Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 06.06.2002 йилдаги 199-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 06.06.2002 йилдаги 199-сон
Date of entry into force
06.06.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳалар тайёрланишини жадаллаштириш, лойиҳа тайёрланишидан унинг тўлиқ амалга оширилишигача бўлган бутун давр мобайнида амалий натижа берадиган мониторингни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан биргаликда амалга ошириш мўлжалланган лойиҳалар рўйхати 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда ишчи гуруҳларни шакллантирсинлар ва уларнинг раҳбарларини тайинласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича ижроия агентликлар сифатида белгиланган республика вазирликлари ва идоралари билан биргаликда бир ой муддатда лойиҳаларни амалга оширишга жадал тайёргарлик кўрилишини таъминлайдиган чора-тадбирларнинг тегишли режаларини тасдиқласинлар, бунда техник-иқтисодий асослаш ўз вақтида экспертизадан ўтказилишини, маблағ билан таъминлаш манбалари ва қарз маблағлари қайтарилишини келишишни назарда тутсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшма лойиҳаларнинг тайёрланишидан уларнинг тўлиқ амалга оширилишигача бўлган бутун давр мобайнида амалий натижа берадиган мониторингни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида ишлаб чиқилаётган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланиши юзасидан техник вазифалар ишчи гуруҳлар томонидан мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига келишиш учун тақдим этилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги лойиҳаларни маблағ билан таъминлашга буюртманомалар Европа тикланиш ва тараққиёт банкига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари раҳбарлари билан келишилгандан кейин Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти орқали юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар тайёрланиши ва рўёбга чиқарилиши жараёнини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун вазирликнинг марказий аппарати тузилмасида 4 кишидан иборат мониторинг гуруҳини ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бош вазирнинг ўринбосари, Иқтисодиёт вазири Р.С.Азимов техник кўмак олиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида молиявий кўмак олиш юзасидан Европа тикланиш ва тараққиёт банкига буюртманомаларни имзолашга вакил қилинсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 6 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
199-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)