16.10.2021 йилдаги ПҚ-5261-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 16.10.2021 йилдаги ПҚ-5261-сон
Date of entry into force
18.10.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий эстрада ижрочилик мактабларини яратиш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, илмий салоҳиятдан самарали фойдаланган ҳолда миллий эстрада санъатини жадал ривожлантириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 декабрдаги «Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-4908-сон қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий эстрада йўналиши бўйича малакали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, уларнинг илмий-ижодий фаолият билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий эстрада йўналишида ўқув-методик адабиётлар яратиш, атоқли композитор ва бастакорлар, хонанда ва созандалар ижодини чуқур ўрганиш, шунингдек, миллий эстрада ижрочилиги намуналарини нотага кўчириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий эстрада йўналиши бўйича фундаментал, амалий ва ижодий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш, соҳада шаклланган ижодий мактабларнинг ўзига хос ижро услублари ва анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий эстраданинг замонавий ижро услублари намуналарини нотага олиш ва амалиётга кенг жорий этиш, миллий эстраданинг ижтимоий-тарихий илдизлари, илмий-назарий негизлари, миллий ва умумбашарий қадриятлар билан боғлиқ жиҳатларини олимлар ва ижрочи мутахассислар иштирокида чуқур ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий эстрадани янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижро ва ижодий мактаблар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий эстрада йўналишида замонавий ижро намуналарининг «Олтин фонди»ни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқимиз, хусусан, ёш авлод онгида миллий эстрада орқали миллий ўзликни англаш туйғуси, юксак бадиий-эстетик дид ва тафаккурни камол топтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эстрада йўналишларида хорижий таълим муассасалари ва ташкилотлари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш, қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва Ўзбекистон давлат консерваторияси (кейинги ўринларда — Консерватория) таркибида фаолият юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Институтга қабул параметрлари белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт битирувчиларига олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Консерватория учун тасдиқланган бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативлари Институтга ҳам татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига Маданият вазирлиги тизимида узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ҳар ойлик тақдирлаш пули (устама) тўлаб бориш тартиби татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Консерватория кенгашининг қарорига асосан Консерваториянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Институт моддий-техника базасини ривожлантиришга ва Институт кенгашининг қарорига асосан Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Консерватория моддий-техника базасини ривожлантиришга рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт Консерваториянинг моддий-техника базасидан ва Консерватория Институтнинг моддий-техника базасидан текин фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат консерваториясидан Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтига ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб янги очиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси бир ҳафта муддатда 2021/2022 ўқув йили учун Институтга қабул параметрларини тасдиқласин ҳамда абитуриентларнинг онлайн тарзда рўйхатдан ўтказилишини ташкил қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ рўйхатда келтирилган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган Консерваториянинг 2 — 4 курс талабалари 2021/2022 ўқув йилидан ўқишини Институтда давом эттиради ва ўқиш якуни бўйича уларга давлат намунасидаги диплом берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан, шунингдек, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия ташкилотларининг грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Маданият вазирлиги (О.А. Назарбеков) ва Консерватория (К.Т. Уринбаев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт тузилмасини олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Х. Тошкулов) билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда Институт фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва ижросини назоратга олиш, шунингдек, Институт бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтнинг илмий-педагог кадрлари таркибини олий таълим ва илмий ташкилотларда ҳамда Маданият вазирлиги тизимида фаолият юритаётган, шу жумладан хорижий таълим ва илмий муассасаларда малакасини ошириб келган профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳадаги салоҳиятли амалиётчи мутахассислар орасидан шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар ҳамда маданият, мусиқа ва санъат коллежларига Институтнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳамда мамлакатимизда ижод қилиб келаётган таниқли эстрада ижодкорларини бириктириш орқали “Маҳорат дарслари”ни йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Консерватория (К.Т. Уринбаев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
