03.06.2021 йилдаги 346-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.06.2021 йилдаги 346-сон
Date of entry into force
04.06.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 663-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/663/0940-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 663-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/663/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг олдиндан розилиги олинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини қайта ташкил этишда (қўшиб юбориш, қўшиб олишда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларининг фаолият тури ўзгарганда.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 663-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/663/0940-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасалари ўртасида тушунтирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 3 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
346-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 346-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларини (улушларини) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхона — хўжалик фаолиятини амалга оширадиган, устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори 25 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахс, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган давлат муассасаси;а
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарнинг аффилланган шахслари — устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоизи ва ундан ортиғи бевосита ёхуд билвосита давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли бўлган юридик шахслар. Билвосита тегишлилик ҳар бир кейинги аффилланган шахсга бошқа юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) 20 фоиз ва ундан ортиқ акция (улушлари) тегишли эканлигини англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар бозорларининг таҳлили — ташкил этилаётган ва (ёки) фаолият юритаётган давлат иштирокидаги корхоналарнинг тегишли товар, молия ва рақамли бозорга эҳтимолий таъсирини белгилашни назарда тутувчи чоралар мажмуаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи — республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, айрим фаолият турларини лицензиялайдиган, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берадиган, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ўтказиш ёки аккредитация қилиш ваколатлари берилган давлат муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармалари (кейинги ўринларда — республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар), давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монополияга қарши орган — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олдиндан розилик — монополияга қарши орган томонидан давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга), уларнинг фаолият турини ўзгартиришга, шунингдек, улар томонидан бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг акциялари (улушлари)ни олишга товар бозорларининг таҳлили натижаларига кўра рақобат муҳитига таъсиридан келиб чиқиб, ушбу Низом талаблари асосида бериладиган розилик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида назарда тутилган ҳолларда давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга), уларнинг фаолият турини ўзгартиришга, шунингдек, улар томонидан бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларини (улушларини) олишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолияти бошқарув вазифаларини, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки бошқа нотижорат тусдаги вазифаларни амалга оширишга қаратилган ва рақобат муҳитига бевосита таъсир кўрсатмайдиган давлат муассасаларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган давлат муассасаси сифатида қаралмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Олдиндан розилик олиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини қайта ташкил этишда (қўшиб юбориш, қўшиб олишда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларининг фаолият тури ўзгарганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳолларда тегишлича республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ёки уларнинг аффилланган шахслари монополияга қарши органга олдиндан розилик олиш учун ариза билан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдиндан розилик бериш тўғрисидаги ариза:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) монополияга қарши орган томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини республиканинг бир нечта ёки барча ҳудудларида амалга оширадиган давлат иштирокидаги корхона ёки унинг аффилланган шахсини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), унинг фаолият турини ўзгартириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар томонидан олиш ҳолатларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахсини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), унинг фаолият турини ўзгартиришда, хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда, агар унинг муассислари бўлган давлат иштирокидаги корхоналар ёки уларнинг аффилланган шахслари товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахсини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), унинг фаолият турини ўзгартиришда, хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда, агар унинг муассислари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) республиканинг тегишли ҳудуди доирасида ўз фаолиятини амалга оширадиган давлат иштирокидаги корхона ёки унинг аффилланган шахсини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), унинг фаолият турини ўзгартиришда, хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда унинг муассиси маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки давлат иштирокидаги корхона ёки унинг аффилланган шахси бўлса — монополияга қарши органнинг ҳудудий органлари томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ариза берувчи монополияга қарши органга аризани ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда асосланган ҳужжатлар билан бирга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Монополияга қарши орган ариза