05.08.2021 йилдаги ПҚ-5214-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 05.08.2021 йилдаги ПҚ-5214-сон
Date of entry into force
06.08.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маҳаллабай» ишлаш тизими асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган ва ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда (кейинги ўринларда — «оғир» маҳалла) тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Андижон вилоятида 210 та «оғир» маҳалла аниқланганлиги ҳамда ушбу маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги «Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5154-сон қарорига мувофиқ 40 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Маҳаллабай» ва «хонадонбай» ишлаш асосида «оғир» маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш бўйича янгича ёндашувни (кейинги ўринларда — «Андижон тажрибаси») республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ этиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан давлат улушига эга бўлган тижорат банкларига алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 7 фоиз ставкада ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Республика ҳудудлари кесимида «Андижон тажрибаси» асосида «маҳаллабай» ишлаш тизими жорий этиладиган маҳаллалар сони ва ажратиладиган ресурс миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров ва Марказий банк раиси М. Нурмуратовга «оғир» маҳаллаларга бириктирилган «етакчи» тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий талабидан келиб чиққан ҳолда ажратилаётган ресурсларни тижорат банклари кесимида тақсимлаш ваколати берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари томонидан кредитлар кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун «оғир» маҳаллаларга бириктирилган «етакчи» тадбиркорлик субъектларига 3 йил муддатгача йиллик 10 фоиз ставкада битта маҳалла учун 2 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари икки ҳафта муддатда «Андижон тажрибаси» асосида «маҳаллабай» ишлаш тизими жорий этиладиган «оғир» маҳаллаларнинг манзилли рўйхатини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 5 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5214-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПҚ-5214-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Андижон тажрибаси» асосида «маҳаллабай» ишлаш тизими жорий этиладиган маҳаллалар сони ва ажратиладиган ресурс миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Жами маҳаллалар сони

«Оғир» маҳаллалар сони

Ажратиладиган маблағ

(млн АҚШ долл.)

Жами

7 838

500

100

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

422

38

7,6

2.

Бухоро вилояти

544

42

8,4

3.

Жиззах вилояти

299

27

5,4

4.

Қашқадарё вилояти

792

52

10,4

5.

Навоий вилояти

307

27

5,4

6.

Наманган вилояти

777

52

10,4

7.

Самарқанд вилояти

1 114

52

10,4

8.

Сурхондарё вилояти

721

47

9,4

9.

Сирдарё вилояти

236

27

5,4

10.

Тошкент вилояти

1 050

52

10,4

11.

Фарғона вилояти

1 050

52

10,4

12.

Хоразм вилояти

526

32

6,4

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 07/21/5214/0765-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)