13.12.2006 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конвенция
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муқаддима
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Конвенцияда иштирок этувчи давлатлар,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставида эълон қилинган инсоният оиласининг барча аъзоларига хос қадр-қиммат ва қадриятлар ҳамда уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқлари принциплари озодлик, адолат ва ялпи тинчликнинг асоси деб эътироф этилишини эслатиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларда ҳар бир инсон ушбу ҳужжатларда кўзда тутилган ҳуқуқлар ва эркинликларга ҳеч қандай тафовутсиз эгалик қилишини эълон қилганлиги ва мустаҳкамлаб қўйганлигини тан олиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) инсоннинг барча ҳуқуқлари ва асосий эркинликларининг ялпилиги, ажралмаслиги, ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро алоқадорлигини, шунингдек ногиронларга улардан камситилмасдан тўла фойдаланиш кафолатланиши зарурлигини тасдиқлаб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ногиронлик — бу тадрижий ривожланиб борувчи тушунча, ногиронлик бузилган саломатлик ҳамда муносабат ва муҳит тўсиқлари ўзаро муносабатлари натижаси бўлиб, ва бу уларнинг жамият ҳаётида бошқалар билан тенг ва самарали иштирок этишига халақит беришини тан олиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
f) Ногиронларга нисбатан жаҳон ҳаракат дастури ва Ногиронлар учун тенг имкониятларни таъминлаш стандарт қоидаларида қайд этилган принциплар ва дастурамал мўлжаллар ногиронларга янада тенг имкониятларни таъминлаш учун миллий, минтақавий ва халқаро даражалардаги стратегиялар, режалар, дастурлар ва тадбирларни рағбатлантириш, расмийлаштириш ва баҳолашга таъсири нуқтаи назаридан муҳимлигини тан олиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
g) ногиронлик муаммоларини барқарор ривожланиш стратегиясининг тегишли таркибий қисмлари сифатида долзарблаштириш муҳимлигини таъкидлаб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
h) шунингдек, ҳар қандай шахсни ногиронлик белгиси бўйича камситиш инсон шахсига хос қадр-қимматни хўрлаш эканлигини тан олиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
i) шундан кейин ногиронликнинг кўп турлилигини тан олиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
j) барча ногиронларнинг, шу жумладан фаолроқ қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлганларнинг ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг зарурлигини тан олиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
k) ушбу турли ҳужжатлар ва ташаббусларга қарамасдан ногиронлар жамият ҳаётида тенг ҳуқуқли аъзолар сифатида иштирок этиш йўлида тўсиқларга дуч келиши давом этаётганлигидан ҳамда жаҳоннинг барча қисмларида уларнинг инсон ҳуқуқлари бузилаётганлигидан ташвишланиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
l) ҳар бир мамлакатда, айниқса ривожланаётган мамлакатларда ногиронлар турмуш шароитларини яхшилаш учун халқаро ҳамкорлик муҳимлигини тан олиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
m) ногиронларнинг маҳаллий ҳамжамиятларнинг умумий фаровонлиги ва турфа хиллигига ҳозирги ва келажакдаги қимматли ҳиссасини ҳамда ногиронлар томонидан ўзларининг инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тўла амалга оширишларига ёрдам бериш, шунингдек ногиронларнинг тўлақонли иштирок этиши уларда дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш ва жамиятнинг инсон тараққиёти, ижтимоий ва иқтисодий ривожланишида салмоқли муваффақиятларга эришиш ҳамда қашшоқликка барҳам бериш имконини беришини тан олиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
n) ногиронлар учун уларнинг шахсий мустақиллиги, шу жумладан ўз мустақил танловининг эркинлиги муҳимлигини тан олиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) ногиронлар стратегиялар ва дастурлар, шу жумладан бевосита уларга тааллуқли стратегия ва дастурлар бўйича қарор қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этиш имкониятига эга бўлишлари керак деб ҳисоблаб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
p) ногиронлар ирқи, терисининг ранги, жинси, тили, диний, сиёсий ва бошқа эътиқоди, миллий, этник, абориген ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати, туғилиши, ёши ёки бошқа хусусиятлари белгиси бўйича жуда кўп ва кескин шаклдаги камситишга дуч келишлари билан боғлиқ оғир шароитларидан ташвишланиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
q) ногирон аёллар ва ногирон қизлар уйларида ҳам, уйлари ташқарисида ҳам кўпинча зўравонлик, жароҳатланиш ёки тажовуз қилиш катта хавфига, ҳурматсизлик ёки қўпол муносабатга, ёмон муомала ёки эксплутацияга дуч келишларини тан олиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
r) ногирон болалар инсоннинг барча ҳуқуқлари ва асосий эркинликларидан бошқа болалар билан тенг ҳолда тўла ҳажмда фойдаланишлари кераклигини тан олиб ва шу муносабат билан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияда иштирок этувчи давлатлар ўз зиммаларига олган мажбуриятларни эслатиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
s) ногиронларнинг инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларидан тўла фойдаланишларига ёрдам бериш бўйича барча саъй-ҳаракатларда гендер хусусиятларини ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
t) ногиронларнинг кўпчилиги қашшоқлик шароитида яшашларини таъкидлаб ва шу муносабат билан ногиронларга қашшоқликнинг салбий таъсири муаммоси билан шуғулланиш ўта зарурлигини тан олиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
u) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставида ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида қўлланила оладиган шартномаларда баён этилган мақсад ва принципларини тўла ҳурмат қилишга асосланган тинчлик ва хавфсизлик вазияти ногиронларни, жумладан қуролли можаролар ва чет эл босқинчилиги даврида тўла ҳимоя қилишнинг сўзсиз шарти эканлигини эътиборга олиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
v) жисмоний, ижтимоий, иқтисодий ва маданий муҳитдан, соғлиқни сақлаш ва таълимдан, шунингдек ахборот ва алоқадан фойдаланиш имконияти муҳимлигини, чунки бу ногиронларга барча инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларидан фойдаланиш имконини беришини тан олиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
w) ҳар бир алоҳида инсоннинг бошқа одамлар ва ўзи мансуб бўлган жамоа олдида мажбуриятларга эга эканлигини ва у Инсон ҳуқуқлари халқаро биллида тан олинган ҳуқуқларни рағбатлантириш ва уларга риоя этилишига эришишга интилиши кераклигини эътиборга олиб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
x) оила жамиятнинг табиий ва асосий ҳужайраси эканлигини, у жамият ва давлат томонидан муҳофаза қилиниш ҳуқуқига эгалигини ҳамда ногиронлар ва улар оилаларининг аъзолари оилаларга ногиронлар ҳуқуқларидан тўла ва тенг фойдаланиш ишига ҳисса қўшиш имконини берадиган зарур ҳимоя ва ёрдамга эга бўлишларига комил ишончда,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
y) ногиронларнинг ҳуқуқлари ва қадр-қимматларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги ялпи қамровли ва яхлит Конвенция ногиронларнинг абгор ижтимоий аҳволларига барҳам беришга ҳамда уларнинг ҳам ривожланган, ҳам ривожланаётган мамлакатларда фуқаролар, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётда тенг имкониятларга эга бўлган ҳолда иштирок этишларини кенгайтиришга комил ишончда,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидагиларга рози бўлишди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда
Мақсад
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Конвенциянинг мақсади барча ногиронларнинг инсоннинг барча ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ҳамда тўла ва кенг амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек уларга хос қадр-қимматни ҳурмат қилишни рағбатлантиришдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларга турли тўсиқлар билан ўзаро муносабатда уларнинг бошқалар билан тенг ҳолда жамият ҳаётида тўла ва самарали иштирок этишига халақит берадиган барқарор жисмоний, психик, интеллектуал ёки сенсор бузилишлари бўлган шахслар тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда
Тушунчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Конвенция мақсадлари учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«муомала» — тиллардан, матнлардан, Брайль алифбоси, тактил муомаласи, йирик шрифт, фойдаланиш имконияти бўлган мультимедиа воситалари, айни вақтда босма материаллар, аудиовоситалар, сухандонларнинг одатий тили, шунингдек муомалани кучайтирувчи ва муқобил усуллари, воситалари ва шакллари, шу жумладан фойдаланиш имконияти бўлган ахборот-коммуникация технологияларини қамраб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тил» — оғзаки ва ишора тилларини ҳамда оғзаки бўлмаган тилларнинг бошқа шаклларини қамраб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ногиронлик белгиси бўйича камситиш» — мақсади ёки натижаси сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаро ёки ҳар қандай бошқа соҳада бошқалар билан тенг ҳолда инсоннинг барча ҳуқуқлари ва асосий эркинликларининг эътироф этилиши ёки амалга оширилишини камситадиган ёки рад этадиган ҳар қандай тафовут, истисно ёки чеклашни англатади. У камситишнинг барча шаклларини, шу жумладан оқилона мослаштиришдан воз кечишни қамраб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«оқилона мослаштириш» — ногиронларнинг бошқалар билан тенг равишда барча инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини амалга ошириш мақсадларида аниқ бир ҳолатда зарурат бўлганда мос келмайдиган ёки оқланмайдиган юк бўлмайдиган зарур ва мувофиқ модификациялар ва тузатишлар киритишни англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«универсал дизайн» — барча одамлар учун мослаштириш ёки махсус дизайнни талаб этмайдиган ҳолда энг юқори имконият даражасида яроқли қилишга даъват этилган буюмлар, шароит, дастур ва хизматлар дизайнини англатади. «Универсал дизайн» зарурат бўлганда аниқ бир ногиронлар учун ассистив қурилмаларни истисно этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда
