12.10.2021 йилдаги 639-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 12.10.2021 йилдаги 639-сон
Date of entry into force
12.10.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муқобил энергетика, электротехника ҳамда микроэлектроника саноатини ривожлантириш, яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижадорлигини оширишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти фаолиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада муқобил энергетика, микро ва наноэлектроника ҳамда конденсацияланган муҳитлар (жумладан, яримўтказгичлар) физикаси соҳаларида чуқур фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш, замонавий асбоб-ускуналарда илмий тадқиқотлар ўтказиш орқали янги натижалар олиш — илмий ҳажмдор технологияларни яратишни, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этишни, иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжига мувофиқ илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш ва электротехника саноатининг ривожланишини таъминлайди. Бу ўз навбатида мамлакатнинг технологик ривожланиш истиқболлари билан чамбарчас боғлиқдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонида белгиланган вазифаларга мувофиқ муқобил энергетика ҳамда электротехника саноатини ривожлантириш, яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш, дунё илм-фани билан интеграциялашувни таъминлаш, соҳага замонавий билим ва кўникмага эга юқори малакали мутахассислар, илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) моддий-техника базасини ривожлантириш ва фаолиятини кучайтириш орқали республикада муқобил энергетика, микро ва наноэлектроника ҳамда яримўтказгичлар физикаси соҳаларида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, дунё илм-фани билан интеграциялашадиган, натижадорликка қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш ва истиқболда илмий ҳажмдор технологияларни яратиш орқали инновацион ишланмаларни республика иқтисодиёти реал секторига жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Муқобил энергетика, электротехника саноати, микро ва наноэлектроникани ривожлантириш, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти фаолиятини кучайтириш бўйича мақсадли комплекс дастур 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муқобил энергетика, электротехника саноати, микро ва наноэлектроникани ривожлантириш мақсадида соҳага юқори малакали мутахассислар, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илм-фан ва таълим интеграциялашувини чуқурлаштириш, ёшларни илм-фанга, иқтидорли талабалар ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга фаол жалб этишга шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг моддий-техника, илмий-тадқиқот базасини ривожлантириш, янги илмий натижаларни тижоратлаштиришга кўмаклашувчи тузилмаларни ташкил этиш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш, ёш олимларга ижтимоий шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг халқаро илмий-техник ҳамкорлигини ривожлантириш, ёш олимларнинг илмий-тадқиқот фаолияти натижадорлигини фаоллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Институт тузилмасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Яримўтказгичлар материалшунослиги» лабораторияси негизида «Микроэлектроника ва электротехника материалшунослиги» лабораторияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гелиофизика ва муқобил энергия манбалари» лабораторияси негизида «Муқобил энергия манбалари» лабораторияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ядро-физикавий тадқиқотлар» лабораторияси негизида «Ядро-физикавий тадқиқот методлари» лабораторияси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини 2027 йил 1 январгача босқичма-босқич мақбуллаштириш жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорига, зарур ҳолларда, Институт тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт илмий ходимларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар 2022 йилдан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Институтга давлат илмий дастурлари доирасида бажарилаётган илмий лойиҳаларга ажратилган бюджет маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан биргаликда бир ой муддатда Институтнинг янги таҳрирдаги Устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти ҳамда Беларусь Республикасининг «Микро-, опто-, ўта юқори частотали электроника» инновацион-саноат кластери ўртасида қуйидагиларни назарда тутувчи битим имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий таҳлил ва технологик прогноз қилиш орқали яримўтказгичлар физикаси соҳасини ривожлантириш бўйича «йўл хариталари» ни ҳамкорликда ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яримўтказгичилар физикаси ва микроэлектроника соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини биргаликда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро семинарлар, конференциялар ва симпозиумларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистратура, докторантура орқали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, уларни стажировкага юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларда мавжуд замонавий таҳлилий ва тадқиқот асбоб-ускуналаридан фойдаланиш бўйича ўзаро хизмат кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Институт тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги олий таълим муассасалариаро конструкторлик-тажриба бюросига эга бўлган Микроэлектроника илмий-инновацион марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика иқтисодиётининг етакчи тармоқлари ва соҳаларининг реал эҳтиёжларини ҳисобга олиб ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, сифатли муқобил энергетика, электротехника ҳамда микроэлектроника соҳасида конструкторлик ва тажриба ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори технологияларга асосланган импорт ўрнини босувчи қурилмалар, асбоб-ускуналарни маҳаллийлаштириш ва экспортбоп қурилмаларни ишлаб чиқиш юзасидан фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, хўжалик шартномалари асосида илмий-тадқиқот ишларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-педагог ходимлар, мутахассислар, ёш олимлар, иқтидорли