29.10.2021 йилдаги ЎРҚ-726-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 29.10.2021 йилдаги ЎРҚ-726-сон
Date of entry into force
30.10.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 27 августда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 676-модда, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 5, 265-модда, № 8, 469-модда, № 9, 592-модда, № 11, 792-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 5-модданинг номи ва матни «ички ишлар органларининг» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 28-модданинг «и» банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«и) вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 37-модда биринчи қисми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, башарти меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса, шунингдек жисмоний шахснинг 2021 йил 1 июндан кейинги ишламаган даври учун унинг эри (хотини) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлаган давр»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» банди «давлат хавфсизлиги органларида» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 42-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) ёки унда тегишли ёзувлар мавжуд бўлмаган тақдирда иш стажини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маъмурият (бошқарув) ариза келиб тушган кундан эътиборан 10 кунлик муддат ичида стаж ва иш ҳақи тўғрисидаги зарур ҳужжатларни расмийлаштиради ҳамда уларни берилган ариза ва ўз тақдимномаси билан бирга аризачининг танловига кўра унинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига юборади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисмидаги «истиқомат жойидаги» деган сўзлар «доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 52-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«52-модда. Пенсионерларга пенсияларни тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсионерларга пенсиялар уларнинг танловига кўра доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан зиммасига пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ва тижорат банкининг филиаллари орқали тўланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 60-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«60-модда. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсиялар тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида (пансионатларида) яшовчи ёлғиз пенсионерларга пенсия ва уларнинг таъминоти учун сарф-харажат ўртасидаги фарқ тўланади, лекин тайинланган пенсиянинг камида 20 фоизи тўланади. Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсия тўланмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) 63-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ушбу ой учун тўлиқ тўланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Текшириш (ўрганиш) ўтказиш бошланган санадан аввалги уч йил ва ундан ортиқ даврда тайинланган ва (ёки) қўшимча тақдим этилган ҳужжатларга биноан қайта ҳисобланган пенсияларнинг текширилишига (ўрганилишига) ҳамда улар бўйича тўланган ортиқча суммаларнинг ушлаб қолинишига (ундирилишига) йўл қўйилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи — олтинчи қисмлари тегишинча учинчи — еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пенсионер Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг пенсиядан ортиқча тўланган суммаларни ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик суд тартибида ундирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова) 1412-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, худди шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик, ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўша ҳаракатлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ғаразли ёки бошқа паст ниятларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова) 78-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бундан ташқари, башарти эксперт, мутахассис, таржимоннинг ўз касбига нолойиқлиги аён бўлиб қолса, холислар эса, ички ишлар органи, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, адлия ёки суд ходими бўлсалар, рад қилинишлари лозим».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 14-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ана шу шахслар мазкур Кодекснинг 61, 1161, 1162, 1163, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 138, 183, 184, 185, 1851, 1852, 1853, 194, 1941, 2091, 218, 220, 221-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда, улар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади. Содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусиятини ва ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда мазкур шахсларга нисбатан (ушбу Кодекснинг 194 ва 1941-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар бундан мустасно) ишлар вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари ихтиёрига берилиши мумкин, ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларнинг ишлари эса шу комиссияларга берилиши лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 16-модданинг биринчи қисми «ички ишлар органларининг» деган сўзлардан кейин «ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 462-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, худди шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 1751-модданинг номи ва биринчи қисми диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1751-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мажбуриятларни бухгалтерия ҳисоби субъектининг ва (ёки) бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари томонидан бажармаганлик, шу жумладан бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботлар маълумотларининг тўғрилиги ҳамда ишончлилигини таъминламаганлик, шунингдек активлар ва мажбуриятларнинг инвентаризациясини ўтказмаганлик»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 247-модданинг матнидаги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«194-моддасида» деган сўзлар «194 ва 1941-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«185» рақамидан кейин «1851» рақами билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 2481-модда биринчи қисмининг ўзбекча матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 61, 1851 (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари), 1941, 1951, 196 (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига тегишли қисми бўйича) ва 2101-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 258-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «тиббиёт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) 287-модданинг 1-банди «185» рақамидан кейин «1851» рақами билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 288-модданинг учинчи қисмидаги «194, 195» рақамлари «194, 1941, 195, 1951» рақамлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 305-модданинг иккинчи қисмидаги «194» рақами «194, 1941» рақамлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда, № 10, 677-модда; 2019 йил, № 1, 3-модда, № 2, 47-модда, № 5, 261, 267-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 9, 539-модда, № 10, 593, 595-моддалар, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 68-моддасининг тўртинчи қисми «Давлат хавфсизлик хизмати» деган сўзлардан кейин «Миллий гвардияси» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 128-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 12, 880, 886, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисмидаги «ташкилотнинг (мол-мулкнинг)» деган сўзлар «ушбу давлат мулкининг (ташкилотнинг ёки бошқа