Ҳужжат кучини йўқотган 07.04.2005 04.01.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1093
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар марказининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори, 04.01.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1093
Date of entry into force
14.01.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 07.04.2005
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар марказининг,
ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест марказининг
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

«ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА РАҲБАР ВА ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ БЎШ ЛАВОЗИМЛАРИНИ ЭГАЛЛАШ УЧУН УЛАРНИ ТАНЛОВ АСОСИДА ТАНЛАБ ОЛИШ ТЎҒРИСИда»ги НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 4 январда 1093-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 мартдаги 04/ҚҚ-сон, 01-76-сон ва 01/1184-сон қарорига (рўйхат рақами 1461, 28.03.2005 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон қарорига мувофиқ «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақида қарор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида»ги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига етказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази раҳбари Ж. ХУСАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2002 йил 3 январь,

3-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М. МУҲИТДИНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 3 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-сон

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 3 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 3 январдаги 3-сон, 19-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 1998 йил 13 майдаги 204-сон «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари (таълим муассасалари)даги бўш (вакант) раҳбар, педагог ва муҳандис-педагог (раҳбар ва ўқитувчи) лавозимларига танлов ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов таълим муассасаларига замонавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали, чуқур касбий билимга, ижодий ва илмий потенциалга, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга эга бўлган кадрларни саралаб олиш мақсадида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Таълим муассасаларининг раҳбар ва ўқитувчи лавозимларига номзодлар танлов асосида қабул қилинадилар. Танлов бўш (вакант) лавозимларга эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Танлов мазкур Низом асосида тузиладиган таълим муассасалари раҳбар ва ўқитувчи лавозимларига танлов ўтказиш комиссияси (Танлов комиссияси) томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Таълим муассасаларига соатбай ҳақ тўлаш асосида ишга қабул қилинаётган шахслар директор буйруғи билан танловсиз расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Академик лицейларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
директори ва директор ўринбосарлари лавозимларига ўтказилаётган танловда (асосан умумтаълим фанлари ёки педагогика фанлари бўйича) илмий даража (илмий унвон)га эга бўлган шахслар ҳамда педагогик соҳа бўйича магистр ёки дипломли мутахассислар ҳам иштирок этишлари мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитувчи лавозимига ўтказилаётган танловда илмий даража (илмий унвон)ли ёки педагогик мутахассислик бўйича магистр, дипломли мутахассис ва педагогик йўналиш бўйича бакалаврлар иштирок этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Касб-ҳунар коллежларининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
директори ва директор ўринбосарлари лавозимларига ўтказилаётган танловда илмий даража (илмий унвон)ли ёки педагогик (касбий-таълим) ёҳуд таълим муассасасининг йўналиши бўйича магистр, дипломли мутахассислар иштирок этишлари мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумтаълим фанлар бўйича ўқитувчи бўш ўринларини эгаллаш учун танловда илмий даража (илмий унвон)ли ёки педагогик мутахассислик бўйича магистр, дипломли мутахассис ва бакалаврлар иштирок этишлари мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус фан ва касбий таълим (амалиёт) ўқитувчилари лавозимларига ўтказилаётган танловда таълим муассасаси йўналиши ва ихтисосликларига мос келадиган илмий даража (илмий унвон)ли ёки магистр, дипломли мутахассис ва бакалаврлар иштирок этадилар. Айрим халқ ҳунармандчилиги, спорт ва маданият йўналишларидаги касб-ҳунар коллежларининг касбий таълим (амалиёт) ўқитувчи лавозимларини эгаллаш учун танловда ишлаб чиқариш корхоналарининг юқори разрядли ходимлари ва миллий ҳунармандчилик усталари, шунингдек спорт устаси ёки маданият соҳасида унвонга эга ўрта ёки ўрта махсус маълумотли шахслар ҳам иштирок этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига айлантирилаётган бошқа турдаги таълим муассасаларининг раҳбарлари ва ўқитувчилари танловда умумий асосда иштирок этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Директор ва директор ўринбосарлари лавозимларини эгаллаш учун ўтказилаётган танловда номзодлар ўз-ўзини тавсия этиш (аризасига биноан) ёки бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора томонидан тавсия этиш йўли билан иштирок этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун ўтказилаётган танловда номзодлар аризаларига биноан иштирок этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Суд ҳукмига кўра педагогик фаолият билан шуғулланиши ман этилган шахслар танловга қўйилмайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларини танловдан ўтказиш бўйича тахминий тест саволлари мажмуи ва танлов ўтказиш графиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Марказ) томонидан ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бўш (вакант) раҳбар лавозимларига танлов Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари, ўқитувчи лавозимларига таълим муассасалари раҳбарияти томонидан марказий ёки маҳаллий матбуот орқали 2 ой олдин эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Танлов эълон қилинганидан кейин 45 кун давомида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
директор лавозимига танловда иштирок этишни ҳоҳлаган номзодларнинг аризалари ёки бўйсунувида таълим муассасалари бўлган вазирлик, идоралар, шунингдек таълимни бошқарувчи давлат органларининг тавсияномалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари орқали Марказга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
директор ўринбосарлари лавозимларига танловда иштирок этишни хоҳлаган номзодларнинг аризалари ёки бўйсунувида таълим муассасалари бўлган вазирлик, идоралар, шунингдек таълимни бошқарувчи давлат органларининг тавсияномалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитувчи лавозимига танловда иштирок этишни хоҳлаган номзодларнинг аризалари таълим муассасасига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ариза ёки тавсияномаларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўровнома (кадрларни ҳисобга олиш варақаси) ва таржимаи ҳол;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий даража ва илмий унвонлари ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхалари (мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-услубий ишлар ва ихтиролар рўйхати (мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4 х 6 ўлчамдаги 4 дона фотосурат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
директор, директор ўринбосари лавозимларига номзоднинг таълим муассасасига бўлажак раҳбарлик фаолияти бўйича ихтиёрий шаклда ёзилган режаси (концепция).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Директор лавозимига танлов ўтказиш учун Марказ раҳбарининг буйруғи билан Марказ ҳузурида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
директор ўринбосари лавозимига танлов ўтказиш учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари билан ушбу бошқармалар ҳузурида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитувчи лавозимларига танлов ўтказиш учун таълим муассасалари директорларининг буйруқлари билан таълим муассасалари ҳузурида танлов комиссиялари тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Танлов комиссияси ҳужжатларни ўрганиб номзодларни танловда қатнашишга тавсия этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Танлов комиссияси 7 кишидан иборат тузилади ва комиссия фаолияти уни аъзоларининг камида 5 нафари қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Марказ бўйсунувида бўлмаган таълим муассасаларининг раҳбар ва ўқитувчиларини танловдан ўтказишда танлов комиссияларининг таркибига тегишли вазирлик ёки идораларнинг 3 нафар вакиллари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Танлов комиссияси очиқ овоз бериш асосида ва кўпчилик овоз билан танлов бўйича якуний хулоса қабул қилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ НАТИЖАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Танлов натижаларига кўра танланган директорлар Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташкилий-кадрлар ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати билан биргаликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг танловдан ўтган директорларини тайинлаш тартибига мувофиқ тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Директор ўринбосарлари лавозимларига комиссия томонидан танлаб олинган номзодлар билан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ёки тегишлича бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузади ва буйруқ билан расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўқитувчи лавозимига танлаб олинган номзодлар билан таълим муассасаси директори белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузади ва буйруқ билан расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Танлов комиссияси хулосасидан норози бўлган шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишлари мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 1-2-сон)