талабалар ва ўқувчиларни амалий илмий тадқиқотларга жалб қилган ҳолда иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари буюртмалари асосида муқобил энергетика, электротехника ҳамда микроэлектроника, бошқарув, ишлаб чиқариш, бошқа йўналишлардаги жараёнларни автоматлаштириш, уларнинг моделлари, тажриба намуналари, тажриба-конструкторлик ишланмалари, дастурий маҳсулотларини яратиш ва амалиётга жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мудофаа саноати учун маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари буюртмалари бўйича эскирган ускуналарни модернизациялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларнинг яримўтказгичлар физикаси, микроэлектроника ва муқобил энергетика соҳасидаги илғор илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятини амалга ошириш учун Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади, белгиланган тартибда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича алоҳида даромадлар ва харажатлар сметаси тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолияти илмий лойиҳалар ва хўжалик шартномалари ҳисобидан шакллантирилган маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан биргаликда Марказни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда Институтнинг «ЭГ-2 СОКОЛ электростатик тезлатгич» ноёб илмий объектини модернизациялаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Институт моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сон қарори билан тасдиқланган 2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий параметрларида иқтисод қилинган ёки ўзлаштирилмаган капитал қўйилмалар лимитларини қайта тақсимлаш орқали Институт бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, ёш олимлар турар жойини барпо этиш ишларига 2021 йилда 10 млрд сўм маблағ ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Институт бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Институт моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида «Микроэлектроника ва электротехника материалшунослиги» ва «Муқобил энергия манбалари» лабораторияларини замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун зарур бюджет маблағларини 2022-2023 йилларда Институтнинг харажатлар сметасида назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтининг Васийлик кенгаши таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтни моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлаш учун молиявий ёрдам ташкил этиш, хайрия, техник кўмак маблағлари (грантлар) ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яримўтказгичлар физикаси, муқобил энергетика, электротехника ҳамда микроэлектроника соҳасида Институтни ривожлантиришга кўмаклашувчи дастурлар ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолиятига илмий ишланмалар натижаларини самарали жорий этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг илмий ва илмий-педагог кадрлари ва ёш олимларининг Scopus ва Web of science каби маълумотлар базасига кирган халқаро илмий журналларда илмий мақолалар чоп этиш борасидаги сарф-харажатларини молиялаштириш, шунингдек, илмий-тадқиқот ва ўқув-методик ишлар бажарилишидан келиб чиқиб уларни моддий рағбатлантириб боришни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтда олий таълимдан кейинги таълим жараёнини ташкил этиш учун малакали илмий-педагог кадрлар, жумладан, хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этиш ҳамда ёш олимлар, докторантларнинг хорижий университетлар ва илмий марказларга докторантура ва стажировкага юборилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт ходимларининг меҳнат шароитларини ҳамда уларнинг ижтимоий таъминотини яхшилаш ва қўллаб-қувватлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт биноларининг қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун зарур молиявий маблағлар йўналтирилишини, замонавий илмий лаборатория жиҳозлари, компьютер ва бошқа ташкилий техника, кутубхона фонди билан жиҳозланишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Tashelectronics» масъулияти чекланган жамиятнинг устав капиталидаги давлат улушини бошқариш функциясини Институтга бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Институтнинг моддий-техника базаси ва етакчи олимлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида Тошкент давлат техника университети ҳамда Тошкент давлат транспорт университетининг базавий кафедралари филиалларини Институтда ташкил этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари талабалари учун Институт базасида ўқув ва амалиёт дарсларини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг битирув-малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари тадқиқотларини олиб бориши йўлга қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг етакчи олимлари битирув-малакавий ишлар, магистрлик ва докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик ишларига жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Институтнинг Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциациясини жалб қилган ҳолда республикада мавжуд физика фани чуқур ўқитиладиган умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар билан Институт ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, юқори синф ўқувчиларини илм-фанга жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда амалиётга жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Институтнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастурини ишлаб чиқсин ҳамда Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашида тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 25 июндаги 468-сон қарорининг 3-банди ва унга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 12 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
639-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 639-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муқобил энергетика, электротехника саноати, микро ва наноэлектроникани ривожлантириш, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти фаолиятини кучайтириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАҚСАДЛИ КОМПЛЕКС ДАСТУР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш
механизми