тақдим этилган кундан эътиборан қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахсларининг фаолият тури беш ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъекти товар ёки молия бозорида фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда ташкил этилиши (қайта ташкил этилиши) режалаштирилаётганини беш кун ичида аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган) давлат иштирокидаги корхонанинг тегишли фаолият тури (лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациялаш, рухсатнома бериш) бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилаётганини ҳамда товар бозорида тўсиқлар (тегишли бозордаги фаолиятни тартибга солувчи низомлар ва ҳужжатлар) мавжудлигини беш кун ичида аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган) давлат иштирокидаги корхонанинг аффилланган шахсларининг муассиси ягона етказиб берувчи ёки бундай ҳуқуқ берилган ёхуд устун (монопол) мавқега эга давлат иштирокидаги корхона эканлиги ва фаолияти муассиси товарларидан (ресурсларидан) ёки тармоқ инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ эканлигини ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари билан рақобатлашадиган фаолият билан шуғулланишини беш кун ичида аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қўшимча фаолият билан шуғулланиши режалаштирилаётган давлат иштирокидаги корхоналарнинг фаолият соҳасида рақобат ривожланганлиги ва уларнинг фаолияти асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаганини беш кун ичида аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) давлат иштирокидаги корхоналар томонидан акциялар (улушлар) олинадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият соҳасида рақобат ривожланганлигини беш кун ичида аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган), фаолият тури ўзгартириладиган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинадиган давлат иштирокидаги корхоналар ҳамда уларнинг аффилланган шахслари фаолият юритадиган товар ёки молия бозори ва унинг чегараларини беш кун ичида аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) тегишли товар ёки молия бозорида рақобат ривожланганини аниқлаш мақсадида ўн беш кун ичида қуйидаги давлат органларига сўровномалар юборади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтган бир турдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар сони тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига давлат иштирокидаги корхонани фаолият юритиши режалаштирилаётган товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (хизматлар) ҳажмлари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига давлат иштирокидаги корхона фаолият юритиши режалаштирилаётган товар бозорида товарларнинг экспорти ва импорти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхати ва ҳажмлари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳани амалга ошириш бўйича.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумотлар давлат органларининг электрон маълумотлар базаларидан интеграциялашган ҳолда ҳам олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Монополияга қарши орган давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш масаласи юзасидан ариза келиб тушган кундан эътиборан икки ой муддатда қарор қабул қилади ва ариза берувчига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олаётган бўлса, унда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тўғрисидаги ариза тегишли қарор лойиҳасини келишиш (имзолаш) учун киритилишидан олдин монополияга қарши органга тақдим этиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Агар монополияга қарши орган томонидан товар ёки молия бозорида хусусий тадбиркорлик субъектлари мавжуд эмаслигининг объектив сабаблари аниқланмаган тақдирда, давлат иштирокидаги корхоналарга ва уларнинг аффилланган шахсларига уч йил муддатга қолиш шарти билан рухсат берилади. Ушбу муддат тугагандан сўнг монополияга қарши орган мазкур хўжалик субъектини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусий секторга реализация қилиш масаласини кўпи чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Монополияга қарши орган давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишни (қайта ташкил этишни), уларнинг фаолият турини ўзгартиришни, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамияти ёхуд устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамиятини ташкил этишда:
(10-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан асосий фаолият табиий монополиялар соҳасида амалга оширилиши режалаштирилмаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан аҳоли учун зарур бўлган, хусусий сектор учун норентабел бўлган таянч хизматларни кўрсатиши режалаштирилмаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан фаолиятни стратегик манфаат, шунингдек, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида амалга ошириш режалаштирилмаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти миллий иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ва «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган давлат мулкининг мавжуд бўлиши билан боғлиқ бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур банднинг «б» кичик банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тоифага кирмайдиган давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), уларнинг фаолият турини ўзгартиришда, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беш ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъекти товар ёки молия бозорида фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахслари ташкил этилаётган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу хўжалик юритувчи субъект тегишли фаолият тури (лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациялаш, рухсатнома бериш) бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялайдиган, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берадиган, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ўтказиш ёки аккредитация қилиш ваколатлари берилган давлат муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармалари томонидан ташкил этилаётган ва ушбу фаолият тури билан шуғулланишни режалаштираётган бўлса;
