Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚУРИЛИШ ҚИЙМАТИНИ 1991 ЙИЛ НАРХЛАРИ ДАРАЖАСИДАГИ ЯНГИ СМЕТА НОРМАТИВЛАРИ НЕГИЗИДА «РЕСУРС УСУЛИ» АСОСИДА АНИҚЛАШГА ЎТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 октябрдаги 463-сонли «Капитал қурилишда нархларни шакллантиришнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш ва янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қурилиш қийматини шакллантирувчи қурилиш материаллари ва конструкциялари, энергия манбалари ва бошқа харажатларнинг эркин нархлари шароитида қурилиш қийматининг аниқ қийматини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Қурилиш қийматини компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда «ресурс усули» асосида аниқлашга ўтиш тадбирлари дастури тасдиқлансин (илова* қилинади).
* Илова берилмайди
Белгилансинки, 1997 йил 1 октябрдан кейин ишлаб чиқиладиган смета ҳужжатлари «ресурс усули» асосида тузилиши керак.
2. Вазирликлар ва идоралар, мулкчиликнинг барча шаклларидаги буюртмачилар, лойиҳалаш ва пудратчи ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қурилишнинг смета қийматини янги «ресурс усули»ни қўлланган ҳолда аниқлашга ўтиш учун ўзларига қарашли ташкилотларни норматив адабиётлар, дастурий воситалар ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича 1997 йилнинг 1 ярим йиллигида тадбирлар ишлаб чиқсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ташкилотларга зарур услубий ёрдам кўрсатсин, мазкур Дастурнинг амалга оширилишини таъминласин ва қурилиш қийматини аниқлашнинг янги усулига ўтиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар тайёрласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 17 июнь,
306-сон