Ижро
муддати

Молиялаштириш
манбалари

Масъул ижрочилар

I. Муқобил энергетика, электротехника саноати, микро ва наноэлектроникани ривожлантириш мақсадида соҳага юқори малакали мутахассислар, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш

1.

Яримўтказгичлар физикаси ҳамда яримўтказгичли микроэлектроника соҳасида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда тегишли олий таълим муассасаларига юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш.

1. Илмий тадқиқот йўналишларини республика иқтисодиёти реал сектори муаммоларининг ечимига йўналтириш.

2021 йил ноябрдан бошлаб доимо

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Олий аттестация комиссияси,Институт

2. Докторлик диссертациялари
ва илмий тадқиқот ишлари мавзуларини муқобил энергетика, электротехника саноати каби соҳаларнинг муаммолари асосида шакллантириш.

Доимо

3. Соҳа бўйича илмий даражали кадрларни тайёрлаш кўламини кенгайтириш мақсадида янги «Микроэлектроника» ихтисослигини очиш бўйича таклифлар киритиш.

2021 йил декабрь

2.

Тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг янги ўқув дастурлари, дарсликлари, ўқув қўлланмаларини яратишга амалий ёрдам кўрсатиш орқали ўқув-методик ишларнинг даражаси ҳамда сифатини ошириш.

1. Фаннинг сўнгги ютуқларини инобатга олган ҳолда ўқув ва илмий адабиётларнинг янги авлодини яратиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб доимо

Шартнома асосида жалб қилинган маблағлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор олий таълим муассасалари, Институт

2. Соҳанинг халқаро даражадаги ютуқлари асосида талабалар учун интерактив маърузалар тайёрлаш ва ўқув жараёнида фойдаланиш.

Доимо

3.

Институтда соҳа учун кадрлар тайёрлайдиган етакчи олий таълим муассасаларининг базавий кафедралари филиалларини ташкил этиш.

1. Тегишли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш ва имзолаш.

2021 йил
ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Институт, манфаатдор олий
таълим муассасалари

2. Базавий кафедралар филиалларида ўқитиладиган фанларни аниқлаш, тегишли ўқув режалари ва фан дастурларини амалий билим беришга қаратиб такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларни ўқув жараёнига жалб қилиш.

2021 йил
ноябрдан бошлаб
доимо

3. Талабаларни Институт моддий-техника базаси, лабораториялари ва имкониятлари билан таништириш, олимлар билан учрашувлар ўтказиш.

Ҳар ўқув йили бошланишида
доимо

4. Институт базасида ўқув ва амалиёт дарсларини ташкил этиш, шунингдек, талабаларнинг битирув-малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари тадқиқотларини олиб бориш.

Ўқув йили давомида

5. Битирув-малакавий ишлар, магистрлик ва докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик қилиш.

Ўқув йили давомида

6. Институт олимлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш.

Доимо

4.

Институтда фаолият олиб бораётган яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника соҳасида ягона ихтисослашган «Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника» илмий журналининг инглиз тилидаги варианти — «Eurasian Journal of Semiconductors Science and Engineering»ни Scopus маълумотлар базасига киритиш.

1. «Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника» илмий журналини нашр этиш фаолиятини халқаро талаблар асосида шакллантириш.

2021 йил декабрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Институт

2. «Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника» илмий журналининг электрон платформасини яратиш (замонавий веб-сайт, мобил дастури ва ҳ.к.).