Умумий принциплар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Конвенциянинг принциплари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) инсонга хос бўлган қадр-қимматни, унинг шахсий мустақиллиги, шу жумладан мустақил танлови эркинлигини ҳамда мустақиллигини ҳурмат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) камситмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) жамиятга тўла ва самарали жалб этиш ва қўшиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) ногиронларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳурмат қилиш ва буни инсоний турфа хилликнинг таркиби ва инсониятнинг бир қисми сифатида қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
e) имкониятларнинг тенглиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
f) тўсиқсиз фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
g) эркаклар ва аёлларнинг тенглиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
h) ногирон болаларнинг ривожланаётган қобилиятларини ҳурмат қилиш ва ногирон болаларнинг ўз шахсий хусусиятларини сақлаб қолиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда
Умумий мажбуриятлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар барча ногиронлар томонидан ногиронлик белгиси бўйича ҳеч қандай камситишсиз инсоннинг барча ҳуқуқларини амалга ошириш ва асосий эркинликларини тўла таъминлаш ва рағбатлантириш мажбуриятини олади. Шу мақсадда иштирок этувчи давлатлар қуйидаги мажбуриятларни олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ушбу Конвенцияда эътироф этиладиган ҳуқуқларни амалга ошириш учун барча зарур қонунчилик, маъмурий ва бошқа чораларни кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ногиронларга нисбатан камситиш хусусиятига эга мавжуд қонунлар, қарорлар, урф-одатларни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун барча зарур чораларни, шу жумладан қонунчилик чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) барча стратегиялар ва дастурларда ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришни ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) Ушбу Конвенцияга тўғри келмайдиган ҳар қандай ҳаракатлар ёки усуллардан тийилиш ҳамда давлат органлари ва муассасалари ушбу Конвенцияга мувофиқ иш тутишларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
e) ҳар қандай шахс, ташкилот ёки хусусий корхона томонидан ногиронлик белгиси бўйича камситишни бартараф этиш учун зарур чораларни кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
f) ногиронларнинг аниқ эҳтиёжлари учун мослаштириш иложи борича кам ўзгартириш ва харажат талаб қиладиган товарлар, хизматлар, жиҳозлар ва универсал дизайн объектларининг (ушбу Конвенциянинг 2-моддасида белгилаб қўйиладиган) илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишланмаларини олиб бориш ёки рағбатлантириш, уларнинг мавжуд бўлишига ва улардан фойдаланишга ёрдам бериш, шунингдек стандартлар ва кўрсаткич мўлжалларини ишлаб чиқишда универсал дизайн ғоясини илгари суриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
g) ногиронлар учун мос тушадиган янги технологиялар, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари, ҳаракатчанлик, қурилмалар ва ассистив технологияларни енгиллаштирадиган воситаларнинг илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишланмаларини олиб бориш ёки рағбатлантириш, бунда арзон технологияларга биринчи даражали эътибор бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
h) ҳаракатчанлик, қурилмалар ва ассистив технологияларни енгиллаштирадиган воситалар, шу жумладан янги технологиялар, шунингдек ёрдам кўрсатиш, қўшимча хизматлар ва объектлар тўғрисида фойдаланиш имконияти бўлган ахборотларни ногиронларга тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
i) ушбу Конвенцияда эътироф этилган ҳуқуқларни мазкур ҳуқуқларда кафолатланган ёрдам ва хизматларни тақдим этишни такомиллаштириш учун мутахассислар ва ногиронлар билан иш олиб борадиган персонални ўқитишни рағбатлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларга келганда, ҳар бир иштирок этувчи давлат мазкур ҳуқуқларни ушбу Конвенцияда белгилаб берилган мажбуриятларга зиён етказмаган ҳолда босқичма-босқич тўла амалга оширишга эришиш учун ўзида мавжуд бўлган ресурслардан иложи борича тўлиқ фойдаланиш, зарурат бўлганда эса халқаро ҳамкорликдан фойдаланиш мажбуриятини олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Конвенцияни амалга оширишга йўналтирилган қонунчилик ва стратегияни ишлаб чиқиш ва қўллашда ҳамда ногиронларга тааллуқли масалалар бўйича қарор қабул қилишнинг бошқа жараёнлари доирасида иштирок этувчи давлатлар ногиронлар, шу жумладан ногирон болалар билан яқиндан маслаҳатлашиш ҳамда уларни ўзларининг вакилликлари орқали бу ишга фаол жалб этиш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу Конвенциядаги ҳеч бир нарса иштирок этувчи давлатларнинг қонунларида ёки мазкур давлатда амал қиладиган халқаро ҳуқуқ нормаларида мавжуд бўлиши мумкин бўлган ногиронлар ҳуқуқларини амалга оширишга кўпроқ даражада ёрдам берадиган бирор қоидага дахли йўқ. Ушбу Конвенцияда иштирок этувчи қайсидир бир давлатда эътироф этиладиган ёки мавжуд бўлган инсоннинг қайсидир ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини бу ҳуқуқлар ёки эркинликлар ушбу Конвенцияда эътироф этилиши ёки кичикроқ ҳажмда эътироф этилиши сабаби билан ҳеч қандай чеклаш ёки камситишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу Конвенциянинг қоидалари федерал давлатларнинг барча қисмларига бирор чеклашларсиз ёки қисқартиришсиз ҳолда амал этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда
Тенглик ва камситмаслик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар барча шахслар қонун олдида тенг эканлигини ва унга кўра қонун томонидан бирор камситишсиз тенг ҳимояланиш ҳамда ундан тенг фойдаланиш ҳуқуқига эгалигини тан олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар ногиронлик белгиси бўйича ҳар қандай камситишни ман этади ҳамда ногиронларга ҳар қандай асосда камситишдан тенг ва самарали ҳуқуқий ҳимояни кафолатлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иштирок этувчи давлатлар тенгликни рағбатлантириш ва камситишни бартараф этишда оқилона мослашишни таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ногиронларнинг амалдаги тенглигини таъминлашни тезлаштириш ёки бунга эришиш учун зарур бўлган барча аниқ чоралар ушбу Конвенция маъноси бўйича камситиш ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда
Ногирон аёллар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ногирон аёллар ва ногирон қизлар жуда кўп камситилишини тан олади ва шу муносабат билан улар томонидан барча инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тўла ва тенг амалга оширилишини таъминлаш учун чоралар кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар аёлларга ушбу Конвенцияда мустаҳкамлаб қўйилган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини амалга оширишни кафолатлаш учун аёлларнинг аҳволини яхшилаш, ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда
Ногирон болалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ногирон болаларнинг барча инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини бошқа болалар билан тенг равишда тўла амалга оширилишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ногирон болаларга нисбатан барча саъй-ҳаракатларда боланинг олий манфаатларига биринчи даражали эътибор қаратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иштирок этувчи давлатлар ногирон болалар ёшларига ва етуклигига мувофиқ бўлган зарур салмоқ оладиган ўз қарашларини бошқа болалар билан тенг равишда эркин ифода этиш ҳуқуқига эга бўлишларини ҳамда ушбу ҳуқуқларни амалга ошириш учун ногиронликлари ва ёшига мос бўлган ёрдамни олишларини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда
Маърифий-тарбиявий иш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар қуйидагиларга эришиш учун кечиктириб бўлмайдиган, самарали ва зарур чораларни кўриш мажбуриятини олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бутун жамиятнинг, шу жумладан оила даражасида ногиронлик масалалари бўйича билимини ошириш ҳамда ногиронларнинг ҳуқуқ ва қадр-қимматини ҳурмат қилишни мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ногиронларга нисбатан турмушнинг барча жабҳаларида, шу жумладан жинси ва ёши асосидаги ақидалар ва зарарли одатлар билан кураш олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) ногиронларнинг салоҳияти ва ҳиссасини тарғиб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шу мақсадда кўрилаётган чоралар қуйидагиларни қамраб олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагиларга даъват этилган самарали ижтимоий-маърифий кампанияларни авж олдириш ва олиб бориш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
i) ногиронлар ҳуқуқларини тан олишни ўргатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ii) ногиронлар тўғрисидаги ижобий тасаввурларни ва уларнинг жамият томонидан чуқурроқ англанишини рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
iii) ногиронларнинг кўникмалари, қадр-қиммати ва қобилияти, шунингдек уларнинг иш жойи ва меҳнат бозоридаги ҳиссаси эътироф этилишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) таълим тизимининг барча даражаларида, шу жумладан кичик ёшдан бошлаб барча болаларни ногиронлар ҳуқуқига ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) барча оммавий ахборот воситаларида ногиронларни ушбу Конвенция мақсадларига мос тушадиган тарзда тасвирлашга даъват этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) ногирон ва уларнинг ҳуқуқларига бағишланган тарбиявий-таништириш дастурларини илгари суриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда
