28.08.2021 йилдаги ПҚ-5238-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.08.2021 йилдаги ПҚ-5238-сон
Date of entry into force
28.08.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Тошкент шаҳрида «С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кинематография соҳаси учун юқори малакали ижодий кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, таълим муассасаларининг олий маълумотли ижодий кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2018 йил 19 октябрда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида «Ўзбекистон Республикасида Россия Федерациясининг олий таълим бўйича таълим муассасалари филиалларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши тўғрисида»ги битим тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кинематография агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ва «С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) (кейинги ўринларда — БДКИ) Тошкент шаҳрида «С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини (кейинги ўринларда — Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кинокомпаниялар ва киностудияларнинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда Россия Федерацияси Олий таълим федерал давлат таълим стандартларига мувофиқ олий таълим соҳасида юқори малакали ижодий кадрларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий таълим дастурлари, ўқитиш услубларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини ҳамда фаннинг сўнгги ютуқларини татбиқ этиш, педагогик салоҳиятни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кино санъати бўйича тадқиқотлар ўтказиш, ўқув жараёни сифатини яхшилашга йўналтирилган мақсадли инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёнига масофавий таълим технологияларини кенг жорий этиш, электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари ва бизнес ҳамжамиятлари билан таълим ҳамда илм-фан соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Филиал:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БДКИ устави ва БДКИ томонидан тасдиқланган Филиал тўғрисидаги низом асосида фаолият юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БДКИнинг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида таркибий бўлинмаси — олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларга бўлган эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда олий таълимнинг сифатига қўйиладиган талабларга мос таълим дастурлари асосида Россия Федерацияси олий таълим федерал давлат таълим стандартларига мувофиқ, барча даражадаги мутахассисликлар ва йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлашни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнини Кинематография агентлиги билан келишган ҳолда БДКИ томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлар асосида рус тилида олиб боради, шу билан бирга унда ўзбек тили ва Ўзбекистон тарихи ўқитилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим фаолиятини кундузги, сиртқи таълим шаклида ҳамда ахборот коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда масофавий тарзда олиб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказишни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Кинематография агентлиги билан келишган ҳолда БДКИ томонидан белгиланган қоидалар ва муддатларга мувофиқ амалга оширади;
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот сифатида тан олинадиган Россия Федерацияси давлат намунасидаги БДКИ дипломини беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маълумот учун қабул қилинсинки, БДКИ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига жорий этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиал профессор-ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалнинг кутубхона фондини шакллантиради ва уни замонавий ўқув-методик ҳамда илмий-педагогик адабиётлар билан тўлдириб боради, шу жумладан БДКИ ахборот-ресурс базасидан фойдаланиш имкониятини яратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги «С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш бўйича Ташкилий комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги «С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг Васийлик кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги «С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ташкилий комиссияга 2021 йил 20 сентябргача қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиални жойлаштириш учун бино ва иншоотларни тартибга солиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиал талабалари ва ўқитувчилари учун талабалар турар жойини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиални жойлаштириш ва зарур инвентарлар, мебеллар, замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, кутубхона фондлари, компьютер техникаси ва бошқалар билан таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалга қабул режаси тегишли кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда Россия Федерацияси Маданият вазирлиги, БДКИ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда Филиалнинг Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари беш йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан кинокомпаниялар, телерадиокомпаниялар ёки кино ва телевидение соҳасидаги ташкилотларга тақсимланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалга БДКИдан жалб қилинадиган профессор ва ўқитувчиларнинг хизмат сафари ва меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари ўқув жараёнининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимларнинг ойлик маоши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалда ўқитишнинг тўлов-контракт миқдори БДКИ томонидан Кинематография агентлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалга ўқитувчилик ва илмий фаолият олиб бориш учун таклиф этиладиган хорижий профессор-ўқитувчиларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини тузиладиган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифларда тўлашга рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалга ажратилган бино, иншоотлар ва ҳудудларни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан коммунал тўловлар Филиал маблағлари ҳисобидан қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1 та енгил автотранспорт воситасини сотиб олиш ва сақлаш учун лимит ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Филиал фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалга 2021/2022 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар умумий сонининг 50 фоизидан, кейинги ўқув йилидан бошлаб 30 фоизидан ошмаган ҳолда давлат гранти асосида талабаларни ўқитиш учун Маданият вазирлигига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 июлдаги ПҚ-232-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижодий фаолият субъектлари ўртасида тузиладиган фуқаролик ҳуқуқий шартномалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилда Филиалнинг жорий сақлаш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади ва 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 июлдаги ПҚ-232-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Филиал «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУКнинг Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 1А-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Кинематография агентлиги (Ф.Ф. Абдухаликов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) ҳамда БДКИ билан ҳамкорликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Филиалнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек, Филиални белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалнинг тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув йили бошлангунига қадар Филиални танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Васийлик Кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабаларнинг турли шаклдаги амалиётини самарали ташкил этиш, Филиал битирувчиларини ишга жойлаштириш, меҳнат бозорининг кейинги ривожини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар ва ижодий кадрлар тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилашда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиал фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш учун хайрия, техник кўмак маблағларини (грантларни) ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалнинг моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий павильон ва студия ускуналари ва ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш, ижтимоий инфратузилмасини яхшилашга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабаларни, энг аввало, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтидорли талабаларни ўқитиш учун стипендияларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва талабалар турар жойида бўш вақтларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг дам олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истиқболли талабаларни танлов асосида БДКИ ва соҳага ихтисослашган хориждаги бошқа етакчи таълим ташкилотларига стажировка ўташга юбориш учун танлаб олишни ҳамда уларга хорижда таҳсил олиш учун махсус стипендиялар ажратишни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Филиал талабалари ва ходимларига Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Медиа марказидаги мавжуд асбоб-ускуналардан ўқув, амалий, илмий-тадқиқот ва лаборатория ишларида бепул фойдаланишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. 2024 йил 1 январга қадар Филиалнинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарлар ва моддий-техник ресурслар божхона божидан озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Кинематография агентлиги (Ф.Ф. Абдухаликов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Кинематография агентлиги бош директори Ф.Ф. Абдухаликов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 28 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5238-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 августдаги ПҚ-5238-сон қарорига
1-ИЛОВА