2022 йил март

3. «Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника» илмий журналининг инглиз тилидаги варианти — «Eurasian Journal of Semiconductors Science and Engineering»ни Scopus маълумотлар базасига киритиш чораларини кўриш.

2023 йилдан бошлаб

5.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш.

1. Институт ва Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик меморандумини тузиш.

2021 йил
декабрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Институт

2. Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтнинг малакали илмий ходимларини «Муқобил энергия манбалари» лабораторияси фаолиятини ташкил этиш ва илмий йўналишларни белгилашга жалб этиш.

Келишув асосида

II. Илм-фан ва таълим интеграциялашувини чуқурлаштириш, ёшларни илм-фанга, иқтидорли талабалар ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга фаол жалб этишга шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш

6.

Юқори синф мактаб ўқувчиларини илм-фанга, иқтидорли талабалар ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга фаол жалб этиш.

1. Физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактаблар ва уларга бириктирилган олий таълим муассасаларининг кафедралари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

2021/2022
ўқув йилидан бошлаб
доимо

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги,Институт

2. Физика фани бўйича мактабларнинг юқори синфлари ўқувчиларини илм-фанга, иқтидорли талабалар ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга жалб этиш мақсадида Институт лабораторияларидан фойдаланиш учун шароитлар яратиш.

2021/2022
ўқув йилидан бошлаб
доимо

3. Институтда ўтказиладиган конференциялар, тадбирлар ва илмий тадқиқотларда физика фани бўйича мактабларнинг юқори синфлари ўқувчилари, иқтидорли талабалар ва докторантларнинг иштирок этишини таъминлаш.

Доимо

4. Мактабларнинг юқори синфлари ўқувчилари ва бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун «Ёш конструктор» клубини ташкил қилиш ва амалий тадқиқот ўтказишни ўргатиш.

2021 йил декабрдан бошлаб
доимо

5. Институтга бириктирилган умумтаълим мактаблари учун физика фани бўйича лаборатория стендлари ва машғулотларни ташкил этиш, мультимедиа ва видео-қўлланмалар яратиш.

Доимо

7.

Иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва докторантларнинг илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш.

1. Иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва докторантларни Институтда бажарилаётган илмий лойиҳалар доирасида иш фаолияти билан таъминлаш.

Тадбирлар режасида белгиланган муддатларда

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт

2. Илмий фаолият йўналишида ютуқларга эришган ёшларни, иқтидорли талабалар ва докторантларни қўллаб-қувватлаш учун уларни Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси доимий аъзолигига қабул қилиш чораларини кўриш.

Доимо

3. Иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва докторантлар томонидан яратилган ишланма ва ихтироларни рағбатлантириш механизмини йўлга қўйиш.

Доимо

8.

Институнинг Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси фаолиятини ривожлантириш.

1. Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси билан биргаликда мактабларнинг юқори синфлари ўқувчиларини илм-фанга, иқтидорли талаба ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга кенг жалб этиш.

2021 йил ноябрдан бошлаб
доимо

Шериклик шартномалари асосида,

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Фанлар академияси,Халқ таълими вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,Ўзбекистон Миллий университети, Институт

2. Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси томонидан мактабларнинг юқори синфлари ўқувчилари, иқтидорли талабалар ва докторантлар иштирокида «Энг фаол ёш физик» каби танловларни ташкил этиш.

Доимо

3. Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси логотипини яратиш ва кўкрак нишонини таъсис этиш.

2022 йил
февраль

4. Институт томонидан соҳа хорижий илмий-тадқиқот олий таълим муассасалари, физика соҳасидаги ассоциациялари билан алоқалар ўрнатиш, ҳамкорликда турли тадбирларни ўтказиш бўйича келишувларга эришиш орқали Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси мавқеини ошириш.

2022 йилдан бошлаб

9.

Яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги олий таълим муассасалариаро конструкторлик-тажриба бюросига эга бўлган Микроэлектроника илмий-инновацион маркази фаолиятини ташкил этиш.

1. Марказнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш.

2. Марказнинг асосий фаолият йўналишларига мувофиқ бошланғич ишларни ташкил этиш, илмий- тадқиқот ва конструкторлик тажриба ишларини белгилаш.