Фойдаланиш имконияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ногиронлар мустақил турмуш кечириш ва турмушнинг барча жабҳаларида ҳар тарафлама иштирок этиш имкониятига эга бўлиши учун ногиронларнинг бошқалар билан тенг равишда жисмоний муҳитдан, транспортдан, ахборот ва алоқадан, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимидан ҳамда шаҳарларда ҳам, қишлоқ жойларида ҳам аҳоли учун очиқ ёки тақдим этиладиган бошқа объектлар ва хизматлардан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш учун зарур чораларни кўради. Фойдаланиш имкониятига халақит берадиган тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этишни қамраб оладиган ушбу чоралар, жумладан, қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бинолар, йўллар, транспорт ҳамда бошқа ташқи ва ички объектлар, шу жумладан мактаблар, турар-жойлар, тиббиёт муассасалари ва иш жойлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ахборот, коммуникация ва бошқа хизматлар, шу жумладан электрон хизматлар ва шошилинч хизматлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар, шунингдек қуйидаги зарур чораларни кўрадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аҳоли учун очиқ ёки тақдим этиладиган объектлар ва хизматлардан фойдаланиш имкониятини кўзда тутадиган минимал стандартлар ва кўрсаткич мўлжалларини ишлаб чиқиш, амалга киритиш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) аҳоли учун очиқ ёки тақдим этиладиган объектлар ва хизматларни таклиф этадиган хусусий корхоналар ногиронлар фойдаланиш имкониятлари учун барча жиҳатларни ҳисобга олишларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) ногиронлар дуч келадиган фойдаланиш имконияти муаммолари масаласига алоқадор барча томонлар учун йўриқнома беришни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) аҳоли учун очиқ бинолар ва бошқа объектларга Брайль алифбосида бажарилган, осон ўқиладиган ва тушуниладиган шаклдаги белгиларни жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
e) аҳоли учун очиқ бинолар ва бошқа объектлардан фойдаланиш имкониятини енгиллаштириш учун ёрдамчилар ва воситачиларнинг турли хизматларини, шу жумладан йўл кўрсатувчилар, сухандонлар ва профессионал сурдотаржимонлар хизматларини тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
f) ногиронларнинг ахборотдан фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ёрдам ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа зарур шаклларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
g) ногиронларнинг янги ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимларидан, шу жумладан Интернетдан фойдаланиш имкониятларини рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
h) аввалбошдан фойдаланиш имконияти бўлган, кам харажат талаб этадиган ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва тарқатишни рағбатлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда
Яшаш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирок этувчи давлатлар ҳар бир инсоннинг яшаш ажралмас ҳуқуқини яна бир бор тасдиқлайди ва ногиронлар бошқалар билан тенг равишда бу ҳуқуқни самарали амалга оширишларини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда
Таҳдидли ва фавқулодда гуманитар вазиятлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирок этувчи давлатлар ўзларининг халқаро ҳуқуқ, шу жумладан халқаро гуманитар ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқи бўйича мажбуриятларига мувофиқ ногиронларни таҳдидли вазиятларда, шу жумладан қуролли можаролар, фавқулодда гуманитар вазиятлар ва табиий офатлар пайтида ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда
Қонун олдидаги тенглик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ҳар бир ногирон, у қаерда бўлмасин, тенг ҳуқуқий ҳимоя ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар ногиронлар ҳаётнинг барча соҳаларида бошқалар билан тенг равишда ҳуқуқ лаёқатига эга эканлигини эътироф этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иштирок этувчи давлатлар ногиронларга улар ўзларининг ҳуқуққа лаёқатини амалга оширишларида талаб этилиб қолиниши мумкин бўлган қўллаб-қувватлашни тақдим этиш учун зарур чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иштирок этувчи давлатлар ҳуқуққа қодирликни амалга ошириш билан боғлиқ барча чоралар инсон ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқига мувофиқ суиистеъмолликларнинг олдини олишини кўзда тутиши учун зарур ва самарали кафолатларни таъминлайди. Бундай кафолатлар ҳуқуққа лаёқатни амалга ошириш билан боғлиқ чоралар шахснинг ҳуқуқлари, иродаси ва мойилликларини ҳурмат қилишга йўналтирилган бўлиши, манфаатлар низоси ва ноўрин таъсирдан холис бўлиши, ушбу шахс вазиятига мувофиқ ва мослаштирилган бўлиши, иложи борича қисқа муддатда қўлланилиши ҳамда ваколатли, мустақил ва холис орган ёки суд идораси томонидан мунтазам текширилишини таъминлаши керак. Ушбу кафолатлар мазкур шахснинг ҳуқуқлари ва манфаатларига қай даражада таъсир кўрсатса, шу даражада бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иштирок этувчи давлатлар ушбу модда қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ногиронларнинг мулкка эгалик қилиш ва уни мерос қилиб олиш, ўз молиявий ишларини бошқариш, шунингдек банк ссудалари, ипотека кредитлари ва молиявий кредитлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқликларини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўрмоқда ҳамда ногиронлар ўз мулкидан асоссиз равишда маҳрум бўлмасликларини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда
Одил судлов ҳуқуқидан фойдаланиш .
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ногиронлар бошқалар билан тенг равишда одил судловдан самарали фойдаланишлари имкониятини таъминламоқда, шу жумладан юридик жараённинг барча босқичларида, жумладан суриштириш босқичлари ва иш юритишнинг бошқа бошланғич босқичларида ўзларининг бевосита ва билвосита иштирокчилар, шу жумладан гувоҳлар сифатидаги самарали ролини бажаришларини енгиллаштиришга қаратилган процессуал ва ёшларига мувофиқ тузатишлар киритишни назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар ногиронларнинг одил судловдан самарали фойдаланиш имкониятларини таъминлашга кўмаклашиш учун одил судловни амалга ошириш соҳасида, шу жумладан полиция ва пенитенциар тизимида ишлайдиган шахсларни зарур тарзда ўқитишга кўмаклашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда
Эркинлик ва шахсий дахлсизлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ногиронлар бошқалар билан тенг ҳуқуққа эга бўлишлари учун қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) озодлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) қонунсиз ва асоссиз равишда озодликдан маҳрум бўлмаслик ва ҳар қандай озодликдан маҳрум этиш қонунга мувофиқ бўлиши, ногиронлик эса ҳеч бир ҳолатда озодликдан маҳрум этиш учун асос бўлмаслигини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар агар қайсидир бир тартиб асосида ногиронлар озодликдан маҳрум этилса, улар учун инсон ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқига мувофиқ бўлган кафолатлар берилишини ҳамда улар билан муомала ушбу Конвенциянинг мақсад ва принципларига, шу жумладан оқилона мослаштиришни таъминлашга мувофиқ бўлишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда
Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларидан озод бўлиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳеч ким қийноққа солиниши ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматини камситадиган муомала ёки жазога дучор бўлиши мумкин эмас. Жумладан, бирор шахс унинг эркин розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибага дучор қилинмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар ногиронлар бошқалар билан тенг равишда қийноққа солиниш ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган муомала ва жазолашга дучор қилинмаслиги учун барча самарали қонунчилик, маъмурий, суд ёки бошқа чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда
Эксплуатация қилиниш, зўравонлик ва таҳқирлашлардан озод бўлиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ногиронларни уйларида ҳам, унинг ташқарисида ҳам эксплуатация, зўравонлик ва тажовуз қилишнинг барча шаклларидан, шу жумладан гендер сабаби билан боғлиқ жиҳатлардан ҳимоя қилиш учун барча зарур қонунчилик, маъмурий, ижтимоий, маърифий ва бошқа чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар эксплуатация, зўравонлик ва тажовузнинг барча шаклларининг олдини олиш учун зарур чораларни, жумладан ногиронларнинг ёш-жинс хусусиятини ҳисобга олган ҳолда уларга, уларнинг оилаларига ва ногиронларни парвариш қилаётган шахсларга ёрдам бериш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан эксплуатация, зўравонлик ва тажовуз кўринишларига дучор бўлмаслик, бундай ҳолатларни аниқлаш ва хабар бериш йўллари билан таништириш, бу масаладаги хабардорликларини ошириш учун барча зарур чораларни кўради. Иштирок этувчи давлатлар ҳимоя тақдим этиш бўйича хизматлар ногиронликнинг ёш-жинс хусусиятлари ва омилларини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иштирок этувчи давлатлар эксплуатация, зўравонлик ва тажовузнинг барча шаклларининг олдини олишга интилиб, ногиронларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган барча муассасалар ва дастурлар мустақил органлар томонидан самарали назорат қилинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иштирок этувчи давлатлар эксплуатация, зўравонлик ёки тажовузнинг ҳар қандай шаклидан жабр кўрган ногиронларни жисмоний, когнитив ва психологик тиклаш, реабилитация ва ижтимоий қайта интеграциялашга ёрдам бериш, шу жумладан ҳимоя тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш орқали ёрдам бериш учун зарур чораларни кўради. Бундай тиклаш ва қайта интеграциялаш тегишли шахснинг саломатлигини, ҳолатини, ўзига ҳурматни, қадр-қимматини ва мустақиллигини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган вазиятда амалга оширилмоқда ҳамда ёш-жинс хусусиятлари билан боғлиқ эҳтиёжлар ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иштирок этувчи давлатлар ногиронларга нисбатан эксплуатация, зўравонлик ва тажовуз ҳолатлари аниқланиши, суриштирилиши ва зарур ҳолатларда таъқиб этилиши учун самарали қонунчилик ва стратегияни, шу жумладан аёллар ва болаларга мўлжалланган қонунчилик ва стратегияни қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда
