24.08.2021 йилдаги ПҚ-5231-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.08.2021 йилдаги ПҚ-5231-сон
Date of entry into force
25.08.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорларнинг муаммо ва масалаларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда, инсофли солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришлари учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2021 йил 1 октябрдан бошлаб экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҳисобга олиш тартиби ўрнатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўрнатилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган имконият охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган — интизомли солиқ тўловчиларга татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар «экспорт» божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми экспорт қилувчининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисобварағига келиб тушмаган тақдирда, қўшилган қиймат солиғининг ҳисобга олинган суммаси ёки унинг тегишли қисми белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшилган қиймат солиғининг салбий суммасини қоплаш (қайтариш) учун солиқ органларига ариза билан алоҳида мурожаат қилиш ҳақидаги мажбурий талаб бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчига тегишли солиқ даври учун солиқ ҳисоботини топширишда, солиқ органларини хабардор этган ҳолда қўшилган қиймат солиғи салбий суммасини қоплаш (қайтариш) талабини билдириш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) уч ой муддатда қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғининг салбий миқдорини қоплаб бериш (қайтариш) бўйича солиқ органларига мурожаат қилишни акс эттирувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) билан биргаликда 2021 йил якунига қадар товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқсин ва мазкур тартибни тажриба тариқасида 2022 йил 31 декабргача амалиётга жорий қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Молия вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор моҳияти ва мазмунининг, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали кенг тушунтирилишини ташкил қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 24 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5231-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2021 й., 07/21/5231/0820-сон)