2022 йил февраль

2022 йил
март

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Фанлар академияси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий университети,

Институт

3. Манфаатдор олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича шартномаларни имзолаш.

2022 йил апрелдан бошлаб доимо

10.

Институт Васийлик кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Институт Васийлик кенгаши тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш.

2021 йил
декабрь

Васийлик кенгаши

2. Васийлик кенгаши муҳокамасига олиб чиқиладиган долзарб масалаларни ўз ичига қамраб олган йиллик иш режасини тузиш ва тасдиқлаш.

2022 йил
январь

3. Иш режасига мувофиқ Васийлик кенгаши мажлисларини ўтказиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш.

Иш режасига мувофиқ

11.

Ҳар хил чуқур сатҳли элементлар билан легирланган кремнийда киришмали нуқсонли комплексларнинг ҳосил бўлиш ва ривожланиш механизмларини экспериментал тадқиқ қилиш.

1. Кремнийни ҳар хил чуқур сатҳли элементлар билан легирлашнинг физик-кимёвий жиҳатлари ва технологик режимларини ишлаб чиқиш.

2022 йил
март

Институт, манфаатдор олий
таълим илмий-тадқиқот муассасалари

2. Кремнийнинг тақиқланган зонасида турли элементлар ҳосил қиладиган чуқур сатҳларнинг энергетик спектри ва электрон ҳолатларини аниқлаш.

2022 йил
июнь

3. Амалга оширилган ишлар натижасида иссиқликка ва радиацияга ва бошқа ташқи таъсирларга чидамли янги яримўтказгичли материаллар ишлаб чиқиш.

2022 йил ноябрь

12.

Муқобил энергетика, электротехника саноати ҳамда микроэлектроника соҳаси учун зарур бўлган турли яримўтказгичли материаллар, структураларни тадқиқ қилиш, улар асосида яримўтказгичли асбоб-ускуналарни яратиш бўйича фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш.

1. Тадқиқотлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва истеъмолчи корхоналарнинг илмий тадқиқотларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш.

2022 йил февраль

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Институт

2. Лойиҳалар мавзусини танловда эълон қилишга тақдим этиш.

2022 йил март

3. Тадқиқотлар мавзусини танловда эълон қилиш.

Танлов шартларига кўра

4. Танловда қатнашиш учун лойиҳани тақдим этиш.

Танлов эълон қилингач бир ой муддатда

5. Экспериментал тадқиқотларни амалга ошириш.

Танлов натижаларига кўра

13.

Республика иқтисодиётининг етакчи тармоқлари ва соҳаларида фаолият юритаётган ташкилотлар билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш муаммоларига бағишланган ишларни амалга ошириш.

1. Етакчи тармоқ ва соҳа ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш.

2022 йил апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Институт, манфаатдор ташкилотлар

2. Ҳамкорликда бажариладиган ишлар режасини тузиш ва тасдиқлаш.

2022 йил
май

3. Республика иқтисодиётининг етакчи тармоқлари ва соҳаларининг реал эҳтиёжларини ҳисобга олиб Институт ходимлари иштирокида илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш муаммоларига бағишланган ишларни бажариш.

2022 йил июндан бошлаб доимо

4. Муқобил энергетика, электротехника, микроэлектроника соҳаси учун тажриба намуналари, тажриба-конструкторлик ишланмалари, дастурий маҳсулотларни яратиш.

2022 йил октябрдан бошлаб

эҳтиёжга мувофиқ

III. Институтнинг моддий-техника, илмий-тадқиқот базасини ривожлантириш, янги илмий натижаларни тижоратлаштиришга кўмаклашувчи тузилмаларни ташкил этиш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш, ёш олимларга ижтимоий шароитлар яратиш

14.

Институтда «Микроэлектроника ва электротехника материалшунослиги» ва «Муқобил энергия манбалари» лабораторияларини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

1. Янги лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида Институтнинг янги таҳрирдаги Уставини ишлаб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

2021 йил
ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Институт

Молия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. «Микроэлектроника ва электротехника материалшунослиги» ва «Муқобил энергия манбалари» лабораторияларига зарур бўлган илмий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар рўйхатини шакллантириш ва дастлабки ҳисоб-китобларни амалга ошириш.