Шахсий дахлсизликни ҳимоя қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир ногирон бошқалар билан тенг равишда ўзининг жисмоний ва психик дахлсизлиги ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда
Кўчиб юриш ва фуқаролик эркинлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ногиронларнинг бошқалар билан тенг равишда кўчиб юриш эркинлиги, яшаш жойини танлаш эркинлиги ва фуқаролик ҳуқуқини шу жумладан қуйидагилар орқали эътироф этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) фуқароликни олиш ва ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлиш ва фуқароликдан асоссиз ёки ногиронлик сабаби билан маҳрум этилмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) фуқаролигини тасдиқлайдиган ёки шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатларни олиш имкониятидан ногиронлиги сабабли маҳрум бўлмаслик, бундай ҳужжатларга эга бўлиш ва улардан фойдаланиш ёки тегишли тартибдан, масалан кўчиб юриш эркинлиги ҳуқуқини амалга оширишни енгиллаштириш учун зарур бўлган иммиграция тартибидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) ҳар қандай мамлакатни, шу жумладан ўз мамлакатини эркин тарк этиш ҳуқуқига эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) асоссиз равишда ёки ногиронлик сабабли ўз мамлакатига кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлмаслик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ногирон болалар туғилган заҳотиёқ рўйхатга олинади ва туғилган заҳотиёқ исмга эга бўлиш ва фуқароликни олиш, шунингдек иложи борича юқори даражада ўз ота-онасини билиш ҳуқуқи ва улардан ғамхўрлик кўриш ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда
Мустақил турмуш тарзи ва маҳаллий ҳамжамиятга жалб қилиниш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Конвенцияда иштирок этувчи давлатлар барча ногиронларнинг одатдаги яшаш жойларида яшашдаги тенг ҳуқуқлиликни, бошқа одамлар билан тенг равишда танлаш ҳуқуқини эътироф этади ҳамда ногиронлар томонидан бу ҳуқуқларини тўла амалга ошириш, уларнинг маҳаллий ҳамжамиятга тўла киритилиш ва жалб этилиш ҳуқуқини эътироф этади, шу жумладан қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ногиронлар бошқа одамлар билан тенг равишда ўз яшаш жойини ва қаерда ким билан яшашни танлаш имкониятига эга бўлиши ҳамда қандайдир муайян турар жой шароитларида яшашга мажбур бўлмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ногиронлар уйида, яшаш жойида ва маҳаллий ҳамжамият асосида бошқа ёрдамчи хизматлардан, шу жумладан маҳаллий ҳамжамиятда ҳаётини сақлаб туриш ва ҳамжамиятга кириш учун зарур бўлган шахсий ёрдамдан фойдаланишга эга бўлиши, шунингдек яккалаб қўйишга ёки маҳаллий жамиятдан чиқариб юборишга йўл қўйилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) жамоа аҳолисига умумий фойдаланишга мўлжалланган хизматлар ва объектлардан ногиронлар ҳам тенг даражада фойдаланиши ҳамда бу уларнинг эҳтиёжига жавоб бериши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда
Шахсий ҳаракатланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирок этувчи давлатлар ногиронлар энг юқори имконият даражасида шахсий ҳаракатланишларини таъминлаш учун самарали чоралар кўради, шу жумладан қуйидагилар орқали:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ногиронлар ўзи танлайдиган воситада, танлаган вақтда ва мақбул нархда шахсий ҳаракат қилишларига ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ногиронларнинг ҳаракатланишини енгиллаштирадиган сифатли воситалар, қурилмалар, ассистив технологиялар ҳамда ёрдамчилар ва воситачиларнинг хизматларидан фойдаланиш имкониятини, шу жумладан бу нарсаларни мақбул нархларда тақдим қилиш орқали енгиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) ногиронларни ва улар билан иш олиб борадиган мутахассис кадрларни ҳаракатланиш кўникмаларига ўқитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) ҳаракатланишни енгиллаштирадиган воситалар, қурилмалар ассистив технологиялар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган корхоналарни ногиронларнинг ҳаракатланиши барча жиҳатларини ҳисобга олишга даъват этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда
Фикр ва эътиқодни ифода этиш эркинлиги ва ахборотдан фойдаланиш имконияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирок этувчи давлатлар ногиронлар фикр ва эътиқодларини эркин ифода этиш ҳуқуқини, шу жумладан ушбу Конвенциянинг 2-моддасида белгилаб қўйилган муомаланинг барча шаклларидан ўз танлови бўйича фойдаланган ҳолда ахборот ва ғояларни излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ногиронларни фойдаланиш имконияти бўлган шаклда ва ногиронлик турли шаклларини ҳисобга олган технологиялардан фойдаланиб, ўз вақтида ва қўшимча ҳақ олмасдан кенг оммага мўлжалланган ахборот билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) расмий муомалада ишора тили, Брайль алифбоси, муомалани кучайтирадиган ва муқобил воситаларидан ҳамда ногиронларнинг танлови бўйича муомаланинг бошқа фойдаланиш имконияти бўлган барча воситалари, усуллари ва шаклларидан фойдаланишларига ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) кенг оммага, шу жумладан Интернет орқали хизмат кўрсатадиган хусусий корхоналарни ногиронлар учун фойдаланиш имконияти бўлган ва яроқли шакллардаги ахборот ва хизматлар тақдим этишга даъват этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) оммавий ахборот воситаларини ногиронлар ахборотдан, шу жумладан Интернет орқали тақдим этадиган хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишини таъминлашга даъват этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
e) ишора тилларидан фойдаланишни эътироф этиш ва рағбатлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда
Шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бирорта ногирон, яшаш жойи ёки турар жой шароитларидан қатъи назар, шахсий ҳаёти, оиласи, турар жойи ёки ёзишмалари ва бошқа муомала турларининг дахлсизлигига асоссиз ёки ноқонуний тажовуз қилинишига ёки унинг шаъни ва обрўсига ноқонуний хуружларга дучор бўлмаслиги керак. Ногиронлар бундай тажовузлар ёки хуружлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар ногиронларнинг шахси, саломатлигининг ҳолати ва реабилитацияси тўғрисидаги маълумотларни бошқалар билан тенг тарзда махфийлигини муҳофаза қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда
Уй ва оилани ҳурмат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ногиронларга нисбатан бошқалар билан тенг тарзда никоҳ, оила, оталик, оналик ва шахсий муносабатларга тааллуқли масалаларда камситилишларини бартараф этиш учун самарали ва зарур чоралар кўради. Бунда улар қуйидагиларни таъминлашга интилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) никоҳ ёшига етган барча ногиронларнинг никоҳдан ўтаётганларнинг эркин ва тўлиқ розилиги асосида никоҳдан ўтиш ва оила қуриш ҳуқуқининг эътироф этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ногиронларнинг болалар сони ва улар туғилиши орасидаги танаффус тўғрисида эркин ва масъул қарор қабул қилиш ҳамда репродуктив ва оилани режалаштириш масалаларида ёшига мос ахборотдан фойдаланиш имконияти ҳамда бу масалалардан хабардор бўлиш ҳуқуқининг эътироф этилиши, шунингдек уларга бу ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятларини берадиган воситаларнинг тақдим этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) ногиронлар, шу жумладан болалар бошқалар билан тенг тарзда ўз фертилликларини сақлашларини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар миллий қонунчиликда васийлик, фарзандларни асраб олиш ёки шу каби институтлар тўғрисида қоидалар мавжуд бўлган тақдирда ногиронларнинг ушбу масалалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлайди; барча ҳолатларда боланинг олий манфаатлари биринчи даражали аҳамиятга эгадир. Иштирок этувчи давлатлар ногиронларга болаларини тарбиялаш бўйича мажбуриятларини бажаришларида зарур ёрдам кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иштирок этувчи давлатлар ногирон болалар оилавий турмушга нисбатан тенг ҳуқуқларга эга бўлишини таъминлайди. Иштирок этувчи давлатлар ушбу ҳуқуқларни амалга ошириш ҳамда болалар ногиронлигини яшириш, уларни ташлаб кетиш, парвариш қилишдан бош тортиш ва сегрегациясига йўл қўймаслик учун аввал бошдан ногирон болалар ва улар оилаларини ҳар тарафлама ахборот, хизматлар ва қўллаб-қувватлаш билан таъминлаш мажбуриятини олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иштирок этувчи давлатлар бола ўз ота-онасидан унинг иродасига қарши ажратилмаслигини таъминлайди, суд томонидан назорат қилинадиган ваколатли органлар қўлланиладиган қонунлар ва тартибларга мувофиқ бундай ажратиш боланинг олий манфаатлари учун зарур эканлигини белгилаган ҳолатлар бундан мустаснодир. Ҳеч бир вазиятда бола ўзининг, отаси ёки онасидан бирортасининг ёки ҳам отаси, ҳам онасининг ногиронлиги сабабига кўра ота-онасидан ажратилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иштирок этувчи давлатлар ногирон боланинг энг яқин қариндошлари уни парвариш қилишга қодир бўлмаган ҳолатларда узоқроқ қариндошлари ҳисобига, бундай имконият бўлмаганида эса маҳаллий ҳамжамиятда бола яшаши учун оилавий шароитларни яратиш ҳисобига муқобил парвариш қилишни ташкил этиш учун барча саъй-ҳаракатларни қилиш мажбуриятларини олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда
Таълим