(10-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассиси ягона етказиб берувчи бўлган ёки бундай ҳуқуқ берилган ёхуд устун (монопол) мавқега эга давлат иштирокидаги корхона бўлган ва фаолияти муассиси товарларидан (ресурсларидан) ёки тармоқ инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари билан рақобатлашадиган фаолият билан шуғулланадиган аффилланган шахсларни ташкил этиш режалаштираётган бўлса, ушбу аффилланган шахсларни рақобатчилари билан тенг шартлар асосида фаолият юритиш шароити таъминланган ҳолда бўлиб юбориш натижасида ташкил этиш бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарнинг рақобат ривожланган соҳаларда ўз асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган қўшимча фаолият билан шуғулланиши режалаштирилаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан рақобат ривожланган соҳаларда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) иштирок этиши ёки ундаги улушни олиши режалаштирилаётган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг «б» кичик банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Монополияга қарши орган давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш бўйича ҳаракатлар мазкур Низомнинг 10-банди «б» кичик банди талабларига мувофиқ рад этиш ҳолатларини келтириб чиқарганда ҳам товар ёки молия бозорида рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмаслигини исботловчи далиллар ва (ёки) ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, ушбу аризани қаноатлантириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Монополияга қарши орган давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун олдиндан розилик бериш тўғрисида қарорлар қабул қилиш чоғида рақобатни таъминлашга қаратилган талабларни белгилаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Олдиндан розилик олиш бўйича аризани кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи томонидан аризани қайтариб олиш тўғрисида хабарнома келиб тушса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса, агар ушбу маълумотларнинг мавжуд эмаслиги аризани кўриб чиқишга тўсқинлик қилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи томонидан аризани объектив кўриб чиқишга таъсир қиладиган ишончсиз маълумотлар тақдим этилса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Аризанинг кўриб чиқилиши тугатилган тақдирда, монополияга қарши орган бу тўғрисида қарор қабул қилган кундан эътиборан уч кун муддатда ариза берувчига хабарнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризани кўриб чиқиш тугатилгандан сўнг ариза берувчи олдиндан розилик олиш бўйича янги ариза билан монополияга қарши органга мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Олдиндан розилик олиш тўғрисидаги ариза монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан ташкил этилган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссия йиғилишига заруратга кўра розилик олиш учун монополияга қарши органга мурожаат қилган ариза берувчининг вакили, молия ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органлари вакиллари ва бошқа манфаатдор шахслар жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Монополияга қарши органнинг олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарори, агар қарор бир йил ичида ижро этилмаса, ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини, шунингдек, таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришларни ҳамда улар томонидан акциялар олинишини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) чоғида монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги мавжудлигини қонунчиликда белгиланган тартибда текшириши ҳамда қуйидаги ҳолларда рад этиши шарт, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳолларда ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустасно:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монополияга қарши органнинг олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарори ариза берувчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монополияга қарши органнинг давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишни (қайта ташкил этишни), уларнинг фаолият турини ўзгартиришни, шунингдек, акциялар (улушлар) олишни рад этиш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлган тақдирда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Монополияга қарши орган аффилланган шахсларни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Адлия вазирлигининг электрон ахборот тизими орқали маълумотлар билан алмашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ушбу Низом талабларига зид равишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигисиз давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини рўйхатга олиш (қайта рўйхатга олиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларни ташкил этишни (қайта ташкил этишни), уларнинг фаолият турини ўзгартиришни, шунингдек улар томонидан акциялар (улушлар) олиш ташаббускорига нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Монополияга қарши орган ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхонани тугатиш ёки фаолият турини ўзининг олдинги фаолият турига ўзгартириш тўғрисида кўрсатма бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акцияларни (улушларни) олишга доир битимни, давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш, қонунга зид равишда ташкил этилган давлат иштирокидаги корхонани тугатиш ёки фаолият турини ўзининг олдинги фаолият турига ўзгартириш бўйича судга даъво аризаси (ариза) киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акцияларни (улушларни) олишга доир битимни, давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини рўйхатдан ўтказиш бўйича қабул қилинган қарорни ўз кучида қолдириш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Адлия вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари ҳамда Давлат хизматлари марказлари ушбу Низом талаблари бажарилишини доимий назорат қилиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), уларнинг фаолият турини ўзгартиришда, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олинишида монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи

Монополияга қарши органга ариза тақдим этади.

Ўз ихтиёрига кўра

2-босқич

Монополияга қарши орган

Давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахсларининг фаолият тури беш ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъекти товар ёки молия бозорида фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда ташкил этилиши (қайта ташкил этилиши) режалаштирилаётганини аниқлайди.

Беш кун ичида

3-босқич

Монополияга қарши орган

Ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган) давлат иштирокидаги корхонанинг тегишли фаолият тури (лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациялаш, рухсатнома бериш) бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилаётганини ҳамда товар бозорида тўсиқлар (тегишли бозордаги фаолиятни тартибга солувчи низомлар) ҳужжатлар мавжудлигини беш кун ичида аниқлайди.

Беш кун ичида

4-босқич

Монополияга қарши орган

Ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган) давлат иштирокидаги корхонанинг аффилланган шахсларининг муассиси ягона етказиб берувчи ёки бундай ҳуқуқ берилган ёхуд устун (монопол) мавқега эга давлат иштирокидаги корхона эканлиги ва фаолияти муассиси товарларидан (ресурсларидан) ёки тармоқ инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ эканлигини ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари билан рақобатлашадиган фаолият билан шуғулланишини аниқлайди.

Беш кун ичида

5-босқич

Монополияга қарши орган

Қўшимча фаолият билан шуғулланиши режалаштирилаётган давлат иштирокидаги корхонанинг фаолият соҳасида рақобат ривожлангани ва унинг фаолияти асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаганини аниқлайди.

Беш кун ичида

6-босқич

Монополияга қарши орган

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан акциялар (улушлар) олинадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият соҳасида рақобат ривожланганини аниқлайди.

Беш кун ичида

7-босқич

Монополияга қарши орган

Ташкил этиладиган (қайта ташкил этиладиган), фаолият тури ўзгартириладиган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинадиган давлат иштирокидаги корхона, унинг аффилланган шахслари фаолият юритадиган товар ёки молия бозори ва унинг чегараларини беш кун ичида аниқлайди.

Беш кун ичида

8-босқич

Монополияга қарши орган

Қуйидаги йўналишлар бўйича сўровномаларни юборади:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтган бир турдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар сони тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига давлат иштирокидаги корхонанинг фаолият юритиши режалаштирилаётган товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (хизматлар) ҳажмлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига давлат иштирокидаги корхонанинг фаолият юритиши режалаштирилаётган товар бозорида товарларнинг экспорти ва импорти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхати ва ҳажмлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳани амалга ошириш бўйича.

Ўн беш кун ичида

9-босқич

Монополияга қарши орган

Аризани ўрганиш жараёнида тўпланган маълумотлар асосида хулоса тайёрлайди ва ушбу хулоса махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга), уларнинг фаолият турини ўзгартиришга, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олишга монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ариза берувчига юборади.

Ўн кун ичида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

20__ й. «__» _________даги ____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига

___________________________

________________________ дан

(ариза берувчининг тўлиқ номи)

АРИЗА

_____________________________________________________________

ташкил этишга (қайта ташкил этиш), фаолият турини ўзгартириш, акциялар (улушлар) олишга олдиндан розилик

(хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи)

беришингизни сўрайман. Асосий фаолият тури (турлари) _____________________________________________

__________________________________________________________________________________ ҳисобланади.

(асосий фаолият тури (турлари) номи ва ИФУТ)

Ушбу аризага қуйидаги жадвалга мувофиқ маълумотлар илова қилинади.

Иловада келтирилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқлиги ҳамда ишончлилигини тасдиқлайман.

Ариза берувчи раҳбарининг имзоси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда (қайта ташкил этишда), уларнинг фаолият турини ўзгартиришда, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олинишида монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ариза берувчи

Ф.И.О., манзили, телефон рақами ҳамда ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилади.

1.

Хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш (қайта ташкил этиш), фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялар (улушлар) олиш мақсади

Хўжалик юритувчи субъектнинг ташкил этилиши (қайта ташкил этилиши), унинг фаолият тури ўзгартирилиши, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акцияларни (улушларни) олиш асослари санаб ўтилади. Ишлаб чиқарилиши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) хусусий сектор ёки давлат секторлари томонидан сотилмаётган сабаблари кўрсатилади.

2.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва тоифаси (кичик, ўрта ёки йирик тадбиркорлик субъекти)

Ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилади.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг (унинг тоифасини аниқлаш мақсадида) ўртача йиллик ишчи кучи ва ўртача йиллик даромади кўрсатилади.

3.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият тури

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг барча фаолият тури саналади (статистика кодлари билан бирга).

4.

Ташкил этилаётган, (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг таъсисчилари (иштирокчилари) тўғрисида маълумот

1) Жисмоний шахсларнинг Ф.И.О. ёки юридик шахснинг тўлиқ номи (СТИРи кўрсатилган ҳолда).

2) Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) сони ва уларнинг номинал қиймати.

3) Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) овоз берувчи умумий акциялар (улушлар)нинг улушдор (акциядор)ларининг фоиздаги акциялари (улушлари).

4) Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳуқуқ ва ваколатлари.

5.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъект билан бирга битта шахслар гуруҳига кирувчи шахслар тўғрисида маълумот

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир таъсисчиларини (иштирокчиларини) бевосита ёки билвосита назорат қилувчи шахсларнинг номи, манзили ва фаолият тури кўрсатилган маълумотлар.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир таъсисчиларини (иштирокчиларини) бевосита ёки билвосита назорат қилувчи шахсларнинг бошқа юридик шахслардаги, жумладан, хорижий юридик шахслардаги иштироки тўғрисидаги маълумот, уларнинг номи, манзили ва фаолият тури.

