17.09.2021 йилдаги 585-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.09.2021 йилдаги 585-сон
Date of entry into force
18.09.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ҳамда «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, эҳтиёжманд хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган қизиқишларини рағбанлантириш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, билим олишлари учун имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори ҳамда «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳар йили базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилинган, ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларни (кейинги ўринларда — эҳтиёжманд талабалар) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бунда, ўқиш учун тўлов пуллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар йили 150 нафардан эҳтиёжманд талабалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтариш шартисиз қоплаб берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан базавий тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш мақсадида талабгорларни танлаб олиш мезонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорларни танлаб олиш шартлари ва шу мақсадда маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилаётган комиссиялар фаолияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ҳокимликлар томонидан олий таълим муассасаларига танланган 150 нафар талабгорларга тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш тартиби.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари талабгорларни танлаб олиш натижаларини белгиланган муддатларда «Aziz-ayol.uz» Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Махкамова ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошқулов зиммасига юклансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 17 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
585-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 585-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар (кейинги ўринларда — талабгорлар) олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида базавий тўлов-контракт миқдори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — ҳокимликлар) томонидан тўлаб берилиши тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишига (таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган талабгорларга нисбатан қўлланилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 40 нафардан, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган 110 нафар, жами 150 нафар хотин-қизлар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда талабгорларнинг иккинчи ва ундан кейинги ўқув йиллари учун ўз ҳудудларидаги тижорат банклари томонидан таълим кредитлари расмийлаштирилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудларидаги талабгорлар учун учинчи шахс кафиллигини беради ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу Низом қоидалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хорижий олий таълим муассасалари ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Талабгорларни аниқлаш мезонлари ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан базавий тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш мақсадида талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги хотин-қизлар;
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, яъни етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар;
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, яъни боқувчисини йўқотган (турмуш ўртоғи вафот этган), вояга етмаган фарзандларни ёлғиз тарбиялаётган эҳтиёжманд аёллар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарорига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра давлат олий таълим муассасаларига базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва 2 — 4-курсларда таҳсил олаётган мазкур Низомнинг 5-бандидаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб аризани ҳар йили 10 календарь кун ичида олий таълим муассасаси қабул комиссиясига тақдим этади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан талабгорларнинг ижтимоий ҳолати тўғрисида маълумотлар (талабгорнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, ота-онаси ёки уларнинг бири вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси, турмуш ўртоғи вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси ва вояга етмаган фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси) «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳар бир давлат олий таълим муассасаси белгиланган мезонлар асосида талабгорлар рўйхатини таҳлил қилиб, мазкур Низомнинг 5-бандида келтирилган мезонлар асосида талабгорлар рўйхатини 5 календарь иш кунида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳар йили 5 календарь иш куни ичида талабгорларнинг рўйхати, талаб этилган ҳужжатлар (талабгорнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, ота-онаси ёки уларнинг бири вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси, ёхуд турмуш ўртоғи вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси ва вояга етмаган фарзандининг тугилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси) баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари ва ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳокимликлар томонидан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) тузилади. Комиссия Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган талабгорлар рўйхатини қуйидаги тартибда кўриб чиқади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия аъзолари туман (шаҳар)ларга бириктирилади, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаолларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ 5 календарь иш кунида талабгорларнинг яшаш жойи бўйича ижтимоий ҳолатини ўрганади, ўрганиш натижаларига кўра Ишчи гуруҳ ҳар бир талабгорлар бўйича далолатнома тузади ва Комиссияга тақдим қилади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда Ишчи гуруҳлар томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларни тасдиқловчи маълумотлар ва электрон шаклдаги ҳужжатлар (туғилганлик, никоҳ қайд этилганлик, вафот этганлик ҳақида ва бошқа) «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия 5 календарь иш кунида ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган тегишли ҳужжатларни ўрганиб, талабгорларнинг тўплаган баллари, ҳудудлардаги таълим йўналишлари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж ҳамда талабгорларнинг таҳсил олаётган босқичларини инобатга олиб 150 нафар хотин-қизларни саралаб олади ва баённомани расмийлаштиради ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси 10 календарь иш кунида тавсияномаларни тасдиқлайди ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Комиссия ҳар ўқув йилида 1 октябрдан кеч бўлмаган муддатда базавий тўлов-контракт суммалари тўлаб берилиши белгиланган (тавсиянома берилган) хотин-қизлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни тегишлилиги бўйича давлат олий таълим муассасаларига ёзма равишда киритади ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Комиссия аъзолари томонидан талабгорлардан 150 нафарини танлаб олишда биринчи навбатда уларнинг ижтимоий ҳолати, эҳтиёжмандлиги, тўплаган баллари, ҳудудлардаги таълим йўналишлари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж ҳамда таҳсил олаётган босқичлари инобатга олинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Талабгорларни танлаб олиш ва уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлаб олинган талабгорлар жорий ўқув йили давомида олий таълим муассасасини ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан маҳрум бўладилар.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Давлат олий таълим муассасалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 1 сентябрга қадар иккинчи ва ундан кейинги ўқув йиллари учун таълим кредити олиши зарур бўлган талабгорлар рўйхатини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар ўқишни тамомлаган ва иш жойи билан таъминлаш лозим бўлган талабгорлар рўйхатини яшаш ҳудуди бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёзма равишда тақдим этади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳокимликлар танлаб олинган талабгорларнинг ўқиши учун зарур маблағларнинг белгиланган тўлов-контракт миқдорининг камида 25 фоизини ҳар йили 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларгача, 50 фоизини — 1 январгача, 75 фоизини — 1 апрелгача ва 100 фоизини — 1 июлгача улар талабаликка тавсия этилган давлат олий таълим муассасаларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан тавсиянома бериш комиссиясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Комиссия раиси

