1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.01 Ер участкасига мулк ҳуқуқи (шунингдек, 03.08.03.00, 03.08.04.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 27 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
543-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Регламент ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Регламентга мувофиқ давлат ва жамоат эҳтиёжлари ҳисобланган вазифалар ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилмаган юридик шахслар ёки жисмоний шахслар томонидан бажарилиши белгиланган ҳолларда, ер участкаси фаолият соҳасидан келиб чиқиб, тегишли давлат органи, муассасаси ва корхонасига, бундай ташкилотни аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолларда эса, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади ва кейинчалик улар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ижарага берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасидаги ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ажратилиши режалаштирилаётган ер участкаси қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига кирса, аввал ушбу ерларни Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида белгиланган тартибда бошқа ер тоифасига ўтказиш масаласи ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «YERELEKTRON» ААТ) — ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва унга киритилган ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси — ер фондининг қатъий белгиланган чегара, майдон, жойлашув ери, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини давлат эҳтиёжлари учун бериш — ерларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мудофаа ва давлат хавфсизлиги эҳтиёжлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни, махсус иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари ва темир йўллар, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, туннеллар, энергетика тизимлари объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш бўйича амалга ошириш учун, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун бериш — ерларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар, ҳудудларга олиб келувчи автомобиль йўллари ва пиёда йўлакларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар ҳамда ҳудудларда ўтказиладиган муҳандислик-коммуникацияларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини, қишлоқ хўжалиги экинлари ва яшил ўсимликларни сув билан таъминлашга мўлжалланган ариқлар, каналлар, ҳавзалар ва бошқа сув артерияларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат таълим ва даволаш муассасалари, интернатлар, меҳрибонлик уйларини, жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштириладиган майдонлар, шунингдек, дам олиш боғлари, хиёбонлар, дам олиш зоналари, кўллар, сув ҳавзалари, қабристонлар ва бошқа рекреацион объектларни қуриш учун бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Юридик ёки жисмоний шахсларнинг эгалигида, фойдаланишида, ижарасида ёки мулкида бўлган ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун фақат ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда улардан олиб қўйилгандан (сотиб олингандан) ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материаллар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси) ҳудудий бошқармаси томонидан тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан «YERELEKTRON» ААТ орқали мазкур Регламентнинг 23-бандида назарда тутилган ваколатли ташкилотлар билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори билан белгиланган ер участкаси ажратилаётган давлат органи, муассасаси, корхонаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи — буюртмачи ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан шартнома асосида бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарори билан белгиланган буюртмачи ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига буюртма беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртма келиб тушгандан кейин бир иш куни давомида уни тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси беш иш куни давомида буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкаси ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан Ер тузиш, давлат ер кадастри ва ерларни мониторинг қилиш бўйича лойиҳа-изланиш ишларига сарфланадиган вақтнинг намунавий меъёрларига мувофиқ ҳақ ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер тузиш, давлат ер кадастри ва ерларни мониторинг қилиш бўйича лойиҳа-изланиш ишларига сарфланадиган вақтнинг намунавий меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси буюртмачи билан шартнома тузилгандан кейин йигирма иш куни давомида электрон шаклда ер участкаси ажратиш ҳақида ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни «YERELEKTRON» ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси, жумладан, уларнинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси, мавжуд мажбуриятлар, қайси мақсадга мўлжалланаётганлиги, зарур ҳолда балл бонитети ва бошқалар ҳақида қисқача маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини топографик харитада (координатали нуқталари билан), ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса — мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) ҳамда ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқлари М 1:500 дан М 1:1000 гача катталикда кўрсатилган ҳолда жойлаштириш режаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан биргаликдаги фотосурати (15х20 см);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича — атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ушбу Регламентнинг 14-бандида назарда тутилган барча материаллар мавжуд бўлмаса ёки улар тегишли сифатда (бошқача масштабда, ноаниқ тасвирда) тақдим этилмаса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига келгуси иш кунидан кечиктирмасдан ҳужжатлар йиғмажилдини қайта тайёрлаш учун юборади. Бунда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўрсатган барча камчиликларни беш иш кунида бартараф этади ва материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига «YERELEKTRON» ААТ орқали такроран юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу Регламентнинг 14-бандида назарда тутилган барча материаллар билан бирга ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан сўнг уни беш иш куни давомида ўрганади ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) тегишли ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларидан давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун буюртмачига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи бир иш куни давомида Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экологик экспертизаси Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан йигирма иш куни давомида қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экологик экспертизаси хулосаси ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Буюртмачи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан кейин бир иш кунидан кечиктирмасдан хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан сўнг уни ҳамда ҳужжатлар йиғмажилдини икки иш куни давомида хулоса олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда — қурилиш бош бошқармаси) юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, қурилиш бош бошқармаси уч иш куни давомида йиғмажилдни кўриб чиқади, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди ва уни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хулосада шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этиш талаблари баён этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда хулоса ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, қурилиш бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқади ҳамда ўз хулосасини илова қилган ҳолда, ҳудудий архитектура шаҳарсозлик кенгашига (кейинги ўринларда — Кенгаш) келишиш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш навбатдаги мажлисда ҳужжатлар йиғмажилдини беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқади ҳамда материалларни электрон рақамли имзосини қўйиш йўли билан келишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилган материаллар уч кундан кечиктирмасдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш учун Кенгаш томонидан қурилиш бош бошқармасига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қурилиш бош бошқармаси ўз хулосасини ва Кенгаш томонидан келишилган материалларни «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда бир иш куни давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда хулоса ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижобий хулосада ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этиш талаблари баён этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Салбий хулосада қонунчиликнинг муайян нормаларига таянган ҳолда, ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда тегишли ер участкасини бошқа, кўпроқ мос келадиган жойдан ажратиш ҳақида таклиф берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш материалларни келишишдан бош тортган тақдирда, қурилиш бош бошқармасига Кенгаш йиғилишининг баённомаси рад этишни асослаган ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг аниқ нормасини кўрсатган ҳолда, ер участкаси ажратиш жойини кўчириш ҳақидаги таклиф билан юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қурилиш бош бошқармаси салбий хулоса берган ёки Кенгаш билан келишиш рад этилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлаш, шу жумладан, берилган хулосага мувофиқ ажратиладиган ер участкаси жойлашувини ўзгартириш (келишишни рад этиш сабабларини асослаган ҳолда) ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки иш куни давомида қурилиш бош бошқармасининг салбий хулосаси ёки Кенгашнинг келишишни рад этиш баён қилинган таклифини кўриб чиқади ҳамда ҳужжатлар йиғмажилдини қурилиш бош бошқармасининг хулосаси ёки Кенгаш йиғилишининг баённомасини илова қилган ҳолда, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига қайта ишлаш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ўн иш куни давомида ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлайди, ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантиради ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига такроран юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда янгиланган ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлаш ва тайёрлаш бўйича ишлар учун ҳақ ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан кейин бир иш куни давомида уни қурилиш бош бошқармасига мазкур Регламентнинг 19-20-бандларида белгиланган тартибда хулоса олиш ёки Кенгаш келишувини олиш учун такроран юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ер участкасини ажратиш материалларини ваколатли органлар билан келишиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қурилиш бош бошқармасининг ижобий хулосаси ёки Кенгаш билан электрон шаклда келишуви олинган кундан кейин бир иш куни давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йиғмажилдни қуйидаги ваколатли органларга юборади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) келишиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бошқармасига — маданий мерос ёдгорликлари муҳофаза қилинадиган зонада жойлашган ер участкалари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда улардан фойдаланадиган ташкилотга — бўш ер участкалари саноат ерлари, темир йўллар ва автомобиль йўллари, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлардаги ерлар таркибига кирган ҳудудларда жойлашганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органларига — бўш ер участкалари автомобиль турар жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир қиладиган бошқа объектлар учун ажратилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм ва спорт вазирлигининг ҳудудий бош бошқармасига — туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун белгиланган ва туристик рекреацион зоналарда жойлашган ер участкалари бўйича.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларининг жойлашуви уларнинг бош режаларида, шунингдек, батафсил режалаштириш лойиҳаларида белгиланган ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган функционал мақсадига мос келадиган аҳоли пунктларидаги ер участкаларини ажратиш материаллари бўйича санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳамда Давлат ёнғин назорати органининг хулосаларини олиш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ваколатли ташкилотлар йиғмажилд келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни давомида йиғмажилдни келишади ёки тегишли хулосалар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ваколатли ташкилотнинг хулосаси «YERELEKTRON» ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон шаклда ёки хулосанинг кўчирилган нусхаси тарзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ижобий ёки салбий хулоса берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижобий хулосада ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик, санитария, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ва бошқа фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этиш талаблари баён этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ер участкасини ажратиш материаллари тегишли ер участкаси бўйича розилик резолюциясини ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш йўли билан «YERELEKTRON» ААТ орқали келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишув ҳеч қандай изоҳлар ва шартларсиз амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишув рад этилган ҳолатда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига «YERELEKTRON» ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклидаги хат ёки хатнинг кўчирилган нусхаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг муайян нормасига таянган ҳолда, бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатиб юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ваколатли орган билан келишилмаганда ёки салбий хулоса олинганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлаб, ушбу Регламентга мувофиқ такроран келишиш (улар бўйича хулоса олиш) ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ваколатли ташкилотлар салбий хулоса берган тақдирда ёки келишувни рад этиш тўғрисида хат йўллаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ваколатли ташкилотларнинг эътирозларидан келиб чиққан ҳолда, уч иш куни давомида ер участкасининг жойлашган жойини ва ер участкасини ажратиш материалларини қайта кўриб чиқиб, ваколатли ташкилотларнинг хулоса ва хатларини илова қилган ҳолда, уларни Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига қайта ишлаш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолатларда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси уч иш куни давомида ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига такроран юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлаш ва янгиланган материаллар тайёрлаш ишлари учун тўлов ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ажратиладиган ер участкасининг жойлашган жойи қайта кўриб чиқилгандан сўнг ва қайта ишланган материаллар олингач, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кейинги иш кунидан кечиктирмасдан, ер участкасини ажратиш материалларини ушбу Регламентнинг 19 – 26-бандларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ваколатли ташкилотларга такроран юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда такроран юборилган ер участкасини ажратиш материаллари икки иш кунида кўриб чиқилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қарор қабул қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қурилиш бош бошқармасининг ижобий хулосаси, Кенгашнинг келишуви ва ваколатли ташкилотларнинг ижобий хулосалари ва келишувлари олингандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими икки кун давомида ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектни қуриш шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
берилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), ер эгалари, мулкдорлар, фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қопланиши керак бўлган зарарлар (мавжуд бўлган тақдирда) миқдорлари ва уларни қоплаш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини рекультивация қилиш зарурати, ер участкасини олиб қўйилган эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қайтариш шартлари (мавжуд бўлган тақдирда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқнинг унумдор қатламини олиб ташлаш зарурати (мавжуд бўлган тақдирда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш ҳақидаги қарорига «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали автоматик равишда шакллантириладиган ва қарорнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган электрон харита илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳужжатлар йиғмажилдини, ваколатли ташкилотлар хулосалари ва келишуви бўйича материалларни ҳамда ўз қарорини бир иш куни давомида Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси белгиланган тартибда ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали икки иш куни давомида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ер участкасини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақидаги қарори асосида Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси, қурилиш бош бошқармаси ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали билан биргаликда уч иш куни давомида ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаси чегараларини жойда (натурада) белгилаш ва участка чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч ярим баравари миқдорида ҳақ ундирилади ва тўлов қуйидагича тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги сумма — Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида — Қурилиш бош бошқармаси ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга ёки давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун белгиланган бошқа мақсадларда фойдаланишга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарори билан белгиланган буюртмачи
Ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради.
Заруратга кўра
2-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Буюртмани ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.
1 иш куни давомида
3-босқич
Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси
Буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади.
5 иш куни давомида
Ер участкасини ажратиш ҳақида электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни «YERELEKTRON» ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.
20 иш куни давомида
4-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ҳужжатлар йиғмажилдини ўрганади ва Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларидан давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Буюртмачига юборади.
5 иш куни давомида
Буюртмачи
Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун мурожаат қилади
1 иш куни давомида
Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари
Давлат экологик экспертизасини ўтказади ва буюртмачига давлат экологик экспертизаси хулосасини тақдим этади.
20 иш куни давомида
Буюртмачи
Давлат экологик экспертизаси хулосасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.
1 иш куни давомида
5-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ҳужжатлар йиғмажилдини ўрганади ва уни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига хулоса олиш учун юборади.
2 иш куни давомида
6-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси
Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, йиғмажилдни кўриб чиқади, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди ва тегишлича уни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.
3 иш куни давомида
Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ўз хулосасини илова қилган ҳолда ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашига келишиш учун юборади.
3 иш куни давомида
7-босқич
Ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши
Ҳужжатлар йиғмажилди материалларини кўриб чиқади, уларни келишади.
5 иш куни давомида
Келишилган материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига юборади.
3 иш куни давомида
8-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси
Ўз хулосасини ва Кенгаш томонидан келишилган материалларни «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборади.
1 иш куни давомида
9-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ер участкаси ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғмажилдини мазкур хулоса (кенгаш билан келишув)ни илова қилган ҳолда ваколатли ташкилотларга хулосалар олиш ва келишиш учун юборади.
1 иш куни давомида
10-босқич
Ваколатли ташкилотлар
Келишишни амалга оширади ва тегишли хулосани беради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.
5 иш куни давомида
11-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ер участкасини ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади.
2 кун давомида
Ҳужжатлар йиғмажилдини, ваколатли ташкилотлар хулосалари ва келишуви бўйича материалларни ҳамда ўз қарорини Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.
1 иш куни давомида
12-босқич
Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси, қурилиш бош бошқармаси ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали
Ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди ва ер участкасини натурада кўрсатади.
3 иш куни давомида
13-босқич
Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси
Ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) саккизинчи хатбошидаги «майдони аввалгисига тенг бўлган бошқа ер участкаси» сўзлари «олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлаб» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон ва «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сон қарорлари)» 2019 йил 11 июндаги 478-сон қарорига илованинг 4-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сон Фармони)» 2019 йил 9 августдаги 653-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 268-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги 342-сон қарорига илованинг 6-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон фармони)» 2020 йил 6 июлдаги 425-сон қарорига 1-илованинг 16-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 70-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element