6.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъект ишлаб чиқарадиган товар (иш, хизмат)нинг салоҳиятли истеъмолчилари рўйхати

Барча салоҳиятли истеъмолчилар санаб кўрсатилади. Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир фаолият тури бўйича умумий бозор ҳажмидаги улуши 25 фоиздан ошган хизмати истеъмолчилари тўғрисидаги маълумот алоҳида тақдим этилади.

7.

Хўжалик юритувчи субъектни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари доирасида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқиш

Давлат-хусусий шериклик механизмини амалга ошириш орқали хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш имкониятларини ўрганиш тўғрисидаги маълумотлар (эълонлар, сўров натижалари, жамоатчилик муҳокамаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хулосаси ва бошқалар).

8.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган хўжалик юритувчи субъект фаолият юритиши режалаштирилган айни бозордаги ёки ўрнини босувчи бозордаги субъектлар тўғрисида маълумот

Ушбу бозор географияси чегаралари доирасида айни ёки товар ўрнини босувчи товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган рақобатчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.

9.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъект реализация қилишни режалаштираётган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) реализация қилинган умумий ҳажми

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахслари томонидан акциялари (улушлари) олаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан ўз маҳсулотининг (товар, иш, хизмат) реализация қилиниш ҳажми, товар, иш, хизматларининг реализацияси, экспорти ва импорти ҳажмлари бўйича маълумотлар тақдим этилади.

Реализация ҳажмлари натурал ва қиймат шаклида охирги календарь йил учун статистика ва божхона кодлари кўрсатилган ҳолда тақдим этилади.

10.

Ташкил этилаётган (қайта ташкил этилаётган), фаолият тури ўзгартирилаётган, шунингдек, акциялари (улушлари) олинаётган хўжалик юритувчи субъектнинг режалаштирилаётган товарлар экспорти ва импортининг умумий ҳажми

11.

Аризани кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар

Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг устави нусхаси.

Агар хўжалик юритувчи субъект қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилаётган бўлса, унинг амалдаги устави нусхаси ва бизнес режаси.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг расми

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҚЎМИТАСИ

ҚАРОР

_______________________________________

(ҳаракатнинг номи)га монополияга қарши органнинг

олдиндан розилигини бериш тўғрисида

20__ й. «___» _________ даги ____-сон

______________________________________

(кўриб чиқиш санаси)

(кўриб чиқиш жойи)

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг махсус комиссияси

_____________________________________________________________________________________________

(комиссиянинг номи)

____________________________________________________________________________________, таркибида

(комиссия раиси ва аъзоларининг Ф.И.О., лавозими кўрсатилган ҳолда)

________________________________________________________да тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб

__________________________(ариза келиб тушган сана)

Монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш бўйича ____________________________________

______________________________________________________________________________________________

(кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширувчи юридик шахснинг ва ҳаракатнинг номи)

Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ

АНИҚЛАДИ:

_______________________________________________________________________________________________

(ҳужжатларни кўриб чиқишда аниқланган иш ҳолатлари ёзилади)

Юқоридагиларга кўра ҳамда Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга асосланиб, Комиссия

ҚАРОР ҚИЛДИ:

______________________________________________________________________________ розилик берилсин.

(ҳаракатнинг номи)

Махсус комиссия раиси __________________________________________________________________________

_________________________________________________(имзо)__________ _________(Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари: _____________________________________________________________________________

_________________________________________________(имзо)__________ _________(Ф.И.О.)

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 663-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/663/0940-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 346-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚЎШИМЧАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 12-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«монополияга қарши органнинг дастлабки розилик берилганлиги тўғрисидаги қарори — давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек уларнинг аффилланган шахслари учун»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги мазмундаги 411-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«411. Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда монополияга қарши органнинг дастлабки розилик бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарори мавжудлиги асос бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 5-илова қуйидаги мазмундаги 1-18-2-позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1-18-2

Юридик шахснинг устав фондида давлат улушининг мавжудлиги:

Бор

Йўқ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги регламентига илова қуйидаги мазмундаги 131-позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

131.

Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни, шунингдек, уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга) дастлабки розилик берилганлиги ва рад этилганлиги тўғрисидаги қарори.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

қарор қабул қилингандан сўнг, лекин у ариза берувчига берилишидан кечиктирмасдан

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/346/0523-сон; 18.12.2023 й., 09/23/663/0940-сон; 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)