(Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 14 июндаги 370-сон қарорлари)
ИЛОВА
|
Босқичлар |
Масъуллар |
Тадбирлар |
Муддатлар | |||
|
I. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш | ||||||
|
I босқич |
Лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат органи ва ташкилоти |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа) ҳамда тартибга солиш таъсирини баҳолаш (кейинги ўринларда — ТТБ) бўйича ҳисоботни тайёрлаш. |
Заруратга кўра | |||
|
II босқич |
Лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат органи ва ташкилоти |
Лойиҳа ва ҳисоботни Портал ва ягона электрон тизимга жойлаштириш орқали жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ҳамда идоралараро келишиш. |
Камида 15 кун муддатда | |||
|
III босқич |
Лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат органи ва ташкилоти |
Жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва идоралараро келишиш натижаларига кўра лойиҳа ва ҳисоботни қайта ишлаш, Порталга жойлаштириш ҳамда хулоса берувчи органлар билан келишишга юбориш. |
5 кун | |||
|
IV босқич |
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси |
Лойиҳа ва ТТБ бўйича ҳисоботни кўриб чиқиш ва тегишлилиги бўйича хулосаларни тақдим этиш. |
10 кун | |||
|
V босқич |
Лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат органи ва ташкилоти |
Лойиҳани, ТТБ бўйича ҳисобот, зарур материалларни илова қилган ҳолда Адлия вазирлигига киритиш. |
Хулосалар олингандан сўнг | |||
|
VI босқич |
Адлия вазирлиги |
1. ТТБ бўйича ҳисоботни тайёрлашда қонунчиликка риоя этилганлигини ўрганиш, камчилик аниқланганда ишлаб чиқувчига қайтариш. 2. ТТБ сифатини ўрганиш, натижаларига кўра хулоса тақдим этиш. |
Ҳуқуқий экспертиза муддатида | |||
|
VII босқич |
Лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат органи ва ташкилоти |
Лойиҳани, ТТБ бўйича ҳисобот, зарур материалларни Вазирлар Маҳкамаси ёки қабул қилувчи органга киритиш. |
Адлия вазирлигининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда | |||
|
II. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш | ||||||
|
I босқич |
Тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказувчи давлат органи ва ташкилоти |
ТТБдан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш ва Адлия вазирлигига тақдим этиш |
Ҳар йили 1 февралга қадар | |||
|
II босқич |
Адлия вазирлиги |
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТТБдан ўтказиш режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва жамоатчилик муҳокамаси учун Порталга жойлаштириш. |
Ҳар йили 10 февралга қадар | |||
|
2. Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларининг таклифлари асосида қайта ишланган режа лойиҳасини Порталга жойлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Ҳар йили 1 мартга қадар | |||||
|
III босқич |
Вазирлар Маҳкамаси |
Режа лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилган ҳолда тасдиқлаш. |
Ҳар йили 20 мартга қадар | |||
|
IV босқич |
Тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказувчи давлат органи ва ташкилоти |
1. ТТБ бўйича ҳисоботни тайёрлаш. 2. ТТБ бўйича ҳисоботни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун Порталга жойлаштириш. |
Режага мувофиқ 15 кун | |||
|
3. Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларининг таклифлари асосида қайта ишланган ҳисоботни Порталга жойлаштириш ва хулоса берувчи органларга тақдим этиш. |
5 кун | |||||
|
V босқич |
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси |
ТТБ бўйича ҳисоботни ТТБдан ўтказиш ва натижаларига кўра хулосаларни тақдим этиш |
10 кун | |||
|
VI босқич |
Тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказувчи давлат органи ва ташкилоти |
1. Хулосаларда билдирилган таклифлар ва эътирозлар асосида ТТБ бўйича ҳисоботни қайта ишлаш. 2. ТТБ бўйича ҳисоботни Адлия вазирлигига киритиш. |
Хулосалар олингандан сўнг | |||
|
VII босқич |
Адлия вазирлиги |
1. ТТБ бўйича ҳисоботни тайёрлашда қонунчиликка риоя этилганлигини ўрганиш, камчилик аниқланганда ишлаб чиқувчига қайтариш. 2. ТТБ сифатини ўрганиш, натижаларига кўра хулоса тақдим этиш. |
10 кун | |||
|
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ТТБдан ўтказилиши ҳолатини таҳлил қилиш, натижалари бўйича ахборот-таҳлилий маълумотни Вазирлар Маҳкамасига киритиш |
Ҳар чоракда (қоида тариқасида) | |||||
|
VIII босқич |
Вазирлар Маҳкамаси |
1. Ахборот-таҳлилий маълумотни кўриб чиқиш. 2. ТТБдан ўтказиш натижаларини амалга оширишга қаратилган «йўл харитаси»ни тасдиқлаш ёки қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури ёки қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш режаларига киритиш чораларини кўриш. |
Ахборот-таҳлилий маълумот тақдим этилгандан сўнг | |||
|
». | ||||||