

10.

Институт нуфузини халқаро даражага кўтариш чораларни кўриш.

1. Институтни хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, хорижий олий таълим муассасалари мутахассисларини ҳар йили Институтига жалб этиш ва ўқув-илмий изланишларни ҳамкорликда олиб бориш.

2. Профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ҳамда талабаларнинг халқаро тан олинган илмий журналларида нашрий фаоллигини ошириш.

3. Таълим дастурларини халқаро таълим дастурларига интеграция қилиш, Институт бошқарувига хорижий мутахассислар иштирокида замонавий менежмент тизимини жорий қилиш.

4. Институтдаги таълим дастурларини халқаро тиббий таълим федерацияси (WFME) талабига мувофиқ босқичма-босқич аккредитациядан ўтказиш.

5. Маҳаллий ва халқаро иш берувчилар ўртасида институт битирувчиларининг рақобатбардошлигини ошириш.

2022 — 2026 йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

11.

«Даволаш иши» ва «Педиатрия иши» таълим йўналишлари битирувчи курс талабалари учун ўқув йилининг биринчи семестри (5 ой) давомида доимий яшаш жойларидаги бирламчи тиббиёт муассасаларида амалиёт ўташини ташкил этиш.

1. Битирувчи курс талабаларини доимий яшаш жойларидаги бирламчи тиббиёт муассасаларига бириктириш.

2. Режадаги маъруза ва ўқув машғулотларининг назарий қисмини масофавий шаклда олиб борилишини таъминлаш.

3. Амалиёт якуни бўйича интеграл баҳолаш.

2022/2023 ўқув йилидан

-

Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

12.

Институтни рақамлаштириш бўйича электрон кутубхона тизими, электрон ахборот алмашиш платформаси, телемедицинани жорий қилиш.

1. Электрон кутубхона тизимини такомиллаштириш, унинг маълумотлар базасини янги илмий ва ўқув адабиётлари билан бойитиб бориш.

2. Электрон ахборот алмашиш платформасини Институт бошқарув тизимига жорий қилиш.

3. Телемедицинани Институтнинг жарроҳлик йўналишидаги кафедраларида йўлга қўйиш ҳамда Институт ва туман тиббиёт муассасалари ўртасида жорий қилиш.

2021 — 2023 йиллар

Ҳисоб-китоб асосида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

13.

Институтнинг жозибадорлигини оширувчи турли тарғибот материаллари, шу жумладан буклетлар ва видеороликлар тайёрлаш.

1. Жозибадорликни оширишга қаратилган тарғибот материалларини яратиш.

2. Ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини ташкил этиш.

3. Институт фаолиятини доимий равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишда маҳаллий ва марказий телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кенгайтириш.

4. Институт матбуот хизмати фаолиятини кучайтириш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

2021-2022 йиллар

Ҳисоб-китоб асосида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

II. Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникасини комплекс ривожлантириш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

14.

Янги ўқув бино, марказийилмий-текшириш лаборатория ва талабалар турар жойларини қуриш.

1. Институт ҳудудига 1000 ўринли ўқув биносини қуриш.

2021 — 2023 йиллар

50 млрд. Сўм

(Бюджет маблағлари)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

2. Янги марказийилмий-текшириш лабораторияси биносини қуриш.

35 млрд. Сўм

(Бюджетдан ташқари маблағлар)

3. Эҳтиёждан келиб чиқиб 1 600 ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш.

2022 — 2025 йиллар

Давлат-хусусий шерикчилик асосида

15.

Институтнинг янги минг ўринли ўқув биноси, Марказий илмий-текшириш лаборатория ҳамда Институтнинг симуляцион ўқув маркази биноларини жиҳозлаш.

1. Институтнинг мавжуд тиббий жиҳозларини хатловдан ўтказиш ва жиҳозларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.

2. Халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш.

2021 — 2023 йиллар

84 млрд. сўм

(халқаро молия институтлари маблағлари)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев)

16.

Клиникадаги мавжуд жарроҳлик йўналишидаги бўлимларда (абдоминал жарроҳлик, гепатобилиар жарроҳлик, юрак-қон томир жарроҳлиги, офтальмология, оториноларингология, нейрохирургия ва бошқалар) кам инвазив ва юқори технологик амалиётларни жорий этиш.

1. Клиника жарроҳлик ихтисослиги йўналишидаги бўлимларини тиббий жиҳозлар билан таъминлаш.

2. Клиникада республика даражасидаги барча турдаги жарроҳлик амалиётларни жорий этиш.

3. Кафедра ва бўлим ходимларини ҳамкор хорижий ва маҳаллий етук ихтисослашган марказларда малакасини ошириш ва кўникмаларини ривожлантириш.

4. Хорижий ва маҳаллий мутахассислар ташрифини ташкил этиш.

2021 — 2024 йиллар

Ҳисоб-китоб асосида республика ва маҳаллий бюджет ҳамда Клиниканинг ўз маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

17.