2.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи

4.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаси ректори

5.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғи

6.

Келишувга асосан

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутати

7.

Келишувга асосан

фуқаролик жамияти институти (нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, сиёсий партия ва ҳаракатлар, оммавий ахборот воситалари, касаба уюшмалари ва бошқалар) вакили

8.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бош юристконсульти

9.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари ўринбосари, Комиссия котиби

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Амалга ошириш механизми

Субъектлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) якуни бўйича танлов натижаларини эълон қилиш.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси, Давлат тест маркази

Тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида

2-босқич

Белгиланган мезонларга мос келувчи хотин-қизлар томонидан олий таълим муассасалари қабул комиссиясига моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан мурожаат қилиш.

Талабгорлар

Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун давомида

3-босқич

Базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган, белгиланган мезонларга мос талабгорлар рўйхатини шакллантириш.

Давлат олий таълим муассасалари

Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 календарь кун давомида

4-босқич

Талабгорлар рўйхатини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юбориш.

Давлат олий таълим муассасалари

Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 календарь кун давомида

5-босқич

Талабгорларнинг рўйхатини  яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

5 календарь иш куни ичида

6-босқич

Комиссия аъзоларини туман (шаҳар)ларга бириктириш.

Туман (шаҳар)ларга бириктирилган Комиссия аъзоси, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаолларидан иборат таркибда ишчи гуруҳни тузиш.

Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси (кей?нги ўринларда — Комиссия)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан рўйхат юборилган куни

7-босқич

Талабгорларнинг  яшаш жойи бўйича ижтимоий ҳолатини ўрганиш.

Ҳар бир талабгор бўйича далолатнома тузиш ва Комиссияга тақдим қилиш.

Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ)

5 календарь иш кунида

8-босқич

Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган тегишли ҳужжатларни ўрганиб, 150 нафар хотин-қизларни саралаб олиш ва баённомани расмийлаштириш ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига юбориш.

Комиссия

5 календарь иш кунида

9-босқич

Тавсияномаларни тасдиқлаш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

10 календарь иш кунида

10-босқич

Базавий тўлов-контракт суммалари тўлаб берилиши белгиланган (тавсиянома берилган) хотин-қизлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни тегишлилиги бўйича давлат олий таълим муассасаларига ёзма равишда киритиш ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштириш.

Комиссия

Ҳар бир ўқув йилида 1 октябрдан кеч бўлмаган муддатда

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАВСИЯНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

ТАВСИЯНОМА

№ AA 0000

Ушбу тавсиянома фуқаро

______________________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(___________________)

(паспорт серияси ва рақами)

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг 20___ йил «___»___________даги _____-сон буйруғига асосан берилди.

М.Ў.

________________________________

(мансабдор шахснинг Ф.И.О., имзо)

20___ йил «___»___________

ТАВСИЯНОМА

№ AA 0000

Ушбу тавсиянома фуқаро ___________________ _________________ _________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)

___________________ (паспорт серияси ва рақами)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил «___»___________даги _____-сон қарорига мувофиқ ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун берилди.

Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг 20___ йил «___»___________даги _____-сон буйруғига асосан берилди.

Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан бир йил муддат давомида кучга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

____________________________________

(Ф.И.О.)

(М.Ў., имзо)

20___ йил «___»___________

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/585/0888-сон; 09.06.2022 й., 09/22/322/0506-сон; 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)