Тошкент шаҳрида «С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

А.А. Абдухакимов

Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири, ташкилий комиссия раиси

Ф.Ф. Абдухаликов

Кинематография агентлиги бош директори, ташкилий комиссия раиси ўринбосари

О.А. Назарбеков

маданият вазири

Б.И. Закиров

қурилиш вазири

А.Ҳ. Тошкулов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

И.И. Норқулов

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

Ф.У. Давруков

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

М.А. Маджидов

Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси, ташкилий комиссия котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ташкилий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 августдаги ПҚ-5238-сон қарорига
2-ИЛОВА

Тошкент шаҳридаги «С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг Васийлик кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

А.Б. Таджиханов

маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси

А.В. Малишев

Россия Федерацияси маданият вазири ўринбосари, Васийлик кенгаши ҳамраиси (келишувга мувофиқ)

Ш.Т. Ризаев

Кинематография агентлиги директори в.б.

Ш.Х. Далиев

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари

Ф.Э. Боқиев

мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари

М.Ю. Жураев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари

А.А. Жўрабоев

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси

Ш.Р. Ражаббаев

инновацион ривожланиш агентлиги директори

С.Ш. Таджиев

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари

Б.Х. Махмадалиев

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари

В.С. Малишев

«С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси ректори вазифасини бажарувчи (келишувга мувофиқ)

И.М. Мелиқўзиев

Тошкент шаҳридаги «С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг директори, Васийлик кенгаши котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 июлдаги ПҚ-232-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 августдаги ПҚ-5238-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги «С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Драматургия.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Продюсерлик (турлари бўйича).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари рўйхатига буюртмачи ташкилотлар эҳтиёжларини ҳисобга олиб, Кинематография агентлиги ҳамда «С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 07/21/5238/0835-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)