2021 йил
декабрь

3. Лабораторияларни жиҳозлаш учун зарур маблағ ажратиш.

2022 йил январь

4. Зарур илмий асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмларни белгиланган тартибда харид қилиш.

2022 йил сентябрь

5. Лабораторияларни жиҳозлаш ва уларнинг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш.

2022-2023 йиллар

15.

Институт моддий-теника базасини мустаҳкамлаш ва ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш.

1. Институтнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, ёш олимлар турар жойини барпо этиш бўйича лойҳа-смета ҳужжатлари ҳамда харажатлар сметасини ишлаб чиқиш.

2021 йил
ноябрь

2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Институт

2. Институт бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини бошлаш учун маблағ ажратиш.

2021 йил
декабрь

3. Институт бино ва иншоотарини реконструция қилиш ишларини бошлаш.

2022 йил
январь

16.

Институтнинг яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги тажриба-саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш.

1. Институтда яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги олий таълим муассасалариаро конструкторлик-тажриба бюросига эга бўлган Микроэлектроника илмий-инновацион марказини ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил декабрь

Ўзбекистон Миллий университетининг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,Васийлик кенгаши томонидан жалб қилинадиган маблағалар

Васийлик кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт

2. Беларусь Республикасининг «Микро-, опто-, ўта юқори частотали электроника» инновацион-саноат кластери билан ҳамкорликда Марказ фаолиятини йўлга қўйиш учун қўшимча келишувларга эришиш.

2022 йил февраль

3. Марказ фаолиятини йўлга қўйиш, унинг бино ва иншоотларини барпо этиш, мебель, зарур асбоб-ускуналар ҳамда бутловчи қисмлар билан жиҳозлаш.

2022-2023 йиллар давомида

17.

Турли хил нурланишларнинг яримўтказгичли материаллар ва улар асосидаги асбоб-ускуналарнинг хусусиятларига таъсирини ўрганиш мақсадида Институтнинг
«ЭГ-2 СОКОЛ электростатик тезлатгич» ноёб илмий объектини модернизация қилиш.

1. «ЭГ-2 СОКОЛ электростатик тезлатгич» ноёб илмий объектини модернизация қилиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2021 йил
ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

Ўзбекистон Миллий университетининг бюджетдан ташқари маблағлари,

Васийлик кенгаши томонидан жалб қилинадиган маблағалар

Васийлик кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт

2. «ЭГ-2 СОКОЛ электростатик тезлатгич» ноёб илмий объектини модернизация қилиш бўйича харажатлар сметасини шакллантириш.

2021 йил
декабрь

3. «ЭГ-2 СОКОЛ электростатик тезлатгич» ноёб илмий объектини модернизация қилиш.

2022-2023 йиллар

IV. Институтнинг халқаро илмий-техник ҳамкорлигини ривожлантириш, ёш олимларнинг илмий-тадқиқот фаолияти натижадорлигини фаоллаштириш

18.

Россия Федерациясидаги яримўтказгичлар физикаси, муқобил энеретика, микро ва наноэлектроника йўналишида илмий тадқиқотларни олиб борадиган олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.

1. Россия Федерацияси Илм-фан ва олий таълим вазирлигига ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифларни белгиланган тартибда юбориш.

2022 йил
февраль

Ўзбекистон Миллий университетининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт

2. Россия Федерацияси тегишли олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларини аниқлаш.

2022 йил март

3. Ҳамкорлик ўрнатиш бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш учун Россия томонига юбориш.

2022 йил
май

19.

Яримўтказгичлар физикаси соҳасида етакчи ҳисобланган хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорликни ўрнатиш.

1. Беларусь, Украина, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Германия каби давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

2022 йилдан бошлаб
доимо

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт

2. Яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларига етакчи хорижий олим ва экспертларни жалб қилиш.

2022 йил сентябрдан бошлаб доимо

3. Хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорликда илмий-техник лойиҳаларни бажариш.

Эришилган келишувларга мувофиқ

20.

Хорижий илмий марказларда меҳнат қилаётган ватандош олимларни Институтнинг тадқиқотларида иштирок этиш учун жалб қилиш.

1. Хорижий илмий марказларда меҳнат қилаётган ватандошларнинг маълумотлар базасини шакллантириш.