мол-мулкнинг)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) йигирма беш фоизидан ошмаслиги керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Акцияларнинг очиқ обунаси фақат ташкил этилган қимматли қоғозлар савдоларида ўтказилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи ва ўн биринчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Акцияларнинг ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши мазкур чиқарилишни тўхтатиб туришга олиб келган қоидабузарликлар жамият томонидан бартараф этилмаган, шунингдек мазкур чиқарилишдаги акцияларнинг ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларнинг олтмиш фоизидан кам қисми уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддатда хусусий жойлаштирилган тақдирда амалга ошмаган деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкил этилган қимматли қоғозлар савдоларида акциялар ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозлар оммавий жойлаштирилган тақдирда уларнинг чиқарилиши, жойлаштириш ҳажмидан қатъи назар, амалга ошган деб эътироф этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 34-модданинг иккинчи қисмидаги «(қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш)» деган сўзлар «(ташкил этилган қимматли қоғозлар савдоларига чиқариш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Акциядорлик жамияти тузилган шартномага мувофиқ Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали дивидендлар тўловини амалга ошириш ҳуқуқига эга»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш чоғида умумий йиғилишда, кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш ва овозга қўйилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этиш имкониятини берадиган ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилиши мумкин. Акциядорларнинг умумий йиғилишида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва масофадан туриб электрон овоз беришнинг умумий тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг ўн тўққизинчи хатбошисидаги «(қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш)» деган сўзлар «(ташкил этилган қимматли қоғозлар савдоларига чиқариш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «(қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш)» деган сўзлар «(ташкил этилган қимматли қоғозлар савдоларига чиқариш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз бериш, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Акциядорларга ва давлат вакилига берилиши лозим бўлган ахборотдан (материаллардан) акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этадиган, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этадиган шахслар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилгунига қадар ва уни ўтказиш вақтида фойдалана олиш имкониятига эга бўлиши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) 64-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз бериш, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали ёки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартибидаги масалалар бўйича ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб овоз берилганда овоз бериш бюллетенларидан фойдаланилмайди. Бунда овозга қўйилган масалалар бўйича қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги акциядорни акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатга олишда фойдаланиладиган электрон рақамли имзо билан тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 72-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Овоз бериш якунлари бўйича саноқ комиссияси овоз бериш якунлари тўғрисида саноқ комиссияси аъзолари томонидан имзоланадиган баённома тузади. Овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённома акциядорлар умумий йиғилишининг, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб ўтказиладиган умумий йиғилишининг кворуми мавжудлиги ҳақидаги маълумотни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённома тузилганидан ва акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси имзоланганидан кейин акциядорларнинг қоғоздаги ёки электрон жисмдаги овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан муҳрланади ва жамият архивига сақлаш учун топширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) 75-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «(қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш)» деган сўзлар «(ташкил этилган қимматли қоғозлар савдоларига чиқариш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) 78-модда саккизинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мажлисда иштирок этадиган, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этадиган шахслар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) 91-модданинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қимматли қоғозларни ташкил этилган қимматли қоғозлар савдоларида реализация қилишда».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 279-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 13 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-404-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 4, 124-модда; 2021 йил, № 1, 7-модда, 4-сонга илова) 11-моддаси учинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қонунчиликда белгиланган тартибда молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва эълон қилинишини».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2007 йил, № 1, 3-модда, № 4, 156-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 365-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 673, 676-моддалар; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 4, 199-модда, № 11, 792-модда; 2020 йил № 9, 539-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 72-моддасидаги «Мудофаа вазирлигига» деган сўзлар «Мудофаа вазирлигига ва Миллий гвардиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 6, 227-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 3, 166-модда, № 4, 199-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«биржа облигацияси — чиқарилиши фонд биржаси томонидан рўйхатга олинадиган ва фонд биржасининг котировкалаш варағига киритилган, акциядорлик жамиятлари томонидан чиқариладиган қарз эмиссиявий қимматли қоғоз»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи — қирқ еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи — қирқ саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«чет эллик номинал сақловчи — қимматли қоғозларга доир ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва (ёки) қимматли қоғозлар ҳисоб-китобларининг халқаро марказлашган тизими бўлган ёхуд чет эл биржаларидаги ёки бошқа тартибга солинадиган бозорлардаги савдолар натижаларига кўра қимматли қоғозлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширувчи марказий депозитарий бўлган, қимматли қоғозлар эгасининг ёки у вакил қилган шахснинг топшириғига кўра, қимматли қоғозларнинг эгаси бўлмаган ҳолда, қимматли қоғозларни ҳисобга олишни ва уларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлашни амалга оширадиган чет эл ташкилоти»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирма учинчи — қирқ саккизинчи хатбошилари тегишинча йигирма тўртинчи — қирқ тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қуйидаги мазмундаги 61-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«61-модда. Биржа облигацияларининг эмиссияси, жойлаштирилиши ва муомаласи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биржа облигацияларининг эмиссияси давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда фонд биржаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлаш муддати бир йилдан кўп бўлмаган биржа облигацияларини жойлаштириш ва уларнинг муомаласи фонд биржаларида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биржа облигацияларини жойлаштириш фақат биржа облигацияларининг чиқарилишини рўйхатга олган фонд биржаси орқали амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 12-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«уларнинг чиқарилишини тўхтатиб туришга олиб келган қоидабузарликлар эмитент томонидан бартараф этилмаган, шунингдек мазкур чиқарилишдаги қимматли қоғозларнинг 60 фоиздан кам қисми чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддатда хусусий жойлаштирилган тақдирда амалга ошмаган деб топилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 25-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Инвестиция маслаҳатчиси, агар у эмитентларга қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш хизматларини (трансфер-агент хизматларини) кўрсатаётган бўлса, инвестиция воситачиси профессионал фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 28-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи, қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда прогноз қилиш масалаларига доир маслаҳат хизматлари, трансфер-агент хизматларини кўрсатувчи, шунингдек қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи юридик шахс инвестиция маслаҳатчисидир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 36-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш қимматли қоғозлар эгаларининг Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида, инвестиция воситачисида ва (ёки) чет эллик номинал сақловчида очиладиган депо ҳисобварақларида амалга оширилади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция воситачиси ва чет эллик номинал сақловчи ўз мижозларининг ҳисобварақларида уларнинг Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидаги ҳисобварақларида жамлаб ҳисобга олиб бориладиган ҳужжатсиз қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлари ҳисобини юритади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) 39-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«инвестиция воситачилари ва чет эллик номинал сақловчиларнинг депо ҳисобварақларини юритиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 40-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалада бўлган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун чет эллик номинал сақловчига ҳисобварақлар очишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эмитент билан тузиладиган шартномага кўра даромадларни (дивидендларни) ва қимматли қоғозларнинг қийматларини тўлаш учун мўлжалланган пул маблағларини олишга, шунингдек тегишли тўловларни амалга оширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритишга доир вазифаларни бажаришда инвестиция воситачиларидан ва чет эллик номинал сақловчилардан мазкур реестрларни шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни олишга ҳақли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 42-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳужжатли қимматли қоғозларнинг бут сақланиши уларнинг эгалари томонидан, улар Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига топширилган тақдирда эса, мазкур депозитарий томонидан қимматли қоғозларни сақлаш жойларида депозитар операциялар стандартларига мувофиқ таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ва инвестиция воситачиларининг ҳисобга олиш регистрларидаги қимматли қоғозлар ҳамда электрон ёзувларнинг бут сақланиши, шу жумладан техник тизимда носозликлар ва кутилмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда уларни тезкор қайта тиклаш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан биргаликда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланадиган тартибда таъминланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27 декабрда қабул қилинган «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги ЎРҚ-276-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 476-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 11, 792-модда; 2021 йил 4-сонга илова) 11-моддасига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номи «ички ишлар органлари» деган сўзлардан кейин «ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳарбий хизматни (ҳарбий йиғинларни), ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматни ўтаётганда вафот этган ёки тинчлик даврида майиб бўлиш (яраланиш, шикастланиш, контузия бўлиш), касалланиш натижасида вафот этган ҳарбий хизматчиларни, ҳарбий йиғинларга чақирилган фуқароларни, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларини, шунингдек хизматда бўлиш ёшининг чегарасига етганлигига, соғлиғининг ҳолатига кўра ёхуд ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан ҳарбий хизматдан ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматдан бўшатилган вафот этган фуқароларни дафн этиш вафот этган шахс ҳарбий хизматни (ҳарбий йиғинларни), ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматни ўтаган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг маблағлари ҳисобидан, ушбу Қонунга мувофиқ амалга оширилади. Мазкур шахсларнинг дафн этилишини ташкил этиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми «ички ишлар органлари» деган сўзлардан кейин «ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 5, 265-модда, № 8, 470-модда, № 9, 588-модда, № 11, 791-модда, № 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 203-модда, № 11, 652-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова) 70-моддаси биринчи қисми 8-бандининг тўққизинчи хатбошиси «ички ишлар органларида» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 371-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «ички ишлар органларининг» деган сўзлар «ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 380-модда биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёхуд ҳарбий хизматнинг ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари). Бу имтиёз «Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» ёки «Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)», «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг тегишли органлари ва бошқа ҳарбий хизмат назарда тутилган идоралар томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёхуд ҳарбий хизматнинг ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёки ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 421-модда биринчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёхуд ҳарбий хизматнинг ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналари ҳамда бева хотинлари (бева эрлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу имтиёз «Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» ёки «Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)», «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, солиқ имтиёзи уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг тегишли органлари ва ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа идоралар томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишинча собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёки ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) солиқ имтиёзи фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 2-моддаси, 4-моддасининг 3-банди, 6, 7 ва 9-моддалари ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 4-моддасининг 4-банди 2022 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 29 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-726-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)