Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АҲОЛИНИ ДОРИ-ДАРМОНЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика аҳолисини дори-дармонлар ва тиббиёт маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, шунингдек уларни четга олиб чиқиб кетишнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳаётий муҳим дори-дармонлар чакана нархларининг чекланган нархлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Бошқа дори-дармонлар ва тиббиёт маҳсулотларига 1993 йил 11 январдан бошлаб шартномавий (эркин) улгуржи нархларга асосланиб шакллантирилган шартномавий (эркин) чакана нархлар жорий этилсин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 декабрдаги 532-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
дори-дармонларнинг чакана нархлари прейскурантларини мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ тасдиқласин;
ҳаётий муҳим дори-дармонлар нархларидаги фарқни ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги дорихона муассасаларининг кўрадиган зарарларини ўз вақтида қоплашни назарда тутсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда импорт бўйича сотиб олинадиган дори-дармонлар ва тиббиёт маҳсулотларига маблағ ажратиш тартибини белгиласин ва бир ҳафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳолисини доривор воситалар ва тиббиётда ишлатиладиган маҳсулотлар билан таъминлашнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 7 майдаги 226-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 8 январь,
15-сон