салоҳиятли кадрларни жалб этган ҳолда таълим ва илмий фаолиятни сифатли ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим, тарбия, илмий, услубий ва ижодий жараёнларни самарали бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарслик, ўқув қўлланмалари, ўқув-услубий материаллар ва ахборот ресурслари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва иқтидорли ёшлар селекциясини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ишлари учун қўшимча шароитлар яратиш ва миллий эстрада мактабининг йўналишларини ривожлантиришда Институтга кўмак бериб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Институтда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ботир Зокиров хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаси ва музей;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек миллий эстрадаси намояндаларининг «устоз-шогирд» ижрочилик мактаблари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ижодий студиялар ва ахборот-ресурс маркази ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Маданият вазирлиги (О.А. Назарбеков) Туризм ва спорт вазирлиги (А.А. Абдухакимов), Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси (Р. Абдуллаев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.М. Ҳожиматов), Ботир Зокиров номидаги жамоат фонди, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С.С. Саидов), Бадиий академия (А.В. Нуридинов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.З. Саъдуллаев) билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
музейга Ботир Зокиров ва Зокировлар ижодий сулоласи ҳаёти ва фаолияти, миллий эстрада санъатимиз ривожланиши ва дунё миқёсида кенг тарғиб этилишини ёрқин акс эттирувчи экспонатларни, Ботир Зокиров ижодига мансуб тасвирий санъат намуналари ҳамда адабий асарларни жамласин ҳамда унда мунтазам равишда кўргазма-экспозиция ташкил этиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтда «устоз-шогирд» ижрочилик мактабларини ташкил этишда миллий эстрадамизнинг ёрқин намояндаларини жалб этсин ҳамда уларнинг самарали фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитларни яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижодий студияларни зарур замонавий жиҳоз ва техникалар, шунингдек, ахборот-ресурс марказини мусиқа дарсликлари, ноталар тўпламлари ҳамда ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Институт вақтинчалик Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Бешёғоч мавзеси, Дархон кўчаси, 157-уйда жойлашган 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги «Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3178-сон қарорига асосан Консерваторияга туташ ҳудудда қурилиши якунланаётган Консерватория ҳузуридаги Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг ўқув биноси ва талабалар турар жойи оператив бошқарув ҳуқуқи билан Консерваторияга топширилсин ҳамда мазкур объектларга Институт ва ушбу марказ текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.М. Бобоев), Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) мазкур қарорнинг 10-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган объектларнинг қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишларини жорий йилда якунлаш учун 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ўзлаштирилмаган ва иқтисод қилинган маблағларни қайта тақсимлаш ҳисобидан маблағ ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Институтга 3 та, шу жумладан 1 та шахсан бириктирилган, гастроль-концерт фаолияти учун зарур бўлган 1 та автобус ва 1 та юк ташувчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2021 йилда республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Маданият вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Маданият вазирлиги (О.А. Назарбеков) икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.М. Садиков) билан биргаликда онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим технологияларини жорий этиш учун Институтни телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилма билан таъминлаш, шунингдек, юқори тезликдаги Интернет ҳамда «Электрон таълим» миллий тармоғига белгиланган тартибда улаш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб маданият вазири О.А. Назарбеков ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А. Абдухакимов, Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 16 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5261-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 октябрдаги ПҚ-5261-сон қарорига
1-ИЛОВА

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат консерваториясидан Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтига ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати

Т/р

Таълим йўналиши (мутахассислик) номи

I. Бакалавриат таълим йўналишлари

1.

Профессионал таълим: вокал санъати (эстрада хонандалиги)

2.

Профессионал таълим: чолғу ижрочилиги (эстрада чолғулари)

3.

Дирижёрлик: эстрада оркестри дирижёрлиги

4.

Вокал санъати: эстрада хонандалиги

5.

Чолғу ижрочилиги: эстрада чолғулари

6.

Техноген санъат: мусиқий овоз режиссёрлиги

II. Магистратура мутахассисликлари

7.

Вокал санъати: эстрада хонандалиги

8.

Чолғу ижрочилиги: эстрада чолғулари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 октябрдаги ПҚ-5261-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб янги очиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Таълим йўналиши (мутахассислик) номи

I. Бакалавриат таълим йўналишлари

1.

Бастакорлик санъати

2.

Санъатшунослик: мусиқашунослик

II. Магистратура мутахассисликлари

3.

Овоз режиссёрлиги: мусиқий овоз режиссёрлиги

4.

Мусиқа санъати

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 07/21/5261/0968-сон)