05.08.2021 йилдаги ПҚ-5213-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 05.08.2021 йилдаги ПҚ-5213-сон
Date of entry into force
06.08.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Сурхондарё вилоятида Қорабайир зотли отларни етиштириш ва оммалаштириш ҳамда от спорти турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий меросимизнинг ажралмас қисми бўлган Қорабайир зотли отларни кўпайтириш ҳамда уларни от спортига кенг жалб этиш, мамлакатимизда от спорти турларини янада ривожлантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Миллий гвардия ҳузурида Қорабайир отлари маҳорат мактаби ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилояти Термиз тумани Янгиобод маҳалласи ҳудудидаги 64,6 га ер майдони бино ва иншоотлари билан бирга Миллий гвардиянинг балансига ўтказилсин ва унда Қорабайир отлари маҳорат мактаби жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий гвардия (Р. Джураев), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов) ва Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси (Б. Газиев) Қорабайир отлари маҳорат мактаби фаолиятини 2021 йил 1 октябрдан бошлаб тўлиқ йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов) икки ой муддатда Қорабайир отлари маҳорат мактаби отларига озуқа базасини яратиш мақсадида 100 га суғориладиган ер майдонини белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Қорабайир отлари маҳорат мактабининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш авлод чавандозларини тарбиялашга йўналтирилган миллий от спорти мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда Қорабайир зотли отлардан фойдаланишни оммалаштириш ҳамда миллий от спортининг халқаро довруғини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йилқичиликда наслчилик ишларини такомиллаштириш йўли билан Қорабайир зотли отлар бош сонини кўпайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорабайир зотли отларни сақлаш ва сифатли ветеринария хизмати кўрсатиш ишларини яхшилашга кўмаклашиш, шунингдек, жаҳон бозорида от зотлари орасида Қорабайир от зотининг рақобатбардошлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг кенг қатламини, айниқса ёшларни, Қорабайир отлари маҳорат мактабидаги секция ва клубларга жалб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорабайир отлари маҳорат мактаби ходимларининг чекланган сони 50 нафардан иборат тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорабайир отлари маҳорат мактабининг штат бирликлари (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) Миллий гвардияга ажратилган умумий штат бирликлари доирасида шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорабайир отлари маҳорат мактабининг директори лавозими офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчи билан жамланувчи лавозим сифатида белгиланади ҳамда мазкур лавозим учун 16,3 тариф разряди ва «подполковник» ҳарбий унвон поғонаси ўрнатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорабайир отлари маҳорат мактабининг раҳбар ходимлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари ва тиббиёт (ветеринария) хизмати, уста-чавандоз, от парваришловчи ва тақачи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорабайир отлари маҳорат мактабининг моддий-техника базасини дастлабки мустаҳкамлаш, жумладан техника, анжомлар ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорабайир отлари маҳорат мактабининг моддий-техника базасини кейинчалик мустаҳкамлаш ва унинг молиявий таъминоти (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал хизматлар, отларга озуқа ва дори-дармонлар сотиб олиш ҳамда бошқа харажатлар) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорабайир отлари маҳорат мактабининг ҳамда унинг секция ва клублари фаолиятини ташкилий-методик таъминлаш Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси ҳамда Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси билан биргаликда амалга оширилади;
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорабайир отлари маҳорат мактаби учун Қорабайир зотли отлар Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси мутахассисларининг хулосасига асосан танлаб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорабайир отлари маҳорат мактабига ўз фаолияти ихтисослиги бўйича пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан мактабнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда унинг ходимларини моддий рағбатлантиришга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Қорабайир отлари маҳорат мактабида шуғулланувчилар кейинчалик бепул фойдаланишлари учун Қорабайир зотли отларни Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджети ва ҳарбий-маъмурий секторларнинг маблағлари ҳисобидан сотиб олиш ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси ҳамда Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерациясининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилоятини республикада Қорабайир зотли отлар наслчилиги ва спортини ривожлантириш бўйича етакчи ҳудуд сифатида белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилоятининг барча туманларида Қорабайир зотли отлардан фойдаланишга ихтисослашган секция ва от спорти клубларини ташкил этиш ҳамда юқори малакали тренерларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов) икки ой муддатда вилоятнинг туманларида Қорабайир зотли отлардан фойдаланишга