25.06.2021 йилдаги ПҚ-5161-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 25.06.2021 йилдаги ПҚ-5161-сон
Date of entry into force
25.06.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Замонавий талабларга мос келадиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар иштироки учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 августдан 2024 йил 1 январга қадар таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларининг 50 фоизигача, бироқ давлат кўчмас мулк объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг қонунчиликда белгиланган минимал ставкасининг 50 фоиз миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш. Бунда, ушбу тартиб Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида жойлашган ва таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотларга татбиқ қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев) Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов) билан биргаликда бир ой муддатда нодавлат таълим ташкилотларига ижара тўлови харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, мазкур тўловларнинг йиллик суммаси ҳар чоракда тенг улушларда тўлаб берилиши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, 2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 январга қадар вазирлик ва идоралар тизимидаги коллеж ва техникумларнинг бино ва иншоотларида (Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан ташқари) фаолиятини амалга оширадиган нодавлат таълим ташкилотлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара тўловидан озод этилади (сақлаш ва коммунал тўловлар бўйича харажатлар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёни натижасида олинган, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни (иш ва хизматларни) таълим ташкилотлари учун назарда тутилган имтиёзлар (қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи бўйича) татбиқ этилган ҳолда реализация қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), тизимида давлат умумий ўрта, профессионал ва олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов) билан биргаликда дарсдан бўш вақтларда, шу жумладан ёзги таътил вақтида қуйидаги давлат мулки объектларининг нодавлат таълим ташкилотларига ижарага берилишини таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабдан ташқари таълим курсларини, шунингдек, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш учун давлат умумий ўрта ва олий таълим муассасалари бўш майдонларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг компьютер саводхонлиги бўйича курслар ташкил этиш учун қишлоқ жойларда жойлашган давлат умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларидаги компьютер синфларини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, мазкур банднинг учинчи хатбошисида белгиланган курсларни ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотлари томонидан жалб қилинган ўқитувчиларнинг иш ҳақи харажатларининг бир қисми ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баробаригача миқдорида тегишли маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 2024 йил 1 январга қадар компенсация қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5117-сон қарори билан қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш амалиёти йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги (С. Обидов) Молия вазирлиги (Ж. Абруев), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев) билан биргаликда бир ой муддатда ҳудудларда хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ажратиш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб солиқ тўловчи томонидан тегишли халқаро уюшмага аъзо бўлиш учун аъзолик бадалларига ҳамда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига йўналтириладиган ўзининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, мазкур солиқ имтиёзлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баробаригача бўлган суммага, шунингдек, ўқув курсидан муваффақиятли ўтган ҳамда тегишли халқаро уюшма аъзоси сифатида аъзолик бадаллари тўловини ва кўрсатилган хизматлар учун тўловни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) икки ой муддатда мазкур банднинг биринчи хатбошиси билан жорий қилинаётган тартибни амалиётда тўлиқ қўллаш учун тегишли қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузурида Молиявий ҳисобот ва аудитнинг халқаро стандартлари бўйича инновацион малака ошириш ресурс марказини (кейинги ўринларда — Молиявий ҳисобот бўйича ресурс маркази), шунингдек, Бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар бўйича нодавлат малака ошириш ресурс марказини (кейинги ўринларда — Бухгалтерия ҳисоби бўйича ресурс маркази) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин ҳамда қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳа мутахассислари ва профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари талабалари амалиётини ташкил этиш ва тегишли шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни тегишли дарсликлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув қўлланмаларини давлат тили ва бошқа тилларга таржима қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масофавий ўқитишдан кенг фойдаланиш, электрон кутубхона (электрон китоблар, видео дарсликлар, тақдимотлар ва тестлар) ташкил этиш ва унинг адабиётлар фондини бойитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур таълим муҳитини яратиш мақсадида ахборот ресурсларидан бепул фойдаланишни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий ҳисобот бўйича ресурс марказининг Васийлик кенгаши таркиби Молия вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институти, бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари раҳбар ва ходимларидан ташкил топади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий ҳисобот бўйича ресурс марказининг Васийлик кенгаши олий таълим муассасалари ва нодавлат таълим ташкилотларида педагогик маҳоратни ошириш ҳамда талабалар, амалиётчи мутахассисларда илғор амалий кўникмаларни шакллантириш бўйича ушбу марказ томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ҳар йили тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар бўйича ресурс маркази Молия вазирлиги томонидан нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги (Т. Ишметов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) билан биргаликда Молиявий ҳисобот бўйича ресурс маркази ва Бухгалтерия ҳисоби бўйича ресурс маркази фаолиятини 2021-2022 йиллар давомида тўлиқ йўлга қўйсин ҳамда уларни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021-2022 йиллар давомида Молиявий ҳисобот бўйича ресурс маркази ҳамда Бухгалтерия ҳисоби бўйича ресурс марказига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун 500 миллион сўмдан маблағ ажратсин. Бунда, 2021 йил харажатлари республика бюджетининг қўшимча даромадлари ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил якунига қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув маркази ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида ўқув дастурлари ва ўқитувчиларни халқаро ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказишга тайёрлаш доирасида юқоридаги олий таълим муассасаларининг ҳар бирига 2022 йилда 100 миллион сўмдан маблағ ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти халқаро аккредитациядан ўтган тақдирда, уларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш учун 2023 йилда 1 миллиард сўмдан бир марталик рағбатлантириш маблағлари ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ушбу бандда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш учун тегишли маблағларни 2022 — 2023 йилларда Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб халқ таълими вазири Ш. Шерматов, олий ва ўрта махсус таълим вазири А. Тошкулов, молия вазири Т. Ишметов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. Ташкенбаев белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 25 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5161-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 07/21/5161/0595-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)