Юқори технологик амалиётларни амалга оширишни услубий жиҳатдан таъминлаш.

1. Институт профессор-ўқитувчилари томонидан дарслик, ўқув қўлланмалар яратиш ва уни ўқув жараёнига татбиқ этиш.

2. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан Клиникада юқори технологик амалиётларни амалга оширишни услубий жиҳатдан таъминлаб борилишини ташкил этиш.

2021 — 2025 йиллар

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

18.

Клиникада ташкил этилаётган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари филиаллари ишини тизимли ташкил этиш мақсадида ходимларнинг хорижий клиникаларда малака ошириши ва стажировка ўташини таъминлаш.

1. Малака оширадиган ва стажировка ўтадиган Клиника тиббиёт ходимларининг рўйхатини шакллантириш.

2. Клиника тиббиёт ходимларини режа-график асосида хорижий клиникаларга малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш.

2021-2022 йиллар

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

19.

Клиника ва туман (шаҳар) тиббий-профилактика муассасалари ўртасида юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли алоқаларни ўрнатиш.

1. Клиника ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг режали жарроҳлик бўлимлари ўртасида режа-жадвал асосида амалий ишларни ташкил этиш.

2. Клиника ходимларининг чекка ҳудудларга ташрифларни амалга ошириш.

3. Ташрифлар доирасида беморлар кўрикларини, маҳорат дарслари, семинарлар ўтказиш.

2021-2022 йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

20.

Клиниканинг бино ва иншоотларида (кейинги ўринларда — объект) замонавий талаблар асосида қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

1. Объектни лойиҳалаш учун дастлабки рухсат бериш ҳужжатларини расмийлаштириш.

2021 йил IV чорак

150 млрд. сўм

(Инвестиция дастури доирасида марказлашган капитал қўйилмалар)

Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев)

2. Лойиҳа ташкилоти Институт мутахассисларини жалб қилган ҳолда Клиниканинг технологик жараёнлари лойиҳаларини ва концепциясини ишлаб чиқиш.

2021 йил IV чорак

3. Қурилиш майдонида муҳандислик-техник қидирув ишларини амалга ошириш ҳамда ҳисоботларни тайёрлаш.

2021 йил IV чорак

4. Техник кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда лойиҳалаш учун техник топшириқларни ишлаб чиқиш, мутасадди идоралар билан келишиш ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил IV чорак

5. Тасдиқланган концепция асосида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил IV чорак

6. Лойиҳа-смета ҳужжатларини мутасадди идоралар билан келишиш, экспертизадан ўтказиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил IV чорак

7. Ўрнатилган тартибда қурилиш ташкилоти билан шартнома тузиш, шунингдек қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш.

2022 йил I чорак

8. Режа-график асосида қурилиш-монтаж ишларини босқичма-босқич амалга ошириш ва белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш.

2022 йил IV чорак

21.

Клиника бўлимларини юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

1. Тиббий асбоб-ускуналарни хатловдан ўтказиш.

2. Зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш ва харид қилиш.

2021 — 2023 йиллар

70 млрд. сўм

(Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов)

шундан:

шундан:

2021 йил

37,7 млрд. сўм

(Бюджет маблағлари)

2022-2023 йиллар

24,2 млрд сўм

(Бюджет маблағлари)

2023 йил

8,1 млрд. сўм

(Клиниканинг бюджетдан ташқари маблағлари)

22.

Клиникада замонавий маълумот олиш хизматини яратиш, фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш.

1. Клиника бўйича ягона интерактив маълумотлар базасини яратиш.

2. Тизимнинг ишлаши учун компьютер ва бошқа зарур ускуналар сотиб олиш, тизимни ишга тушириш.

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китоб асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов)

III. Шаҳрихон тумани аҳолисининг саломатлигини тиклаш

23.

Бирламчи тизим муассасаларининг амалдаги штат бирлигини қамралганлик ҳолатини ўрганиш ва вакант ўринларни тўлдириш.

1. Бирламчи тизим муассасаларидаги кадрларга бўлган эҳтиёжни шакллантирилиш.

2021 йил IV чорак

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

2. Вакант лавозимларни тўлдириш чоралари кўриш.

2022 йил май

24.

Андижон давлат тиббиёт институти клиник кафедраларини Шаҳрихон туманидаги бирламчи тиббиёт муассасаларига бириктириш.

1. Институт клиник кафедраларини бириктириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун вилоят ҳокимлигига киритиш.

2. Бириктирилган кафедраларнинг Шаҳрихон туманига доимий равишда ташрифларини ташкил этиш.

3. Бириктирилган мутахассислар томонидан жойларда тиббий кўрикларни ўтказиш ва бирламчи бўғин шифокорларига «Маҳорат дарслари», семинарлар ташкил этиш.

2021-2022 йиллар

-

Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

25.

Шаҳрихон тумани аҳолисига ихтисослаштирилган малакали тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

1. Аҳолининг саломатлик ҳолатини ўрганган ҳолда хавф гуруҳларига таснифлаш.