ихтисослашган секция ва от спорти клубларини ташкил этиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига бепул фойдаланиш учун тегишли бино ва иншоотларни тақдим этсин, зарур ҳолларда, мазкур бандни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Миллий гвардия, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Қорабайир зотли отлардан фойдаланишни оммалаштириш учун комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий гвардия, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассис-чавандоз, инструктор-чавандоз ва бошқа ходимларини ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорабайир отлари маҳорат мактабини малакали мутахассислар билан тўлдириш, зарур ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш, шунингдек, ўқув-машқ жараёнини лозим даражада ташкил этиш учун ўқув биноларини жиҳозлашнинг зарур чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Қорабайир отлари маҳорат мактаби томонидан жисмоний ва юридик шахсларга пуллик хизмат кўрсатиш тартибини мазкур хизматлар ҳажмини кўрсатган ҳолда тасдиқласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили «Наврўз» умумхалқ байрами арафасида Қорабайир зотли отлар иштирокида халқаро чавандозлар мусобақасини ўтказсин;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили Қорабайир зотли отлар иштирокида миллий от спорти турлари, замонавий бешкураш, поло бўйича маҳалла, туман, вилоят ва республика миқёсида мусобақалар ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 январга қадар Сурхондарё вилоятининг барча туманларида Қорабайир отлари маҳорат мактабининг секция ва клубларини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Молия вазирлиги (Т. Ишметов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилда Миллий гвардиянинг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича Қорабайир отлари маҳорат мактабини молиявий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан хизмат кўрсатувчи ходимлар таъминоти учун Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларида ушбу қарор доирасида Қорабайир отлари маҳорат мактаби молиявий таъминоти ҳамда уни моддий-техник жиҳозлаш, шу жумладан отларни парваришлаш учун зарур бўлган бюджет маблағларини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Миллий гвардия (Р. Джураев) Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси билан биргаликда Қорабайир отлари маҳорат мактаби Қорабайир зотли отларининг селекциясига эътибор берган ҳолда ҳарбий хизматга яроқли хизмат отларини тайёрлаш ва уларни келгусида хизмат мақсадларида фойдаланиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев) марказий асаб тизими касалликлари ва от ёрдамида даволаш мумкин бўлган бошқа касалликларнинг рўйхатини шакллантирсин ва касалларни Қорабайир отлари маҳорат мактабига йўналтириш бўйича дастур ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Туризм ва спорт вазирлиги (А. Абдухакимов) Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Қорабайир отлари маҳорат мактабида туризм инфратузилмасини барпо этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Миллий гвардия билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорабайир отлари маҳорат мактабининг фаолиятини намойиш этувчи кўрсатув ва эшиттиришларни тайёрласин, бунда Қорабайир зотли отларнинг хусусиятларига алоҳида эътибор қаратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид туркум мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қорабайир зотли отларни оммалаштириш мақсадида махсус веб-сайтлар ташкил этсин ва унинг фаолиятини доимий йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳар бир йигитнинг уйида оти бўлсин» шиори остида Қорабайир зотли отларнинг тарғиботини амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Миллий гвардия бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси билан биргаликда Қорабайир отлари маҳорат мактаби уставининг белгиланган тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев, Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б. Қосимов ҳамда туризм ва спорт вазири ўринбосари Ш.Ш. Махмудов белгилансин.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 5 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5213-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПҚ-5213-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорабайир отлари маҳорат мактабининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилмаси

Директор

Директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари

Директорнинг инновацион ривожланиш, туризм ва менежмент бўйича ўринбосари

Юридик гуруҳ

1

Ўқув-методик гуруҳ

2

Инновацион ривожланиш ва ҳамкорлик гуруҳи

1

Кадрлар гуруҳи

1

Тренер-ўқитувчилар таркиби*

8

Молия гуруҳи

2

Моддий-техник таъминот ва хўжалик гуруҳи

2

Тиббий пункт

1

Пресс-гуруҳ

1

Хизмат кўрсатувчи ходимлар**

25

Ветеринария хизмати

2

Канцелярия

1

Қорабайир отлари маҳорат мактабининг Сурхондарё вилояти туман (шаҳар)лардаги секция ва клублари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг умумий сони — 50 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Қўшимча тренер-ўқитувчилар шартнома асосида ишга жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони амалдаги меъёрларга асосан белгиланади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 07/21/5213/0764-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)