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ногиронларнинг таълим олиш ҳуқуқини эътироф этади. Иштирок этувчи давлатлар ушбу ҳуқуқни камситмасдан ва имкониятлар тенглиги асосида амалга ошириш мақсадларида барча даражаларда инклюзив таълимни ва бутун умри давомида ўқитилишларини таъминлайди, бунда қуйидагиларга интилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) инсон салоҳиятини, шунингдек қадр-қиммат ва ўзини ҳурмат қилиш ҳиссини тўла ривожлантириш ҳамда инсон ҳуқуқлари, асосий эркинликлари ва инсоний турфа хилликни ҳурмат қилишни кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ногиронларнинг шахси, истеъдоди ва ижодини, шунингдек ақлий ва жисмоний қобилиятларини тўла ҳажмда ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) ногиронларга эркин жамият ҳаётида самарали иштирок этиш имкониятини яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар ушбу ҳуқуқни амалга оширишда қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ногиронлар ногиронлиги сабабига кўра умумий таълим тизимидан, ногирон болалар эса бепул ва мажбурий бошланғич таълим ёки ўрта таълим тизимидан чиқарилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ногиронлар бошқалар билан тенг равишда ўз яшаш жойларида инклюзив, сифатли ва бепул бошланғич таълим ва ўрта таълимни олиш имкониятига эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) шахсий эҳтиёжларни ҳисобга оладиган оқилона мослаштириш таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) ногиронлар умумий таълим тизими доирасида самарали таълим олишларини енгиллаштириш учун талаб қилинадиган қўллаб-қувватлашга эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
e) тўла қамраб олиш мақсадига мувофиқ билимларни эгаллаш ва ижтимоий ривожланишга иложи борича энг самарали ёрдам бериш вазиятида шахсий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш бўйича самарали чоралар кўрилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иштирок этувчи давлатлар ногиронлар таълим жараёнида ҳамда маҳаллий ҳамжамиятнинг аъзолари сифатида тўла ва тенг иштирок этишларини таъминлаш учун уларга ҳаётий ва ижтимоий кўникмаларни эгаллаш имкониятини яратади. Иштирок этувчи давлатлар ушбу йўналишда тегишли чораларни кўради, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Брайль алифбоси, муқобил шрифтларни, муомалани кучайтирадиган ва муқобил усуллар, воситалар ва шаклларни, шунингдек мўлжал олиш ва ҳаракатланиш кўникмаларини эгаллашларига ҳамда тенгдошлари томонидан қўллаб-қувватланишга ва мураббийликка кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ишорали тилни эгаллаш ва карларнинг ўзига хос тилини эгаллашга ёрдам беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) шахсларни ўқитиш, жумладан кўзи ожизлар, карлар ёки кўзи ожиз ва кар бўлган болаларни ўқитиш уларга энг мақбул бўлган тил ва усулларда, муомала воситаларида ҳамда билимларни эгаллаш ва ижтимоий ривожланишга иложи борича энг кўп ёрдам берадиган вазиятда амалга оширилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иштирок этувчи давлатлар ушбу ҳуқуқ амалга оширилишини таъминлашга кўмаклашиш учун ишорали тилни ва/ёки Брайль алифбосини эгаллаган ўқитувчилар, шу жумладан ногирон ўқитувчиларни ишга жалб этиш ҳамда таълим тизимининг барча даражаларида ишлаётган мутахассислар ва персонални ўқитиш учун зарур чораларни кўради. Бундай ўқитиш ногиронларни қўллаб-қувватлаш учун ногиронлик масалалари ҳамда муомаланинг кучайтирадиган ва муқобил усуллари, воситалари ва шаклларини, ўқув услубиётлари ва материалларини қамраб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иштирок этувчи давлатлар ногиронлар камситилмасдан ва бошқалар билан тенг равишда олий таълим, касбий таълим, катталар учун таълим олиш ва бутун ҳаётлари давомида ўқитилиш имкониятларига эга бўлишларини таъминлайди. Иштирок этувчи давлатлар шу мақсадларда ногиронлар учун оқилона мослаштиришни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда
Соғлиқни сақлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирок этувчи давлатлар ногиронлар ногиронлик белгиси бўйича камситилмасдан саломатликларининг эришиш мумкин бўлган энг юқори даражада сақланиши ҳуқуқига эгалар. Иштирок этувчи давлатлар ногиронлар соғлиқни сақлаш соҳасида гендер хусусиятини ҳисобга оладиган хизматлардан, шу жумладан саломатликларининг ҳолати бўйича реабилитация қилиш имкониятига эга бўлишларини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради. Иштирок этувчи давлатлар, шу жумладан қуйидаги чораларни кўради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ногиронларга бошқалар билан бир қаторда саломатликни сақлаш бўйича бепул ёки қиммат бўлмаган хизматлар ва дастурларнинг турлари, сифати ва даражасини, шу жумладан сексуал ва репродуктив саломатлик ҳамда давлат соғлиқни сақлаш дастурлари асосида аҳолига таклиф этилаётган турларни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) соғлиқни сақлаш соҳасида ногиронларга уларнинг ногиронлиги сабабли бевосита зарур бўлган хизматларни, шу жумладан барвақт диагностикани, ўрни бўлса — коррекция ва ногиронликнинг, шу жумладан болалар ва катта ёшдагилар ўртасида ногиронликнинг бундан буён пайдо бўлишига иложи борича йўл қўймаслик ва бунинг олдини олишига даъват этилган хизматларни тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) соғлиқни сақлаш соҳасидаги ушбу хизматларни иложи борича ушбу одамлар бевосита истиқомат қиладиган жойларга яқинда, шу жумладан қишлоқ жойларида ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларидан ногиронларга бошқа шахсларга бўлгани каби сифатли хизмат кўрсатишни, шу жумладан бошқа масалалар қатори таълим бериш ҳамда давлат ва хусусий соғлиқни сақлаш соҳаси учун ахлоқ стандартларини қабул қилиш ҳисобига инсон ҳуқуқлари, қадр-қиммати, мустақиллиги ва ногиронларнинг эҳтиёжлари тўғрисидаги хабардорлигини оширишни талаб этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
e) ногиронларга тиббий суғурталаш ва ҳаётни суғурталашни (агар бунга миллий қонунчиликда рухсат берилган бўлса) тақдим этишда уларни камситишни ман этади ҳамда бу адолатли ва оқилона асосда тақдим этилишини кўзда тутади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
f) ногиронлик сабаби бўйича соғлиқни сақлашда ёки бу соҳада хизмат кўрсатилишида ёхуд овқат ёки ичимликларни олишда камситувчи рад этилишларга йўл қўймайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда
Абилитация ва реабилитация
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар, шу жумладан бошқа ногиронлар томонидан қўллаб-қувватланишида, ногиронлар иложи борича мустақилликка, тўла жисмоний, ақлий, ижтимоий ва касб қобилиятларига эришишлари ва буни сақлаб қолишлари ҳамда турмушнинг барча соҳаларига тўла қўшилишлари ва жалб этилишлари учун самарали ва зарур чораларни кўради. Иштирок этувчи давлатлар шу мақсадда комплекс абилитация ва реабилитация хизматлари ва дастурларини, айниқса соғлиқни сақлаш, бандлик, таълим ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаларида ташкил этади, мустаҳкамлайди ва кенгайтиради. Улар ушбу хизматлар ва дастурлар бўйича қуйидаги чораларни кўради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) уларни иложи борича эрта амалга оширишга киришилиши ва ногиронларнинг эҳтиёжлари ва кучли жиҳатларини кўп томонлама баҳолашга асосланган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) маҳаллий ҳамжамиятга ҳамда жамият ҳаётининг барча соҳаларига жалб этилиш ва киритилишига ёрдам бериши, ихтиёрий хусусиятга эга бўлиши ҳамда ногиронлар учун иложи борича бевосита яшаш жойларига яқинда, шу жумладан қишлоқ жойларида фойдаланиш имконияти бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар абилитация ва реабилитация хизматлари кўрсатиш соҳасида ишлайдиган мутахассис ва персонални бошланғич ва кейинги таълим олишини рағбатлантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иштирок этувчи давлатлар ногиронларга мўлжаланган абилитация ва реабилитацияга тааллуқли ассистив қурилмалар ва технологиялар бўлишини, улардан фойдаланишни рағбатлантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда
Меҳнат ва бандлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ногиронларнинг бошқалар билан тенг равишда меҳнат қилиш ҳуқуқини эътироф этади; бу меҳнат бозори ва ишлаб чиқариш муҳити ногиронлар учун очиқ, инклюзив ва иштирок этиш имконияти бўлган шароитда ногирон ўзи танлаган ва эркин рози бўлган меҳнат фаолияти орқали турмуш кечиришига пул ишлаб топиш имкониятига эга бўлиш ҳуқуқини қамраб олади. Иштирок этувчи давлатлар меҳнат қилиш ҳуқуқини, шу жумладан меҳнат фаолияти давомида ногирон бўлган шахсларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини, жумладан қонунчилик йўли билан белгиланган тартибда амалга ошириш ҳуқуқини таъминлайди ва рағбатлантиради. Шу жумладан улар қуйидаги зарур чораларни кўради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бандликнинг барча шаклларида, шу жумладан ишга қабул қилиш, ёллаш ва бандлик, иш жойини сақлаб қолиш, хизмат лавозимида кўтарилиш, хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларига тааллуқли масалаларда ногиронлик белгиси бўйича камситишни ман этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ногиронларнинг бошқалар билан тенг равишда адолатли ва қулай иш шароитларига эга бўлиш, шу жумладан тенг қимматга эга бўлган меҳнат билан шуғулланиш ва бунинг учун тенг рағбатлантирилиш, хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларига эга бўлиш, шу жумладан хуружлардан ҳимоя қилиниш ва шикоятлари қондирилиши ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) ногиронлар бошқалар билан тенг равишда ўзларининг меҳнат ва касаба уюшма ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) ногиронларга умумий техникавий ва касбий йўналтириш дастурлари, ишга жойлаштириш хизматлари, касбий ва узлуксиз таълим олишдан самарали фойдаланиш имкониятларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
e) меҳнат бозорида ногиронларнинг ишга жойлашиш ва хизмат лавозимида кўтарилиш, шунингдек иш излаш, ишга эга бўлиш, иш жойини сақлаш ва меҳнат фаолиятини қайтадан бошлаш имкониятларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
f) шахсий меҳнат фаолияти, тадбиркорлик, ширкатларни ривожлантириш ва ўз бизнесини ташкил этиш имкониятларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
g) ногиронларни давлат секторига ишга ёллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