2022 йил
март

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари,

Васийлик кенгаши томонидан жалб қилинадиган маблағалар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт

2. Ватандош олимларимиз билан доимий асосда музокаралар олиб борилишини таъминлаш ва улар иштирокида тадқиқот ишларининг қўшма лойиҳасини тайёрлаш.

2022 йил май

3. Лойиҳани Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан келишиш.

2022 йил
июль

21.

Республикадаги яримўтказгичлар физикаси, муқобил энергетика, микроэлектроника соҳаси бўйича докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик қилиш учун хорижий олимларни жалб қилиш.

1. Хорижий олимларни жалб қилиш учун Институт ва тегишли олий таълим муассасаларида яримўтказгичлар физикаси, муқобил энергетика, микроэлектроника каби соҳалар бўйича диссертацияларнинг устувор илмий мавзуларини белгилаб олиш.

2022 йил
март

Олий таълим муассасалари маблағлари,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт, манфаатдор олий
таълим муассасалари

2. Устувор йўналишлар бўйича докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик қилиш учун хорижий олимларни республикага жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш.

2022 йил
апрель

3. Квоталарни дастлабки режалаштириш ва ишлаш шароитларини яратиш мақсадида етакчи илмий марказларнинг олимлари билан музокаралар олиб бориш.

2022 йил
май-июнь

4. Етакчи хорижий ташкилотлар билан қўшма тадқиқотлар режасини ишлаб чиқиш ва шартномалар тузиш.

2022 йил
ноябрь

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 639-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган умумий сони (техник фойдаланиш ва хўжалик бўлимининг техник ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 55 нафарни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бажариладиган илмий-тадқиқот (фундаментал, амалий ва инновацион) ишларнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда илмий ходимлар шартнома асосида илмий-техника лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб этиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Сақлаш Институтнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Штат бирликлари сони мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ 2027 йил 1 январга қадар босқичма-босқич мақбуллаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 639-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини 2027 йил 1 январгача босқичма-босқич мақбуллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖАДВАЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Лабораториялар
номи

Илмий ходимлар штат бирликлари
сони

2022-2023 йй.

2024 — 2026 йй.

2027 йилдан бошлаб

1.

Яримўтказгичлар физикаси

7

6

2

2.

Микроэлектроника ва электротехника материалшунослиги

7

6

2

3.

Яримўтказгичлар микроэлектроникаси

4

4

2

4.

Муқобил энергия манбалари

5

4

2

5.

Квант электроникаси ва лазер технологиялари

4

3

2

6.

Конденсацияланган муҳитлар физикаси

3

3

2

7.

Қаттиқ жисмларнинг радиацион физикаси

4

3

2

8.

Ядро-физикавий тадқиқот методлари

3

3

2

Жами:

37

32

16

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 639-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтининг Васийлик кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Б.А. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси

2.

С.М. Бузрукхонов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3.

И.У. Маджидов

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

4.

А.И. Ахмедхаджаев

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари

5.

У.У. Шарифходжаев

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

6.

А.Ш. Иноятов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

7.

Ж.И. Абруев

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

8.

Ж.Ш. Эгамбердиев

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари

9.

У.Ш. Бегимкулов

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг ўринбосари

10.

Ж.Т. Мирзамахмудов

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси

11.

К.С. Санакулов

«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК бош директори

12.

А.Х. Хурсанов

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бошқаруви раиси

13.

Ш.Б. Умурзаков

«Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси

14.

И.У. Хайдаров

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бошқаруви раиси

15.

У.М. Мустафоев

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси

16.

Ф.М. Абдурахманов

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси

17.

Д.Д. Джамалов

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари

18.

Ш.Б. Утамурадова

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти директори

19.

О.К. Абдурахманов

Тошкент давлат транспорт университети ректори

20.

Б.Ш. Махкамов

Тошкент ахборот технологиялари университети ректори

21.

Ш.И. Отажонов

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқармаси бошлиғи

22.

Х.Х. Келдиев

«Tashelectronics» МЧЖ директори

23.

Н.А. Тургунов

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти илмий котиби, Васийлик кенгаши котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 09/21/639/0956-сон)