2. Тумандаги бириктирилган кафедралар, профессор-ўқитувчилар томонидан 3, 4-гуруҳ беморлари орасида кўп учраётган касалликларни ўрганиб чиқиш ва Институт мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказиш ва даволаш чораларини кўриш.

3. Касаллик келтириб чиқарадиган хавф омилларини эрта аниқлаб, бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш, мақсадли скрининг тадбирларини амалга ошириш.

4. Ҳар бир маҳалланинг «Саломатлик профили»ни яратиш.

5. Маҳаллаларда «Саломатлик мактаби» фаолиятини йўлга қўйиш.

6. Туманда кам инвазив ва юқори технологик операциялар ўтказишни йўлга қўйиш.

2021-2022 йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

26.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва аҳоли тиббий маданиятини ошириш.

1. Кўп тармоқли марказий поликлиникада «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи хоналари»ни ташкил қилиш.

2. Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзи асослари бўйича тиббий бригада вакилларининг билимларини ошириш.

3. Институтнинг етакчи олимлари томонидан оммавий ахборот воситалари орқали соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, тиббий саводхонлик бўйича тарғибот ишларини ўтказиш.

4. Касалликлар ва уларнинг олдини олиш бўйича буклетлар ва бошқа тарғибот материалларини ҳар бир хонадонга етказиш.

2021-2022 йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

27.

Бирламчи тиббиёт муассасаларида онкологик ва гематологик хизмат сифати ҳамда самарадорлигини янада яхшилаш.

1. Институт онкология ва гематология кафедраси профессор-ўқитувчиларини ҳар бир бирламчи тизим муассасаларига бириктириш.

2. Онкология, госпитал терапия ва эндокринология кафедралари томонидан бирламчи тизим мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича 36 соатлик ишчи дастур ишлаб чиқиш ва режа асосида жойларда мутахассислар малакасини ошириш.

Режа-график асосида

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдураҳмонов), Андижон давлат тиббиёт институти (Мадазимов)

млн сўм

Т/р

Бўлимлар номи

Тиббий жиҳоз

шу жумладан:

Сони

Суммаси

1-босқич

(2021 йил бюджет ҳисобидан)

2-босқич

(2022-2023 йиллар бюджет ҳисобидан)

3-босқич

(2023 йил пуллик хизматлар ҳисобидан)

сони

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

Жами:

706

70 034

357

37 700

176

24 203

173

8 131

1.

Иккинчи хирургия, Трансплантология бўлими

19

4 523

19

4 523

2.

Рентген-радиология бўлими

4

12 089

2

10 803

1

386

1

900

3.

Нейрохирургия бўлими

23

3 834

22

3 084

1

750

4.

Вертебрология бўлими

11

2 155

11

2 155

5.

Биринчи жарроҳлик бўлими

6

1 173

2

985

4

188

6.

Иккинчи терапия бўлими — Пульмонология

12

408

11

108

1

300

7.

Биринчи терапия Кардиология бўлими

11

1 699

2

938

9

761

8.

Бешинчи терапия Кардио-ревматология бўлими

6

935

2

286

4

649

9.

Офтальмология бўлими

18

5 303

17

2 303

1

3 000

10.

Учинчи хирургия, Жарроҳлик ва урология кафедраси

9

3 034

2

1 010

5

1 989

2

35

11.

Тўртинчи терапия гастроэнтерология-гепатология бўлими

3

1 097

3

1 097

12.

Сунъий буйрак бўлими

23

1 340

21

1 338

2

2

13.

Марказий стерилизация бўлими

13

792

13

792

14.

Йирингли жарроҳлик бўлими

6

262

3

137

2

105

1

20

15.

Неврология бўлими

35

649

35

649

16.

Ички дорихона бўлими

16

445

14

318

2

127

17.

Қабулхона бўлими

27

650

27

650

18.

Лаборатория бўлими

56

1 868

29

1 318

15

484

12

66

19.

Проктология бўлими

13

1 118

4

223

5

814

4

81

20.

Амалиёт блоки бўлими

39

2 080

11

673

14

844

14

562

21.

Физотерапия ва бальнеофизотерапия бўлими

48

1 057

11

674

23

276

14

108

22.

Анестезиология-реанимация бўлими

182

8 228

69

1 250

32

4 340

81

2 638

23.

Лор бўлими

18

6 922

2

139

9

6 088

7

696

24.

Диагностика бўлими

18

925

7

193

8

392

3

340

25.

Эндокринология бўлими

31

433

0

0

29

283

2

150

26.

Қон банки бўлими

5

159

4

35

1

124

27.

Урология бўлими

7

727

1

107

6

620

28.

Маслаҳат поликлиникаси бўлими

23

3 255

5

1 610

2

698

16

947

29.

Эндоскопия бўлими

4

2 199

4

2 199

30.

Учинчи терапия гематология ва шошилинч терапия бўлими

20

675

8

301

2

24

10

350