h) ногиронларни тегишли стратегиялар ҳамда ижобий ҳаракатлар, рағбатлар ва бошқа чораларни қамраб олиши мумкин бўлган дастурлар ёрдамида хусусий секторда ишга ёллашни рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
i) ногиронларнинг иш жойларини оқилона мослаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
j) очиқ меҳнат бозори шароитларида ногиронларнинг иш тажрибаларини ўзлаштиришларини рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
k) ногиронларни касбий ва малака реабилитациясини, иш жойларини сақлаб қолиш ва ишга қайтиб келишга қаратилган дастурларни рағбатлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар ногиронлар қулликка ва эрксиз ҳолатга тушиб қолмасликларини ҳамда бошқалар билан тенг равишда зўраки ва мажбурий меҳнатдан ҳимоя қилинишларини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда
Етарли турмуш даражаси ва ижтимоий ҳимоя
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ногиронларнинг ўзлари ва оиласи учун етарлича турмуш шароитига, шу жумладан етарлича овқатланиш, кийим-кечакка ва турар жойга эга бўлиш ҳамда турмуш шароитлари узлуксиз яхшиланиб бориши ҳуқуқларини эътироф этади, шунингдек ушбу ҳуқуқларни ногиронлик белгиси бўйича камситмасдан амалга оширишни таъминлаш ва рағбатлантиришнинг зарур чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар ногиронларнинг ижтимоий ҳимояга бўлган ҳуқуқларини ва бу ҳуқуқлардан ногиронлик белгиси бўйича камситилмасдан фойдаланишлари ҳуқуқини эътироф этади ҳамда ушбу ҳуқуқни амалга оширишни таъминлаш ва рағбатлантириш учун зарур чораларни кўради. Шу жумладан қуйидаги чораларни кўради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ногиронларнинг тоза сувга тенг эга бўлишларини ҳамда ногиронлик билан боғлиқ тегишли ва қиммат бўлмаган хизматлар, қурилмалар ва бошқа ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ногиронларнинг, шу жумладан ногирон аёллар, қизлар ва кекса кишиларнинг ижтимоий ҳимоя қилиш ва қашшоқлик кўламларини қисқартириш дастурларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) қашшоқлик шароитида турмуш кечираётган ногиронлар ва улар оилаларини ногиронлик билан боғлиқ харажатларини, шу жумладан тегишлича таълим олиш, маслаҳат, молиявий ёрдам ва вақтинча патронаж парваришини олиш бўйича харажатларни қоплаш мақсадидаги давлат ёрдамини олишларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) ногиронларнинг давлат турар жой дастурларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
e) ногиронларнинг пенсия нафақалари ва дастурларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда
Сиёсий ва ижтимоий ҳаётда иштирок этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирок этувчи давлатлар ногиронларнинг сиёсий ҳуқуқларини ва улардан бошқалар билан тенг равишда фойдаланиш имкониятларини кафолатлайди ҳамда қуйидаги мажбуриятларни олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ногиронлар бошқалар билан тенг равишда сиёсий ва ижтимоий ҳаётда бевосита ёки эркин сайланган вакиллари орқали самарали ва ҳар тарафлама иштирок этишлари, шу жумладан сайлаш ва сайланиш ҳуқуқлари ва имкониятларига эга бўлишларини, жумладан, қуйидагилар орқали таъминлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
i) овоз бериш тартиблари, бинолари ва материаллари англаш ва фойдаланиш учун мос ва осон бўлишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ii) ногиронларнинг сайловларда ва давлат референдумларида ёпиқ овоз беришда қўрқитилмасдан иштирок этиш ҳамда ўз номзодларини сайловларда, давлат ҳокимиятининг барча даражаларида давлат лавозимларини амалда эгаллашига ва давлат функцияларини бажаришларига кўрсатиш ҳуқуқларини — бунда қўллаш мақбул бўлганда ассистив ва янги технологиялардан фойдаланишларига ёрдам берган ҳолда ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
iii) ногиронларнинг сайловчилар сифатида ўз иродаларини эркин билдиришларини кафолатлаш ва шу мақсадда, зарурат бўлганда, уларнинг ўз танлови бўйича бирорта шахс томонидан овоз беришда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосларини қондириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ногиронлар бошқалар билан тенг равишда ва камситилмасдан давлатни бошқаришда самарали ва ҳар тарафлама иштирок этишлари учун зарур шароитни яратишга фаол кўмаклашиш ҳамда уларнинг давлат ишларида иштирок этишларини, шу жумладан қуйидагилар орқали рағбатлантириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
i) фаолияти мамлакатнинг давлат ва сиёсий ҳаёти билан боғлиқ бўлган ноҳукумат ташкилотлари ва бирлашмаларида, шу жумладан сиёсий партиялар фаолиятида ва уларга раҳбарлик қилишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ii) ногиронларга ногиронлар ташкилотларини тузиш ҳамда уларга халқаро, миллий, минтақавий ва маҳаллий даражада вакиллик қилиш учун аъзо бўлиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда
Маданий ҳаётда, бўш вақтни ўтказиш, дам олиш ва спорт билан шуғулланишда иштирок этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ногиронларнинг бошқалар билан тенг равишда маданий ҳаётда иштирок этиш ҳуқуқини эътироф этади ва ногиронларга қуйидагиларни таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) маданият асарларидан фойдаланиш имконияти бўлган шаклларда фойдаланишларга имконият яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) телевидение дастурлари, фильмлар, театр ва бошқа маданий тадбирлардан фойдаланиш имконияти бўлган шаклларда фойдаланиш имкониятини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) театрлар, музейлар, кинотеатрлар, кутубхоналар ва туризм хизматлари каби маданий тадбирлар ўтказиладиган ва хизматлар кўрсатиладиган жойлардан фойдаланиш имкониятларига эга бўлишлари, шунингдек миллий маданий аҳамиятга эга ёдгорлик ва объектлардан энг кўп имконият даражасида фойдаланиш имкониятларига эга бўлишлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар ногиронлар ижодий, бадиий ва интеллектуал салоҳиятларини фақат ўзлари учунгина эмас, балки бутун жамиятни бойитиш учун ривожлантириш ва бу салоҳиятларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишларига барча зарур чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иштирок этувчи давлатлар халқаро ҳуқуққа мувофиқ интеллектуал мулкка эгалик ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар ногиронларнинг маданият асарларидан фойдаланишлари учун асоссиз ёки камситувчи тўсиқ бўлиб қолмаслигини таъминлаш учун зарур чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ногиронлар бошқалар билан тенг равишда уларнинг алоҳида маданий ва тили ўзига хослиги, шу жумладан ишора тиллари ва карлар маданияти эътироф этилиши ва қўллаб-қувватланиши ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иштирок этувчи давлатлар ногиронлар бошқалар билан тенг равишда бўш вақтларини ўтказиш, дам олиш ва спорт тадбирларида иштирок этиш имкониятига эга бўлишлари учун қуйидаги зарур чораларни кўради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ногиронларнинг барча даражадаги умумий йўналишдаги спорт тадбирларида иложи борича тўлиқ иштирок этишларини рағбатлантириш ва тарғиб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ногиронларнинг ногиронлар учун махсус спорт ва бўш вақтни ўтказиш тадбирларини ташкил этиш, бу тадбирларни ривожлантириш ва уларда иштирок этиш имкониятларини таъминлаш ҳамда шу муносабат билан уларга бошқалар билан тенг равишда зарур даражада таълим берилиши, ўргатилиши ва ресурслар тақдим этилишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) ногиронлар спорт, рекреация ва туризм объектларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) ногирон болалар бошқа болалар билан тенг равишда ўйинларда, бўш вақтларини ўтказиш, дам олиш ва спорт дастурларида, шу жумладан мактаб тизими доирасидаги тадбирларида иштирок этиш имкониятига эга бўлишларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
e) ногиронлар бўш вақтни ўтказиш, туризм, дам олиш ва спорт тадбирларини ташкил этиш билан шуғулланадиганлар хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишларини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда
Статистика ва маълумотларни тўплаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ушбу Конвенция ижросини таъминлаш мақсадида стратегиялар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берадиган зарур ахборотларни, шу жумладан статистика ва тадқиқот маълумотларини тўплаш мажбуриятини олади. Ушбу ахборотни тўплаш ва сақлаш жараёнида қуйидагиларга амал этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ногиронлар шахсий ҳаёти махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун белгилаб қўйилган ҳуқуқий кафолатларга, шу жумладан маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) статистика маълумотларини тўплаш ва улардан фойдаланишда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни ҳимоя қилишга тааллуқли халқаро эътироф этилган нормаларга, шунингдек ахлоқ принципларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу моддага мувофиқ тўпланган ахборот тегишли тарзда рўйхатга олинади ҳамда иштирок этувчи давлатлар ушбу Конвенция бўйича ўз мажбуриятларини қандай бажараётганликларини баҳолаш, шунингдек ногиронлар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда дуч келаётган тўсиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иштирок этувчи давлатлар ушбу статистика маълумотларини тарқатиш масъулиятини ўз зиммасига олади ва ногиронлар ҳамда бошқа шахслар улардан фойдалана олишларини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда
Халқаро ҳамкорлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ушбу Конвенция мақсад ва вазифаларини амалга ошириш бўйича миллий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун халқаро ҳамкорлик ва уни рағбатлантириш муҳимлигини эътироф этади ҳамда шу муносабат билан, мақбул бўлганда, тегишли халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти, жумладан ногиронлар ташкилотлари билан шерикликда давлатлараро алоқалар бўйича зарур ва самарали чораларни кўради. Ушбу чоралар, жумладан, қуйидагиларни қамраб олиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) халқаро ҳамкорлик, шу жумладан халқаро ривожланиш дастурлари ногиронларни қамраб олишини ҳамда улар бундан фойдалана олишларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) мавжуд имкониятларни енгиллаштириш ва уларни мустаҳкамлашни, шу жумладан ахборот, тажриба, дастурлар ва илғор ишланмалар билан ўзаро алмашиш йўли билан қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик ҳамда илмий-техникавий билимлардан фойдаланишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) мақбул бўлганда, техникавий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан фойдаланиш имконияти бўлган ассистив технологиялар билан ўзаро алмашиш, шунингдек технологияларни тақдим этиш орқали ёрдам кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу модданинг қоидалари ҳар бир иштирок этувчи давлатнинг ушбу Конвенцияга мувофиқ ўз мажбуриятларини бажариш бўйича мажбуриятларига тааллуқли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда
Миллий амалга ошириш ва мониторинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ўзларининг ташкилий тузилишига мувофиқ ушбу Конвенцияни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларга мутасаддилик қиладиган битта ёки бир нечта органни тайинлайди ҳамда турли секторлар ва турли даражаларда тегишли ишларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш учун ҳукуматда мувофиқлаштирувчи механизмни таъсис этиш ёки белгилаш имкониятини зарур даражада ўрганиб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар ўзларининг ҳуқуқий ва маъмурий тузилишига мувофиқ ушбу Конвенцияни амалга оширишни рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва мониторинги учун, мақбул бўлганда, битта ёки бир нечта мустақил механизмни қамраб оладиган тузилмани тайинлайди ёки таъсис этади, уни қўллаб-қувватлайди ва мустаҳкамлайди. Иштирок этувчи давлатлар бундай механизмни тайинлаш ёки таъсис этишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш билан шуғулланадиган миллий муассасаларнинг мақоми ва амал этишига тааллуқли принципларни эътиборга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фуқаролик жамияти, жумладан ногиронлар ва уларнинг ваколатли ташкилотлари кузатиш жараёнига тўла жалб этилади ва унда иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-модда
Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмита
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмита (бундан буён «Қўмита» деб аталади) таъсис этилади, у қуйида кўзда тутилган функцияларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Конвенция кучга кирган пайтда Қўмита таркиби ўн икки экспертдан иборат бўлади, шундан сўнг Конвенцияни яна 60 та давлат ратификация қилгандан кейин ёки унга қўшилгач, Қўмита аъзоларининг сони олтитага кўпайиб, энг кўп миқдор — ўн саккиз аъзога етади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қўмита аъзолари шахсан ўз номидан иш кўради ҳамда юксак ахлоқий фазилатларга, ушбу Конвенция қамраб олган соҳаларда эътироф этилган билим ва тажрибага эга бўлади. Иштирок этувчи давлатларга ўз номзодларини кўрсатиш пайтида ушбу Конвенция 4-моддаси 3-бандида белгилаб қўйилган қоидаларни зарур даражада ҳисобга олиш таклиф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қўмита аъзолари иштирок этувчи давлатлар томонидан сайланади, бунда адолатли жуғрофий тақсимотга, цивилизацияларнинг ва асосий ҳуқуқий тизимларнинг турли шакллари ваколатлигига, жинсларнинг мутаносиблиги ва ногирон экспертларнинг иштирок этишига эътибор қаратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қўмита аъзолари иштирок этувчи давлатлар кўрсатган номзодлар рўйхати бўйича иштирок этувчи давлатларнинг Конференцияси мажлисида яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Иштирок этувчи давлатларнинг учдан икки қисми мажлисда кворумни ташкил этганида ҳозир бўлган ва овоз беришда иштирок этаётган иштирок этувчи давлатлар вакилларининг энг кўп ва мутлақ кўп овозини олган номзодлар Қўмита таркибига сайланган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Дастлабки сайловлар ушбу Конвенция кучга кирган кундан кечи билан олти ой ўтгандан сўнг ўтказилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ҳар бир сайлов муддатидан камида тўрт ой олдин иштирок этувчи давлатларга мактуб билан мурожаат қилиб, уларга икки ой мобайнида номзодларини кўрсатишни таклиф этади. Шундан сўнг Бош котиб ана шу тарзда кўрсатилган барча номзодларнинг рўйхатини, уларни кўрсатган иштирок этувчи давлатларни қайд этган ҳолда, алфавит тартибида тузади ва ушбу Конвенцияда иштирок этувчи давлатларга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қўмита аъзолари тўрт йил муддатга сайланади. Улар яна фақат бир марта қайта сайланиш ҳуқуқига эга. Бироқ биринчи сайловларда сайланадиган аъзолар олти нафари ваколатининг муддати икки йилда тугайди; биринчи сайловлардан кейин дарҳол ушбу олти нафар аъзонинг исмлари, мазкур модданинг 5-бандида қайд қилинганидек, мажлисда раислик қилувчи томонидан қуръа ташлаш бўйича аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қўмитанинг олти нафар қўшимча аъзосини сайлаш мазкур модданинг тегишли қоидалари билан тартибга солинадиган одатдаги сайловлар пайтида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қўмитанинг қайсидир бир аъзоси вафот этса, истеъфога чиқса ёки қайсидир бошқа сабабга кўра ўз мажбуриятларини бундан буён бажаришга қодир эмаслигини эълон қилса, ушбу аъзо номзодини кўрсатган иштирок этувчи давлат ваколатнинг қолган муддатига малакага эга бўлган ҳамда ушбу модданинг тегишли қоидаларида кўзда тутилган талабларга жавоб берадиган бошқа экспертни тайинлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қўмита ўзининг тартиб қоидаларини ўрнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Қўмита ўзининг функцияларини ушбу Конвенцияга мувофиқ самарали амалга ошириши учун зарур персонал ва моддий воситаларни тақдим этади ҳамда унинг биринчи кенгашини чақиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қўмитанинг ушбу Конвенцияга мувофиқ сайланган аъзолари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан тасдиқланган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маблағларидан Қўмитадаги мажбуриятларининг муҳимлиги ҳисобга олинган ҳолда Ассамблея томонидан ўрнатиладиган тартиб ва шартларда рағбатлантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қўмита аъзолари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Имтиёзлар ва иммунитетлар тўғрисидаги Конвенциясининг тегишли бўлимларида белгилаб қўйилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ишлари бўйича хизмат сафарларидаги экспертларнинг имтиёзлари ва иммунитетлари ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда
Иштирок этувчи давлатларнинг маърузалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳар бир иштирок этувчи давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби орқали Қўмитага ушбу Конвенция бўйича ўз мажбуриятларини амалга ошириш учун кўрилган чоралар ҳамда ушбу масалада эришилган тараққиёт тўғрисида тегишли иштирок этувчи давлат учун ушбу Конвенция кучга кирганидан сўнг икки йил мобайнида кенг қамровли маърузани тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлатлар шундан сўнг навбатдаги маърузаларни тўрт йилда камида бир марта, шунингдек Қўмита бу ҳақда улардан сўраганда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қўмита маърузалар мазмунини ифодаловчи дастурамал принципларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қўмитага даставвалги кенг қамровли маърузани тақдим этган иштирок этувчи давлатларга навбатдаги маърузаларида аввал тақдим этган ахборотни такрорлашларининг зарурати йўқ. Иштирок этувчи давлатларга Қўмитага маърузани очиқ ва ошкор жараёнга айлантириш ҳамда ушбу Конвенциянинг 4-моддаси 3-бандида белгилаб қўйилган қоидаларни зарур даражада ҳисобга олиш тўғрисида ўйлаб кўриш таклиф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маърузаларда ушбу Конвенция бўйича мажбуриятларни бажариш даражасига таъсир кўрсатадиган омиллар ва қийинчиликлар кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда
Маърузаларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳар бир маъруза у бўйича ўринли деб ҳисоблайдиган таклифлар ва умумий тавсияларни кўрсатадиган Қўмита томонидан кўриб чиқилади ҳамда бу таклифлар ва умумий тавсиялар тегишли иштирок этувчи давлатга юборилади. Иштирок этувчи давлат Қўмитага жавоб тариқасида ўз танлови бўйича хоҳлаган ахборотини юбориши мумкин. Қўмита иштирок этувчи давлатлардан ушбу Конвенцияни амалга оширишга тааллуқли бўлган қўшимча ахборот тақдим этилишини сўраши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иштирок этувчи давлат маърузани тақдим этишни жиддий равишда кечиктираётган бўлса, Қўмита тегишли иштирок этувчи давлатга билдирги юбориб, унда ушбу билдиргидан сўнг уч ой мобайнида тегишли маъруза тақдим этилмаса, мазкур иштирок этувчи давлатда ушбу Конвенцияни амалга ошириш тўғрисидаги масала Қўмита ихтиёрида бўлган ишонарли ахборот асосида кўриб чиқишни талаб этишини билдириши мумкин. Қўмита тегишли иштирок этувчи давлатга ана шундай кўриб чиқишда иштирок этишни таклиф этади. Агар иштирок этувчи давлат жавоб тариқасида тегишли маърузани тақдим этса, ушбу модда 1-бандида белгиланган қоидалар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби маърузаларни барча иштирок этувчи давлатлар ихтиёрига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иштирок этувчи давлатлар ўз маърузалари мамлакатларида жамоатчилик улар билан кенг танишиш имкониятига эга бўлишини таъминлайди ҳамда ушбу маърузаларга тааллуқли қоидалар ва умумий тавсиялар билан танишишни енгиллаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қўмита мақбул деб топган ҳолатларда, у иштирок этувчи давлатларнинг маърузаларини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган муассасалари, фондлари ва дастурларига, шунингдек бошқа ваколатли органларга улар ушбу маърузаларда техникавий маслаҳатга ёки ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосларига ёхуд бундай ёрдам кўрсатиш зарур деган кўрсатмага эътибор қаратишлари учун Қўмитанинг ушбу илтимослар ёки кўрсатмалар бўйича таклифлари ва тавсиялари (агар улар мавжуд бўлса) билан бирга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда
Иштирок этувчи давлатлар ва Қўмита ўртасидаги ҳамкорлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳар бир иштирок этувчи давлат Қўмита билан ҳамкорлик қилади ва Қўмита аъзоларига ўз мандатларини бажаришда ёрдам кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қўмита иштирок этувчи давлатлар билан ўз муносабатларида ушбу Конвенцияни амалга ошириш бўйича миллий имкониятларни, шу жумладан халқаро ҳамкорлик ёрдамида кучайтириш йўллари ва воситаларини зарур тарзда ҳисобга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда
Қўмитанинг бошқа органлар билан муносабатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Конвенцияни самарали амалга ошириш ва Конвенция томонидан қамраб олинадиган соҳаларда халқаро ҳамкорликни рағбатлантириш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган муассасалари ва бошқа органлари ушбу Конвенциядаги ўз мандатларига тааллуқли бўлган қоидаларини амалга ошириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилаётганда уларда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Қўмита мақбул деб ҳисоблаган ҳолатларда, ихтисослаштирилган муассасалар ва бошқа ваколатларга тегишли мандатларга тааллуқли бўлган соҳаларда Конвенцияни амалга ошириш бўйича эксперт хулосасини бериши мумкин. Қўмита Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган муассасалари ва бошқа органларига улар фаолиятига тааллуқли соҳаларда Конвенцияни амалга ошириш тўғрисидаги маърузаларни тақдим этишини таклиф қилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) Қўмита ўз мандатини амалга оширишда, мақбул бўлган ҳолатларда, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларга кўра таъсис этилган бошқа тегишли органлар билан маърузаларни тақдим этишнинг тегишли дастурамал принципларини, шунингдек улар томонидан киритилган таклифлар ва умумий тавсияларни мувофиқлаштиришни таъминлаш ҳамда ўз функцияларини амалга оширишда бир-бирини қайтариш ва параллелизмга йўл қўймаслик масаласида маслаҳатлашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-модда
Қўмита маърузаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита икки йилда бир марта Бош Ассамблея ҳамда Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга ўзининг фаолияти тўғрисида маъруза тақдим этади ҳамда иштирок этувчи давлатлардан олинган маърузалар ва ахборотларни кўриб чиқишга асосланган таклифлар ва умумий тавсияларни чиқариши мумкин. Бундай таклифлар ва умумий тавсиялар иштирок этувчи давлатларнинг изоҳлари (агар улар мавжуд бўлса) билан бирга Қўмитанинг маърузасига қўшилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-модда
Иштирок этувчи давлатларнинг Конференцияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иштирок этувчи давлатлар ушбу Конвенцияни амалга оширишга тааллуқли ҳар қандай масалани кўриб чиқиш учун мунтазам равишда иштирок этувчи давлатларнинг Конференциясига тўпланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Конвенция кучга киргандан сўнг олти ойдан кечикмасдан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби иштирок этувчи давлатларнинг Конференциясини чақиради. Шундан кейинги йиғилишлар Бош котиб томонидан икки йилда бир марта ёки иштирок этувчи давлатларнинг Конференцияси қарори билан чақирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-модда
Депозитарий
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Конвенциянинг депозитарийи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Котиби ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-модда
Имзолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Конвенция барча давлатлар ва минтақавий интеграция ташкилотлари томонидан имзолаш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги Марказий муассасаларида 2007 йил 30 мартдан очиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-модда
Мажбуриятга розилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Конвенция уни имзолаган давлатлар томонидан ратификация қилинади ҳамда уни имзолаган минтақавий интеграция ташкилотлари томонидан расман тасдиқланиши керак. У Ушбу Конвенцияни имзоламаган ҳар қандай давлат ёки минтақавий интеграция ташкилотлари учун очиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-модда
Минтақавий интеграция ташкилотлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Минтақавий интеграция ташкилоти» муайян минтақанинг суверен давлатлари томонидан ташкил этилган, унга аъзо давлатлар ушбу Конвенция тартибга соладиган масалалар бўйича ваколат берган ташкилотни англатади. Бундай ташкилотлар ўзларининг ҳужжатларида ушбу Конвенция тартибга соладиган масалаларга нисбатан ўз ваколатлари ҳажмини расмий тасдиқлашларини ёки бунга қўшилишларини кўрсатади. Кейинчалик улар депозитарийни ўз ваколатлари ҳажмидаги ҳар қандай жиддий ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Конвенциядаги «иштирок этувчи давлатлар» қайдлари бундай ташкилотларга уларнинг ваколати доирасида тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Конвенциянинг 45-моддаси 1-банди ҳамда 47-моддаси 2- ва 3-бандлари мақсадлари учун минтақавий интеграция ташкилотлари томонидан сақлаш учун топширган бирорта ҳужжат ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Минтақавий интеграция ташкилотлари ўз ваколатларига тааллуқли масалаларда иштирок этувчи ташкилотларнинг Конференциясида ушбу Конвенция иштирокчилари бўлган иштирок этувчи давлатларнинг сонига тенг бўлган овозлар сони бўйича овоз бериш юзасидан ўз ҳуқуқини амалга оширишлари мумкин. Бундай ташкилот агар унга аъзо бўлган қайсидир бир давлат ўз овоз бериш ҳуқуқини амалга ошираётган бўлса, ўзининг овоз бериш ҳуқуқини амалга оширмайди ва аксинча.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45-модда
Кучга киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Конвенция сақлаш учун йигирманчи ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат топширилгандан кейинги ўттизинчи кун кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Конвенция уни ратификация қилган ҳар бир давлат ёки минтақавий интеграция ташкилоти учун улар буни расман тасдиқлаганликлари ёки унга қўшилганликлари тўғрисида ана шундай йигирманчи ҳужжатни сақлашга топширганларидан кейинги ўттизинчи кун кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46-модда
Изоҳлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Конвенциянинг объекти ва мақсадига мос бўлмаган қўшимчаларга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қўшимчалар хоҳлаган вақтда олиб ташланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47-модда
Тузатишлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳар қандай иштирок этувчи давлат ушбу Конвенцияга тузатиш киритишни таклиф этиши ва уни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига тақдим этиши мумкин. Бош котиб таклиф этилган ҳар қандай тузатишни иштирок этувчи давлатларга маълум қилади ҳамда улардан ушбу таклифни кўриб чиқиш ва бу тўғрисида қарор қабул қилиш учун Конференция ўтказиш тарафдори эканликлари тўғрисида хабардор қилишларини сўрайди. Бу ҳақда маълум қилинган санадан кейин тўрт ой мобайнида иштирок этувчи давлатларнинг камида учдан бир қисми бундай Конференция ўтказишни ёқлаб чиқса, Бош котиб Конференцияни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида чақиради. Конференцияда ҳозир бўлган ва овоз беришда иштирок этаётган иштирок этувчи давлатларнинг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик томонидан маъқулланган ҳар қандай тузатиш Бош котиб томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясига тасдиқлаш учун, сўнг барча иштирок этувчи давлатларга қабул қилиш учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ маъқулланган ва тасдиқланган тузатиш уни қабул қилиш тўғрисидаги сақлаш учун топширилган ҳужжатларнинг сони иштирок этувчи давлатлар учдан икки қисмига етганидан кейин ушбу тузатиш маъқулланган санадан кейинги ўттизинчи кун кучга киради. Шундан кейин тузатиш ҳар бир иштирок этувчи давлат учун у томонидан тузатишни қабул қилганлиги тўғрисидаги ҳужжатини сақлашга топширганидан кейинги ўттизинчи кун кучга киради. Тузатиш фақат уни қабул қилган иштирок этувчи давлатлар учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агар иштирок этувчи давлатларнинг Конференцияси ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ маъқулланган ва тасдиқланган келишилган тегишли қарор қабул қилса, мутлақ 34-, 38-, 39- ва 40-моддаларга тааллуқли бўлган тузатиш барча иштирок этувчи давлатлар учун ушбу тузатиш маъқуллангандан кейин унинг қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни сақлашга топширган иштирок этувчи давлатлар сонининг учдан икки қисмга етганидан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48-модда
Денонсация
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирок этувчи давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибини ёзма равишда хабардор қилиш орқали ушбу Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Денонсация Бош котиб томонидан ана шундай билдирги олинган санадан бир йил ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49-модда
Фойдаланиш имконияти бўлган шакл
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Конвенция матни фойдаланиш имконияти бўлган шаклда бўлиши таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50-модда
Аутент матнлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Конвенциянинг инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларидаги матнлари тенг аутентдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбуни тасдиқлаш мақсадида ўзларининг тегишли ҳукуматлари томонидан зарур даражада ваколатга эга бўлган қуйида имзо чеккан тўла ваколатли вакиллар ушбу Конвенцияни имзолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(имзо)